Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Мастит билан огриган беморлар ташхиси ва даволаш бyйича клиник баённома Бош сахифа

11 ноября 2014

Мастит билан огриган беморлар ташхиси ва даволаш бyйича клиник баённома

Мастит билан огриган беморлар ташхиси ва даволаш бyйича клиник баённома.

Асос:

Аҳоли орасидаги йирингли касалликларнинг асоратлари юқори суърат билан купайиб бораётганлиги, бирламчи боскичда тасхишлаш ва даволашнинг талабга жавоб бермаслиги

Мақсад:

Маститни даволашда аниқ диагностик ва даво маслаҳатлар бериш

Бажарувчи: хирург, анестезолог-реаниматалог, санитар ходим ва ҳамшира (зарур ҳолларда эндокринолог ва кардиолог)

Клиник стандартлар беморга бирор нозологик ҳолатда, синдромда, муайян клиник ҳолатда энг кичик ҳажмдаги тиббий ёрдам шаклини акс эттиради.

Баённома: бажарувчи амал киладиган барча юридик харакатлар, конунлар курсатилган расмий ҳужжат.

Ишчи гуруҳ РЙЖ ва КДЖА даволаш маркази директори, профессор

Бобожонов.Б.Д ва шифокор ординатор Сафаров. Х.Ч

Бемор андозаси.

Нозологик шакл: мастит

МКБ бўйича тегишли код 10

Мастит № 61

Давр: хар қандай

Босқич: ҳар қандай

Асорати: асоратдан боғлиқ бўлмаган ҳолда

Мастит- сут безларининг яллиғланиш касаллиги, купинча туғиш жараёнидан кейин ривожланади.

Белгилари: сут безларида оғриқ бўлиши, кўкракнинг қизариши ва катталашиши болани емизаётганда ноқулайлик туғилиши, ҳароратнинг кўтарилиши ва бошқалар. Мастит ривожланишининг асосий сабаби бактериал инфексия ҳисобланади.

Маститда бир нечта босқичлар бошдан ўтказилади ва даволанмаганда тез-тез

йирингли шаклга айланади. Маститнинг эрта ташхиси ва даволаниши сут безларининг йирингли яллиғланишнинг олдини олади. Маститнинг диагностик мақсадида умумий қон таҳлили олиб борилади ва яллиғланган сут безида олинган сут бактерияларга текширилади. Маститнинг ерта босқичларида даволаш антибиотиклар ёрдамида, яллиғланишга қарши воситалар ёрдамида олиб борилади. Маститнинг йирингли шаклида эса даволаш жаррохлик йўли билан

амалга оширилади.Маститнинг ривожланишининг асосий сабаби сут безлари тўқимасига бактерия тушишидир.

Бактерия тушишининг бир неча усуллари бор: сургич ёриклари оркали, гематген, лимфоген.

Мастит ривожланишининг босқичлари:

Серозли мастит- бу касалликнинг эрта босқичи ҳисобланиб, унда тана ҳароратининг бироз кўтарилиши сут бези ҳажмининг бироз ошиши, сут безини пайпасланганда оғриқ пайдо бўлиши каби белгилар кузатилади.

Инфилтратли мастит- серозли маститни даволамаслик натижасида келиб чиқади.

Белгилари: безгак, сут безининг маълум бир қисмида оғриқли зичлашишнинг пайдо бўлиши.

Йирингли мастит-сут безида йиринглаш кузатилади.

Касалликни диагностикаси учун тиббий тадбир ва хизматларнинг руйҳати (асосий ва қушимча).

