Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Менингитларни ташхислаш ва даволашнинг клиник баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Менингитларни ташхислаш ва даволашнинг клиник баённомаси

Менингитларни ташхислаш ва даволашнинг клиник баённомаси

  1. Таърифи
  2. Менингитлар – орқа ва бош миянинг асосан юмшоқ мия пўстлоғини зарарланиши билан борадиган юқумли касалликлар гуруҳи бўлиб, умуммия, умуминфекцион ва менингеал симптомлар, церебрал суюқликда яллиғланиш белгилари билан кечади.

  3. Мақсад
  4. Менингитларни ташхислаш ва даволаш юзасидан стандарт тавсияларни асослаш.

    Бажарувчилар:

    Умумий амалиёт шифокори, инфекционист, хамшира. Касаллик оғир кечадиган холларда – жонлантириш бўлими шифокори.

    Клиник стандартлар - аниқ клиник холатда, касалликнинг аниқ нозологик шакли, синдроми кечаётган беморга кўрсатилиши лозим бўлган минимал тиббий ёрдам хажмини ўз ичига олган расмий тавсиянома.

    Баённома – расмий хужжат бўлиб, унда бажарувчилар томонидан риоя қилиниши шарт бўлган процессуал харакатлар, умумқабул қилинган қоидалар, удумлар ва келишувлар жамланган

    Нозоологик шакл: Менингит

    ТХТ бўйича мос келувчи код 10

    G00 Бошқа бўлимларда таснифланмаган бактериал менингит.

    Ўз ичига олади: бактериал: арахноидит, лептоменингит, менингит, пахименингит.

    Ўз ичига олмайди: бактериал: менингоэнцефалит (G04.2) • менингомиелит (G04.2)

    G00.0 Гриппоз менингит. Haemophilus influenzae чақирган менингит.

    G00.1 Пневмококкли менингит

    G00.2 Стрептококкли менингит

    G00.3 Стафилококкли менингит

    G00.8 Бошқа бактериялар чақирган менингит. Фридлендера, Escherichia coli, Кlebsiella таёқчалари чақирган менингит.

    G00.9 Аниқланмаган бактериал менингит. Менингитлар: йирингли БДУ, пиоген БДУ, йиринг йиғувчи БДУ

    G01 * Бошқа бўлимларда таснифланган бактериал касалликлардаги менингитлар.

    Куйдурги (A22.8), гонококкли (A54.8), лептоспирозли (A27.-), листериоздаги (А32.1), Лайм касаллигидаги (A69.2), менингококкли (A39.0), нейросифилдаги (А52.1), сальмонеллёздаги (A02.2), сифилисдаги: туғма (A50.4), иккиламчи (A51.4), туберкулёздаги (А17.0), тифли иситмадаги (А01.0) менингитлар.

    Ўз ичига олмаган: бошқа бўлимларда таснифланган бактериал касалликлардаги менингоэнцефалит ва менингомиелитлар. (G05.0*)

    G02 Бошқа бўлимларда таснифланган бошқа инфекцион ва паразитар касалликлардаги менингитлар. **Ўз ичига олмаган: бошқа бўлимларда таснифланган инфекцион ва паразитар касалликлардаги менингоэнцефалит ва менингомиелит (G05.1-G05.2*)

    G02.0 * Бошқа бўлимларда таснифланган вирусли касалликлардаги менингитлар.

    Вируслар чақирган менингитлар: аденовирус (A87.1), энтеровирус (A87.0), оддий герпес (B00.3), инфекцион мононуклеоз (B27.-), қизамиқ (B05.1), эпидемик паротит (B26.1), қизилча (B06.0), сув чечак (B01.0), белбоғсимон лишай (B02.1)

    G02.1 Микозлардаги менингитлар кандидозли (B37.5), кокцидиоидомикозли (B38.4), криптококкли (В45.1 t)

    G02.8 * Бошқа рубрикаларда таснифланган инфекцион ва паразитар касалликлардаги менингитлар. Африка трипаносомози чақирган (B56.-), Шагас касаллиги (B57.4) чақирган менингитлар.

