Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Бўйруқ № 242 “Ўткир респиратор инфекцияларнинг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш тўғрисида”ги Бош сахифа

14 июля 2014

Бўйруқ № 242 “Ўткир респиратор инфекцияларнинг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш тўғрисида”ги

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

“Ўткир респиратор инфекцияларнинг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш тўғрисида”ги

242 – сонли буйруғи

2014 йил 14 июл

Тошкент ш.

Дунё бўйича юқумли касалликлар бўйича эпидемик ҳолатнинг кескинлиги сақланиб қолмоқда. Юқори пандемик салоҳиятли янги патоген вирусли инфекциялар пайдо бўлмоқда: парранда гриппи (A/H5N1, A/H7N9) ва коронавируслар (оғир ўткир респиратор синдроми - SARS, Яқин Шарқ респиратор синдроми – MERS-CoV). Шу боис, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти барча мамлакатларга грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларни эпидемиологик назорат қилиш устидан кучли назорат олиб борилишини тавсия этади.

Ўткир респиратор инфекцияларни эпидемиологик назорат қилинишини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикасида ҳисобга олиш ва статистика услубий тамойилларининг жаҳон тажрибасида қабул қилинган тамойиллар билан бирлигини таъминлаш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н :

  1. Қуйидагилар:
  2. -«Ўткир респиратор инфекцияларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби» йўриқномаси (1-иловага мувофиқ);

    -«ОЎРИ ва ЯЎРИда эпидемиологик суриштирув ишларини олиб борилиши»нинг услубий кўрсатмаси (2-иловага мувофиқ);

    -«Эпидемик чегарани ҳисоблаш тартиби» йўриқномаси (3-иловага мувофиқ) тасдиқлансин.

  3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазири, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг тиббий-санитария бирлашмаси бошлиғи, республика илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий тиббиёт ўқув юртлари клиникалари, республикага даволаш-профилактика муассасалари (ДПМ) раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (ЎзР ССВ), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиологик назорати Марказлари (ДСЭНМ) Бош врачларига:
  4. -2 ҳафталик муддат ичида мазкур буйруқни барча ижрочиларга етказиш;

    -гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ), ўткир зотилжам (ЎЗ), оғир ўткир респиратор инфекциялар (ОЎРИ) билан касалланган беморларни, янги ўткир респиратор инфекцияларга (ЯЎРИ) шубҳа қилинган беморларни тўлиқ аниқлаш ва ҳисобга олиш, ҳамда шифохона ичи инфекцияси ҳолатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда ҳудудий ДСЭНМга 1- илова бўйича ҳисобот берилишини таъминлаш;

    -ҳомиладор аёллар, ОЎРИ билан касалланган беморларни алоҳида ҳисобга олиш ва ҳудудий ДСЭНМга 1- илова бўйича ҳисобот берилишини таъминлаш;

    -ўлим билан тугаган барча ОЎРИ ҳолатлари (шу жумладан ҳомиладор аёлларда ҳам) ва касалхонадан ташқари ўткир респиратор инфекциялар сабабли содир бўлган ўлим ҳолатларининг барчасини навбатдан ташқари белгиланган тартибда ҳудудий ДСЭНМларга тақдим этилишини таъминлаш;

    -ГЎК, ЎРИ, ЎЗ, ОЎРИ билан касалланган беморларни ҳисобга олиш, бемор яшаш жойидан қатъий назар, касаллик аниқланган ҳудудда жойлашган ДПМ томонидан амалга оширилади;

    -ҳар бир худудда ЯЎРИга шубҳа қилинган беморлар аниқланганда, туман ёки шаҳар юқумли касалликлар шифохоналарида хавфсизлик чораларини таъминлаган ҳолда интенсив терапия палатасига эга бўлган алоҳида боксланган бўлим ташкил этиб, вирусга қарши ва патогенетик дори воситалари заҳирасини тайёрлаб қўйиш (10 нафар бемор ҳисобидан);

    -ЯЎРИга шубҳа қилинган беморлар аниқланганда, улар (мурда)дан хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда лаборатория текшируви учун намуна олишни ва ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ССВ ДСЭНМ вирусология лабораториясига етказишни таъминлаш;

    -ўткир респиратор инфекциядан вафот этганларни танасини ёришга фақатгина ҳудудий ДСЭНМнинг ЯЎРИга шубҳа йўқлиги ҳақидаги маълумотлар тўғрисидаги хулосаси орқали рухсат берилади;

    -ЯЎРИга шубҳа қилинган беморлар вафот этганда, патоморфологик текширув ўтказишга фақатгина ЎзР ССВ Республика патологик анатомия марказида ўта хавфли респиратор инфекциялардан хавфсизлик режимини таъминлаган ҳолда рухсат этилади;

    -ДПМ ва ҳудудий ДСЭНМда ОЎРИ ҳолати деб ҳисобга олинмаган ўткир респиратор инфекцияларнинг ўлим билан якунланган ҳолатлари устидан, ОЎРИ босқичида бемор вафотининг сабаби аниқланмаганлиги боис, беморга тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги сабабларини аниқлаш учун эпидемиологик суриштирув ва махсус хайъат томонидан текширув ўтказилсин;

    -ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни тегишли тарзда ҳисобга олинмаганлиги ва ҳисобот берилмаганлиги ҳолатларида ДПМ ва ДСЭНМнинг жавобгар ижрочиларига нисбатан интизомий, маъмурий ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилсин;

    -беморларни ўз вақтида тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш учун жавобгарлик ДПМ ва ДСЭНМ раҳбарлари зиммаларига юклатилсин.

  5. Қорақалпоғистон Республикаси, туманлар, Тошкент шаҳар ДСЭНМ, ЎзР ССВ қошидаги тиббиёт-санитария қисмлари Бош врачларига:
  6. -аниқланган касаллар тўғрисида Республика давлат санитария эпидемиология назорати марказига (99871)278-49-67 телефони орқали ёки lyudmila.kudasheva@minzdrav.uz электрон почтасига ҳафталик (ҳар душанба 11:00 гача) ва йил мобайнида тўлиқ ҳисобот берилиши таъминлансин;

    -ОЎРИ, ЯЎРИга шубҳа қилинган беморлар ва шифохонадан ташқари ўткир респиратор инфекциялардан вафот этишнинг барча ҳолатлари бўйича эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказилишини 2-иловага мувофиқ таъминлаш;

    -ЯЎРИга шубҳа ҳолатлари аниқланганда тиббиёт ходимлари ва бошқа алоқада бўлган шахсларни ҳимоялашни таъминлаш;

    -ОЎРИ ёки ЯЎРИ ўчоғида қушлар ва/ёки ҳайвонлар бўлганлиги ҳолатида ветеринария хизмати вакили билан ҳамкорликда эпизоото-эпидемиологик текширув ўтказиш;

    -ОЎРИ ўчоғида эпидемиологик суриштирув ишлари ҳудудий ДСЭНМ эпидемиолог-врачи томонидан ўтказилади;

    -ЯЎРИ шубҳа қилинганда, гуруҳли касалланиш, касалликни тез тарқалиш хавфи ҳолатлари юзага келганда, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ва эпидемиологик суриштирув ишларини олиб бориш юқори турувчи ДСЭНМнинг врач-эпидемиологи томонидан олиб борилади;

    -ЯЎРИ ва ўткир респиратор инфекциялар (3 нафар ва ундан ортиқ эпидемиологик боғлиқ ҳолатлар), ўлим билан якунланган ОЎРИ ҳолатлари қайд этилганда, олиб борилган эпидемиологик суриштирув ишлари ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар натижалари тўғрисида Республика ДСЭНМ ва ЎзР ССВ СЭНББга белгиланган тартибда навбатдан ташқари шошилинч хабарнома берилишини таъминлаш;

    -барча ҳудудий ДСЭНМларда ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш бўйича кўп йиллик маълумотлар базасини тайёрлаш ва 3-иловага мувофиқ эпидемия чегарасини қўллаш орқали мавсумли касалланиш бўйича назорат ўтказишни таъминлаш.

  7. ЎзР ССВ Республика паталогик анатомия маркази раҳбари (М.С. Абдуллаходжаева)га:
  8. -ЯЎРИга шубҳа қилинган ёки касалликдан вафот этганларнинг жасадларини паталогоморфологик текширишда хавфсизлик чоралари кўрилиши таъминласин.

  9. ЎзР ССВ Республика ДСЭНМ бош врачи (Б. И. Алматов), ЎзР ССВ «Саломатлик ва тиббий статистика институти» директори (З.Д. Муталова)га:
  10. -юқумли касалликлар тармоқли ойлик ва йиллик ҳисоботнинг барча шаклларига (I бўлим. Алоҳида юқумли ва паразитар касалликлар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

    -«Юқори ва қуйи нафас олиш йўллари ўткир инфекциялари - ЎРИ» (қатор коди – 159), 10-қайта кўрилган КХК бўйича J06, J20-22 шифри J00-06, J20-22га ўзгартирилсин;

    -«Грипп» (қатор коди -161, 10-қайта кўрилган КХК бўйича шифри – J10-11), «ГЎК» - гриппга ўхшаш касалликларга (қатор коди -161, КХК 10-қайта кўриш бўйича шифри – J10-11) деб алмаштирилсин;

    -«Шу билан бирга: парранда гриппи А(H5N1)» (қатор коди – 162) «Ўткир зотилжам» (қатор коди -162, 10-қайта кўрилган КХК бўйича шифри – J12-18) деб алмаштирилсин;

    -«Шу билан бирга: янги грипп А(H1N1)» (қатор коди – 163) «ОЎРИ» - оғир ўткир респиратор инфекциялар (қатор коди – 163, 10-қайта кўрилган КХК бўйича шифри – J00-06, J10-18, J20-22) деб алмаштирилисин;

    -юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисидаги ойлик ва йиллик давлат статистик ҳисобот шаклларига (I бўлим. Алоҳида юқумли ва паразитар

    касалликлар) киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси билан келишилсин.

  11. ЎзР ССВ Республика ДСЭНМ бош врачи (Б. И. Алматов)га:
  12. -Соғлиқни сақлаш Вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бош Бошқармасига (ЎзР ССВ СЭНББ)dilorom.tursunova@minzdrav.uz , dilmurod.mirzabaev@minzdrav.uz электрон почтаси ёки 239-47-21 факси орқали ва Миллий грипп марказига ravshan.rakhimov@minzdrav.uz электрон почтаси орқали тўлиқ йиллик ҳисобот ва ҳар душанба куни 12:00 гача белгиланган шаклда аниқланган беморлар тўғрисида ҳафталик маълумот беришни таъминлаш;

    -ЯЎРИга шубҳали барча ҳолатлар тўғрисида навбатдан ташқари хабарларни тезкор тарзда ЎзР ССВ СЭНББга dilorom.tursunova@minzdrav.uz, dilorom.tursunova@minzdrav.uz электрон почтаси ёки 239-47-21 факси орқали юбориш;

    -ЯЎРИга шубҳали қилинган беморлар ёки касалликдан вафот этганлардан клиник намуналарни ЎзР ССВ Республикаси ДСЭНМ вирусологик лабораторияси базасида тегишли хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ўз вақтида лаборатория текширувларини ўзтказишни таъминлаш;

    -ЯЎРИ лаборатория текширувлари барча натижалари тўғрисидаги хабарни тезкор тарзда ЎзР ССВ СЭНББга dilorom.tursunova@minzdrav.uz, dilorom.tursunova@minzdrav.uz электрон почтаси ёки 239-47-21 факси орқали юбориш;

    -келгусида вирусни изоляция қилиш мақсадида, ЯЎРИга ижобий натижали клиник намуналарни сақланишини таъминлаш;

    -ҳафталик эпидемиологик назорат маълумотлари таҳлилини ўтказиш, эпидемиологик ҳолатнинг кескинлашувини олдини олиш ва ўз вақтида эпидемияга қарши чораларни кўриш.

  13. Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғига (Б.О.Мамаджанов), Тошкент шаҳри ДСЭНМ бош врачи в.б (Ж.А.Мирзамухамедов)га:
  14. -Тошкент шаҳрини ўткир респиратор инфекциялар бўйича эпидемиологик назорат кузатув-таянч базаси этиб тайинлаш;

    -шифохона ичи инфекцияси ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, 1-иловага (2-шакл) мувофиқ ўткир респиратор инфекция билан касалланган беморларни ёшига кўра гуруҳлар бўйича аниқлаш, бирламчи ташхис қўйишни таъминлаш; -Миллий грипп марказига белгиланган шаклда (ravshan.rakhimov@minzdrav.uz электрон почтаси орқали) аниқланган касаллар тўғрисида йиллик тўлиқ ҳисобот ва ҳар душанба 12:00 гача ҳафталик хабарлар берилишини таъминлаш.

  15. ЎзР ССВ Республика ДСЭНМ бош врачига (Б.И.Алматов), Вирусология илмий-тадқиқот институти директорига (Э.И.Мусабаев)га:
  16. -ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари органлари ва ДСЭНМга ўткир респиратор инфекциялар устидан эпидемиологик назоратни такомиллаштириш чораларини киритиш бўйича маслаҳат ва методик ёрдам кўрсатиш;

    -доимий эпидемиологик назорат маълумотлари мониторингини ўтказиш, эпидемиологик ҳолат оғирлашувини ўз вақтида аниқлаш ва ЎзР ССВ СЭНББга хабар бериш.

