Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Сурункали вирусли гепатитларни даволаш баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Сурункали вирусли гепатитларни даволаш баённомаси

Сурункали вирусли гепатитларни даволаш баённомаси

Даво муолажалари амалдаги диагностика ва даволаш стандартларига мувофиқ олиб борилади.

Асос:

  • Ахоли орасида касалликнинг сурункали кечиши ва асоратларининг юзага келишининг юкорилиги;
  • Бирламчи звенода беморларни ташхислаш ва олиб борилишининг номутаносиблиги;

Мақсад:

Сурункали вирусли гепатит бўлган беморларни ташхиси ва олиб борилишида аниқ тавсиялар бериш;

1. Тариф

Сурункали гепатит –жигарнинг тарқоқ яллиғланиш холати бўлиб, 6 ва ундан кўпроқ ойлар давомида жигар хужайраларининг шикастланиши давом этиб келаётган.

2. Беморларни саралаш

Протокол дастурига асосан даво муолажалари касалликнинг хуруж даврида бошланади. Турли сабабли иммунитеттанқислик холдаги, преморбид фони ёмон болалар алохида этибор талаб қилинади.

3. Касалликлар халқаро таснифи 10 қайта кўриб чиқилган

B18 Сурункали вирусли гепатитлар
B18.0 Сурункали вирусли гепатит В дельта агент билан
B18.1 Сурункали вирусли гепатит В дельта агентсиз
B18.2 Сурункали вирусли гепатит С
B18.8 Бошқа сурункали вирусли гепатит
B18.9 Сурункали вирусли гепатит тасдиқланмаган.

4. Сурункали гепатитларнинг Лос Анджелос таснифи 1994йил

Гепатит тури (этиологиси ва патогенези бўйича) Серологик маркёрлар ва вирус репликацияси кўрсаткичлари Фаоллик даражаси Фиброз ривожланганлик даражаси
Сурункали вирусли гепатит В (СВГВ) Сурункали вирусли гепатит Д(СВГД) Сурункали вирусли гепатит С(СВГС) Сурункали гепатит G аутоиммун гепатит I тип ауто II тип ауто III тип ауто Лекарственно - индуцированный Криптоген HBsAg, anti-HBcor, HBeAg, ДНК-HBV HBsAg, anti-HDV, ДНК- HDV anti-HСV, РНК- HСV, HCVcorAg Анти HGV РНК HGV к ядровий антигенга антитело , Жигар ва талоқ микросомаларига антитело Антитела к растворимому печеночному антигену и печеночно-панкреатическому антигену Вирусли гепатитлар ва аутоиммун гепатитлар маркёрлари аниқланмаган Минимал паст ўртача Юқори 0-фиброз йўқ1-кучсиз ривожланган перипортал фиброз 2-ўртача риожланган порто портал септлар билан 3-сезиларли фиброз порто марказий септлар билан 4 – жигар циррози

5. Лаборатор тахлилларининг минимал рўйхати

  • Умумий кон тахлили;
  • Умумий пншоб тахлили;
  • Умумий ахлат тахлили;
  • Коннинг биохимиявий тахлили:
  • - АЛТ;

    - АСТ;

    - билирубин;

    - умумий оксил;

    - альбуминлар;

    -гаммаглобулин;

    - ГГТП;

    - ПТИ;

    - ЩФ;

    - креатинин;

    -мочевина;

    -кондаги темир микдори;

    - ферритин;

  • Куйидагиларни аниклаш учун қоннинг ИФА тахлили:
  • - HBsAg;

    - анти-HCV;.

    _-анти HDV

  • Жигар, талоқ ва ўт пуфагининг ултуратўлқинли текшируви

Турли этиологияли сурункали вирусли гепатитларнинг маркёрлари

ВГВ, фаза ВГВ + ВГD ВГC
Репликации Интеграции
HBsAg + + + -
HBeAg + - + -
anti-HBcor IgM + - + \ - -
anti-HBcor (умумий) + + + -
anti-НBе + \ - + + \ - -
anti-HD IgM - - + -
anti-HD (умумий) - - + -
ДНК-HBV + + \ - + -
РНК-HDV - - + -
РНК-HCV - - - +
Anti-HCV - - - +

6. Қиёсий ташхисоти

- сариқлик (ёки сариқлик синдромининг) бошқа барча турлари;

-токсик гепатитлар (дори воситалари таъсирида, спиртли ичимликлар таъсирида, бошқа вирусли, паразитар ва юқумли касалликлар таъсирида юзага келган);

- иерсиниоз гепатит;

-инфекцион мононуклеоз;

-паразитозлар гепатомегалия, сариқлик ва ёки спленомегалия билан (малярия, листериоз, эхинококкоз, вухериреоз, фасциоллез ва б.);

-лямблиоз;

-ошқозон ичак трактининг самотик ва онкологик касалликлари

-қон кассалликлари, лимфа системасининг касалликлари(лейкоз, лимфогрануломатоз, ва б.);

- алкаголсиз стеатогепатит (НАСГ);

-жигарнинг аутоиммун касалликлари ва перекрест синдром(Оверлап-синдром);

-метоболик синдром ва б.