    G03 Бошқа аниқланмаган сабабларда юзага келган менингитлар.

    Киритилган: арахноидит, лептоменингит, менингит, пахименингит.

    Ўз ичига олмаган: менингоэнцефалит (G04.-), менингомиелит (G04.-)

    G03.0 Нопиоген менингит. Нобактериал менингит

    G03.1 Сурункали менингит

    G03.2 Яхши сифатли қайталовчи менингит (Молларе)

    G03.8 Бошқа аниқланган қўзғатувчилар томонидан чақирилган менингит.

    G03.9 Аниқланмаган менингит. Арахноидит (спинал) БДУ

    Фаза: барча

    Босқич: барча

  5. Таснифи
  6. Келиб чиқишига кўра:

    • Бирламчи - аввалдан бошқа инфекция билан касалланмасдан, махаллий жараёнсиз бошланади.
    • Иккиламчи – асосий касалликнинг асорати сифатида юзага келади.
    • Этиологияси бўйича:

    • Бактериал
    • Вирусли
    • Замбуруғли
    • Спирохетозли
    • Риккетсиозли
    • Протозой
    • Гижжа сабабли
    • Бир нечта қўзғатувчи жамланган.
    • Орқа мия суюқлигидаги ўзгаришга кўра:

    • Сероз
    • Йирингли
    • Кечиш давомийлиги бўйича:

    • Ўткир
    • Чўзилувчан
    • Сурункали
    • Оғирлигига кўра:

    • Енгил
    • Ўрта оғир
    • Оғир
  7. Оғирлик даражалари
  8. - интоксикация синдромининг ривожланганлиги

    - умуммия синдромнинг ривожланганлиги

    - орқа мия суюқлигида яллиғланиш белгиларининг ривожланганлиги.

    Кечишига кўра

    А. давомийлигига кўра:

    • Ўткир
    • Чўзилувчан
    • Сурункали
    • В. Хусусиятига кўра:

      1. силлиқ

      2. носиллиқ:

    • асоратлар билан
    • иккиламчи инфекция қўшилиши билан
    • сурункали касалликнинг ўткирлашиши билан
  9. Дифференциал ташхисот.
  10. Дифференциал ташхисот менингизм синдроми ва йирингли менингит билан ўтказилади.

    белгилари Йирингли менингит Сероз менингит Менингизм синдроми
    Ёши Асосан 3 ёшгача Асосан мактаб ёшигача ва бошланғич синф болалари Барча ёшда
    Касалликнинг бошланиши Ўткир Ўткир Ўткир
    иситма 38-39 ва юқори 38-39 гача Асосий касалликка хос
    Интоксикация Яққол намоён Кучсиз Асосий касалликка хос
    Бош оғриғи Пешона-чакка қисмида Диффуз, сиқиб борувчи Диффуз, сиқиб борувчи
    Қусиш Бир неча маротаба Кўп маротаба Кўп маротаба
    Етакчи синдром Интоксикация Гипертензия Гипертензия
    Менингиал симптомлар Яққол намоён Кучсиз Кучсиз
    МНС зарарланиши Эс-хушнинг йўқолиш эхтимоли (хатто комагача), талваса, парезлар (фалажликлар) Гиперрефлексия эхтимоли, пирамидал белгилар, бош мия нервларининг енгил зарарланиши, атаксия
    Ликворни текшириш
    Босим ошган Кескин ошган Кескин ошган
    Ранги Оқимтир, кўкимтир Ўзгармаган Ўзгармаган
    Тиниқлиги Хира Тиниқ Тиниқ
    Цитоз Нейтрофил плеоцитоз Лимфоцитар плеоцитоз Нормоцитоз
    Оқсил миқдори Ошган Меъёрида ёки қисман ошган Меъёрида ёки қисман камайган
    Ликворни тозаланиши 10-14-кунга 2-3-хафтага -