Асосийлари:

Жаррохлик инфексияси симптомлари:

1) Тана ҳароратининг кўтарилиши( норматермия, гипертермия)

2) Зичлашишнинг пайдо бўлиши (оғриқли ва оғриқсиз)

3) Ассиметрия

4) Тананинг зарарланган қисмларидаги ноқулайлик

5) Гиперемия

6) Шиш

7) Оғриқ(доимий эмас)

Анамнез маълумотларини ўрганиш:

1) Касалликнинг вақти

2) Касалликнинг пайдо бўлиши нима билан боғлиқ(Сўрғичдаги ёриқ ва бошқалар)

3) Кўкрак билан озиқлантириш

4) Инфексия ўчоғининг мавжудлиги

5) Антибактериалний терапиядан ўтганлиги

6) қабулгача бўлган маҳаллий даволанишнинг хусусияти

Муайян жойдаги клиник активлик:

1) қизариш

2) Шиш

3) Оғриқ

4) Некрозга учраган қисмлар

5) Флюктуатсия

6) Мушак остидаги лимфа тугунларининг катталишиши

7) Яллиғланиш белгиларисиз зичлашиш

Маститнинг диагностикаси врач томонидан сут безининг

палпацияси вақтида аниқланган мавжуд белгиларга

асосланади. Мастит диагнозини тасдиқлаш учун умумий қон

таҳлили ўтказилади, қайсики организмда яллиғаниш

жараёнлари мавжудлигини кўрсатади. Айрим ҳолларда мастит

диагностикаси мақсадида сут безлари УЗИси амалга

оширилади. Боипсия натижаси эса типик гицалогик

ўзгаришларга асосланган. ССВОнинг умумий белгилари

қуйидагича фарқланади:Т>38о ёки <36оС; ЧСС>90/мин; ЧД>

20/мин ёки рСО2<32; Л>12000, <4000, ёкиетилмаган шакллари>10%.) -тана

ҳароратининг кўтарилиши, СОЭ, Лейкоцитар формуланинг ўнгга силжиши, мутлоқ

лимфопения;

қўшимча:

Лабаратория ва инструментал текширув маълумотлари, умумий сийдик анализи, умумий сийдик таҳлили, қон биохимияси(умумий билирубин, бевосита,билвосита, АЛТ, АСТ), коаглограмма, қон гуруҳи, ярали экссудатнинг микробиологик текшируви.

Функционал: электрокардиография, УТТ, МРТ, КТ.

Касалликни даволаш учун тиббий тадбир ва хизматларнинг руйҳати (асосий ва қушимча).

Маститнинг оғир бўлмаган формаси аниқланганда зарарланиш ўчоғида жаррохлик

соғломлаштиришга қаратилган чора тадбирлари амалга оширилади. Бу ўзида

ўчоқни антисептиc воситалар билан ишлашни қамраб олади.

Маститнинг актив жаррохлик даволаш усули қуйидаги усулларга асосланган:

1) Йирингли ўчоқни очиш ва синчиклаб барча зараланган тўқималарни йўқотиш

2) Жаррохликдан кейинги қўшимча ярани қайта ишлаш усулларининг ишлатилиши (пульсли оким, ультратовуш кавитацияси, криотаъсир, вакумлаш ва х.к.)

3) яраларни бир неча тешикли силикон найлар билан дренажлаш ва шу дренажлар оркали узок муддат давомида антисептик воситалар билан ювиш

4) муолажадан кейинги ярани уз вактида бирламчи, бирламчи кечиктирилган ва иккиламчи шовлар билан ёки махаллий тукима ёрдамида ёки аутодермапластик муолажа ёрдамида ёпиш

4) жарохатда аэроб ва анаэроб микроорганизмлар булиши мумкинлигини хисобга олган холда мумий ва маҳаллий антибактериал терапия

5) иммунологик кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда иммун препаратлар бериш

Маститнинг асоратланган турларида жаррохлик муолажаси касални киска муддат давомида муолажага тайёрлашдан кейин бажарилади. Бу тайёргарлик касалнинг респиратор ва юрак кон-томир системаси коррекциясига каратилган булади. Муолажа ярага кенг кириб бориш, уни обдон куздан кечириш, тулаконли тозалаш ва некрэктомия, мос равишда дренажлашни уз ичига олади. Муолажани ярани антисетик воситалар ёрдамида яхшилаб ювиш билан тугатилишини маъкул деб биламиз. Муолажалан кейинги давр уз ичига патологик учокни талаб даражасида ва керакли микдорда (жарохат ажрими микдорига караб) тозалаш ишларини уз ичига олади. Дренаж найча колдирилганда у оркали яра бушлиги антибактериал восилар билан ювиб турилади.