  17. Мазкур буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
  18. -Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 10 октябридаги 500-сонли «Грипп ва ЎРВИ назоратини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғининг 1-5 иловалари;

    -Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 6 июндаги 245-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларида парранда гриппи эпидемиологик назоратини кучайтириш тўғрисида»ги буйруғи;

    -Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 4 июлдаги 012-3/0154-сонли «Грипп, ўткир респиратор инфекциялар, ўткир зотилжам, парранда гриппи ва A/H1N1 янги гриппи ҳолатларини стандарт аниқлаш, ҳисобга олиш ва ҳисоботи» методик йўриқномалари;

    -Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 1 апрелдаги 0280-сонли «Грипп, ЎРИ ва ўткир зотилжамни дастлабки ташхис этиш ҳолатларини стандарт аниқлаш » ахборот хати.

  19. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат вазирнинг Биринчи ўринбосари А.А. Худаяров ва вазир ўринбосари, Давлат Бош санитария врачи С.С.Саидалиев зиммаларига юклатилсин.

Вазир:

А. Алимов

Киритилди:

СЭНББ Бошлиғи - К.К.Мухамедов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари - А.А.Худаяров

Вазир ўринбосари - С.С.Саидалиев

Вазир ўринбосари - Л.Н. Туйчиев

Назорат инспекцияси Бошлиғи - А.А.Садиков

ДПЁТҚББ Бошлиғи - Д.Б.Миразимов

ОваБМҚББ Бошлиғи - С.И.Исмаилов

Адлия хизмати бошлиғи - Р.И.Мухаммадиев

ЎзР ССВнинг

2014 йил ________даги ____ сонли буйруғига

1-илова

ЎТКИР РЕСПИРАТОР ИНФЕКЦИЯЛАР УСТИДАН ЭПИДЕМИОЛОГИК НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

ЙЎРИҚНОМА

(ЎзР ССВнинг 2014 йил 14 июлдаги 242-сонли буйруғига 1-илова)

Термин ва қисқартмалар рўйхати

ЖССТ – Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти

ГЎК – гриппга ўхшаш касалликлар

ДПМ – даволаш профилактика муассасаси

10-қайта кўрилган КХК – 10-қайта кўрилган Касалликлар ва соғлиқ билан боғлиқ муаммолар халқаро классификацияси

ЯЎРИ – янги ўткир респиратор вирусли инфекциялар

ЎЗ – ўткир зотилжам

ЎРИ – ўткир респиратор инфекциялар

ЎРВИ – ўткир респиратор вирусли инфекциялар (лаборатория текширувида тасдиқланган)

ОЎРИ – оғир ўткир респиратор инфекциялар

ДСЭНМ – Давлат санитария-эпидемиологик назорати маркази

Ҳудудий ДСЭНМ – туман, шаҳар (туман бўлимисиз), вилоят ДСЭНМ

Юқори ДСЭНМ – шаҳар (туман бўлимили), вилоят, республика ДСЭНМ

Ф.025-2/у – якуний (аниқланган) ташхисларни рўйхатга олиш статистик талони

Ф.058/у – юқумли касаллик билан оғриган бемор аниқланганлиги ҳақидаги шошилинч хабарнома

Ф. 060/у – юқумли касаллик билан оғриган беморни ҳисобга олиш журнали

Кириш

Грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар бўйича ҳолат дунё бўйича кескин бўлиб қолмоқда. Жорий ХХI аср бошида парранда гриппи вируси (A/H5N1, A/H7N9) ва коронавируслар (оғир ўткир респиратор синдроми – ОЎРС, Яқин Шарқ респиратор синдроми ЯШРС-КоВ) келтириб чиқарган юқори ўлим даражасига эга янги инфекциялар пайдо бўлиши кузатилди. A/H1N1pdm09 янги грипп вируси навбатдаги пандемияни келтириб чиқарди. А/H5N1 ва A/H7N9 парранда гриппи вируслари пандемик салоҳиятга ҳам эга бўлиб, вируснинг одамдан одамга муқаррар ўтиши шаклланишида юзага келиши мумкин. Одамзот учун хавфли бўлган бошқа янги респиратор вирусларнинг ҳам пайдо бўлиш эҳтимоли юқори. Шунинг учун пандемияга тайёргарликни таъминлаш мақсадларида ЖССТ грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар, шу билан бирга касалликнинг оғир шакллари устидан сифатли эпидемиологик назорат ўтказишни тавсия қилади.

Ўзбекистон ЖССТнинг Европа минтақасидаги иштирокчи мамлакати бўлганлиги сабабли, EuroFlu умумевропа грипп устидан эпидемиологик назорат тизимида фаол иштирок этади. Бу эпидемиологик назорат тизимининг бир

хиллиги ва ишончлилигини таъминлаш учун уни такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқаради.

Соғлиқни сақлаш бошқарувини замонавий даражада бўлишини таъминлаш, эҳтиёжларини мақсадга йўналтирилган ҳолда режалаштириш, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ошириш учун сифатли эпидемиологик назоратни таъминловчи аҳолининг касалланиши тўғрисида доимий аниқ маълумотлар тўплаш, ахборот тизимлар ишончлилигини ошириш зарур.

Тезкор эпидемиологик назорат маълумотлари касалланиш даражасини миқдорий баҳолаш, соғлиқни сақлаш тизими талабларини ҳисоблаш, эпидемик шароит ривожланишини олдиндан айта билиш ва эпидемияга қарши чораларни тўғрилаш учун инобатга олинади.

Йўриқнома, 10-қайта кўрилган Касалликлар ва соғлиқ билан боғлиқ муаммолар халқаро статистик классификацияси (КХК-10) ва умумевропа грипп эпидемиологик назорати тизимига биноан эпидемиологик назорат бўйича ҳисобга олиниши ва ҳисобот юритилиши зарур бўлган ўткир респиратор касалликларнинг нозологик шакллари рўйхатини тартибга солиш учун мўлжалланган.

Эпидемиологик назорат тизимини стандартлаштириш ва уни умумевропа назорат тизимига бирлаштириш учун уни халқаро стандартларга мослаштириш мақсадларида мазкур йўриқнома ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 2011 йилдаги одамлар орасида грипп устидан эпидемиологик назорат бўйича қўлланмасига асосан тузилган.

  1. Умумий қоидалар
  2. 1.1. Ўткир респиратор инфекциялар устидан эпидемиологик назорат ўтказишдан мақсад қуйидагилар:

    -касаллик даражаси ва динамикаси устидан тезкор кузатув;

    -касалланишнинг лаборатория назорати натижаларини баҳолаш;

    -эпидемик ҳолатни баҳолаш ва эпидемик ҳолат ривожланишининг олдиндан билиш орқали эпидемияга қарши, чекловчи тадбирларга тузатиш киритиш;

    -профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни режалаштириш;

    -касалликнинг эпидемия олди ҳолатини ҳисоблаш.

    1.2. Ўткир респиратор инфекциялар устидан эпидемиологик назорат йил давомида олиб борилади.

    1.3. Ўткир респиратор инфекциялар устидан тезкор эпидемиологик назорат тизимида беморларни ҳисобга олиш бирламчи ташхисга асосланади. Беморларга биринчи бор ўткир респиратор инфекция ташхисини қўйиш дастлабки кўрикда, касаллик бўйича этиологик тахлил ўтказилмаган бўлса ҳам, клиник-эпидемиологик маълумотлар асосида, ҳолатни стандарт аниқлашга асосланиб ўтказилади.

    1.4. Замонавий шароитларда грипп ва ЎРВИ касалликларига ташхис қўйиш, лабораторияларда юқори ахборот технологиялари ва молекуляр-генетик усуллардан фойдаланган ҳолда олиб борилади. Бу усуллар кўп маблағ сарфланишини талаб қилганлиги сабабли, соғлиқни сақлаш тизимида ташхис қўйишда қўлланилмайди. Бу усулдан эпидемиологик назорат тизимида кузатув, касаллик бўйича лаборатория ва илмий тадқиқотлар олиб бориш учун фойдаланилади. Бунинг учун аҳолининг маълум қатлами танлаб олиниб, касалликнинг этиологик структурасини, аҳолини хавф гуруҳини аниқлаган

    ҳолда текширув ўтказилади. Амалий тармоқда тезкор ташхис учун иммунохроматографик экспресс-тестлар қўллаш мақсадга мувофиқдир.

  3. Эпидемиологик назорат тизимида ўткир респиратор инфекциялар таснифи
  4. 2.1. Эпидемиологик назорат тизимида барча ўткир респиратор инфекциялар 6та асосий гуруҳларга бўлинади:

    2.1.1. Гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), «КХК-10» бўйича шифр – J10-11. Бу гуруҳга этиологик тахлилсиз «ГЎК» ҳолатини стандарт аниқлашга мос келувчи барча касалликлар, ҳамда гриппнинг лаборатория шароитида тасдиқланган ҳолатлари киради.

    2.1.2. Юқори ва қуйи нафас олиш йўлларининг ўткир респиратор инфекциялари, (ЎРИ), «КХК-10» бўйича шифр – J00-06, J20-22. Бу гуруҳга ўткир зотилжамдан ташқари этиологик расшифровкасиз «ЎРИ» ҳолатини стандарт аниқлашга мос келувчи барча юқори ва қуйи нафас олиш йўларининг ўткир респиратор ҳолатлари, ҳамда ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг (ЎРВИ) лаборатория шароитида тасдиқланган ҳолатлари киради.

    «ЎРИ» термини клиник ташҳис эмас, балки эпидемиологик назорат тизимида ҳисобга олиниши лозим бўлган касалликлар гуруҳини белгилайди. «ЎРИ» билан оғриган ҳар бир касалга патологик жараён локализациясига кўра «КХК-10» бўйича клиник ташхис ҳам қўйиш зарур.

    «КХК-10» бўйича юқори нафас олиш йўллари ўткир респиратор инфекцияларига қуйидагилар киради: - ўткир назофарингит J00; - ўткир синусит J01; - ўткир фарингит J02; - ўткир тонзиллит (ангина) J03; - ўткир ларингит ва трахеит J0 4; - ўткир обструктив ларингит (круп) ва эпиглоттит J05;

    - юқори нафас олиш йўлларининг кўп миқдордаги ва аниқланмаган локализациядаги ўткир инфекциялари J06

    Қуйи нафас олиш йўллари ўткир респиратор инфекцияларига қуйидагилар киради: -ўткир бронхит J20; -ўткир бронхиолит J21;

    -қуйи нафас олиш йўлларининг аниқланмаган ўткир респиратор инфекциялари J22.

    Агар нафас олиш органлари шикастланиши нафас йўлининг бирдан ортиқ анатомик ҳудудга тарқалса, уни энг қуйи жойлашган шикастланган бўлимдан келиб чиқиб шифрлаш керак (масалан, трахеобронхит ўрнига бронхит J20 деб шифрланади).

    Юқорида келтирилган барча касалликлар билан оғриган беморлар «ЎРИ» гуруҳига киради. Беморнинг тиббиёт ҳужжатлари ва ҳисобга олиш варақаларида ҳам албатта эпидемилогик назорат гуруҳи - «ЎРИ», ҳам «КХК-10» бўйича касалликнинг клиник ташҳиси кўрсатилади.

    2.1.3. Ўткир зотилжам (ЎЗ), «КХК-10» бўйича шифри – J12-18. Бу гуруҳга этиологик тахлилсиз, клиник-физикал текширув маълумотлари, ҳам аппаратли текширувлар натижалари бўйича аниқланган барча ўткир зотилжам ва ўткир бронх зотилжами ҳолатлари киради.

    2.1.4. Оғир ўткир респиратор инфекциялар (ОЎРИ), «КХК-10» бўйича шифри – J00-06, J10-18, J20-22. Бу гуруҳга «ОЎРИ» ҳолатини стандарт белгилашга хос этиологик тахлилсиз барча ўткир респиратор инфекциялар ҳолатлари киради.

    2.1.5. Касалликдан вафот этганлар. Бу кичик гуруҳга шифохона ичи ва шифохонадан ташқари оғир ўткир респиратор инфекциялар сабабли содир бўлган, стандарт белгилашга хос ўлим ҳолатлари киради.

    2.1.6. Янги ўткир респиратор инфекциялар (ЯЎРИ). Шартли равишда «ЯЎРИ» гуруҳи деб белгиланади. Бу гуруҳда янги (янги пайдо бўлган) вируслар томонидан келиб чиққан, лаборатория орқали тасдиқланган ўткир респиратор инфекциялар касалликлари ҳолатлари ҳисобга олинади. ЯЎРИ этиологияга кўра иккита асосий типда бўлиши мумкин: янги грипп вируси орқали келиб чиққан инфекция (масалан, A/H5N1 ёки H7N9 парранда гриппи) ёки қандайдир бир янги респиратор вирус орқали келиб чиққан инфекция (масалан, ЯШРС-КоВ). Янги ўткир респиратор вирусли инфекция пайдо бўлганда, вирус ЖССТ томонидан таксономик номланишга кўра белгиланади. ЖССТ янги касаллик тўғрисида клиник-эпидемиологик маълумотлар тўплаши ва нашр этишига кўра ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот-методик ва директив ҳужжатлари кўринишида ЯЎРИ ҳолатини стандарт аниқлашлар ишлаб чиқилади.

    2.2. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ» билан касалланган беморлар (ф.025-2/у) статистик талони асосида ДПМда индивидуал ҳисобга олиниши ва ДСЭНМда умумий ҳисобга олинишлари зарур.

