Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вирусология ихтисослиги бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

28 октября 2014

Вирусология ихтисослиги бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

Вирусология ихтисослиги бўйича
клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги

ПҚ-700-сон “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда вирусология ихтисослиги бўйича клиник протоколларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Вирусология ихтисослиги бўйича клиник протоколлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов ва Вирусология илмий-текшириш институти директори Э.И.Мусабаевлар:
  3. мазкур буйруқ билан тасдиқланган клиник протоколларни тегишли тиббий муассасаларига етказилишини таъминласин ва амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;

    тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган клиник протоколларни ҳар

    2 йилда қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.

  4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари,
  5. илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббий муассасалар раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган клиник протоколларни тегишли тиббий муассасаларда тадбиқ этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

  6. Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Содиқовга Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда иловада тасдиқланган клиник протоколларни тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
  7. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р

А. Алимов

Киритилди:

ДПЁТББ Бошлиғи

Д.Б.Миразимов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров
Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Содиқов
ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов
СЭНББ бошлиғи К.К.Мухамедов
ДВваТТСНҚББ бошлиғи Х.К.Жалилов
ОваБМҚББ бошлиғи С.И.Исмаилов
Юридик хизмати бошлиғи Р.И.Мухаммадиев

Кўчириб олиш pdf |