Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Салмонеллезни даволаш баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Салмонеллезни даволаш баённомаси

САЛЬМОНЕЛЛЕЗНИ ДАВОЛАШ ПРОТОКОЛИ

  1. Таърифи: Сальмонеллез — Salmonella турига мансуб бўлган бактериялар қўзғатадиган фекал-орал юқиш механизмига эга бўлган ўткир зооноз-антропоноз бактериал юқумли касалликдир. Касаллик кўпинча гастроинтестинал, айрим ҳолларда эса тарқоқ шаклларда кечади ва овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларининг зарарланиши ҳамда интоксикация белгилари билан намоён бўлади.
  2. Мақсад:
  3. Сальмонеллез билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича стандарт тавсияларни асослаш.

    Бажарувчилар:

    УАШ, юқумли касалликлар шифокои, тиббиёт ҳамшираси. Касаллик оғир кечганда – врач-реаниматолог.

    Клиник стандартлар минимал зарур бўлган тиббий ёрдам ҳажмининг таърифланиши бўлиб, аниқ нозологик шакли (касаллик), синдром ёки маълум клиник вазиятда бажарилиши лозим бўлган ҳолатлар баёнидир.

    Протокол – расмий ҳужжат бўлиб, унда процессуал ҳаракат ифодаланади, бажарувчи томонидан бажарилиши керак бўлган қабул қилинган умумий қоидалар, анъаналар ва шартлар йиғиндисидир.

  4. Беморларни танлаш:
  5. Протокол бўйича даволаш жараёни ташхис қўйилгандан кейин дарҳол бошланади. Турли этиологияли иммунотанқислик ҳолати ва бошқа касалликлар ривожланишига мойиллик фони бўлган болаларга алоҳида эътибор қаратилади.

    Касаллик эпидемиологияси бўйича сўраб-суриштириш:

    - бемор билан мулоқотда бўлганлиги;

    - инфекция юқиш хавфи бўлган маҳсулотлар истеъмол қилинганлиги;

    - санитария-гигиена меъёрларига риоя қилинмаганлиги.

    Касаллик анамнези:

    - кўпинча ўткир, кам ҳолларда эса аста-секин бошланиши;

    - иситма;

    - диспепсик синдромлар;

    Касалликнинг асосий белгилари:

    - иситма;

    - ҳолсизлик;

    - кўнгил айниши;

    - беморга енгиллик бағишлайдиган кўп миқдордаги, кўпинча кўп марта қусиш;

    - бош оғриғи;

    - бош айланиши;

    - ич кетиши;

    - қориннинг дамлаши, қулдираш ва оғриқ;

    МКБ-10 га мувофиқ код. Синф 1

    Ичак инфекциялари ( А00-А09)

    А02.0 Сальмонеллёз энтерити

    Сальмонеллёз

    А02.1 Сальмонеллёз септицемияси

    А02.2 Локал сальмонеллёз инфекцияси:

    -артрит (М01.3*)

    -менингит (G01*)

    -остеомиелит (М90.2*)

    -пневмония (J17.0*)

    -буйракларнинг тубулоинтерстициал касаллиги (N16.0*)

    А02.8 Бошқа аниқланган сальмонеллёз инфекцияси

    А02.9 Аниқланмаган сальмонеллёз инфекцияси

  6. Таснифи
  7. Типи бўйича:

    • 1. Гастроинтестинал шакли:
    • гастритик вариант;
    • гастроэнтеритик вариант;
    • гастроэнтероколитик вариант.
    • 2. Тарқоқ шакли:
    • Тифга ўхшаш вариант;
    • септикопиемик вариант
    • 3. Бактерия ажратиш:
    • ўткир;
    • сурункали;
    • транзитор

    Оғирлиги бўйича:

    1. Енгил шакли.

    2. Ўрта-оғир шакли.

    3. Оғир шакли.

    Оғирлик мезонлари:

    Интоксикация даражаси;

    гастроинтестинал синдроми (қусиш, диарея) нинг ривожланганлиги.

    Кечиши (характери) бўйича:

    1. Силлиқ.

    2. Силлиқ эмас:

    — асоратлар билан;

  8. Оғирлик даражасини баҳолаш мезонлари
  9. Енгил шакли:

    Тана ҳарорати субфебрил, қусиш бир марта, нажас суюқ сувсимон бир кунда 5 марта, диареянинг давомийлиги 1-3 кун, суюқлик йўқотиш тана вазнининг 3%идан ошмаган

    Ўрта оғир шакли:

    Тана ҳароратининг кўтарилиши 38-390 С гача, иситма даври 4 кунгача, қайта қусиш, ич кетиши кунига 10 мартагача, диареянинг давомийлиги 7 кунгача, сувсизланишнинг I-II даражаси, тана вазнининг 6% игача сув йўқотиш.