    2.3. «ОЎРИ» билан касалланган беморлар ДПМ ва ДСЭНМда индивидуал ҳисобга олинишлари зарур. Касалланганларни ҳисобга олиш шошилинч хабарнома асосида амалга оширилади (ф.058/у).

    2.4. «ОЎРИ»дан вафот этганлар ДПМ ва ДСЭНМда индивидуал ҳисобга олинишлари зарур. Ҳисобга олиш навбатдан ташқари ўлим ҳақидаги хабарнома асосида амалга оширилади.

    2.5. «ЯЎРИ»га шубҳа қилинган беморлар ДПМ ва ДСЭНМда индивидуал ҳисобга олинишлари зарур. Беморларни ҳисобга олиш шошилинч хабарнома асосида амалга оширилади (ф.058/у).

  5. Беморлар ва касалликдан вафот этганларни ДПМда ҳисобга олиш
  6. 3.1. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» касалланган беморлар ДПМда қабул вақтида ёки беморни яшаш жойида бориб кўрилганда аниқланади.

    3.2. Эпидемиологик назорат тизимида «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» билан касалланган беморлар, доимий яшаш жойидан қатъий назар, касалликни аниқлаган ДПМ томонидан ҳам ҳисобга олиниши керак.

    3.3. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ» билан касалланган беморлар учун статистик талон (ф.025-2/у) тўлдирилади ва аниқланган беморлар сони тўғрисида ўрнатилган тартибда ҳудудий ДСЭНМга кундалик маълумот берилади.

    3.4. «ОЎРИ», «ЯЎРИ» билан касалланган беморлар учун шошилинч хабарнома (ф.058/у) тўлдирилади ва ўрнатилган тартибда ҳудудий ДСЭНМга кундалик маълумот берилади.

    3.5. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» билан касалланган беморни аниқлаган ДПМ ҳисобга олади, шифохонага йўллайди ва ҳудудий ДСЭНМга маълумот юборади.

    3.6. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» билан касалланган бемор бошқа ДПМнинг йўлланмаси орқали шифохонага ётқизилса ва ташхис (нозология ёки оғирлиги даражаси бўйича) ўзгарса, бундай ҳолатда бемор ҳақида ҳудудий ДСЭНМга маълумот берилади.

    3.7. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ»нинг шифохона ичи ҳолатлари ҳақида ҳудудий ДСЭНМга белгиланган тартибда маълумот берилади.

    3.8. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ЯЎРИ» ташхисининг ўзгариши тўғирсидаги барча маълумотлар ҳудудий ДСЭНМга белгиланган тартибда берилади.

    3.9. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» билан касалланган бемор «Тез тиббий ёрдам» бригадаси томонидан касалхонага ётқизилганда, бемор ушбу шифохонанинг қабул бўлими томонидан ҳисобга олинади.

    3.10. «Тез тиббий ёрдам» бригадаси томонидан «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ» билан оғриган аниқланса, лекин бемор шифохонага ётқизилмаса, бундай ҳолатларда «Тез тиббий ёрдам» бригадаси ҳудудий ДПМга аниқланган бемор тўғрисида хабар бериши керак. Бундай ҳудудий ДПМ томонидан ҳисобга олинади.

    3.11. «ОЎРИ», «ЯЎРИ»дан вафот этганлар учун навбатдан ташқари хабарнома тузилади ва белгиланган тартибда ҳудудий ДСЭНМга юборилади.

    3.12. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» билан касалланган беморлар ва касалликдан вафот этганлар тўғрисида ЎзР ССВ тизимига кирувчи барча ҳудудий ДПМлари, шу жумладан вилоят ва республика Соғлиқни сақлаш тизимига қарашли ДПМлар (илмий тадқиқот институтлари, тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий марказлар, амалий марказлар клиникалари, махсус илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари ва бошқалар), Меҳрибонлик уйлари, интернатлар, шаҳардан ташқаридаги мавсумий болалар спорт ва соғломлаштириш муассасалари томонидан ҳудудий ДСЭНМга йил мобайнида кундалик маълумот етказилади.

  7. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ» билан касалланган беморларни ҳисобга олиш
  8. 4.1. Беморда 1-иловада кўрсатилган стандартга мувофиқ «ГЎК», «ЎРИ» ёки «ЎЗ» аниқланса, нозологияга оид бирламчи ташхис қўйилади. «ЎРИ» билан касалланган беморлар учун клиник ташхис ҳам кўрсатилади ва ҳар бир аниқланган бемор учун статистик талон (ф.025-2/у) тўлдирилади.

    4.2. «ГЎК» ёки «ЎРИ» билан касалланган беморларда енгил ёки ўрта оғирлик даражасидаги «ЎЗ» аниқланса, бемор қайтадан ҳисобга олинади ва аниқланган «ЎЗ» тўғрисида статистик талон (ф.025-2/у) тўлдирилади.

    4.3. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ» билан касалланган беморлар аҳволи ёмонлашиши оқибатида «ЯЎРИ»га шаклланса, ҳолат «ЯЎРИ» сифатида қайта ҳисобга олинади, бемор учун шошилинч хабарнома (ф.058/у) тўлдирилади ва худудий ДСЭНМга юборилади.

    4.4. Аниқланган беморлар тўғрисидаги маълумотлар худудий ДСЭНМга йил мобайнида кундалик юборилади.

  9. «ОЎРИ» беморларини ҳисобга олиш
  10. 5.1. Беморда 1-иловада кўрсатилган стандартга мувофиқ «ОЎРИ» аниқланса, дастлабки «ОЎРИ» ташхиси қўйилади, шошилинч хабарнома (ф.058/у) тўлдирилади ва белгиланган тартибда ҳудудий ДСЭНМга юборилади.

    5.2. Аниқланган беморлар сони тўғрисидаги маълумотлар худудий ДСЭНМга йил мобайнида кундалик юборилади.

  11. Лаборатория усулида ташхиси тасдиқланган беморларни ҳисобга олиш
  12. 6.1. Лаборатория усулида ташхиси тасдиқланган, грипп касаллиги оғир кечмаган беморларни «ГЎК» гуруҳида ҳисобга олинади.

    6.2. Лаборатория усулида ташхиси тасдиқланган, ЎРВИ касаллиги оғир кечмаган беморларни «ЎРИ» гуруҳида ҳисобга олинади.

    6.3. Лаборатория усулида «ОЎРИ» ташхиси тасдиқланган грипп ёки ЎРВИ билан оғриган беморлар «ОЎРИ» гуруҳида ҳисобга олинади.

  13. Касалликдан вафот этганларни ҳисобга олиш
  14. 7.1. Бемор 1-иловада кўрсатилган стандартга мувофиқ аниқланган «ОЎРИ» оқибатида шифохонада ёки ундан ташқарида вафот этса, ўлимга «ОЎРИ» келтириб чиқарган ўткир патологик ҳолат сабаб бўлади.

    7.2. Ҳар бир шифохона ичи ва ундан ташқаридаги ўлим билан якунланган «ОЎРИ» ҳолати учун навбатдан ташқари хабарнома тузилади ва белгиланган тартибда худудий ДСЭНМга юборилади.

  15. «ЯЎРИ» ҳолатларини ҳисобга олиш
  16. 8.1. Беморда ЯЎРИ ҳолатини стандарт аниқлаш параметрларига мос клиник-эпидемиологик маълумотларни аниқлаган врач (ЎзР ССВ тегишли йўриқнома ҳужжатига асосан) янги инфекция номини кўрсатган ҳолда «ЯЎРИга шубҳа» ташхисини қўяди, шошилинч хабарнома (ф.058/у) тўлдиради ва белгиланган тартибда худудий ДСЭНМга юборади.

    8.2. «Янги грипп»га шубҳа ҳолатининг лабораторияда тасдиқланишига қадар «ГЎК» гуруҳида ҳисобга олинади.

    8.3. «Янги респиратор вирусли инфекция»га шубҳа ҳолатининг лабораторияда тасдиқланишига қадар «ЎРИ» гуруҳида ҳисобга олинади.

    8.4. «ЯЎРИ» якуний ташхиси фақатгина «ЯЎРИ» лабораторияда тасдиқланганда қўйилади.

    8.5. «ЯЎРИ» ташхиси лабораторияда тасдиқланганда, бемор учун қайта шошилинч хабарнома (ф.058/у) тўлдирилади ва худудий ДСЭНМга юборилади. Касалликнинг таксономик номини кўрсатган ҳолда бемор «ЯЎРИ» гуруҳига ҳисобга олинади.

    8.6. Ҳар бир ўлим билан якунланган «ЯЎРИ» ҳолати учун навбатдан ташқари хабарнома тузилади ва белгиланган тартибда худудий ДСЭНМга юборилади.

    8.7. Гриппнинг янги вируси орқали келиб чиққан пандемиянинг расмий якунланиши билан «ЯЎРИ» гуруҳида янги гриппли беморларни ҳисобга олиш тўхтатилади ва улар «ГЎК» гуруҳида ҳисобга олинади.

    Изоҳ: «ЯЎРИ» - барча янги ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг шартли номланиши. Қандайдир янги респиратор вирусли инфекция аниқланиши ҳолатида ҳисобга олиш ва ҳисобот формаларда ташхисни «ЯЎРИ» деб эмас, балки шу янги касалликнинг номланиши кўрсатилиши керак. Масалан: A/H5H1 парранда гриппи ёки A/H7H9 ёки ЯШРС-КоВ

  17. «ОЎРИ» билан касалланган ҳомиладор аёлларни
  18. ДПМда ҳисобга олиш

    9.1. Ҳар бир аниқланган «ОЎРИ» билан касалланган ҳомиладор аёл учун «Ҳомиладор» белгиси билан шошилинч хабарнома (ф.058/у) тўлдирилади ва белгиланган тартибда ДСЭНМга юборилади.

    9.2. Аниқланган «ОЎРИ» билан касалланган ҳомиладор аёл тўғрисидаги маълумотларни «Юқумли касалликларни ҳисобга олиш журналига» «Ҳомиладор» белгиси билан киритилади.

    9.3. «ОЎРИ» билан касалланган ҳомиладор аёлнинг шифохона ичи ёки ундан ташқаридаги ҳар бир ўлим ҳолатига «Ҳомиладор» белгиси билан навбатдан ташқари хабарнома тузилади ва белгиланган тартибда ҳудудий ДСЭНМга юборилади.

  19. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» билан касалланиш бўйича ҳисобга олиш ва ДСЭНМга ҳисобот бериш
  20. 10.1. Енгил ва ўрта оғирлик даражасидаги «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ» ҳолатлари умумий ҳисоб қилинади.

    10.2. «ОЎРИ» ҳолатлари ва «ЯЎРИ»га шубҳа ҳолатлари шошилинч хабарномалар (ф.058/у) бўйича индивидуал ҳисобга олинади.

    10.3. Ўлим билан якунланган «ОЎРИ» ва «ЯЎРИ» ҳолатлари «Ўлимли ҳолат тўғрисидаги навбатдан ташқари хабарномалар» бўйича индивидуал ҳисобга олинади.

    10.4. «ОЎРИ» ҳолати аниқланганлиги тўғрисидаги дастлабки маълумотлар тақдим этилмасидан (ф.058/у) ДПМда ўткир респиратор инфекциялардан вафот этганларнинг аниқланганлиги устидан эпидемиологик ва комиссион суриштирув ишлари олиб борилади.

    10.5. Аниқланган беморлар сони тўғрисидаги кундалик маълумотлар худудий ДПМлардан йил давомида қабул қилинади. Касалланишнинг кунлик маълумотлари ҳафта (душанбадан якшанбагача) даврига жамланади.

    10.6. Ҳар душанба худудий ДПМлар билан ўтган ҳафтада (душанбадан якшанбагача) аниқланган беморлар бўйича (касалланиш бўйича тезкор маълумотлар) солиштируви ўтказилади.

    10.7. Худудий ДСЭНМлар касалланик бўйича тезкор маълумотларни юқори турувчи ДСЭНМларга мавсумдан ташқари даврда ҳар ҳафтада (ҳар душанба), мавсум даврида ҳар куни юборадилар.

    10.8. Ҳар ойнинг бошида худудий ДПМлари билан ўтган ойда аниқланган беморлар сони (статистик ҳисобот маълумотлари) бўйича солиштириш ўтказилади. Касалланиш бўйича ойлик маълумотлар якуний ташхисларга асосланади ва статистик ҳисобот учун қўлланилади.

    10.9. Бир ойда аниқланган беморлар бўйича кунлик (ҳафталик) тезкор маълумотлар суммаси шу ойдаги статистик ҳисобот бўйича кўрсатилган беморлар сонидан кам бўла олмайди.

  21. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» билан касалланиш бўйича ҳисобот формаларини ДСЭНМда тўлдириш.
  22. 1-форма – барча беморларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган (шу жумладан касалланган ҳомиладор аёллар). 2-илова.