7. Беморнинг шифохонага ётқизилиши

Беморлар сурункали вирусли гепатит билан касалликнинг хуруж даврида шифохонага ётқизилади.

Суруекали вирусли гепатит В дельта агентсиз (В18.1)

Сурункали вирусли гепатит Внинг асосий ташхис критерийси

  • Эпиданамнез маълумотлари (парентерал анамнез) маълум вақт оралиғида ( HBV-инфекциянинг табиий ва суний юқиш йўлларини хисобга олган холда)
  • Охирги вақтларда ёки аввал стоционар ва амбулотор шароитда даволанганлиги
  • Беморнинг туғилган ва яшаган жойи , HBsAg ташувчанликнинг тарқалганлик холатини хисобга олган холда
  • Спиртли ичимликларга муносабати даврийлик, давомийлик, қабул қилган спиртли ичимликларининг миқдори
  • Наркотиклар қабул қилганми (аввалми ёки охирги вақтларда)
  • Қабул қилган ёки қабул қилаётган дори воситалари ҳақида маълумот, дори воситасининг характеристикаси, қачондан бери қабул қилади , қандай қабул қилади
  • Аввал ўткир гепатит ўтказганми (факультатив белгилар)
  • Аввал ўтказган жигар касалликлари (сариқлик билан ва сариқлиқсиз)
  • Астеник синдромни белгиларини бахолаш (ҳолсизлик, тез чарчаш, уйқунинг бузилиши ва б.)
  • Озиш( давомийлиги ва сезиларлилик даражаси)
  • Асосий шикоятларни баҳолаш, шикоятларниг пайдо бўлган вақти, ривожланиши, терида қичишиш бор йўқлигига.
  • Жигарнинг катталашиши (ўлчамлари, консистенцияси, палпацияда сезувчанлиги)
  • Талоқнинг катталашиши( ўлчамлари, консистенция)
  • Жигардан ташқари белгиларнинг мавжудлиги
  • Қон тахлиллари (охирги вақтлардаги ва аввалгилари),гиперспленизм даражасини бахолаш билан, РОЭ кўрсаткичлари.
  • Милклардан , бурундан қон кетиши, хайз циклида қон кетиш ўзгаришлари, қон аралаш қайт қилишлар, ахлатда кон пайдо бўлиши.
  • HBV маркёрларининг фақатгина бемор хаёти давомидагина эмас балки бирга яшайдиган яқин қариндошларида хам аниқланганлиги

Сурункали вирусли гепатит В нинг репликатив ва интегратив типлари ( тасниф мезонлари)

Гепатит тури HBV-ДНК(50 nr/50мкл) HBeAg (log5 T≥2) Анти-HBeAg (log5 T≥2) Анти-HBc HBsAg АлАТ Анти- HDV,HCV, HAV
Репликатив + +/-/* -/+/* + + + -
Интегратив - - + - + - -
Интегратив – микст - - + - + + +

Сурункали вирусли гепатит В делта агент билан. (В18.0)

