Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Сув чечакни ташхислаш ва даволашнинг клиник баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Сув чечакни ташхислаш ва даволашнинг клиник баённомаси

Сув чечкани ташхислаш ва даволашнинг клиник баённомаси

1. Таърифи

Сув чечак — ўткир инфекцион касаллик бўлиб, Herpesviridae оиласи гурухига кирувчи вирус орқали чақирилади. Хаво-томчи йўли билан юқиб, суст интоксикация, тана хароратининг кўтарилиши ва тошма тошиши билан характерланади.

Мақсад.

Сув чечак билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволашнинг стандарт тавсияномасини асослаш.

Бажарувчилар:

Умумий амалиёт шифокори, инфекционист, хамшира. Касаллик оғир кечадиган холларда – жонлантириш бўлими шифокори.

Клиник стандартлар - аниқ клиник холатда, касалликнинг аниқ нозологик шакли, синдроми кечаётган беморга кўрсатилиши лозим бўлган минимал тиббий ёрдам хажмини ўз ичига олган расмий тавсиянома.

Баённома – расмий хужжат бўлиб, унда бажарувчилар томонидан риоя қилиниши шарт бўлган процессуал харакатлар, умумқабул қилинган қоидалар, удумлар ва келишувлар жамланган

Нозоологик шакл: Сув чечак

ТХТ бўйича мос келувчи код 10:В01)

В01.0+Менингитли сув чечак (G02.0*)

В01.1+Энцефалитли сув чечак(G05.1*)

Сув чечакдан кейинги энцефалит

Сув чечак вақтидаги энцефалит

В01.2+Пневмония билан кечувчи сув чечак (J17.1*)

В01.8 Бошқа асоратлар билан кечувчи сув чечак

В01.9 Асоратларсиз сув чечак

Даври: хар қандай

Даражаси: хар қандай

2. Таснифи

Турларига кўра:

1. Типик.

2. Атипик:

— рудиментар;

— пустулез;

— буллез;

— геморрагик;

— гангреноз;

— тарқалган (висцерал).

Оғирлигига кўра:

1. Енгил шакли.

2. Ўрта оғирликдаги шакли.

3. Оғир шакли.

Оғирлик критерийси:

— интоксикация синдромининг намоён бўлиши;

— махаллий ўзгаришларнинг намоён бўлиши.

Кечишига кўра:

1. Силлиқ.

2. Оғир:

— асоратлар билан;

— иккиламчи инфекция қўшилиши билан;

— сурункали касалликларни ўткирлашиши билан

3. Оғирлик даражасини бахолаш критерийлари

Енгил шакли:

Тана хароратининг 37,5-38,5ºСгача кўтарилиши. Интоксикация белгилари деярли йўқ. Тошмалар кўп эмас.

Ўрта оғир шакли:

Тана хароратининг кўтарилиши 39ºС гача. Интоксикация белгилари суст ривожланган. Тошмалар кўп, шиллиқ қаватларга хам тошган.

Оғир шакли:

Тана харорати 39,5- 40ºС гача. Тошмалар жуда кўп, йирик, ривожланишнинг бир хил даражасида қотиб қолган. Интоксикация белгилари яққол намоён бўлган, касалликнинг чўққисида менингоэнцефалитик реакция ва талваса билан борувчи нейротоксикоз билан кечиши. Бу шаклиги тарқалган, геморрагик, гангренали, кўп холларда пустулёз ва буллёз сув чечаклар киради.

4. Ташхис критерийси

  • Клиник- эпидемиологик маълумотлар
  • Лаборатор ташхисот шарт эмас
  • 5. Лаборатор текширувларнинг минимал рўйхати

  • Қон ва сийдикнинг умумий тахлили;
  • Тошма элементлари йиринглаганда септик ўчоқдан суртма, микрофлорани текшириш – кўрсатмага кўра;
  • Стерилликка қон тахлили – кўрсатмага кўра;
  • Ликвор тахлили – сероз менингит, энцефалит, менингоэнцефалитда.