    6. Ташхислаш критерийлари

    1. Клиник-эпидемиологик маълумотлар натижаси

    2. орқа мия суюқлигини текшириш

    3. периферик қонни текшируви

    4. ликворни бактериоскопик текширув

    5. ликворни бактериологик текширув

    6. серологик текширув тасдиқланиши – қон ва ликворнинг жуфт синамаларида махсус антителоларнинг 4 ва ундан кўп баробар ортиши

    7. компьютер томография, магнит-резонанс томография (кўрсатмаларга кўра)

    7. Минимал лаборатор текширувлар

    1. қоннинг умумий тахлили

    2.ликворнинг умумий тахлили

    3. антибиотикларга сезувчанликни аниқлаш, бактериологик экма

    4. коагулограмма

    5.сийдикнинг умумий тахлили

    Беморлар мурожаат қилганда бирламчи звенода (амбулатория, ҚВП) бажариладиган ишлар алгоритми

    УАШ ёки ҚВП шифокори керакли хужжатларни тўлдириш билан бир қаторда пациентнинг холатига адекват бахо бериши лозим:

    - анамнез йиғиш

    - хамрох касалликларнинг борлиги

    - умумий кўрик (қон босимини, пульсни, тана хароратини ўлчаш), физикал текширувлар

    Тахминий ташхис қўйилганидан сўнг барча беморлар шифохонага ётқизилиши шарт. Даволаш фақат шифохона шароитида ўтказилади.

    Беморлар мурожаат қилганда юқумли касалликлар шифокорининг харакатлари алгоритми.

    Шифокор керакли хужжатларни тўлдириш билан бир қаторда пациентнинг холатига адекват бахо бериши лозим:

    - анамнез йиғиш

    - хамрох касалликларнинг борлиги

    - умумий кўрик (қон босимини, пульсни, тана хароратини ўлчаш), физикал текширувлар

    -ликворни диагностик текширув

    -оғирлик даражасини аниқлаш

    -адекват давони тайинлаш

    9. Базис даволаш

    Касалликнинг ўткир даври давомида ўрин-кўрпа режимига амал қилиш мажбурий. Овқатланиш – юмшоқ ва осон хазм бўлувчи овқатлар.

    Менингитга шубха бўлган беморга шифохонагача бўлган даврда тез ёрдам кўрсатилиши шарт - преднизолон 60-90 мг дозада, лазикс 40 мг дозада, кардиотоник препаратлар (сульфокамфокаин ёки кордиамин), кўрсатма бўйича – талвасага қарши препаратлар. Менингококцемияга шубха бўлганда 1 гр хлорамфеникол (левомицетин) юборилади. Беморни шифохонага ётқизилади, агар кўрсатма бўлса жадал даволаш бўлими ёки жонлантириш бўлимига ётқизилади.

    Шифохонада қуйидагича даволаш ўтказилади:

    1.Дезинтоксикацион даво – глюкоза-тузли эритма (10% глюкоза, 0,9% натрий хлор, Рингер эритмаси)

    2. Дегидратацион ва шишга қарши даво: маннитол; лазикс, диакарб

    3. Антибактериал даво: цефтриаксон максимал мумкин бўлган дозада в/и, инфекцион-токсик шок белгилари бўлмаган холатларда - пенициллин максимал мумкин бўлган дозада м/о, шок холатида – левомецитина сукцинат (в/и, м/о)

    4. Мияда қон айланиши яхшиловчи препаратлар:

    -трентал, кавинтон (курс 3-4 хафтани ташкил қилади).

    5.Симптоматик даво:

    - Иситма туширувчи

    - микроэлементли поливитаминлар

    6. Реконвалесценция даврида даво:

    - бош мияда модда алмашинувини яхшиловчи препаратлар

    10. Диспансеризация.

    Беморлар шифохонадан чиқарилган сўнг реконвалисцент сифатида поликлиника ва/ёки даволаган муассасаси невропатологи томонидан диспансер кузатув остига олинади.