    1-формани тўлдириш тартиби:

    графа №1 – тартиб рақами;

    графа №2 – минтақанинг маъмурий худудлари;

    графа №3 – ф.025-2/у бўйича ҳисобга олинган барча ГЎК билан оғриган беморлар сони (шу жумладан ҳомиладор аёллар ҳам);

    графа №4 – ф.025-2/у бўйича ҳисобга олинган барча ЎРИ билан оғриган беморлар сони (шу жумладан ҳомиладор аёллар ҳам);

    графа №5 – ф.025-2/у бўйича ҳисобга олинган барча ЎЗ билан оғриган беморлар сони (шу жумладан ҳомиладор аёллар ҳам);

    графа №6 – ф.058/у бўйича ҳисобга олинган барча ОЎРИ билан оғриган беморлар сони (шу жумладан ҳомиладор аёллар ҳам);

    графа №7 – ф.058/у бўйича ҳисобга олинган барча ОЎРИ билан оғриган ҳомиладор аёллар сони;

    графа №8 – беморнинг ўлими ҳақидаги навбатдан ташқари ҳисобга олинган хабарномалар бўйича барча вафот этган беморлар сони (шу жумладан ҳомиладор аёллар ҳам).

    графа №9 – беморнинг ўлими ҳақидаги навбатдан ташқари ҳисобга олинган хабарномалар бўйича касалликдан вафот этган ҳомиладор аёллар сони

    графа №10 – ф.058/у бўйича ҳисобга олинган барча ЯЎРИ беморларнинг лабораторияда тасдиқланган сони.

    Изоҳ. Қандайдир янги респиратор вирусли инфекцияли касал аниқланиш ҳолатида «ЯЎРИ» ўрнига шу янги касалликнинг номланиши кўрсатилиши керак. Икки хил турли вирусли респиратор инфекцияли касал аниқланиши ҳолатида ҳисобга олиш формасига яна бир №11 графа қўшиш ва №10 ва №11 графаларини шу икки янги касаллик номланиши билан белгилаш керак. Масалан: №10 графа – парранда гриппи, №11 графа – ЯШРС – КоВ.

  23. «ГЎК», «ЎРИ», «ЎЗ», «ОЎРИ», «ЯЎРИ» касалланиши бўйича Тошкент шаҳри ДСЭНМда қўшимча ҳисобот формаларини тўлдириш.

Мазкур форма ёш категориялари бўйича барча беморларни (шу жумладан ҳомиладор аёлларни ҳам) ҳисобга олиш учун мўлжалланган. 2-илова.

2-формани тўлдириш тартиби:

графа №1 – ёш бўйича гуруҳлар;

графа №2 – ф.025-2/у бўйича ҳисобга олинган мазкур ёш категорияси бўйича ГЎК билан оғриган барча беморлар сони;

графа №3 – мазкур ёш гуруҳи бўйича мазкур ёшдаги 100000 аҳоли учун ГЎК билан касалланишнинг интенсив кўрсаткичлари;

графа №4 – ф.025-2/у бўйича ҳисобга олинган мазкур ёш гуруҳи бўйича ЎРИ билан оғриган барча беморлар сони;

графа №5 – мазкур ёш гуруҳи бўйича мазкур ёшдаги 100000 аҳоли учун ЎРИ билан касалланишнинг интенсив кўрсаткичлари;

графа №6 – ф.025-2/у бўйича ҳисобга олинган мазкур ёш гуруҳи бўйича ЎЗ билан оғриган барча беморлар сони;

графа №7 – мазкур ёш гуруҳи бўйича мазкур ёшдаги 100000 аҳоли учун ЎЗ билан касалланишнинг интенсив кўрсаткичлари;

графа №8 – ф. 058/у бўйича ҳисобга олинган мазкур ёш гуруҳи бўйича ОЎРИ билан оғриган барча беморлар сони

графа №9 – мазкур ёш гуруҳи бўйича мазкур ёшдаги 100000 аҳоли учун ОЎРИ билан касалланишнинг интенсив кўрсаткичлари.

1-илова

Ҳолатларни стандарт аниқлаш

«Ҳолатни стандарт аниқлаш» ўткир респиратор инфекцияларни ташхис ва дифференциал ташхис қилиш бўйича клиник қўлланма эмас ва тезкор эпидемиологик назорат тизимида ўткир респиратор касалликлар билан оғриган беморларга бирламчи ташхис қўйиш учун мўлжалланган. Бирламчи ташхис касаллик белгилари, клиник кўрикнинг объектив маълумотлари ва беморни физикал текшириш асосида қўйилади.

Аппаратли ва лаборатория тадқиқотлар натижалари (бор бўлган ҳолда) ташхис қўйиш ёки уни аниқлаштириш учун қўшимча кўрсаткичдир.

«ГЎК» ҳолатини стандарт аниқлаш

«ГЎК» ташхиси сўнгги 7 кун давомида юзага келган ўткир респиратор инфекция билан оғриган беморга қўйилиб, у қуйидаги белгилар билан характерланади:

-касалликнинг бошида тана ҳароратининг тўсатдан 38˚С ва ундан ортиқ кўтарилиши;

-касалликнинг дастлабки 2 кунида қуруқ йўтал бўлиши.

«ЎРИ» ҳолатини стандарт аниқлаш

«ЎРИ» ташхиси сўнгги 7 кун давомида юзага келган ўткир респиратор инфекция билан оғриган беморга қўйилиб, у камида қуйидаги белгилар билан характерланади:

- ҳўл йўтал;

- ёки томоқ оғриғи (фарингит);

- ёки тумов

Изоҳ: «ЎРИ» тана ҳароратининг ошиши ёки ошмаслиги билан ўтиши ҳам мумкин.

«ЎЗ» ҳолатини стандарт аниқлаш

«Ўткир зотилжам» бирламчи ташхиси клиник ва физикал(Объектив) маълумотларга ва/ёки аппарат орқали текширув натижаларига асосланади.

«Ўткир зотилжам» бирламчи ташхиси беморда қуйидаги клиник аломатлар намоён бўлса қўйилади:

- касаллик бошланишида тана ҳароратининг тўсатдан 38˚С ва ундан юқори кўтарилиши;

- ва/ёки балғамли йўтал.

Шунингдек, қуйидаги ўпка тўқимасининг марказли инфилтрацияси физикал аломатларида:

- крепитация;

- ва/ёки майда ва ўрта пуфакли хириллаш.

Бемор тинч ҳолатида нафас олиш етишмовчилиги йўқлигида.

Изоҳ: ўткир зотилжам касалликнинг дастлабки даврида ҳам, «ГЎК» ёки «ЎРИ»нинг оғирлашиши (асорати)сифатида ҳам юзага келиши мумкин.

«ОЎРИ» ҳолатини стандарт аниқлаш

Беморларда «ОЎРИ» ташхиси ўтган 7 кун давомида юзага келган, беморни шифохонага ётқизилишини талаб қилган ўткир респиратор ҳолатда қўйилиб, касалликнинг бошқа клиник аломатларидан ташқари қуйидаги клиник белгилар билан характерланади:

- 38ºC ва ундан юқори иситма (кўрик ёки анамнезда);

- йўтал.

Тинч пайтдаги нафас сиқиши:

- 2 ойгача бўлган болаларда минутига 60 тадан ортиқ нафас олиш;

- 2-12 ойгача бўлган болаларда минутига 50 тадан ортиқ нафас олиш;

- 1-5 ёшгача бўлган болаларда минутига 40 тадан ортиқ нафас олиш;

- 5 ёшдан катта болалар ва катталарда минутига 25 тадан ортиқ нафас олиш.

Изоҳ:

- “нафас сиқиши” тушунчаси ҳаво етишмаслигидан келиб чиққан нафас олишнинг такрорланиши ва чуқурлигининг бузилишини ўз ичига олиб, бурун битиб қолиши ёки юқори нафас олиш йўллари обструкциясининг бошқа турлари, ҳамда нафас олишнинг қийинлашишини бошқа механик сабаблари билан боғлиқ эмас;

- ўткир респиратор касалликнинг оғир кечиши асосий патологик ҳолат фонида ривожланган янги касаллик ёки асосий патологик ҳолатнинг оғирлашишини англатиши мумкин;

- ОЎРИ классик зотилжамнинг эквиваленти эмас ва ҳар доим ҳам зотилжам сифатида намоён бўлмайди. Кўпгина оғир респиратор бузилишлар, масалан, ўпка ёки юрак сурункали касалликларининг оғирлашиши сабабли бўлиши мумкин ва зотилжам аломатларига эга бўлмайди.

«Ўлимли ҳолат»ни стандарт аниқлаш

Ўлимли ҳолат деб «ОЎРИ» билан оғриган беморнинг қуйидагилар оқибатида вафот этганлик ҳолатига айтилади:

- ёки инфекцион-токсик шок;

- ва/ёки ўткир нафас олиш етишмовчилиги;

- бошқа патология оқибатида ўлимга олиб келганлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги ҳолатида.

«ЯЎРИ» ҳолатини аниқлаш

«ЯЎРИ» - янги ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг шартли номланиши. Бирор бир янги вирусли инфекция пайдо бўлиши, клиник-эпидемиологик маълумотлар тўпланиши ҳолатида ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳолатни стандарт аниқлаш усули ишлаб чиқилади, унинг асосида ушбу янги инфекцион касалликка шубҳа қилинган беморларни аниқлашни ўтказиш мумкин бўлади.

2-илова

Касалланиш ҳисоботи формалари

1-форма

20___ йил (кун) (ой) по (кун) (ой) даврида ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш бўйича ҳафталик тезкор маълумотлар

Худудулар ГЎК ЎРИ ЎЗ ОЎРИ Ўлганлар ЯЎРИ
Жами Улардан ҳомиладорлар Жами Улардан ҳомиладорлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
1.
2.
3.
...

Худуд

бўйича

ЖАМИ

2-форма

20___ йил (кун) (ой) по (кун) (ой) даврида Тошкент шаҳри бўйича ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш бўйича ҳафталик тезкор маълумотлар

Ёш бўйича гуруҳлар ГЎК ЎРИ ЎЗ ЯЎРИ
Абс.с. И.к. Абс.с. И.к. Абс.с. И.к. Абс.с. И.к.
1 2 3 4 5 6 7 8 9
0-2 ёш
3-6 ёш
7-14 ёш
15 ёш ва катта
Жами

Фойдаланилган ҳужжатлар:

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг одамлар орасида грипп устидан кузатув эпидемиологик назорати бўйича қўлланмаси (2011 йил).

Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётида қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш давлат дастури тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 433-сонли қарори).

Болаларга стационар ёрдам кўрсатиш. ЎзР ССВнинг 2013 йил 10 июлидаги 225-сонли «Болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги буйруғига илова.

Давлат статистика ҳисоботи. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 13 октябридаги қарорига 77/1-сонли иловаси.

Тузувчилар:

© Рахимов Р.А. – т.ф.д., ЎзР Миллий грипп маркази раҳбари

Рахимов Р.Р. – ЎзР Миллий грипп маркази врач-инфекционисти.

ОЎРИ ВА ЯЎРИ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИК СУРИШТИРУВИ

Методик йўлланмалар

ЎзР ССВнинг 2014 йил 14 июлдаги 242-сонли буйруғига 2-илова

ТЕРМИНЛАР ВА ҚИСҚАРТМАЛАР ЛУҒАТИ

ЯШРС-КоВ – Коронавирус томонидан келиб чиққан Яқин шарқ респиратор синдроми

ЖССТ – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Гуруҳли ҳолат – 1-2 ҳафта давомида бир жойдан ёки ДПМда аниқланган икки ва ундан ортиқ бир-бири билан эпидемиологик боғлиқ ўткир респиратор инфекция ёки 3 ва ундан ортиқ ОЎРИ билан оғриган беморлар.

Касалликнинг нозологик шакли – белгиланган этиологиядаги алоҳида, мустақил касаллик шакли

ЯЎРИ – янги ўткир респиратор инфекциялар

ЎРИ – ўткир респиратор инфекциялар

ЎРВИ – ўткир респиратор вирусли инфекция

ЎЗ – ўткир зотилжам

ПЗР – полимераза занжирли реакция.

ОЎРС – оғир ўткир респиратор синдром

ОЎРИ – оғир ўткир респиратор инфекциялар

Кириш

Грипп ва ЎРВИ энг кўп тарқалган юқумли касалликлардир (барча юқумли касалликларнинг 80-90%). Грипп ва ЎРВИ ҳар йили мавсумий касаллик кўпайишини келтириб чиқариб, кўпинча эпидемик характерга эга бўлади ва аҳоли саломатлигига ва давлат иқтисодига катта зарар етказади.

Вақти-вақти билан ёки юқори патогенли ёки пандемик салоҳиятга эга янги вируслар пайдо бўлмоқда. XXI асрнинг бошидаёқ жаҳонда эпизоотологик ва эпидемиологик шароитни аҳамиятли даражада қийинлаштирган бир қатор вируслар аниқланган: 2002 йил – оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) коронавируси, 2005 йил - A/H5N1 парранда гриппи вируси, 2009 йил – A/H1N1pdm09 грипп пандемик вируси, 2012 йил – яқин шарқ респиратор синдроми коронавируси (ЯШРС-КоВ), 2013 йил - А/H7N9 парранда гриппи. Одамга қушлар, ҳайвонлардан ўтувчи юқори патогенли вируслар одамларга юқори хавф туғдиради. Бироқ одамдан одамга ўтувчи янги вируслар ўта хавфли, эпидемик тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, пандемия сабабчиси бўладилар.

Янги вирусларни идентификация қилиш учун ташхис тўпламлари ушбу вируслар пайдо бўлишидан анча кечроқ амалий соғлиқни сақлаш тизими учун ишлатишга тайёр бўлмоқда. Эпидемик нохушлик юзага келишини ўз вақтида аниқлаш учун ЖССТ янги юқори патогенли респиратор вирусларга нисбатан кўрсаткич касалликлар бўлувчи ОЎРИ устидан эпидемиологик назоратни кучайтиришни тавсия қилади.