Сурункали вирусли гепатит Д нинг асосий ташхис критерийси

  • Эпиданамнез маълумотлари (парентерал анамнез) маълум вақт оралиғида ( HBV-инфекциянинг табиий ва суний юқиш йўлларини хисобга олган холда)
  • Охирги вақтларда ёки аввал стоционар ва амбулотор шароитда даволанганлиги
  • Беморнинг туғилган ва яшаган жойи , HBsAg ташувчанликнинг тарқалганлик холатини хисобга олган холда
  • Спиртли ичимликларга муносабати даврийлик, давомийлик, қабул қилган спиртли ичимликларининг миқдори
  • Наркотиклар қабул қилганми (аввалми ёки охирги вақтларда)
  • Қабул қилган ёки қабул қилаётган дори воситалари ҳақида маълумот, дори воситасининг характеристикаси, қачондан бери қабул қилади , қандай қабул қилади
  • Аввал ўткир гепатит ўтказганми (факультатив белгилар)
  • Аввал ўтказган жигар касалликлари (сариқлик билан ва сариқлиқсиз)
  • Астеник синдромни белгиларини бахолаш (ҳолсизлик, тез чарчаш, уйқунинг бузилиши ва б.)
  • Озиш( давомийлиги ва сезиларлилик даражаси)
  • Асосий шикоятларни баҳолаш, шикоятларниг пайдо бўлган вақти, ривожланиши, терида қичишиш бор йўқлигига.
  • Жигарнинг катталашиши (ўлчамлари, консистенцияси, палпацияда сезувчанлиги)
  • Талоқнинг катталашиши( ўлчамлари, консистенция)
  • Жигардан ташқари белгиларнинг мавжудлиги
  • Қон тахлиллари (охирги вақтлардаги ва аввалгилари),гиперспленизм даражасини бахолаш билан, РОЭ кўрсаткичлари.
  • Милклардан , бурундан қон кетиши, хайз циклида қон кетиш ўзгаришлари, қон аралаш қайт қилишлар, ахлатда кон пайдо бўлиши.
  • HBV ва HDV маркёрларининг фақатгина бемор хаёти давомидагина эмас балки бирга яшайдиган яқин қариндошларида хам аниқланганлиги

Сурункали вирусли гепатит С В18.2

Ташхис критерийси

ИФА Анти –HCV – мусбат

ПЦР HCV –РНК - мусбат

8. Базис даво

Режим ярим ётоқ режими хуруж даврида.

Диета. Сурункали вирусли гепатитларда хуруж даврида Певзнер бўйича №5 стол берилади

Сурункали гепатитларни даволаш ўз ичига олади:

-сабаб бўлган омилларни йўқотиш – организмдан вируснинг элиминацияси ва санацияси ёки қўзғатувчини музлатиш – этиотроп даво.

-касаллик патогенезининг турли босқичларини коррекция қилиш, организмга вирус тасирини камайтириш – патогенетик даво.

Вирусга қарши даво

Вирусга қарши этиотроп даво

Сурункали вирусли гепатит В га этиотроп вирусга қарши даво сифатида интерферон α билан монотерапия, шунингдек нуклеозид анологлари билан бирга қўллаш мумкин, вирус репликацияси фаоллигини курсатувчи маркётлар аникланса (HВeAg, анти-HBcIgM, ДНК HBV > 105 копий/мл), трансаминаза кўрсаткичи 2 мартадан ошса. Нуклеозид аналоглари монотерапия сифатида қўлланилиши мумкин.

Сурункали вирусли гепатит Сда интерферон терапия кўрсатмалар:қон зардобида анти-HCV, РНК HCV аниқланса. СВГСда комбинирован даво тавсия этилади, қайсики ўз ичига ИНФ -  препаратлари рибавирин билан бирга.

Сурункали жигар касалликларида базис терапия

1. Жигар шикастланишига таъсир қилувчи атроф мухитнинг ноқулай таъсирлари ва ятроген таъсирларни олдини олиш бўйича чора тадбирлар.

- инкор этиш: қуёш нурининг тик тушишидан, исиб кетиш , совқотиш, эмлашлар (фақат хаётий кўрсатмалар асосида)

- чегаралаш: дори воситаларини қабул қилиш (фақат хаётий кўрсатмалар асосида)

2. Диета оқсил ,ёғ ва углеводлар миқдори етарлисақланган холда, кимёвий консервантлар ва юқори миқдорда эфир моддалари сақловчи моддаларни чегаралаш. Спиртли ичимликларни қабул қилмаслик.

3. Жигарнинг функционал зўриқишини олдини олиш учун хазм қилиш холатини яхшилаш.

4. Дезинтоксикацион терапия

- В/и томчилатиб глюкозанинг 5% эритмаси 400-500 мл + 5% аскорбин кислотаси 2-10 мл

5. Гепатопротекторлар ва антиоксидантлар

6. ўт хайдовчилар(урсодезоксихолиевая кислота)

7.модда алмашинишига таъсир қилувчи препаратлар (витаминлар, анаболиклар, аминокислоталар)

8.Профилактика

-маиший йўл билан юқишнинг олдини олиш( маникюр, педикюр, татуаж, пирсинг ва б.)

-ҳомиладорларда HBs ни аниқлаш перинотал юқишни олдини олиш мақсадида.

-Гепатита В га қарши эмлаш.

- ўткир вирусли гепатит бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш.

- HBs-антиген ташувчилар билан Дельта – инфекцияни қўшилиш эхтимоли профилактикакси туғрисида сухбат ўтказиш.


Кўчириб олиш pdf |