    Диспансеризациянинг давомийлиги – 2 йилдан кам бўлмаган муддат. Шифохонадан чиқарилган сўнг диспансер назорат муддати: биринчи кўрик – 1 ойдан сўнг, кейин кварталда 1 марта бир йил давомида. Кейинчалик – 6 ойда 1 марта. Эхтиёж бўлганда кўрувлар сони оширилади.

    Шифохонадан чиқарилган беморда психоневрологик ўзгаришлар бўлганда уни психоневрологик диспансерга юборилади.

    Сероз менингитлар – асаб тизимининг умуммия ва менингиал синдромларининг ўткир ривожланиши, орқа мия суюқлигида сероз хусусиятли яллиғланиш белгилари билан намоён бўладиган юқумли касалликлар гурухи.

    Сероз менингитларнинг таянч-диагностик белгилари:

    • Ўзига хос эпид. анамнез
    • Ўткир бошланиши
    • Тана хароратини 38 С ва ундан юқори кўтарилиши
    • Кучли бош оғриғи
    • Кўп қусиш
    • Менингиал симптомлар
    • Полиорган зарарланишлар эхтимоли

    Базисная даволаш

    Шифохонагача бўлган даврда беморга ўтказилади:

    1. дегидратацион даво - лазикс 0,1-0,2 мл/кг/сут м/о

    2. тана харорати 38,5 С ва ундан ошганда – литик аралашма (м/о)

    Касалликнинг ўткир даврида шифохонада ўтказилади:

    Бутун ўткир даври мобайнида ўрин-кўрпа режими.

    Бемор ёшига мос бўлган, юмшоқ, осон хазм бўлувчи, таркибида витаминларга бой пархез.

    Этиотроп даво:

    1. Специфик даво:

    - кана энцефалити вируси чақирган менингитда – кана энцефалити вирусига қарши иммуноглобулин;

    - оддий герпес вируси чақирган энцефалитда – ацикловир

    2. Носпецифик даво:

    - виферон

    3. Касаллик оғир кечганда иккиламчи инфекцияларнинг профилактикаси мақсадида антибактериал препаратлар тайинланади

    Патогенетик даво

    1.Дезинтоксикацион даво – глюкоза-тузли эритма (10% глюкоза, 0,9% натрий хлор, Рингер эритмаси)

    2. Дегидратацион ва шишга қарши даво: маннитол; лазикс, диакарб

    3. Мияда қон айланиши яхшиловчи препаратлар:

    -трентал, кавинтон (курс 3-4 хафтани ташкил қилади).

    4.Симптоматик даво:

    - Иситма тушурувчи:

    - микроэлементлар ва поливитаминлар

    5. Реконвалесценция даврида даво:

    - бош мияда модда алмашинувини яхшиловчи препаратлар

    6. Касаллик оғир кечганда глюкокортикостероидлар қўлланилади.

    Диспансер назорат

    - невропатологда 2 йилдан кам бўлмаган муддат. Кўрик муддати: биринчи йили -кварталда 1 марта, 2 йили – 6 ойда 1 марта. 3 ой давомида эхтиётловчи режим – югуриш, сакраш, қуёш нури остида юриш.

    Йирингли менингитлар – асаб тизимининг умуммия ва менингиал синдромларининг ўткир ривожланиши, орқа мия суюқлигида йирингли яллиғланиш белгилари билан намоён бўладиган юқумли касалликлар гурухи.

    Йирингли менингитларнинг таянч-диагностик белгилари:

    • Ўзига хос эпид. анамнез
    • Тана хароратини 39 С ва ундан юқори кўтарилиши
    • Кучли бош оғриғи
    • Кўп қусиш
    • Менингиал симптомлар
    • Кома холатигача хушни йўқотиш
    • Талваса
    • Бошқа йирингли ўчоқларнинг мавжудлиги

    Йирингли менингит билан оғриган беморларни ўткир даврида даволаш:

    Шифохонагача бўлган даврда тез ёрдам кўрсатилиши шарт - преднизолон 60-90 мг дозада, лазикс 40 мг дозада, кардиотоник препаратлар (сульфокамфокаин ёки кордиамин), кўрсатма бўйича – талвасага қарши препаратлар. Менингококцемияга гумон бўлганда 1 гр хлорамфеникол (левомицетин) юборилади. Беморни шифохонага ётқизилади, агар кўрсатма бўлса жадал даволаш бўлими ёки жонлантириш бўлимига ётқизилади.