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
  2. 1.1. Инфекциялар манбалари

    Мавсумий оддий грипп ва ЎРВИ билан касалланган бемор инфекция манбаи ҳисобланади. Бироқ, одамлар учун юқумли янги вируслар қушлар ва баъзи ҳайвонлар организмида шаклланади, шу сабабли улар ҳам одамлар учун зарарли вируслар манбаи бўлиши мумкин.

    Гриппда инфекция манбаи кўпинча қушлар ва уй чўчқалари бўлади. Грипп вируси билан касалланишга кўпгина ҳайвонлар, айниқса ўлаксахўр майда йиртқичлар дучор бўлади. Одамлар ҳам парранда гриппи вирусини юқтиришга мойил, лекин касалликни одамдан одамга ўтиш ҳолатлари ҳозирча кузатилмаган. Қушлар ёки ҳайвонлар гриппи вирусининг одамдан одамга ўтишга мослашиши ҳолатида вирус одамники деб ҳисобланади ва янги пандемияга сабабчи бўлади. Чўчқа гриппи вируси (А/H1N1swn) билан 2009 йилда шундай ҳолат содир бўлиб, у гриппнинг пандемик вирусига (A/H1N1pdm09) айланди, 2009 – 2010 йилларда грипп пандемиясини келтириб чиқарди ва шундан сўнг оддий мавсумий грипп каби айланиб юришни бошлади.

    Ўткир респиратор вирусларнинг кўп миқдори ичидан янги вируслар пайдо бўлиши фақатгина коронавируслар орасида белгиланган. Хитойда 2002 йилда ўлим кўрсаткичи юқори даражада бўлган, одамларда оғир ўткир респиратор синдром келтириб чиқарган янги юқори патогенли коронавирус – ОЎРС пайдо бўлди. Одамлардан одамларга чекланган юқиш ҳолатлари аниқланган, лекин орадан бир оз вақт ўтиб касаллик тарқалиши тўхтади. Инфекция манбаи аниқ топилмади, лекин у кўршапалаклардан деб тахмин қилинди. Яқин Шарқ мамлакатларида 2012 йилда юқори ўлим даражасига эга бўлган, одамларда ўткир респиратор синдром келтириб чиқарган янги юқори патогенли коронавирус – ЯШРС-КоВ пайдо бўлди. Одамлардан одамларга юқишнинг бир нечта ҳолатлари аниқланди. Одамлар касалланишининг ҳолатларини аниқлаш давом этмоқда. Инфекция манбаи яна аниқ топилгани йўқ, лекин у кўршапалаклар, ҳамда туялар бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда, чунки аксарият касалланганлар туя парвариши билан шуғулланган.

    1.2. Респиратор вирусларнинг ўтиш механизми

    Одамларнинг қуш ва ҳайвонлардан касаллик юқтириш механизми – фекал-орал (фекал-нозал) ва респиратор.

    Одамдан одамга инфекция ўтиши механизми – респиратор.

    1.3. Респиратор вируслар ўтиши йўллари

    Мавсумий грипп ва ЎРВИ ҳолатида. Вируслар ҳаво-томчи (респиратор) ва алоқа-маиший йўллари орқали юқади.

    Вируслар нафас олиш йўллари эпителийида тезлик билан кўпаяди. Бемор йўталган ва аксирганда таркибида кўпгина вируслар бўлган сўлак ва шиллиқларнинг майда томчиларидан иборат аэрозолли аралашма пайдо бўлади. Аралашма булутчаси 1 метргача масофага тарқалади. Каттароқ томчилар атрофдаги предметлар ва юзаларга ўтиради, деярли кўринмас майда томчилар эса бир қанча вақт давомида ҳавода учишни давом эттиради. Грипп ва бошқа ЎРВИ вирусларини юқтириш вирусларга эга шундай аэрозол билан нафас олиш орқали рўй беради. Касалланишнинг энг эҳтимолли хавфи бемор билан қисқа

    масофада (1 метргача) чекланган жойда (ёпиқ хона, жамоат транспорти) бўлишдир.

    Иккинчи ўринда касалликни маиший мулоқот йўли орқали юқтириш туради. Бунда беморнинг бурни ва оғзидан чиққан ажратмалар йўтал ва аксиришда пайдо бўлган аэрозол билан ифлосланган қўл, маиший предметлар ёки буюмлар орқали амалга ошади. Баъзи ҳолатларда касал юқиши кўз конъюктиви орқали бўлиши мумкин.

    Парранда гриппи ҳолатида. Вируслар ҳаво-чанг, алоқа-маиший ва эҳтимол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари орқали ўтади.

    Вирус ташқи муҳитга асосан нажаслар (қуш ахлати) билан тушади. Қушлар ва ҳайвонлар танасининг сирти нажаслар (қуш ахлати) билан зарарланган. Қуриган нажаслар (қуш ахлатлари) кукунсимон бўлиб майдаланади ва ҳавога енгил кўтарилади. Ҳаво билан бирга улар нафас олиш йўлларига тушиши мумкин.

    Вирус одамдан одамга ҳаво-томчи ва маиший-мулоқот йўли орқали юқиши мумкин.

    ЯШРС-КоВда. Инфекция манбаи ва одамларнинг касаллик юқтириши йўллари ҳозирда аниқ топилмаган. ЯШРС-КоВнинг табиий манбаи кўршапалаклар, оралиқ манбаи эса туялар деб таҳмин қилинмоқда.

    1.4. Инкубацион даври

    Грипп ва ЎРВИ мавсумида касалликнинг инкубацион даври 1 суткадан 3 суткагача бўлади.

    Янги вирусли инфекцияларда инкубацион давр давомийроқ. Ҳар бир янги юқумли касаллик ўзининг инкубацион даври муддатига эга (вақт ўтган сари қисқариши мумкин). Таниқли A/H5N1, A/H7N9 парранда грипплари ва ЯШРС-КоВ учун инкубацион давр 2 кундан 14 кунгача даврни ташкил этади.

    1.5. ЯЎРИ юқтириш хавфи омиллари

    ЯЎРИ юқтириш хавфлари:

    - ЯЎРИ бўйича эпидемик вазият нохуш ҳудудда бўлиш;

    -касал ва ўлган қушлар, чўчқалар билан мулоқотда бўлиш, уларни гўштидан тайёрланган таомларни истеъмол қилиш;

    - ЯЎРИ билан касалланган беморлар билан алоқада бўлиш.

    ЯЎРИ юқтириш эҳтимоли хавфи бўлган ҳудудлар:

    - сувда сузувчи ёввойи қушлар яшочи ҳудудлар;

    - қушлар ва чўчқалар ўлати кузатилган ҳудуд;

    - парранда фабрикалари, фермалар, ҳайвонот боғлари, зоодўконлар;

    - юқумли касалликлар шифохоналари.

    Касбига кўра ЯЎРИ юқтириш хавфи бўлганлар:

    - беморлар, қушлар, ҳайвонлар ёки касал юққан биологик материал билан ишловчи шахслар (тиббиёт, ветеринария ва лаборатория ходимлари);

    - қушлар, чўчқалар ва уларнинг ажратмалари билан ишловчилар (парранда фабрикалари, чўчқа фермалари, қушхона цехлари, ҳайвонот боғлари ва зоодўкон ходимлари, овчилар, балиқчилар, ўрмончилар);

    - сувда сузувчи ва қирғоқда яшовчи ёввойи қушлар, сув ҳавзаларида ишловчи мутахассислар;

    - бирор бир юқори патогенли ЯЎРИ бўйича нохуш ҳудудларда бўлувчи мутахассислар (авиатранспорт экипажлари аъзолари ва бошқалар).

    ЯЎРИ юқтириши хавфи контингентига кирувчи аҳоли:

    - овчилар;

    - балиқчилар;

    - уй хўжалигида парранда ва чўчқа сақловчилар;

    - сувда сузувчи ва қирғоқда яшовчи ёввойи қушлар бўлган ва сув ҳавзалари мавжуд ҳудудларда яшовчи ёки хўжалик фаолиятини олиб борувчилар;

    - бирор бир юқори патогенли ЯЎРИ бўйича нохуш давлатларда бўлувчи шахслар (туристлар, зиёратчилар ва бошқалар);

    - ЯЎРИ билан касаланган беморлар билан мулоқотда бўлганлар.

    1.6. ОЎРИ ва ЯЎРИ ҳолатларида эпидемиологик суриштирув ишларини олиб бориш

    Мақсад: ЯЎРИ билан касалланганларни, ўткир респиратор инфекциялар тарқалиш ўчоғини аниқлаш, касалликнинг эпидемик тус олишига йўл қўймаслик.

    Вазифалар:

    -ЯЎРИ юқтириш хавфи эпидемиологик омилларини аниқлаш;

    -бошқа ўткир респиратор инфекциялар ҳолатлари билан эпидемиологик боғлиқликни аниқлаш (оилада, болалар муассасасида, мактабда, шифохоналарда, яшаш жойи, иш жойи, ўқув жойи бўйича);

    -тахминий инфекция манбаи, жойи ва тахминий касаллик юқтириш омилини аниқлаш;

    -инфекциянинг кейинги тарқалиш хавфи даражасини аниқлаш;

    -инфекция тарқалишига йўл қўймаслик чораларини аниқлаш.

    Қўшимча вазифалар:

    -беморларнинг ДПМга мурожаат қилганлиги ва ўз вақтида шифохонага ётқизилганлигининг аниқлаш ва вирусга қарши муолажа ўтказиш.

    Бемор ва касаллик ўчоғини текшириш бўйича барча маълумотларни «Эпидемиологик суриштирув ҳаритасига» киритиш зарур. Харита бланкасида кўрсатилмаган маълумотлар ҳаритага ёпиштирилувчи суқма вараққа киритилади:

    1. Беморда ЯЎРИ юқтириш хавфи омиллари мавжудлиги.
    2. Ўчоқда ЯЎРИ юқтириш хавфи омиллари мавжудлиги.
    3. Мулоқотда бўлган шахслар рўйхати.
    4. Лаборатория текшируви натижалари.
    5. Ветеринария хизмати вакилининг хулосаси.
    6. Ўчоқда тадбирлар ўтказиш тўғрисида кўрсатма.
    7. Ўчоқ бўйича хулоса.
  3. ОЎРИ ҲОЛАТЛАРИ БЎЙИЧА ЭПИДЕМИОЛОГИК СУРИШТИРУВ ОЛИБ БОРИШ
  4. Шошилинч хабарномалар (ф-058/у) бўйича ҳисобга олинган барча ОЎРИ ҳолатлари ва ОЎРИ деб ҳисобга олинмаган ўткир респиратор инфекцияларнинг ўлим билан тугаган ҳолатлари бўйича суриштирув ишлари олиб борилади. Эпидемологик суриштирувни ҳудудий ДСЭНМ врач-эпидемиологи ўтказади.

    ДПМ ва ҳудудий ДСЭНМда шошилинч хабарнома (ф-058/у) бериш орқали ОЎРИ ҳолати деб ҳисобга олинмаган ўткир респиратор инфекцияларнинг ўлимли ҳолатлари ОЎРИ юқиши ва тарқалиши хавфи омиллари

    мавжудлигини (йўқлиги) аниқлаш учун эпидемиологик суриштирув олиб бориш, ҳамда ўлган касалнинг ОЎРИ босқичида аниқланмаганлиги ва шу боис касалга тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги сабабларини аниқлаш учун комиссия томонидан текширув ўтказиш.

    Мақсад: ЯЎРИга (маълум ва номаълум этиологияли) шубҳали касалларни ва касалланишнинг гуруҳли ҳолатларини эрта аниқлаш, касал юқтириш хавфи омилларини аниқлаш, инфекция тарқалишини чеклаш чораларини қабул қилиш.

    Вазифалар:

    - касаллик юқтириш хавфи омиллари мавжудлигини аниқлаш;

    - инфекция ўчоғи чегараларини аниқлаш;

    - инфекция ўчоғида алоқадаги шахсларни аниқлаш;

    -мулоқотда бўлган шахслар орасида ўткир респиратор инфекциялар билан касалланганларни аниқлаш;

    - беморлар ўртасидаги эпидемиологик мулоқотни аниқлаш;

    - гуруҳли касалланиш ҳолатларини аниқлаш;

    - ЯЎРИга шубҳа қилинган беморларни аниқлаш;

    - ЯЎРИни юқтириш хавфларини аниқлаш;

    - ЯЎРИ тарқалишининг эпидемик хавфини аниқлаш;

    - хавфсизлик чораларини ишлаб чиқиш ва ЯЎРИ тарқалишини чеклаш.

    ОЎРИ ҳолатлари бўйича эпидемиологик суриштирув олиб боришда касаллик юқиши мумкин бўлган муддатни номаълум этиологияли ЯЎРИдагидек касаллик бошланишидан аввал 2 (минимал инкубацион давр муддати) кундан 14 (максимал инкубацион давр муддати) кунгача деб инобатга олиш керак.