Касалликни даволаш учун дори воситалари гуруҳлари ва халқаро патент билан тасдиқланмаган дори воситаларнинг номлари руйхати (асосий ва қушимча).

Ярадан олинган микрофлоранинг турига ва унинг кайси антибактериал воситага таъсирчанлигига караб умумий ва махаллий воситалар белгиланади.

Энг куп яримсинтетик пенициллинлар, аминогликозидлар, фторхинолонлар ва цефалоспоринлар кулланилади.

Агар йирингли жараённи ноклостридиал анаэроб инфекция чакирганлиги аникланса унда метронидазол ва аминогликазидлар биргаликда кулланилади.

Яра микрофлорасининг турга оид характери ва антибактериал воситаларга сезгирлик аниклангунга кадар эмпирик антибактериал терапия буюрилади. (№1 ва №2 жадваллар).

Эмпирик антибактериал терапия.

Жадвал № 1

Гурух Доза
1 3-4 генерацияли цефаоспоринлар Суткасига 4,0 граммгача
2 Метронидазол Суткасига 1,5 грммгача
3 Аминогликозидлар Суткасига 1,0граммгача
4 Замбуругга карши воситалар Суткасига 200мг гача

Резерв антибактериал терапия.

Жадвал № 2.

Гурух Доза
1 Левомицетинлар Суткасига 6,0 граммгача
2 Макролидлар Суткасига 500 мг
3 Фторхинолонлар II, III, IV Суткасига 1,0 граммгача
4 Карбапенемлар Суткасига 3,0 граммгача

Утказилган антибактериал терапия фонида реологияни яхшилаш учун инфузион терапия утказилади.

Захарланишни камайтиришнинг асоси булиб гиперволемик гемодилюция билан биргаликда кучайтирилган диурез хисобланади. Бунда плазма урнини босувчи воситалар, кристалоидлар ва коллоидлар киритилгандан кейин 40-120мг. фурасемид киритилади. Бунда марказий веноз кон босимини ва кондаги электролитлар (айникса калий) микдорини назорат килиб туриш мухим рол эгаллайди. Кучайтирилган диурезда сийдик хажми суткада 4 литрга етказилса максадга мувофик булади. Агар кичик кон айланиш доирасида димикиш кузатилса бу муолажани бажариб булмайди. Бундан ташкари агар йингли жараён хажми катта буладиган булса инфузион

терапия уз ичига плаза урнини босувчи восиларни, гемотрансфузияни ва сув-электролит коррекциясини уз ичига олиши керак. Агар инузия хажми суткасида 1,5 литргача булса кубитал, ундан ошадиган булса марказий вена (умров ости) оркали жунатилади. Эндоген интоксикация белгиларининг йуклиги ва клиник-лаборатор курсаткичларнинг нормаллашиши инфузион терапиянинг тухтатилишига курсатма булиб хисобланади.

Махаллий даволаш усуллари.

Полиэтиленоксидлар этилен оксид хосилалари булиб, захарлилиги паст ва юкори осмоляр воситалардир. Ярани даволовчи дори-воситаларни тайёрлашда полиэтиленоксиднинг молекуляр огирлиги 400 (ПЭО-400) ва 1500 (ПЭО-1500) лари ишлатилади.

Йирингли ярада ПЭГ-1500 яра ажрими билан бирлашиб уни бойламга утказади ва суюклик куригандан сунг ПЭГ-1500 молекулалари кейинги ажримни узига бириктириб олади.