    Шифохонада даволаш:

    Касалликнинг ўткир даври давомида ўрин-кўрпа режимига амал қилиш мажбурий. Овқатланиш – юмшоқ ва осон хазм бўлувчи, витамин ва микроэлементларга бой овқатлар.

    Этиотроп даво:

    Антибактериал даво: цефтриаксон максимал мумкин бўлган дозада в/и, инфекцион-токсик шок белгилари бўлмаган холатларда - пенициллин максимал мумкин бўлган дозада м/о, шок холатида – левомецитина сукцинат (в/и, м/о)

    Даволаш курси давомийлиги 10-14 кундан кам бўлмаслиги лозим.

    Патогенетик даво:

    Дезинтоксикацион даво, в/ига глюкоза тузли ва коллоид эритмалардан 1:3 нисбатда.

    2. Дегидратацион даво: маннитол, диакарб, лазикс,.

    3. Мияда қон айланиши яхшиловчи препаратлар:

    -трентал, кавинтон (курс 3-4 хафтани ташкил қилади).

    Симптоматик даво:

    - Иситма туширувчи

    - микроэлементли поливитаминлар

    Мия шиши билан борадиган йирингли менингитларда терапияга қуйидагилар қўшилади:

    1. Глюкокортикостероидлар:

    - дексаметазон

    - преднизолон

    2. Талвасага қарши:

    - седуксен

    - ГОМК

    - люминал

    3. Респиратор мосламалар – намланган кислород, эндотрахеал интубация, ЎСВ.

    Реконвалисценция даврида йирингли менингит билан оғриган беморларни даволаш:

    1.Мияда модда алмашинувини яхшиловчи препаратлар: кавинтон, пикамилон, пирацетам. Курс 1-1.5 ой.

    2. Кўрсатмага кўра дегидратация

    3. Кўрсатмага кўра талвасага қарши препаратлар

    Диспансер назорат

    Невропатолог назорати 2 йилдан кам бўлмаган. Кўрик муддати: биринчи йили кварталда 1 марта, 2 йили – 6 ойда 1 марта. 3 ой давомида эхтиётловчи режим – югуриш, сакраш, қуёш нури остида юриш.

    Шифохонадан чиқарилган беморда психоневрологик ўзгаришлар бўлганда уни психоневрологик диспансерга юборилади.

    Профилактика

    Менингококкли инфекцияга қарши кураш чора-тадбирлари беморларни ва бошқа инфекция манбаларини (“соғлом” ташувчилар) эрта аниқлаш ва уларни тарқалишини имкон даражасида чеклашга қаратилиши лозим.

    Менингококкли инфекция ва сероз вирусли менингит билан оғриган беморларнинг эпидемиологик хавфли эканлигини назарда тутган холда эпидемияга қарши тадбирлар уларнинг атрофида ўтказилишдан бошланади. Касаллик гурух билан кечганда ёки ёпик жойларда аниқланганда шу ердаги шахсларда бактериологик текширув ўтказилишдан бошланади. Аниқланган беморларда даволаш (санация) ўтказилади. Бактериологик текширув ва санация вақтида коллективга янги болалар қабул қилинмайди.

    Юқиш механизмини бузиш учун коллективда кўп одамларни бир жойга узоқ вақт йиғмаслик, дезинфекция воситалари ёрдамида нам тозалаш олиб бориш, идишларни ва ўйинчоқларни қайнатиш ишлари олиб борилади. Махсус профилактика сифатида эмлаш календарига гемофиль менингитдан эмлаш киритилган. Бундан ташқари пневмакоккли ва менингококкли вакцинация хам ўтказилиши мумкин.


Кўчириб олиш pdf |