    2.1. Эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби:

    - бемор билан савол-жавоб ўтказиш;

    - унда яшаш жойи, ишлаш жойи ва бошқалар бўйича ЯЎРИ юқтириш хавфининг эпидемик омиллари мавжудлигини аниқлаш;

    - беморга эпидемиологик ташҳис қўйиш;

    - касаллик ўчоғи чегараларини аниқлаш;

    - беморнинг яшаш жойи бўйича эпидемиологик текширув ўтказиш;

    - бемор билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхатини тузиш, улардан кимлар охирги 2 ҳафта ичида ўткир респиратор инфекция билан оғриганлигини аниқлаш;

    - уларда яшаш жойи, иш жойи ва бошқалар бўйича ЯЎРИ юқтириш хавфининг эпидемиологик омиллари мавжудлигини аниқлаш;

    - имкон борича тахминий инфекция манбаи ва юқтириш омилларини аниқлаш;

    - 2 ҳафта мобайнида мулоқотда бўлганларни кузатув қилишни ташкил этиш;

    - бемор ёки инфекция ўчоғи билан боғлиқ ўткир респиратор инфекциялар билан касалланишнинг бошқа ҳолатлари мавжудлигини таҳлил қилиш;

    - беморни ва зарур бўлса бемор билан мулоқотда бўлганларни имкон қадар лаборатория текширувидан ўтказиш;

    - бемор билан мулоқотда бўлганлар орасида касалликка шубҳа қилинганлар аниқланса, ЯЎРИга шубҳа бўлувчи омиллар мавжудлигини аниқлаш.

    Касаллик ўчоғи бўйича хулоса

    Ўлимли ҳолатларни текширишда ОЎРИ босқичида касалликдан вафот этганларнинг аниқланмаганлиги сабабини кўрсатиш зарур.

    Касаллик ўчоғи бўйича хулосада ЯЎРИ ёки гуруҳли ҳолатга шубҳа йўқлигини тасдиқлаш зарур.

    2.2. Бемор билан савол-жавоб ўтказиш

    Бемор учун саволнома

    Паспорт қисми:

    - беморнинг Ф.И.Ш;

    - ёши;

    - жинси;

    - уй манзили;

    - иш жойи (таълим жойи);

    - касби, лавозими, асосий хизмат мажбуриятлари;

    - охирги марта ишга (ўқишга) борган санаси;

    - касаланган санаси;

    - касалхонага ётқизилган сана ва жойи;

    - агар касал касалхонага ётқизилмаган бўлса – сабаби;

    - клиник ташхис;

    - касаллик анамнези;

    - лаборатория текшируви натижалари (сана, усул, натижа);

    - эпидемиологик суриштириув санаси.

    Эпидемиологик анамнез:

    -касалланишдан 2-14 кун аввал бирор-бир юқори патогенли респиратор вирусли инфекция бўйича нохуш ҳудудда бўлганлик (қачон ва қаерда);

    - бирор-бир юқори патогенли респиратор вирусли инфекция бўйича нохуш минтақада бўлган ўткир респиратор инфекцияли бемор билан мулоқот (касалланишдан 2-14 кун аввал);

    - ОЎРИ билан касалланган бемор билан мулоқот (касалланишдан 2-14 кун аввал);

    - бемор (мурда) ёввойи қуш, парранда, чўчқа билан (касалланишдан 2-14 кун аввал) тактил мулоқотда бўлганлик ёки уларни гўштини истеъмол қилганлик.

    2.3. Уйда касалланиш ўчоғини текшириш

    Уйдаги касалланиш ўчоғида парранда, ҳайвонлар мавжудлиги ҳолатида текширув ветеринария хизмати вакили билан ҳамкорликда ўтказилади. Ветеринария хизмати вакилининг парранда ва ҳайвонлар соғлиғи ҳолати ҳақидаги хулосасини олиш зарур. Охирги 3 ҳафта давомида уй хўжалигида қушлар ва ҳайвонлар орасида касалланиш ёки ўлим ҳолатларининг мавжудлиги ёки йўқлигини ҳам аниқлаш зарур.

    Касалнинг сувда сузувчи қушлар бўлган сув ҳавзаси зонасида бўлганлиги аниқланганида Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг минтақавий бўлими ҳудудий органидан мазкур зонада сўнги 3 ҳафта ичида қушлар, ҳайвонлар орасида касалланиш ёки ўлим ҳолатлари тўғрисида маълумотнома олиш зарур.

    Уйда касалланиш ўчоғини текшириш учун саволнома:

    -мулоқотда бўлган шахслар рўйхатини солиштириш;

    - мулоқотда бўлганларнинг саломатлиги ва сўнгги 2-3 ҳафта давомида улар кечирган ўткир респиратор инфекцияли касалликларни аниқлаш;

    -мулоқотда бўлганларда касал юқиши хавфи мавжудлиги (хавф характери кўрсатилсин);

    - уй хўжалигида парранда ёки ҳайвонлар бор-йўқлиги;

    -охирги 3 ҳафта давомида улар орасида касалланиш (ўлим) ҳолатлари бўлганми;

    - парранда, ҳайвонларнинг ветеринар кўриги хулосаси;

    - табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органидан маълумотнома.

    Эпидемиологик текширув далолатномасига кузатув даврида касалланган алоқада бўлган шахслар рўйхати илова қилинади.

    Умумий эпидемиологик касаллик юқиши омили бўлган бемор билан мулоқотда бўлганлар орасидан касалланганларни аниқлаш ҳолати ёки янги ОЎРИ ҳолатида мазкур ҳолатлар гуруҳли ҳолат деб таснифланади.

    Мулоқотда бўлган шахслар рўйхати:

    - беморнинг оила аъзолари ва у билан бирга яшовчи бошқа шахслар рўйхати;

    -беморда эпидемиологик хавфларнинг аниқлангани ҳолатида ушбу хавфларга дуч келган шахслар рўйхати.

    Беморнинг ҳар бир оила аъзоларидан аниқланган касаллик юқиш хавфининг эпидемик омиллари ва касаллик юқиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳақида суриштириш (қандай, қачон). Бемор билан сўнгги 14 кун давомида мулоқотда бўлган шахслар устидан кузатув олиб борилади.

    Охирги 3 ҳафтада анамнезида касалланиш хавфи омиллари бўлган ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган шахсларни аниқлаш зарур.

    Мулоқотда бўлган шахслар рўйхати формаси:

    - Ф.И.Ш:

    - ёши;

    - беморга алоқадорлиги;

    - эпидемиологик хавф мавжудлиги (қачон, қандай);

    - сўнги 3 ҳафта давомида респиратор касаллик мавжудлиги (қасон, қандай).

    ОЎРИ касалида маълум этиологиядаги бирор-бир ЯЎРИнинг стандарт аниқланишига мос келувчи клиник-эпидемиологик маълумотлар аниқланиши ҳолатида бу ҳолат ЯЎРИга шубҳали ҳолат деб қайта белгиланади.

    ОЎРИ касали ва у билан алоқада бўлган ўткир респиратор инфекция билан касалланган шахсларда бирор-бир ЯЎРИ ёки бемор, ўлган қушлар ва ҳайвонлар бўйича эпидемик нохуш минтақада касалланиш имкониятига кўрсатувчи умумий эпидемиологик омиллар аниқланиши ҳолатида бу ҳолатлар ЯЎРИга шубҳали ҳолат деб қайта белгиланади.

    2.4. ОЎРИ касалларини лабораторияда текшириш

    ОЎРИ билан касалланган беморларни имконият мавжудлигида касалланишдан 7 кун давомида ПЗР усули орқали грипп ва ЎРВИга текширилади. Текширув учун бурун ёки ҳалқумдан суртма олинади [1,2]. Бактериологик таҳлил учун беморнинг балғамидан ҳам намуна олинади. Ижобий намуналардан патоген микроорганизм ажратиб олиниши ва унинг антибиотикларга таъсирчанлигига оид таҳлил ўтказилади.

    ОЎРИ касали деб аниқланмаган ўткир респиратор инфекциядан вафот этганлар имкон қадар ПЗР усули орқали грипп ва ЎРВИга текширилади [1]. Тадқиқот учун аутопсия материали олинади (ўпка тўқимаси). Аутопсия ўтказилмаса, мурданинг бурун ёки ҳалқумидан суртма олинади.

    Бемор (мурда) А туридаги гриппга текширувининг ижобий натижаси, лекин А туридаги гриппнинг мавсумий вируслари типларини (H1 ва H3) гемагглютинларга текширишнинг манфий натижалари ҳолатларида, уларнинг

    анемнезида касалланиш хавфи омиллари мавжудлигида ҳолат янги гриппнинг эҳтимолли ҳолати деб қайта белгиланади.

    2.5. ОЎРИ ўчоқларида эпидемияга қарши чоралар

    ОЎРИ касаллари аниқланган ҳолатда эпидемияга қарши оғир тадбирлар ўтказилади [3, 4]. Бемор билан мулоқотда бўлганлар устидан суткасига 2 мартадан кам (эрталаб ва кечқурун) бўлмаган термометрия билан кундалик обсервацион кузатув ташкил этиш зарур. Мулоқотда бўлганларда ОЎРИ белгилари кузатилса, улар дарҳол касалхонага ётқизилишлари зарур, бошқа касалланганлар кўрсаткичларга кўра (ёши, тиббий кўрсаткичлари бўйича) касалхонага ётқизиладилар. Мулоқотда бўлганлар орасида кенг таъсирга эга вирусга қарши препарат ёки интерферон (интерферон индуктори) билан шошилинч кимёвий профилактика курсини ўтказиш мақсадга мувофиқ.

  5. ГУРУҲЛИ ҲОЛАТЛАРДА ЭПИДЕМИОЛОГИК СУРИШТИРУВ ЎТКАЗИШ
  6. Мақсад: ўткир респиратор инфекцияларнинг тез юзага келиши ва эпидемик тарқалишини эрта аинқлаш, касаллик юқиши омилларини аниқлаш, инфекция тарқалишини чекловчи чоралар қабул қилиш.

    Вазифалар:

    - касалликнинг гуруҳли ҳолатларини аниқлаш;

    - инфекция ўчоғи чегараларини белгилаш;

    - касалланиш хавфи омиллари мавжудлигини аниқлаш;

    - инфекция ўчоғида алоқада бўлган шахсларни аниқлаш;

    - алоқада бўлга шахслар орасида ўткир респиратор инфекциялар билан касалланганларни аниқлаш;

    - ЯЎРИга шубҳали касалларни аниқлаш;

    - ЯЎРИ юқиши хавфларини аниқлаш;

    - касалланишнинг этиологик расшифровкаси;

    - хавфсизлик ва инфекция тарқалишини чеклаш чораларини ишлаб чиқиш.

    Бир-бири билан эпидемиологик боғлиқ икки ва ундан ортиқ ўткир респиратор инфекцияли касаллар аниқланганида ёки бир ўчоқ ёки ДПМда 1-2 ҳафта мобайнида 3 ва ундан ортиқ ОЎРИ касаллари аниқланганидаги (тиббиёт ходимлари касалланиши ҳолатларини ҳам ҳисобга олганда) ҳолат гуруҳли ҳолат ҳисобланади.

    Ўткир респиратор инфекциялар билан касалланишнинг гуруҳли ҳолатлари стационарларда, беморларнинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларидаги касаллик ўчоқларида, иш жойи, таҳсил олиш жойлари бўйича аниқланиши мумкин.

    Бирор бир касалда маълум этиологиядаги бирор-бир ЯЎРИнинг стандарт аниқланишига мос келувчи клиник-эпидемиологик маълумотлар аниқланиши ҳолатида гуруҳли ҳолат ЯЎРИга шубҳали ҳолат деб қайта белгиланади.

    Беморларда бирор бир ЯЎРИ ёки касаланган, ўлган қушлар ва ҳайвонлар бўйича эпидемик нохуш минтақада касалланиш имкониятига кўрсатувчи эпидемиологик омиллар аниқланиши ҳолатида гуруҳли ҳолатлар ЯЎРИга шубҳали ҳолат деб қайта белгиланади.

    Барча касалланмаган шахсларга қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд эмаслиги ҳолатида интерферон ва интерферон индуктори препаратлари билан,

    грипп тарқалиши ўчоқлари ёки янги гриппга шубҳали ҳолларда нейроминидаза ингибиторлари (Тамифлю, Реленза) билан шошилинч кимёвий профилактика тайинлансин. Барча алоқада бўлган шахслар устидан 2 ҳафта муддатга обсервация тайинлансин.

    ДПМ, МБМ, ўқув муассасалари, «Меҳрибонлик», «Мурруват» уйлари ва бошқа ташкилий жамоаларда гуруҳли ҳолат устидан эпидемиологик суриштрув ўтказишда эпидемияга қарши ва чекловчи тадбирларни ўтказиш ҳолатини текшириш зарур [3,4].