Кичик хажмдаги ПЭГ-400 молекулалари эса тукиманинг чукур катламларига кириб боришга кодир. Улар антибиотиклар билан бирикиб микроорганизмлар жайлашган чукур катламларга кириб боради . Бу хусусияти билан улар ярага киска муддатли ва юза таъсир киладиган ланолин-вазелинли мазлардан кескин фарк киладилар .

Замонавий полиэтиленоксидли мазлар таркибига куплаб антибактериал воситалар киритилган:

1) Левомицетин;

2) Диоксидин;

3) Йод с поливинил-пиролидоном;

4) Метронидазол + левомицетин;

Бундан ташкари замонавий мазлар таркибига огриксизлантирувчи хусусиятга эга булган тримекаин, хужайра регенерациясини кучайтирадиган анаболик ва антикатаболик хусусиятга эга булган метилурацил каби воситалар кушилмокда.

Барча ПЭО асосидаги мазлар осмотик таъсири 18 соатгача давом этиши билан ажралиб туради. Бу эса касални суткасида 1 марта кайта бойлашга имкон яратади.

Ярадаги жараёнларнинг махалий давоси жараённинг фазаларига боглик.

Даража I фаза II фаза IIIфаза
I Кварцлаш, ультратовуш билан тозалаш, гипертоник сурутмалар, протеолитик ферменлар, диметилсульфоксид; Уртача гипер ва изоосмотик воситаларни куллаш Кумуш фоситалар, мойли богламлар.
II Кварцлаш, ультратовуш билан тозалаш, гипертоник сурутмалар, протеолитик ферменлар, диметилсульфоксид; Уртача гипер ва изоосмотик воситаларни куллаш Кумуш фоситалар, мойли богламлар.
III Кварцлаш, ультратовуш билан тозалаш, гипертоник сурутмалар, протеолитик ферменлар, Уртача гипер ва изоосмотик воситаларни куллаш Кумуш фоситалар, мойли богламлар.
IV Гипертоник сурутмалар, фарГАЛС, протеолитик ферменлар, Уртача гипер ва изоосмотик воситаларни куллаш Кумуш фоситалар, мойли богламлар

Согликни саклаш тизимида тиббий хизмат курсатишнинг узига хослиги:

1. ТТБ

А) Мастит турлари: тери ости (барча боскичлари), субареоляр ( барча боскичлари), интрамаммар (сероз ва инфильтратив боскичлари), ретромаммар (сероз ва инфильтратив боскичлари).

В) Талаб килинадиган хизматлар турлари: барчаси.

С) Кулланиладиган дори воситалар: цефалоспоринлар (4-авлод бундан мустасно), карбапенемлар.

Д) Инфузион ва трансфузион программа: шошилинч холатларда кейинги боскичга (ВКТМ, махсус марказлар) транспортировка килиш учун тайёргарлик максадида.

2. ВКТМ

А) Мастит турлари: маститнинг йирингли боскичидаги барча турлари.

В) Талаб килинадиган хизматлар турлари: барчаси.

С) Кулланиладиган дори воситалар: барчаси.

Д) Инфузион ва трансфузион программа: курсатмага биноан ва шошилинч холатларда кейинги боскичга (махсус марказлар) транспортировка килиш учун тайёргарлик максадида.

3. Махсус марказлар

А) Мастит турлари:

- мастининг барча асоратланган турлари ( кукрак кафаси флегмонаси, ССВО, инфекцион-токсик шок, сепсис).

- маститнинг кечишини огирлаштирувчи ёндош касалликлар (кандли диабет, систем касалликлар, иммун танкислик халатлари ва х.к.)

В) Талаб килинадиган хизматлар турлари: барчаси.

С) Кулланиладиган дори воситалар: барчаси.

Д) Инфузион ва трансфузион программа: барчаси.

Ташхислаш ва даволаш этапларида эришилган натижалар ва уларнинг курсаткичлари.