    Оғир шакли:

    Юқори иситма (390 С дан юқори), 5 ва ундан кўп кун давомида, кучли интоксикация, кўп марта қусиш, бир неча кун давомида кузатилади, ич кетиши кунига 10 мартадан ортиқ, кўп миқдорда, сувсимон, бадбўй ҳидли, шилимшиқ аралаш бўлиши мумкин. Жигар ва талоқнинг катталашиши, тери ва склера сарғайиши мумкин. Артериал босимнинг пасайиши. Буйракда ўзгаришлар: олигурия, альбуминурия, сийдикда эритроцитлар ва цилиндрлар аниқланиши, қолдиқ азот миқдорининг ошиши. II-III даражали сувсизланиш, сув йўқотиш тана дастлабки вазнининг 7-10% фоизигача етади.

  10. Ташхис қўйиш мезонлари
    • Клиник-эпидемиологик маълумотлар
    • Лабораторияда тасдиқланиши
  11. Минимал лаборатория текширувлари рўйхати
    • Қон ва сийдикнинг умумий таҳлили;
    • Бактериологик усул: нажас, қусуқ массаси, ошқозон ювилган сув, идишлар ювилган сув, қонни (тарқоқ шаклида) экма қилиш;
    • Овқат қолдиқлари, идишлар ювилган сувнинг бактериологик таҳлили
    • Имконият бўлганда серологик текширув ўтказиш (ИФА, ПЦР)
  12. Дифференциал (қиёсий) ташхиси
  13. - бошқа этиологияли овқатдан заҳарланишлар

    - вабо – касаллик энтерит билан ўткир бошланади ва фақат касаллик оғир кечганда қусиш қўшилади.

    - қорин тифи ва паратифлар

    - тошмали тиф

    - сепсис

    - грипп

    - менингитлар

    - ўткир аппендицит

    - холецистит

    - заҳар ва оғир металлар тузлари билан заҳарланиш

    - шигеллёзлар, эшерихиоз, иерсиниоз, ротовирус инфекцияси (жадвалга қаранг).

    Дифференцал ташхис белгилари Сальмонеллез Бактериал дизентерия (шигеллезлар) Иереинноз Эшерихиозлар Ротавирус инфекцияси
    Ёши Ҳар хил, одатда 1 ёшгача Кўпинча 3 ёшдан юқори Ҳар хил, кўпинча 2-7 ёш Барча ёшда, кўпинча ҳаётининг 1-ярим йиллигида Ҳар хил, кўпинча 1-3 ёш
    Мавсумийлик Баҳор-ёз фасли (В гуруҳ сальмонеллезда) Ёз-куз Қиш-баҳор Куз-қиш Йил давомида
    Касаллик бошланиши Бир ёшдан катта болаларда ўткир. Ҳар хил – бир ёшгача болаларда (тифи муриум сальмонеллезда кўпинча аста-секин) Ўткир, бир ёшгача болаларда ўткир бўлиши мумкин Ўткир, кичик ва ўсмир ёшдаги болаларда аста-секин бўлиши мумкин Кўпинча аста-секин Ўткир
    Касаллик оғирлигини белгиловчи асосий синдром Токсикоз, эксикоз, бир ёшгача болаларда –инфекцион жараённинг тарқоқлиги Нейротоксикоз, эндотоксин табиатли шок Интоксикация, гемодинамик ўзгаришлар II-III даражали эксикоз I-III даражали эксикоз
    Тана ҳарорати: 1.Юқорилиги 2. Пайдо бўлиш куни ва кейинги динамикаси 3 давомийлиги 1.Фебрил (жумладан, гипертермия) 2. Касалликнинг 1-кунидан, бир ёшгача болаларда – кейинчалик ошади 3. ҳар хил (бир ёшгача болаларда тифимуриум сальмонеллезда 2-3 ҳафтагача тўлқинсимон 1. Фебрил (жумладан, гипертермия) 2. Касалликнинг биринчи кунидан, кейинчалик пасаяди 3. Зонне дизентериясида 1-2 кун, Флекснер дизентериясида – 5 кунгача 1. Фебрил (жумладан, гипертермия) 2. касалликнинг биринчи кунидан, кейинчалик пасаяди 3. 2-7 кун 1. нормал ёки субфебрил 2. Касалликнинг 1-кунидан, 2-5 кунгача кўтарилади 3. 1-5 кун 1. Фебрил ёки субфебрил 2. Касалликнинг 1-кунидан, 3 кунга етиб кўтарилади 3. 2-3 кун
    Ич келиши 1. Характери 2. Максимал сони 3. Пайдо бўлиш муддати ва кейинги динамикаси 1.Энтероколитик ( «ботқоқлик сувўти» типида), кўпинча қон билан 2. 15 мартагача;3. касалликнинг 1-кунидан 1. Колитик («ректал парда» типида), кўпинча қон билан; бир ёшгача болаларда энтероколитик бўлиши мумкин 1. Кўп, бадбўй ҳидли, шиллиқ аралаш, қон – кам ҳолларда; 2. 1-2 марта; 3. Касалликнинг 1-кунидан 1. Кўп, сувсимон, оч-сариқ рангда, шиллиқ ва қонсиз, кам ҳолларда – тиниқ, шиллиқ;2. 3-7 марта 1. кўп, кам рангланган, аралашмасиз2. 2-7 марта 3. Касалликнинг 1-кунидан