    3.1. Эпидемиологик суриштирув олиб бориш тартиби:

    - беморлар гуруҳи рўйхатини тузиш;

    - бемор билан савол-жавоб ўтказиш;

    -уларда яшаш жойи, иш жойи ёки бошқалар бўйича ЯЎРИ юқтириш хавфининг эпидемик омилари мавжудлигини аниқлаш;

    - эпидемиологик ташҳис қўйиш;

    - касаллик ўчоғи чегараларини аниқлаш;

    - беморларнинг яшаш жойлари бўйича эпидемиологик текширув ўтказиш;

    - бемор билан мулоқотда бўлганлар рўйхатини тузиш, улардан қайсилари сўнгги 2 ҳафта мобайнида ўткир респиратор инфекция билан касалланганлигини аниқлаш;

    - уларда яшаш жойи, иш жойи ёки бошқалар бўйича ЯЎРИни юқтириш хавфи эпидемиологик омиллари мавжудлигини аниқлаш;

    - имкон қадар тахминий инфекция манбаи ва юқиш омилларини аниқлаш;

    - мулоқотда бўлганларни шошилинч кимёвий профилактика қилишни ташкил этиш;

    - мулоқотда бўлганларни 2 ҳафта мобайнида обсервация қилишни ташкил этиш;

    - касаллик ўчоғида хавфсизлик чоралари ва инфекция тарқалишини чеклашни ишлаб чиқиш;

    - бемор ёки инфекция ўчоғи билан боғлиқ ўткир респиратор инфекциялар билан касалланишнинг бошқа ҳолатлари мавжудлигини таҳлил қилиш;

    - имкон қадар касалланганлар ва зарурат бўлса мулоқотда бўлган касалланган шахсларни лабораторияда текшириш ўтказиш;

    - мулоқотда бўлганлар орасида касалланганларни аниқланиши ҳолатида ЯЎРИга шубҳа учун маълумотлар мавжудлигини аниқлаш.

    Касаллик ўчоғи бўйича хулоса

    Касаллик ўчоғи бўйича хулосада касаллик тарқалиши сабаби, касаллик ўчоғини бартараф этиш бўйича кўрилган чораларни кўрсатиш ва ЯЎРИга шубҳа мавжуд эмаслигини тасдиқлаш зарур.

    3.2. Гуруҳли ҳолатларни лабораторияда текшириш

    Касаллик тарқалиши этиологиясини аниқлаш учун имконият мавжуд бўлса беморлар касалланиш бошланишидан бошлаб 7 кун давомида грипп ва ЎРВИга ПЗР усули орқали текширилади. Текширув учун бурун ёки ҳалқумдан суртма олинади [1,2]. Барча беморларни текшириш шарт эмас, бир неча беморларни танлаб текшириш етарли.

    Беморни (мурда) А туридаги гриппга текширувининг ижобий натижаси, лекин А туридаги гриппнинг мавсумий вируслари типларини (H1 ва H3) гемагглютинларга текширишнинг салбий натижалари ҳолатларида, уларнинг анемнезида касалланиш хавфи омиллари мавжудлигида ҳолат янги гриппнинг эҳтимолли ҳолати деб қайта белгиланади.

    3.3 Гуруҳли касалланиш ҳолатлари аниқланганидаги эпидемияга қарши чоралар

    ЯЎРИ бўлмаган оддий ўткир респиратор инфекциянинг гуруҳли ҳолатлари аниқланган ҳолатда эпидемияга қарши оғир тадбирлар ўтказилади [3, 4]. Бемор билан мулоқотда бўлганлар устидан суткасига 2 мартадан кам (эрталаб ва кечқурун) бўлмаган термометрия билан кундалик обсервацион кузатув ташкил этиш зарур. ОЎРИ белгиларига эга касалланган алоқадаги шахслар зудлик билан шифохонага ётқизилишлари зарур, бошқа касалланганлар кўрсаткичларга кўра (ёши, тиббий кўрсаткичлари бўйича) касалхонага ётқизиладилар. Мулоқотда бўлганлар орасида кенг таъсирга эга вирусга қарши препарат ёки интерферон ёки интерферон индуктори билан шошилинч кимёвий профилактика курсини ўтказиш тавсия этилади.

    Касаллик ўчоғида инфекция тарқалишига ёрдам берувчи омиллар аниқлангани ҳолатида уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши зарур.

  7. ЯЎРИ ҲОЛАТЛАРИ ЭПИДЕМИОЛОГИК ТЕРГОВИ
  8. 4.1. ЯЎРИ ҳолатларини таснифлаш

    ЯЎРИ – янги (қайта пайдо бўлган) вируслар томонидан келиб чиқиши мумкин бўлган ўткир респиратор юқумли касалликларни шартли белгилаш. ЯЎРИ.

    Этиологик омили бўйича ЯЎРИ икки асосий типда бўлиши мумкин:

    - гриппнинг янги вируси орқали келиб чиққан инфекция (масалан: A/H5N1 ёки H7N9 парранда гриппи);

    - бирор бир янги респиратор вирус орқали келиб чиққан инфекция (масалан: янги коронавирус - ЯШРС-КоВ).

    Ҳар бир ЯЎРИ типи эпидемик хавфи даражасига кўра баҳоланади:

    - одамларга қуш ва ҳайвонлардан ўтувчи ЯЎРИ;

    - одамдан одамга ўтувчи ЯЎРИ.

    Янги ўткир респиратор вирусли инфекция пайдо бўлиши ҳолатида у ЖССТнинг таксономик номланишига асосан белгиланади. ЖССТ янги касаллик тўғрисида клиник-эпидемиологик маълумотлар тўплаши ва нашр этишига кўра ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур ЯЎРИнинг стандарт аниқлаш ҳолати ва касалларни аниқлаш ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилади.

    4.2. ЯЎРИ ташхисини қўйиш

    ЯЎРИ ёки ҳолатни стандарт аниқлашга мос келувчи клиник-эпидемиологик маълумотлар мавжудлиги асосида беморни аниқлаган врач ЯЎРИ ташхисини қўйиши мумкин.

    ЯЎРИ ташхисини эпидемиологик маълумотлар ёки лаборатория текшируви натижалари мавжудлиги асосида врач-эпидемиолог ҳам қўйиши мумкин.

    ЯЎРИ ташхиси аниқлилиги бўйича қуйидагича ажратилади:

    -ЯЎРИ ҳолатига шубҳа;

    -эҳтимолли ЯЎРИ ҳолати;

    -тасдиқланган ЯЎРИ ҳолати.

    4.2.1. ЯЎРИ ҳолатига шубҳа:

    -касалланишдан 2-14 кун аввал ЯЎРИ бўйича эпидемик нохуш ҳудудда бўлган этиологияси ноаниқ ўткир респиратор инфекция билан касалланган шахслар;

    -касалланишдан 2-14 кун аввал ЯЎРИ юқтириш хавфи омили аниқланган беморлар;

    -ЯЎРИ билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганидан сўнг 2-14 кун давомида ўткир респиратор инфекция билан касалланган беморлар.

    4.2.2. Эҳтимолли ЯЎРИ ҳолатлари

    - этиологияси аниқ бўлган ЯЎРИ касаллари билан алоқада бўлган беморлар.

    4.2.3. Янги грипп эҳтимоли ҳолатлари:

    -А турдаги гриппга текшируви ижобий натижа берганда, лекин А туридаги гриппнинг мавсумий вируслари типларини (H1 ва H3) гемагглютинларга текширишнинг салбий натижаларига эга ЯЎРИга шубҳа қилинган беморлар.

    4.2.4. Тасдиқланган ЯЎРИ ҳолатлари:

    -келиб чиқиши аниқ бўлган ЯЎРИ специфик инфекцион маркерини лабораторияда текширувининг ижобий натижаси олиниши ҳолатида ЯЎРИ ҳолати тасдиқланган деб ҳисоблансин ва ҳисобот формаларида «аниқ нозологик шакл ЯЎРИси» ҳолати деб ҳисобга олинсин.

    4.3. Эпидемиологик анамнез:

    -касалланишдан 2-14 кун олдин беморнинг бирор-бир юқори патогенли респиратор вирусли инфекция бўйича нохуш ҳудудда бўлганлиги (қачон ва қаерда);

    -бирор бир юқори патогенли респиратор вирусли инфекция бўйича нохуш ҳудудда бўлган ўткир респиратор инфекция билан касаланган бемор билан мулоқотда бўлиш (касалланишдан 2-14 аввал);

    -ОЎРИ билан касалланган бемор билан мулоқатда бўлган (касалланишдан 2-14 аввал);

    -ЯЎРИ билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганлиги (касалланишдан 2-14 аввал);

    - касал ёки ўлган ёввойи қуш, парранда, чўчқа билан (касалланишдан 2-14 кун аввал) тактил алоқада бўлганлик ёки уларни истеъмол қилганлик.

    4.4. ЯЎРИ ҳолатларида эпидемиологик суриштирв ишларини олиб бориш

    Мақсад: қушлар, ҳайвонлар ва айниқса, одамдан одамга ЯЎРИнинг ўтиши ҳолатларини аниқлаш, ЯЎРИ тарқалишининг олдини олиш.

    Вазифалар:

    - ЯЎРИ касалларини тезкор аниқлаш ва изоляция қилиш;

    - касаллик юқиши хавфи омиллари мавжудлигини (йўқлигини) аниқлаш;

    - инфекция ўчоғи чегараларини белгилаш;

    -бемор билан мулоқотда бўлганлар орасидан ўткир респиратор инфекция билан касалланганларни аниқлаш;

    -қушлар, ҳайвонлардан касал юқтириш хавфи омилларига эга бўлмаган алоқада бўлганлар орасидан касалланганларни аниқлаш;

    - ЯЎРИ юқтириш омилларини аниқлаш;

    - хавфсизлик чораларини ишлаб чиқиш ва ЯЎРИ тарқалиши олдини олиш.

    4.5. ЯЎРИга шубҳа қилинган бемор аниқланганда эпидемияга қарши асосий чоралар

    Бемор билан мулоқот бўлганда ўткир респиратор инфекциялар ҳолатида кўзда тутилган хавфсизлик чоралари – нафас олиш органлари ва қўллар гигиенасига риоя қилиш зарур [3,4].

    ЯЎРИга шубҳа қилинган беморларни респиратор инфекциялар ҳолатидаги хавфсизлик чораларини зарурий тарзда таъминлаган ҳолда юқумли касалликлар шифохонасининг алоҳида (бокс) хонали бўлимига ётқизилади [3,4,5].

    Лаборатория текшируви учун ДСЭНМ врач-вирусологи хавфсизлик чораларага амал қилган ҳолда ЯЎРИ билан касалланган беморнинг бурун ва ҳалқумидан суртма олади [1].

    Бемор шифохонага ётқизилган заҳоти ташхиснинг лабораторияда тасдиқланишини кутмасдан, асосий патогенетик ва симптоматик терапиядан ташқари этиотроп вирусга қарши терапия ўтказилади.

    Бемор шифохонага ётқизилгандан кейин, касаллик ўчоғида бемор изоляция қилинган кунидан бошлаб 14 кун муддат ичида бемор билан мулоқотда бўлганлар устидан тиббий обсервация олиб борилади. Бемор билан мулоқотда бўлган тиббиёт ходимлари (уйда, поликлиникада, стационарда) устидан ҳам мулоқот даврининг умумий давомийлиги ва мулоқот тугаганидан кейинги 14 кун давомида обсервацион кузатув ўтказилади.

    Барча бемор билан мулоқотда бўлганларга вирусга қарши дори-дармонлар билан шошилинч кимёвий профилактика курси ўтказилади (вирусга қарши дори-дармонлар – биринчи танлов; интерферон дори-дармонлари, интерферон индукторлари – иккинчи танлов дори-дармонлари).

    Бемор билан мулоқотда бўлганларда тана ҳароратининг 38°С ва ундан юқори бўлиши ва/ёки йўтал ва нафас олиши қийинлашиши ҳолатида беморни шошилинч тарзда юқумли касалликлар шифохонасига ётқизиш амалга оширилади.

    4.6. Эпидемиологик суриштирув олиб бориш тартиби

    -бемор билан савол-жавоб ўтказиш;

    -унда яшаш жойи, ишлаш жойи ва бошқалар бўйича ЯЎРИ юқтириш хавфи омиллари мавжудлигини аниқлаш;

    -эпидемиологик ташхис қўйиш;

    -касаллик ўчоғи чегараларини аниқлаш;

    -касалларнинг яшаш жойлари бўйча эпидемиологик текширув ўтказиш;

    -бемор билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхатини тузиш, улардан кимлар сўнги 2 ҳафта мобайнида ўткир респиратор инфекция билан касалланганлигини аниқлаш;

    - уларда яшаш жойи, ишлаш жойи ва бошқалар бўйича ЯЎРИ юқтириш хавфининг эпидемик омиллари мавжудлигини аниқлаш;

    - имкон қадар инфекциянинг тахминий манбаи ва юқиш омилларини аниқлаш;

    -бемор билан мулоқотда бўлганларни шошилинч кимёвий профилактика қилишни ташкил этиш;

    - бемор билан мулоқотда бўлганлар устидан 2 ҳафта муддатга обсервация қилишни ташкил этиш;

    - хавфсизлик ва инфекция тарқалиши олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш

    -бемор ёки инфекция ўчоғи билан боғлиқ бошқа ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш ҳолатлари мавжудлигини тахлил қилиш.

    Хулоса

    Бемор билан мулоқотда бўлганлар орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилганини (йўқлиги) кўрсатиш ва қушлар, ҳайвонлар ва одамдан касаллик юқиши хавфини дифференциациялаб, касаллик юқишининг эпидемик омиллари мавжудлигини кўрсатиш керак.

    Ветеринария хизмати вакилининг парранда ва ҳайвонларнинг саломатлиги ҳолати ва эпизоотияга қарши ўтказилган тадбирлар ҳақидаги хулосаси.

    ЯЎРИ билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиши бўйича барча ҳолатлар ҳақида дарҳол Республика ДСЭНМ ва ЎзР ССВ СЭНББга хабар бериш зарур.