6. Дифференциал диагностика

нозология Инкубац.давр, кун Продром Тошмалар жойлашиши Шиллиқ қаватларнинг ўзгариши иситма
Сув чечак 14—21 Кам холларда скарлатинасимон тошма Папула, везикула, қатқалоқ Бош (соч қисми хам), тана, оёқ-қўлларда камроқ Одатда кузатилмайди юқори
Белбоғсимон герпес 7—16 Нерв томирлари бўйлат тошма тошадиган жойларда оғриқ Папула, пуфаклар, қатқалоқлар Кўпроқ бир томонлама нерв сегменти сохасида; Одатда бўлмайди турлича
Чин чечак 8—17 Иситма, думғазада оғриқ, скарлатинасимон тошма Босқичли ўзгаришлар: папулалар везикулалар, чуқурчали пустулалар Бутун бадан, аввал бош, кейин тана ва оёқ-қўллар сезиларли Жуда юқори
Болалар қичимаси кузатилмайди Қаттиқ пуфаклар, қичиш Кўпроқ тана, думба, қўл-оёқлар кузатилмайди кузатилмайди
Оддий герпес 4—6 кузатилмайди Зич жойлашган пуфаклар гурухи, қичиш, оғриқ Кўпроқ лаблар, перианал зона, вульва кузатилмайди кузатилмайди хамрох касалликларда кузатилади
Контагиоз импетиго 3—5 кузатилмайди Ўрта ўлчамдаги ингичка пўстлоқли пуфаклар, кейин қатқалоқ Юз ва бошнинг сочли қисми кузатилмайди яққол

7. Беморлар мурожаат қилганда бирламчи звенода (амбулатория, ҚВП) бажариладиган ишлар алгоритми

УАШ ёки ҚВП шифокори керакли хужжатларни тўлдириш билан бир қаторда пациентнинг холатига адекват бахо бериши лозим:

- анамнез йиғиш

- хамрох касалликларнинг борлиги

- умумий кўрик (қон босимини, пульсни, тана хароратини ўлчаш), физикал текширувлар

- махаллий кўрув

Сув чечакнинг тахминий ташхиси қўйилгандан сўнг оғирлик даражасига кўра даволаш амбулатор ёки марказий район шифохонасига юборилади.

8. Беморлар мурожаат қилганда юқумли касалликлар шифокорининг харакатлари алгоритми.

Асоратсиз кечганда даволашни уй шароитида ўтказиш маъқул. Ноқулай оилавий шароитда (асоциал оила, кўпчилик бўлиб яшаш, индивидуал парвариш ва изоляциянинг иложи бўлмаганда), шунингдек асоратлар билан кечганда даволаш инфекцион стационарда ўтказилади.

Шифокор керакли хужжатларни тўлдириш билан бир қаторда пациентнинг холатига адекват бахо бериши лозим:

- анамнез йиғиш

- хамрох касалликларнинг борлиги

- умумий кўрик (қон босимини, пульсни, тана хароратини ўлчаш), физикал текширувлар

-локал кўрув

-оғирлик даражасини аниқлаш

-адекват давони тайинлаш

9. Базисная даво

Касалликнинг ўткир даврида бемор ётоқ режимига риоя қилиши, ич кийими, оёқ ва қўлларнинг тозалигига эътибор бериши, тирноқларни калта олиши лозим. Тери ва шиллиқ қаватларни парваришида везикулаларни 1% ли бриллиант кўки эритмаси билан артилади. Ич кийимни кундалик алмаштириш тавсия этилади.

Тогшмалар оғиз шиллиқ қаватида бўлганда 2%ли бикарбонат натрий эритмаси билан артилади ёки фурациллинни сувли эритмаси билан артилади 1:5000 (0,02%). Жинсий аъзолар шиллиқ қавати зарарланганда умумий ваннага қўшимча равишда кечқурунга махаллий ванналар ўтказилиб, сўнг зарарланган жойлар ацикловир тутувчи крем ёки мазь билан суртилади.

Кўз шиллиқ қаватлари зарарланганда фурацилинннинг сувли эритмаси (1:5000) нисбатда ёки аччиқ совутилган чой билан ювилади, кейин ацикловир тутувчи крем ёки мазь суртилади.

10. Этиотроп даво

Оғир асоратлар билан кечганда (сув чечакли пневмония ва б.), шунингдек иммунитети пасайган беморларда (гематологик беморлар, ВИЧ-статусли беморлар ва б.) ўтказилади.

Этиотроп даво ўз ичига вирусга қарши препаратларни ичишга ёки вена ичига юборишга беришни ўз ичига олади. Ацикловир ва унинг аналоглари қўлланилади (виролекс, зовиракс, лизавир ва б.)

12 ёшгача бўлган болаларга асоратсиз кечганда вирусга қарши препаратлар қўлланилмайди.

