Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вирусли инфекцияли беморларни ташхисот ва даволашни клиник баëнномаси Бош сахифа

20 октября 2014

Вирусли инфекцияли беморларни ташхисот ва даволашни клиник баëнномаси

Вирусли инфекцияли беморларни ташхисот ва даволашни клиник баëнномаси

1. Таърифи

Вирусли диареялар-аэрозол ва фекал-орал йўл билан юқадиган, турли вируслар гурухи келтириб чиқарадиган ўткир кечувчи касаллик бўлиб, умумий интоксикация, қисқа муддатли тана ҳароратининг кўтарилиши, ошқозон-ичак трактининг зарарланиши ва сувсизланиш белгилари билан намоëн бўлади.

2. Мақсад

Вирусли диареяли беморларни ташхисоти ва даволашда стандарт тавсияларни асослаш

Ижрочилар:

УАШ, инфекционист, тиббий ҳамшира. Оғир кечганда врач-реаниматолог.

Клиник стандартлар беморда аниқ бир касалликнинг, синдром ёки бирор аниқ клиник холатда минимал зарурий тиббий ёрдам кўрсатишнинг шаклланган таърифидир. Баённома- расмий ҳужжат бўлиб, бажарувчилар риоя қиладиган процессуал ҳаракатлар, умумий қабул қилинган қоидалар жамланмаси, анаъна ва шартлардан иборат.

Бемор модели:

Нозологик шакли:Вирусли диарея.

МКБ 10 (А08) буйича мос келувчи код:

А08.0Ротовирусли энтерит

А08.1Норволк қўзғатувчиси томонидан чақириладиган-Ўткир гастроэнтеропатия.

А08.2Аденовирусли энтерит

А08.3Бошқа вирусли энтеритлар

А08.4Аниқланмаган вирусли ичак инфекцияси.

3.Таснифи

Этиологияси буйича:

-ротовирусли

-аденовирусли

-калицивирусли

-норовирусли

-энтеровирусли

-астровирусли

Оғирлик даражаси буйича:

1.Енгил даражаси

2.Ўрта оғир даражаси

3.Оғир даражаси.

Оғирлик меъзонлари:

-Интоксикация белгилари яққоллиги.

-Эксикозни яққоллиги.

Кечиши бўйича(хусусияти бўйича):

1.Силлиқ

2.Носиллиқ

-асоратлар билан

-иккиламчи инфекция қўшилиши билан

-сурункали касалликларни зўрайиши билан

4.Оғирлик даражасини баҳолаш меъзонлари:

Енгил шакли:

- тана ҳароратини 37,5-38,5 С гача кўтарилиши, интоксикация симптомлари умуман кузатилмайди. Кунига 3-5 марта ич келиши. Сувсизланиш белгилари кузатилмайди.

Ўрта оғир шакли:

-тана ҳароаратини 39,0 С гача кўтарилиши, интоксикация белгилари кучсиз ифодаланган. Ич келиши кунига 5-10 мартагача. Сувсизланишнинг I-II даражаси.

Оғир шакли:

-тана ҳароратини 39,5-40,0 С гача кўтарилиши. Интоксикация белгилари яққол ифодаланган. Ич кунига 10 мартадан кўпроқ. Сувсизланишнинг II-III даражаси.

5.Ташхисот меъзонлари:

  • Клинико-эпидемиологик кўрсаткичлар
  • Лаборатор тасдиқлаш доимо шарт эмас
  • 6.Минимал лаборатор текширувлар:

  • Умумий қон, умумий пешоб, умумий нажас тахлили;
  • Кўрсатма бўйича - нажасни микрофлорага экиш;
  • Кўрсатма бўйича – қонни стерилликга текшириш;
  • Ликвор тахлили-сероз менингит, энцефалит, менингоэнцефалит белгилари кузатилганда.

