Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Бўйруқ № 406 "Cоғлиқни сақлаш муассасаларидаёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида" Бош сахифа

11 мая 2014

Бўйруқ № 406 "Cоғлиқни сақлаш муассасаларидаёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида"

Герб Республики Узбекистан

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRINING B U Y R U G’ I

2014 yil “ 05 ” 11

№ 406 raqamli

Cоғлиқни сақлаш муассасаларидаёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 309-сонли қарориҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевнинг 2014 йил 28 октябрдаги 05/13-4914-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
  2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида жорий йилнинг 20 ноябрдан 20 декабрга қадар ёнғин хавфсизлигиойлигини ўтказиш бўйича қуйидаги таркибда ишчи гуруҳи ташкил қилинсин:
  3. Гуруҳ раҳбари:

    Ш.Х.ТиллаевВазир ўринбосари

    Гуруҳ аъзолари:

    Д.Ф.Нурмухаммедов

    Комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи в.в.б

    Б.О.Хошимов

    Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи

    С.У.Махмудов

    Комплекс фойдаланиш бошқармаси мутахассиси

  4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари ва тизимдагиолий,ўрта-махсус билим юртлари раҳбарларига:
  5. тизимдаги барча ДПМларда жорий йилнинг 20 ноябридан20 декабрига қадар ўтказиладиган ёнғин хавфсизлиги ойлигини ташкил қилишва ўтказиш бўйича ишчи комиссиялар тузиш;

    тизимдаги барча муассаса ва ташкилотларни ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш;

    ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш учун тааллуқли бўлган режа-тадбирлар тузиб, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун керакли бўлган маблағни ажратиш чораларини кўриш;

    ҳар бир ёнғин ҳодисаси юзасидан пухта текширувлар ўтказиб, қоида бузилишига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чораларини кўриш;

    тизимдаги барча муассасаларда ёнғин хавфсизлиги техникаси, асбоб-ускуналари, ўт ўчириш воситалари, йўриқномалар, меъёрий ҳужжатлар билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш ва муассасаларда ташвиқот ва тарғибот ишларини йўлга қўйиш;

    ёнғин хавфсизлиги масалаларини Соғлиқни сақлаш бошқармаларининг мажлисларида кўриб чиқиш;

    ёнғин хавфсизлиги ойлиги давомида бажарилган ишлар ҳақида 20 ноябрдан бошлаб ҳар ўн кунда ССВнинг Комплекс фойдаланиш бошқармасига ёзма равишда ахборот бериб туриш топширилсин.

  6. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.Алимов

Киритилди:

ССВКФБ бошлиғи в.в.б

Д.Ф. Нурмухаммедов

Келишилди:

Вазир ўринбосари

Ш.Х.Тиллаев

CCВ Назорат инспекцияси бошлиғи

А.А.Содиқов

CCВ Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи

Б.О.Хошимов

ССВ Юридик хизмат бошлиғи

Р.И. Мухаммадиев


Ҳужжат тури:  Бўйруқ
Ҳужжат рақами:  № 406-сон
Қабул қилиниш санаси:  11.05.2014
Кўчириб олиш pdf |