Ацикловирни ичишга биринчи 24 соат ичида қуйидаги беморлар категориясига буюрилади:

  • 1 ёшдан катта болаларга терида ва ўпкада сурункали касалликлари бўлганда ва кортикостероидли ингаляция олганда ёки узоқ вақт салицилатлар курси қабул қилганда;
  • 12 ёшдан катта бўлган барча болаларга неврологик асоратлар юзага келишини олдини олиш мақсадида;
  • Иммунодефицит холатли сув чечак билан касалланган барча беморларга (ВИЧ- инфекция, аутоиммун ва онкогематологик касалликлар фонидага иммундефицит холатларда) ёшидан қатъий назар;
  • Касалликнинг оғир шаклларида, жумладан геморрагик;
  • Янги туғилган чақалоқ ёки чала туғилган болаларда сув чечакда;
  • Асаб тизими зарарланиши кузатилганда (менингоэнцефалит);
  • Микстинфекция юзага келганда.

Сув чечакда ацикловир қуйидаги дозада буюрилади:

Ичишга: 2 ёшгача бўлган болалар — 100 мг.дан суткасига 5 махал;

2 ёшдан катта болаларга — 200 мг.дан кунига 5 махал;

Курс — 5 кун.

Томир ичига: 5–10 мг/кг хисобидан хар 8 соатда. Курс — 5 кун

11. Патогенетик ва симптоматик даво

Сув чечакда антибактериал препаратлар бактериал асоратлар ривожланганда буюрилади. Цефалоспоринларнинг II ва III авлоди ва макролидларни 5–7 кун давомида ёшига мос дозада буюрган маъқул.

Тана харорати кўтарилганда харорат меъёрига келгунга қадар бир марта ёки кўп марта иситма туширувчи препаратлар берилади (парацетамол, ибупрофен ва б.) Рея синдроми юзага келиш эхтимоли юқори бўлганлиги сабабли аспирин бериш таъқиқланади.

Кучли интоксикацияда инфузион эритмалардан фойдаланган холда дезинтоксикацион даво ўтказилади (глюкоза, натрий хлорид ва б.).

Терида қичишиш бўлганда – антигистамин препаратлар.

Асоратлар юзага келганда (мия шиши, энцефалит, полирадикулоневрит ва б.) – мос келувчи баённома асосида даволанади.

12. Сув чечакни оғирлик даражасига кўра даволаш

Даволаш Оғирлик шакли
енгил Ўрта оғир оғир
Режим Тошма даври тугагунга қадар ётоқ режими
Пархез Сутли, дағал бўлмаган махсулотлар
Этиотроп даво
ўтказилмайди Ацикловир ва унинг аналоглари
Патогенетик даво ўтказилмайди Дезинтоксикацион даво Дезинтоксикацион даво
Симптоматик даво Иситма тушурувчи препаратлар. Тошма элементларини суртиш. Иккиламчи инфекция қўшилганда – антибактериал даво. Тери қичишганда - антигистамин препаратлар.

13. Сув чечакнинг прогнози

Ўз вақтида тўлиқ даволанганда соғайиш билан тугайди.

14. Ташхислаш ва даволашнинг турли босқичларида натижа

Ташхислаш ва даволашнинг турли босқичларида тиббий муолажаларни ўтказганда қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

1. Тана хароратининг меъёрлашиши;

2. Касалликнинг асосий клиник белгиларини йўқолиши;

3. Тизимли яллиғланиш реакцияси белгиларининг йўқолиши;

5. Соғайиш;

6. Ўлим;

Ушбу клиник даволаш баённомасига кўра сув чечакни даволаш – асоратсиз кечганда поликлиника шароитида, асоратли кечганда стационар шароитида ўтказилади.

Профилактика

Сув чечакнинг умумий профилактикаси касаликни ўз вақтида аниқлаш, беморни эрта алохидалаш, у ётган хонани шамоллатиш ва нам тозалаш ўтказишдан иборат. Беморни алохидалаш тошманинг охирги элементи чиққандан сўнг 5 кундан кейин тўхтатилади. Сув чечак билан оғримаган, боғчага борадиган 7 ёшгача бўлган болалар бемор билан мулоқотда бўлса уларни мулоқот кунидан бошлаб 11кундан 21 кунганча алохидаланади.

Сув чечакнинг режали вакцинопрофилактикаси эмлаш календарига киритилмаган.


Кўчириб олиш pdf |