Жадвал 1

Ўткир ошқозон-ичак касалликларида нажаснинг хусуияти

Нажасни Макроскопик текшириш Дизентерия Сальмо-неллез Эшерихиозлар Иерсиниоз Қорин тифи Вабо Ротавирусли инфекция
1 2 3 4 5 6 7 8
Бир маротабалик миқдори Ҳажми кўп эмас Ҳажми оғирлигига боғлиқ Ҳажми кўп Ҳажми касалликнинг оғирлигига боғлиқ Кўп миқдорда Ҳажми жуда кўп 30000 мл гача
Дефекация миқдори 50-20марта ва ундан кўп 3-15 10-15 2-15 3-5 3-30марта 5-20 марта
Консистенцияси суюқ, аҳлатсиз бўлиши мумкин суюқ, кўпикли сувли, ахлатли суюқлашган суюқ сувли сувли, кўпикли
Шакли Шаклланмаган шаклланмаган шаклланмаган шаклланмаган шаклланмаган шаклланмаган шаклланмаган
Ранги Жигарранг-яшил Қорамтир-яшил Оч-сариқ Кескин яшил Яшил Рангсиз, оқарган тусда рансиз, сариқ-яшил, хира-оқарган
Ҳиди Сассиқ эмас, ёқимсиз Сассиқ Кескин ҳидсиз Сассиқ Сассиқ Балиқ ҳиди Кескин сассиқ
Овқат қолдиқлари мавжудлиги Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ
Шиллиқ мавжудлиги Хира, кўп миқдорда Кўп миқдорда Кўп миқдорда эмас, тиниқ Тез-тез Йўқ Ипир-ипир Ипир-ипир
Қон мавжудлиги Толачалар, баъзида қонли Йўқ Йўқ Часто Бўлиши мумкин Баъзида Йўқ
Йиринг мавжудлиги Ҳа Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ
Яшиллик мавжудлиги Ҳа Большое количество Йўқ Ҳа Ҳа Йўқ Изредка
Намланган соҳадаги сувнинг мавжудлиги Кам Кўп миқдорда Сезиларли миқдорда Кўп Кам миқдорда Кўп Кўп
Ўзига хослиги «Ректал тупук» «Балчиқсимон», «Бақа тўнисимон» Катта соҳада намланган, сачратма ахлат Аппендецит клиникаси Ахлат тутилиши, «Нўхотсимон ахлат» «Гуруч қайнатмаси», «Гўшт ювиндиси» Вабодаги ахлатни эслатади

7.Вирусли диарея билан мурожат қилган беморларга бирламчи звено(амбулатория, ҚВП) даражасида ҳаракат қилиш алгоритми.

ҚВП шифокори мос келувчи ҳужжатларни ва УАШ бланкасини тўлдиришда бемор аҳволини адекват баҳолаш:

- анамнез йиғиш

- ҳамроҳ касалликлар ҳисобига

- умумий кўрик (АҚБ, пульс, тана ҳароратини ўлчаш), физикал текширувлар

-касалликни оғирлиги ва давомийлигини баҳолаш

- перорал регидратация ўтказишни бошлаш

Тахминий ташхис қўйилиб, касалликни оғирлик даражаси аниқлангач беморга амбулатор даво буюрилади ёки МТШ нинг инфекцион бўлимига йўлланма берилади.

8. Бемор вирусли диарея ташхиси билан мурожат қилганда шифокорнинг инфекцион шифохона даражасидаги ҳаракат алгоритми.

Вирусли диареяга шубҳа қилинган беморлар клиник (касалликнинг оғирлиги) ва эпидемиологик кўрсаткичларига (ётоқхонада яшовчилар, соғлиги заифлашган болалар орасида яшовчи беморлар, бола ҳаётиниг биринчи йили, мактабгача таълим муассасаларига қатновчилар, озиқ-овқат ишлаб чиқариш муассасаларида ишловчилар ва шуларга яқин шахслар, эпидемияга қарши тартибни сақлаб бўлмайдиган ҳолатлар ва ҳк.) қараб шифохонага ётқизилади.