Ташхислаш ва даволаш этапларида курсатилган тиббий хизматлар натижалари куйидагича булиши мумкин:

  1. Тана хароратининг тургун нормаллашиши;
  2. Инфекцион жараён асосий симптомларининг ижобий силжиши;
  3. Системали яллигланиш реаксиялари белгиларининг йуқлиги;
  4. Қондаги лейкоцитлар миқдори ва лейкоцитар формуланинг нормалаши;
  5. Согайиш;
  6. Жараён таркалиши -Ихтисослаштирилган Марказдан мутахасис чақиртирилиши;
  7. Улим;

Ушбу клиник баённомага кура даво утказилади: маститнинг асоратсиз формаларида поликлиника, шахар ва вилоят шифохонаси шароитида утказилади. Маститнинг асоратли турларида, кандли диабет фонидаги маститнинг огирлашган формаларида даволаш ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида утказилади.

Адабиётлар.

  1. Теория и практика местного лечения гнойных ран / Под ред. Б. М. Даценко. Киев: Здоровье, 1995. С. 383.
  2. Адамян А. А., Добыш С. В., Килимчук Л. Е., Горюнов С. В., Ефименко Н. А. и др. Биологически активные перевязочные средства в комплексном лечении гнойно-некротических ран: Методические рекомендации № 2000/156. М., 2000.
  3. Мультимедийное руководство "Гнойная хирургическая инфекция"/ Под ред. В. Д. Федорова, А. М. Cветухина. М., 2001.
  4. T. Wadstrom, A. Ljung. Pathogenesis of wound infections// Altemeyer P.,Hoffmann K., Gammel S. et al. Wound healing and skin physiology. – Berlin – Heidelberg: Springer – Verlag, 1995. – P. 717.
  5. A. N. Yalein, M. Bakir, Z. Bakici et al. Postoperative wound infections// J.Hosp. infect. – 1995. – Vol. 29 – P. 305 – 309.
  6. National Diabetes Data Group. Diabetes in America. 2d ed. Bethesda: National Institutes of Health, 1995.
  7. Armstrong DG, Lavery LA, Harkless LB. Who is at risk for diabetic foot ulceration? Clin Podiatr Med Surg 1998;15(1):11-9.
  8. Apelqvist J. Wound healing in diabetes: outcome and costs. Clin Podiatr Med Surg 1998;15(1):21-39.
  9. Eneroth M, Apelqvist J, Stenstrom A. Clinical characteristics and outcome in 223 diabetic patients with deep foot infections. Foot Ankle Int 1997;18(11):716-22
  10. Shea К. Antimicrobial therapy for diabetic foot infections/A practical approach. Postgrad Med, 1999, 106(1): 153-69.
  11. Cunha BA: Antibiotic selection for diabetic foot infections: a review. J Foot Ankle Surg 2000 Jul-Aug; 39(4): 253-7.
  12. Cunha BA: Skin and soft tissue infections in patients with diabetes mellitus. Infect Dis Pract 1997; 10: 94-5.
  13. Cunha BA: Diabetic foot infections. Emerg Med 1997; 10: 115-24.
  14. Nichols R. L., Florman S. Clinical presentations of soft-tissue infections and surgical site infections. Clin Infect Dis 2001; 33: Suppi 2: 84—93.
  15. Ahrenholz D. Н. Necrotizing fasciitis and other infections. Intensive Care Medicine / 2nd ed. Rippe J. М., Irwin R. S., Alpert J. S., Fink М. P. eds. Boston, 1991; 1334
  16. Антибактериальная терапия. Практ рук/ Под ред Страчунского Л. С., Белоусова Ю. Б., Козлова С. Н.. 2002; 250.
  17. Edmiston С. E., Krepel С. J., Seabrook G. R., Jochimsen W. G. Anaerobic infections in the surgical patients: microbial etiology and therapy. Clin Infect Dis 2002; 35: Suppi 1: 112-118.

Кўчириб олиш pdf |