X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Травматология ва ортопедия ҳамда йирингли хирургия бўйича

Бош сахифа

11 ноября 2014

Травматология ва ортопедия ҳамда йирингли хирургия бўйича

Травматология ва ортопедия ҳамда йирингли хирургия бўйича

клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда травматология ва ортопедия, йирингли хирургия бўйича клиник протоколларни таcдиқлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Травматология ва ортопедия бўйича клиник протоколлар 1 иловага,
  2. Йирингли хирургия бўйича клиник протоколлар 2 иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  3. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Миразимов, Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти директори М.Азизов, Республика йирингли жаррохлик ва қандли диабетнинг жаррохлик асоратларини даволаш маркази директори Б.Бобожоновлар:
  4. мазкур буйруқ билан тасдиқланган клиник протоколларни тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилишини таъминласин ва амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;

    тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган клиник протоколларни ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.

  5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалар раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган клиник протоколларни тегишли даволаш-профилактика муассасаларда амалиётга тадбиқ
  6. этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

  7. Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқов Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда иловада тасдиқланган клиник протоколларнинг тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
  8. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р А.

Алимов

Вазир                                            А. Алимов

Кўчириб олиш pdf |