Шифокор зарурий ҳужжатларни тўлдириш билан бирга бемор аҳволини адекват баҳолаши керак:

- анамнез йиғиш

- ҳамроҳ касалликлар ҳисобига

- умумий кўрик (АҚБ, пульс, тана ҳароратини ўлчаш)

-сувсизланиш, эксикоз, токсикознинг оғирлик даражасини аниқлаш

-адекват давони тавсия этиш

9.Базис даво

Касалликнинг ўткир даврида Певзнер бўйича №4 стол буйирилади. Унда углеводлар миқдори камайтирилган (200 гр гача), оқсиллар миқдори оширилган (150мг гача) ва энергетик қуввати пасайтирилган (2400ккал). Аҳволининг яхшиланиши, ичак дисфунцияларининг камайиши ва иштаҳаси пайдо бўлиши билан бемор стол №2 га ўтказилади. Реконвалесценция даврида стол № 15 га ўтказилади.

Кўрсатиладиган даволар:

  • Сорбентлар-интоксикацияни камайтириш мақсадида қўлланилади (полифепан, энтеросгель, полисорб, карболонг, пепидол ва ҳк.).
  • Диосмектитлар – кенг доирада таъсир қилувчи дори воситалари (сорбентлар ва протекторлар, ичаклар шиллиқ қаватларини ҳимояловчи).
  • Эубиотиклар (аципол, линекс, ацилак, бифидумбактерин форте)
  • Ферментлар (панкреатин, фестал, мезим, креон).
  • Ичак антисептиклари.
  • Витамин комплекслар (С, В, А, Е)

10.Этиотроп даво

Этиотроп даво ўтказилмайди.

11.Патогенетик ва симптоматик даво

Патогенетик даво йўқотилган суюқлик ва электролитларни ўрнини тўлдиришни ўз ичига олади.

Иккиламчи бактериал инфекция қўшилишини олдини олиш мақсадида 5-7 кун давомида ичак антисептикларидан ёшига мос дозаларда қўллаш.

Регидратацион даво – бу ЎИИ даволашнинг асоси. Унинг мақсадлари дезинтоксикация, сув-туз алмашинувини ва кислота-асос мувозанатини тиклашдан иборат. Регидратация жараёни полиион кристаллоид эритмалар (трисоль, квартасоль, хлосоль, ацесоль), моноион эритмалар (ош тузи физиологик эритмаси, 5% глюкоза эритмаси), коллоид эритмалар (декстранлар) воситасида олиб борилади, агар беморда сувсизланиш кузатилмаганда дезинтоксикация мақсадида қўллаш мумкин.

ЎИИ билан оғриган беморларнинг 5-15% парентерал давога муҳтож, 85-95% ҳолатларда даво орал регидратация усули билан олиб борилиши керак. Бу мақсадда қўлланадиган эритмалар: цитроглюкосалан, глюкосалан, регидрон. Регидратацион даво 2 босқичдан иборат (парентерал ва энтерал):

I босқич – мавжуд сувсизланишни бартараф этиш;

II босқич – давомий сувсизланишни мувофиқлаштириш.

Касалликнинг оғир кечишида регидратацион даво қуйидагича олиб борилади: вена ичига 70-90 мл/мин тезликда ва 60-120 мл/кг ҳажмда, ўрта оғир кечишида – 60-80 мл/мин тезликда ва 55-75 мл/кг ҳажмда. Орал регидратацион даво ҳам шу ҳажмда ўтказилади, ҳажм тезлиги 1-1,5 л/с.

12.Вирусли диареяларнинг оқибати:

Ўз вақтида ўтказилган тўлиқ даволашдан сўнг соғайиш кузатилади.

13.Ташхисот ва даволашнинг турли босқичларидаги хотима модели

вавақтинчалик эришилган кўрсаткичлар хотимаси.

Ташхисот ва даволашнинг турли босқичларида ўтказилган тиббий ёрдам натижасидаги кузатилиши мумкин бўлган хотималар:

1. Тана ҳароратининг нормаллашиши;

2. Инфекциянинг асосий клиник белгиларининг бартараф бўлиши;

3. Тизимли яллиғланиш реакцияси белгиларининг бўлмаслиги;

5. Соғайиш;

6. Леталь оқибат;

14.Профилакта

Ўчоқда аэрозол ва фекал-орал йўл билан юқадиган инфекциялардан огохлантиришга йўналтирилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш.

Болаларни режали равишда ротовирусли инфекцияга вакцино профилактикаси.


Кўчириб олиш pdf |