  9. МАЪЛУМ ЭТИОЛОГИЯЛИ ЯЎРИ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИК СУРИШТИРУВИ

Келиб чиқиши маълум бўлган ЯЎРИ касалларини аниқлаш ва касаллик тарқалиши ўчоқларида қўшимча тадбирлар ўтказиш ЎзР ССВнинг тегишли кўрсатма-методик ҳужжатлари ва ЖССТ маслаҳатлари асосида мазкур инфекциянинг клиник-эпидемиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади [Масалан: 7, 8, 9, 10]. Тадбирларни ўтказиш муддатлари мазкур ЯЎРИ учун хос максимал инкубацион давр асосида белгиланади.

Парранда гриппига шубҳали касаллик тарқалиши ўчоқларида эпизоотияга қарши ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилади [5].

Бошқа этиологияли ЯЎРИга шубҳа қилинган касаллик тарқалиши ўчоқларида ўткир респиратор инфекциялар учун оғир тадбирлардан [3, 4] ташқари мазкур инфекция учун унинг клиник-эпидемиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган қўшимча тадбирлар олиб борилиши мумкин.

5. ЯЎРИ БЎЙИЧА ЭПИДЕМИК ҲОЛАТ БОСҚИЧЛАРИ

5.1. ЯЎРИ дунёнинг бирор-бир минтақасида аниқланган, Ўзбекистонда ЯЎРИ йўқ

ОЎРИ устидан кучайтирилган эпидемиологик назорат ва ЯЎРИ ҳолатларини аниқлаш учун эпидемиологик суриштирув олиб борилади.

5.2. Ўзбекистонда ЯЎРИнинг бир нечтагина ҳолатлари аниқланган

ГЎК, ЎРИ, ОЎРИ устидан кучайтирилган эпидемиологик назорат ва ОЎРИ ҳолатлари устидан ЯЎРИ ҳолатларини аниқлаш учун эпидемиологик тергов олиб борилади. ЯЎРИ тарқалиши олдини олиш бўйича тадбирлар олиб борилади.

5.3. Ўзбекистонда ЯЎРИнинг кўпгина ҳолатлари (эпидемияси) аниқланган

ГЎК, ЎРИ, ОЎРИ устидан эпидемиологик назорат олиб борилади. ЯЎРИ ҳолатлари устидан эпидемиологик суриштирув олиб борилмайди. Инфекция тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар олиб борилади.

5.3. Ўзбекистонда постпандемик давр

Эпидемия келтириб чиқарган ЯЎРИ энди янги эмас, шунинг учун эипдемиологик суриштирув олиб борилмайди. ГЎК, ЎРИ, ОЎРИ устидан эпидемиологик назорат ва ОЎРИ ҳолатлари устидан эпидемиологик суриштирув олиб борилади.

Кўрсатма-методик ҳужжатлар

  1. Грипп ва ЎРИга шубҳали касалларнинг клиник намуналарини ПЗР учун олиш, сақлаш ва транспортировка қилиш тартиби. ЎзР ССВнинг методик йўриқномалари. Тошкент, 2012.-14 б.
  2. ПЗР усули билан мавсумий грипп ва ЎРВИ билан касалланиш устидан лаборатория назоратини амалга ошириш тартиби. ЎзР ССВнинг йўриқномаси. Тошкент – 2014. - 10 б.
  3. Шифохона ичи инфекциялари профилактикаси. СанҚваМ №0304-12. Тошкент, 2012.
  4. Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар мавсумида чекловчи ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш бўйича йўриқнома. Тошкент.-2013, 16 б. (ЎзР ССВнинг 2013 йил 22 августдаги 280-сонли буйруғига илова).
  5. Парранда гриппи бўйича профилактик, эпизоотияга қарши ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. ЎзР ССВнинг йўриқномаси. Тошкент ш. - 2006.- 28 б.
  6. Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси юқтирганлигига шубҳали касалларни аниқлаш, бошқариш ва текшириш тартиби. ЎзР ССВнинг вақтинчалик йўриқномаси. Тошкент – 2014. - 4 б.
  7. Грипп юқори патогенли вируси келтириб чиқарган олиб кирилган касаллик ҳолатларини олдини олиш тўғрисида. ЎзР ССВнинг 2009 йил 28 апрелидаги 126-сонли Буйруғига илова.
  8. H1N1 янги гриппи ҳолатида профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш. ЎзР ССВ 012 – 3/0158 сонли вақтинчалик йўриқномалари.- Тошкент.-2009.-7 б.
  9. H1N1 янги гриппнинг ташҳиси ва уни даволаш. ЎзР ССВнинг 012–3/0159 сонли вақтинчалик йўриқномалари.- Тошкент.- 2009.-11 б.
  10. Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси юқтирганлигига шубҳа қилинган беморларни аниқлаш, бошқариш ва текшириш тартиби. ЎзР ССВнинг вақтинчалик йўриқномаси. Тошкент – 2014. - 4 б.

Тузувчи:

© Рахимов Р.А. – т.ф.д., ЎзР ССВ Миллий грипп маркази раҳбари.

КАСАЛЛИКНИНГ ҲАФТАЛИК ЭПИДЕМИК ЧЕГАРАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

Йўриқнома

(ЎзР ССВнинг 2014 йил 14 июлдаги 242-сонли буйруғига 1-илова)

Кириш

Мавсумий ўткир юқумли касалликлар устидан эпидемиологик назорат олиб боришда эпидемик шароитнинг кескинлашувини ўз вақтида аниқлаш учун касалланиш даражасини миқдорий баҳолашни тезкор ўтказиш зарур. Касалланиш даражасини баҳолаш одатда ҳафталик давр бўйича ўтказилади. Касалланишнинг интенсив кўрсаткичларда ҳисобланувчи ҳафталик эпидемик чегаралари касалланиш даражасининг аниқ миқдорий баҳоланишининг қуроли ҳисобланади.

Эпидемик чегара – касалланишнинг кўп йиллик (5-20 йил) маълумотлари бўйича ҳисобланган мавсумий даврнинг мазкур ҳафтаси учун касалланишнинг эпидемик бўлмаган даражасининг юқори меъёри. Мазкур касалланиш даражасининг эпидемик чагараси кўрсаткичининг 15-20%га ошиши касалланишнинг эпидемик кўтарилиши бошланганлигидан дарак беради.

Бу усул юқори даражада аниқ ва самарали бўлиб, эпидемик ҳолатни баҳолашнинг 95,0%, 99,0% ва 99,9%га аниқлигини таъминлайди, бироқ узоқ вақт давомидаги интенсив кўрсаткичлардаги касалланиш маълумотлари базасини тўплашни талаб этади.

Ҳафталик касалланиш маълумотлар базасини компьютерда Microsoft Office Excel дастурида яратиш энг қулай ҳисобланади.

  1. Ҳафталик касалланиш маълумотлар базаси
  2. 10 000 ёки 100 000 нафар аҳоли учун бир қатор мавсумлар бўйича интенсив кўрсаткичларда (и.к.) ҳафталик касалланишнинг ретроспектив маълумотлари жадвалини тайёрлаш зарур (1-жадвал). Келгуси мавсумларда касалланиш бўйича маълумотлар тўпланишига кўра жадвални тўлдириш мумкин. Бироқ янги маълумотларни инобатга олган ҳолда эпидемик чегараларни қайта ҳисоблаб чиқиш керак бўлади. Касалланиш маълумотларили мавсумлар сони ошиши билан эпидемик чегаралар аниқлиги ошади.

    Маълумотлар базаси ҳам барча аҳоли учун, ҳам алоҳида ёш бўйича гуруҳлар учун бўлиши мумкин.

    Касалланишнинг эпидемик ошиши мавсуми ҳафталари бўйича касалланиш маълумотлари маълумотлар базасида ҳисобга олинмайди.

  3. Календар ҳафталарига тартиб рақами қўйиш

Ҳафта душанбада бошланади ва якшанбада тугайди. Йилнинг ҳар бир ҳафтаси биринчи ҳафтасини №1 деб бошлаб ва охирги ҳафтасини №52 деб якунлаб тартиб рақами қўйилади. Ҳар бир ҳафта тартиб рақамлари уяли алоқа телефонлари менюси календарида мавжуд.

Айрим йилларда ҳафталарнинг умумий сони 52 та эмас, балки 53 ҳафтани ташкил этади. Бундай ҳолатда 53 ҳафта 52 ҳафтага тенглаштирилади, 52 51га, 51 50га ва ҳ.к. 53-ҳафта маълумотлари 52-ҳафта графаларига киритилади, 52 51га, 51 50га ва ҳ.к.

Маълумотлар базаси мавсумий даврлар ҳафталари бўйича касалланишнинг интенсив кўрсаткичларига эга Microsoft Office Exсel жадвали кўринишида акс этади (1-жадвал).

1-жадвал

Касалланиш маълумотлари базаси (100 000 аҳолининг и.к.да)

Мавсумлар Ҳафта тартиб рақамлари
45 46 47 48 49 50 51 52 1 2 3 4 5 6 7 8
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар
20__ - __йиллар

Эпидемик чегаралар аниқлиги маълумотлар базасининг аниқ тузилишига боғлиқ.

2. Эпидемик чегараларни ҳисоблаш тартиби

Касалланишнинг эпидемик чегараларини ҳисоблаш учун компьютер дастуридан фойдаланилади. Эпидемик чегараларни ҳисоблаш дастурда автоматик тарзда амалга оширилади. Дастур компьютерга ўрнатилади ва очилади. Мониторда 3 қатор устунли диалог ойнаси пайдо бўлади.

Диалог ойнаси

1-устун – индикатор устуни. Тўлдирилмайди. 3-устун катакчасига маълумотлар киритилиши учун тайёрлигини кўрсатади.

2-устун (N) – автоматик тарзда тўлдирилади, нечта мавсумлар бўйича ҳафталик касалланиш маълумотлари киритилганлигини кўрсатади (N);

3-устун (Касалланиш маълумотлари) – ишловчи устун, ҳафталик касалланиш маълумотларини киритиш учун мўлжалланган. Маълумотлар киритилганидан сўнг қуйида кейинги катакча очилади.

3. Ҳафталик касалланиш маълумотларини киритиш

Бирор бир ҳафта учун эпидемик чегарани ҳисоблаш учун маълумотлар базасидан мазкур ҳафта учун барча мавсумлар бўйича касалланиш маълумотлари қатори олинади.

Устуннинг ҳар бир катакчасига кетма-кетлик билан, тушириб қолдирмасдан 1 ҳафта бўйича касалланиш маълумотлари киритилади. Мавжуд мавсумлар сони бўйича касалланиш маълумотлари киритилади (лекин 4 мавсумдан ошиқ эмас). Қолган катакчалар тўлдирилмайди. 3-устун катакчаларига жами 20 та мавсум бўйича касалланиш маълумотларини киритиш мумкин.

Маълумотларни ҳар бир катакчага кетма-кетлик билан компютер клавиатураси орқали киритиш мумкин. Бирданига маълумотларнинг барча қаторини киритиш ҳам мумкин. Бунинг учун маълумотлар базасида бир қатор маълумотларни танлаш керак, сичқончанинг ўнг тугмасини босиб унинг нусхасини олиш керак, сўнгра дастурнинг диалог ойнасига ўтиш керак, 3-устуннинг биринчи ойнасига сиқончанинг ўнг тугмасини босиш ва «Вставить» командасини бажариш лозим.

Катакчадаги маълумотларни тўғрилаш ёки алмаштириш зарур бўлса катакчага клик қилиш ва янги маълумотларни киритиш керак.

Бирор бир катакчадаги маълумотларни ўчириб ташлаш зарур бўлса 1-устуннинг тегишли индикатор ойнасига клик қилиш ва сўнгра «Удалить» тугмасига клик қилиш керак.

Ҳафталик касалланиш маълумотларини қаторнинг ҳаммасига киритилганидан сўнг «Получить результат» тугмасига клик қилиш керак. «Эпидемические пороги» ойначаларида эпидемик чегаралар аниқлиги даражасининг 3та миқдори пайдо бўлади - 95,0 %, 99,0 % ва 99,9 %.

Агар бирор бир мавсум бўйича ҳафталик касалланиш даражаси маълумотлари ҳисобланган эпидемик чегара миқдоридан катта бўлса, мазкур мавсум бўйича касалланиш маълумотларини ҳисобдан ўчириб ташлаш лозим, чунки бу давр эпидемикдир. Ҳафталик касалланиш маълумотларини ўчириб ташлагандан сўнг яна «Получить результат» тугмасига клик қилиш керак.

Барча мавсумлар бўйича ҳафталик касалланиш даражаси маълумотларидан ортиқ ҳафталик эпидемик чегара миқдорини олиш ҳолатида ҳисоблар тўғри деб билинади.

Кейинги ҳафта бўйича эпидемик чегарани ҳисоблаш учун «Очистить содержимое» тугмасига клик қилиш керак. 3-устундаги барча маълумотлар ўчиб кетади ва бундан сўнг кейинги ҳафтада учун касалланиш маълумотларини киритиш мумкин.

Тузувчи:

© Рахимов Р.А. – т.ф.д., ЎзР ССВ Миллий грипп маркази раҳбари.

Дастур тузувчи:

Р.А.Хакимов – муҳандис-программист


Ҳужжат тури:  Бўйруқ
Ҳужжат рақами:  № 242-сон
Қабул қилиниш санаси:  14.07.2014
Кўчириб олиш pdf |