    9. Шифохонага ётқизиш

    Касаллик енгил кечганда беморларни уйда даволаш мумкин, аммо нохуш маиший шароитларда (санитар-гигиеник шароитлар бўлмаганда, индивидуал парвариш ва изоляция қилиш учун шароит бўлмаганда), ҳамда касалликнинг ўрта-оғир ва оғир шаклларида, касаллик асоратлар билан кечганда даволаш шифохона шароитида ўтказилади.

    10. Базис даволаш

    Касалликнинг ўткир даврида беморлар ётоқ режимига риоя қилишлари зарур, санитар-эпидемик режимга риоя қилиниши шарт. Сальмонеллез билан оғриган беморларни даволаш касалликнинг шакли ва оғирлигига боғлиқ, лекин юқумли касаллик юқтирган барча беморларни даволашнинг умумий тамойиллари сақланиб қолади – этиотроп, патогенетик, умумий қувватлантирувчи ва симптоматик даволаш ўтказилади.

    11. Этиотроп даволаш

    Диареяга қарши воситалар

    Антибиотик билан даволаш касалликнинг оғир шаклларида ва асоратлар билан кечганда қўлланилади. Фторхинолон антибиотиклар (ципрофлоксацин) билан даволаш асосий ўрин тутади.

    12. Патогенетик ва симптоматик даволаш

    Кучли диспепсик синдромда – қусишга қарши препаратлар қўлланилади.

    Диарея синдромида – уй шароитида даволанганда ичиш учун сув-тузли препаратлар, шифохонада даволанганда – парентерал қабул қилиш учун регидратация ва дезинтоксикация препаратлари қўлланилади. Ичаклар ҳаракатини камайтирувчи диареяга қарши препаратлардан лоперамид (имодиум)) – дастлабки миқдори 4 мг, кейин 2 мг дан ҳар дефекациядан кейин, 8-16 мг/сут дан кўп бўлмаган миқдорда ишлатилади. Аденилатциклазани сусайтириш учун кальция препаратлари қўлланилади. Адсорбент препаратлар – смекта, фильтрум ва бошқалар тайинланади.

    13. Сальмонеллезни оғирлик даражасига боғлиқ равишда даволаш

    Даволаш Оғирлик даражаси
    енгил ўрта оғирликда оғир
    Режим Тошма тошишнинг барча даврида ётоқ режими
    Парҳез Сутли-ўсимлик, механик ва кимёвий осон ҳазм бўладиган
    Этиотроп даволаш Ўтказилмайди Фторхинолонлар
    Патогенетик даволаш Перорал регидратация Регидратацион ва дезинтоксикацион терапия Регидратацион ва дезинтоксикацион терапия
    Симптоматик даволаш Иситма туширувчи препаратлар. Қусишга қарши, диареяга қарши препаратлар, кальций препаратлари. Фермент препаратлар. Ичак микрофлораси мувозанатини таъминловчи воситалар

    14. Профилактикаси

    Сальмонеллезда профилактик тадбирлар ветеринария хизмати ва соғлиқни сақлаш тизими томонидан ўтказилади.

    Озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш ва реализация қилишнинг барча босқичларида сальмонеллалар билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича санитар-гигиеник тадбирлар ўтказилади.

    Умумий овқатланиш тизимида, болалар мактабгача ва мактаб муассасалари, шифохоналарда (шифохона ичи инфекциясини олдини олиш учун) санитар-эпидемиологик режимга риоя қилиш зарур.

    Специфик (махсус) профилактикаси мавжуд эмас.


Кўчириб олиш pdf |