Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Қорин тифини даволаш баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Қорин тифини даволаш баённомаси

ҚОРИН ТИФИНИ ДАВОЛАШ ПРОТОКОЛИ (А01.0)

  1. Таърифи: Қорин тифи – сальмонелла (Salmonella typhi) қўзғатадиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, иситма, умумий заҳарланиш, бактериемия, жигар ва талоқнинг катталашиши, энтерит ва ичак лимфатик аппаратининг ўзига хос морфологик ўзгаришлари билан характерланади.
  2. Таснифи:
  3. Қорин тифининг клиник таснифи қуйидагиларга асосланади:

    - клиник шакллари бўйича – типик, атипик (абортив, яширин);

    - оғирлик даражаси бўйича – енгил, ўрта оғирликда, оғир;

    - кечиш характери бўйича – циклик, рецидив билан;

    - асоратлар мавжудлиги бўйича – асоратсиз, асоратли.

  4. Оғирлик мезонлари:
  5. Енгил кечиши

    Беморларда иситманинг давомийлиги ўртача 6-7 кунни ташкил этади. Касаллик авж олган даврда тана ҳарорати 38,10 С дан 39,00 С гача кўтарилади, уйқу бузилади, экзантема, артериал гипотензия, қоринда оғриқ, талоқнинг катталашиши, иштаҳанинг камайиши кузатилади.

    Ўрта оғирликда кечиши

    Беморларнинг иситмалаш даври ўртача 12-13 кунни ташкил қилади. Тана ҳароратининг 38,00 С дан юқори кўтарилиши 9-10 кунгача давом этади. Касалликнинг биринчи куниданоқ тана ҳарорати 38-390 С гача кўтарилади. Бу вақтда умумий ҳолсизлик, бошнинг қаттиқ оғриши, анорексия, адинамия, уйқусизлик ёки тунда кам ухлаб, кундузи кўп ухлаш кузатилади. Юрак қон томирлар тизимининг бузилиши деярли барча беморларда нисбий брадикардия ва артериал гипотензия билан намоён бўлади.

    Оғир кечиши

    Бу гуруҳдаги деярли барча беморларда касаллик совқотиш, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, иштаҳанинг камайиши, тана ҳароратининг 38,5–40,00 С гача кўтарилиши билан ўткир бошланади. Бу беморларда иситмалаш даврининг давомийлиги 17-19 кунни ташкил қилади, кўпинча тана ҳарорати 14-15 кун давомида 380 С дан юқори ҳолда сақланди.

    Интоксикация жадал ривожланади, уйқунинг бузилиши ва карахтлик қайд этилади. Бундай кўриниш одатда “тиф ҳолати”нинг 7-8 кунларига тўғри келади. Розеоласимон тошма, қоринда оғриқ бўлиши, жигар ва талоқнинг катталашиши, терминал илеит (қориннинг ўнг пастки қисмида оғриқ бўлиши, Падалка симптоми), артериал гипотензия, юрак товушларининг бўғиқлиги, юрак соҳасида систолик шовқин кўпроқ аниқланади. Кўп ҳолатларда инфекцион-токсик шок, қон кетиши, яранинг тешилиши каби асоратлар кузатилади.

  6. Ташхис қўйиш мезонлари:
  7. 1. Бактериологик (гемокультура, капрокультура, уринокультура).

    2. Серологик: билвосита гемагглютинация реакцияси (БГАР).

    3. Клиник-эпидемиологик маълумотлар.

  8. Лаборатория текширувлари:
  9. 1. Қон, сийдик ва нажаснинг умумий таҳлили.

    2. Бактериологик (гемокультура, капрокультура, уринокультура).

    3. Серологик: билвосита гемагглютинация реакцияси (БГАР).

    4. Инструментал текширувлар (УТТ, ЭКГ)

  10. Дифференциал (қиёсий) ташхиси:
  11. Тана ҳароратининг кўтарилиши ва розеола тошмаси билан кечадиган барча юқумли касалликлар билан дифференциал ташхис ўтказилади:

    • тошмали тиф
    • Ку-иситмаси
    • лептоспироз
    • безгак ва бошқалар.
    • Қорин тифига ташхис қўйиш, айниқса касалликнинг бошланғич даврида анча мураккаб бўлади. Касалликнинг бошланишида эпидемиологик анамнез, иситма ва аъзолар зарарланиши кузатилмаган ҳолда интоксикация белгиларининг мавжудлигига асосан қорин тифига гумон қилиш мумкин.

      Аммо, бош оғриғи, ҳолсизлик, тез чарчаш, уйқунинг бузилиши, терининг оқариши, диффуз бронхит, нисбий брадикардия, тилнинг ўзгариши, қориннинг дамлаши, мусбат Падалка симптоми, қориннинг ўнг паст соҳасида қулдираш ва оғриқ қорин тифи клиник ташхисини эрта қўйишга имкон беради. Агар қорин тифининг характерли белгилари (жигар ва талоқнинг катталашиши, розеола тошмалари) пайдо бўлса клиник ташхис қўйиш осонлашади.

  12. Шифохонага ётқизиш: Қорин тифига гумон қилинган ва касаллик тасдиқланган беморларни даволаш фақат шифохона шароитида ўтказилади!
  13. Даволаш:
  14. Даволаш комплекс (мажмуавий) бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади

    • режим,
    • парҳез,
    • этиотроп воситалар
    • патогенетик воситалар,
    • физиотерапевтик муолажалар,
    • ЛФК.
  15. Режим касалликнинг ўткир даврида ва тана ҳарорати тушганлигининг 10-кунига қадар — ётоқ режими тайинланади, касаллик асоратлари кузатилганда — қатъий ётоқ режими буюрилади. Осойишталик, тери ва оғиз бўшлиғи гигиенаси, тил ёрилиши, стоматит ва ётоқ яралар ҳосил бўлишини олдини олиш зарур. Режимни кенгайтириш жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилади. Бу вақтда беморнинг умумий аҳволи ва қорин бўшлиғи аъзолари фаолиятини назорат қилган ҳолда амалга оширилади. Беморга унинг кескин ҳаракат қилмаслиги, оғир юк кўтармаслиги, дефекация вақтида қаттиқ кучанмаслиги зарур эканлиги айтилади. Бемор рационидан ошқозон-ичак тизими фаолиятини механик ва кимёвий таъсирлантирадиган ҳамда ичакда ачиш ва чириш жараёнини кучайтирадиган озиқ-овқат маҳсулотлари чиқарилади. Касалликнинг асоратларсиз кечадиган шаклларида 2-парҳез таомлар тайинланади ва у беморнинг шифохонадан чиқарилишидан 5-7 кун олдин 15-парҳез таомга алмаштирилади. Витаминлар мажмуаси (аскорбин кислотаси 900 мг/сут, витаминлар РР — 60 мг, Р — 300 мг/сут) ни қабул қилиш тайинланади.
  16. Этиотроп даволаш даволаш мажмуасининг асосий қисмидир ва қорин тифи, А ва В паратифлар билан оғриган барча беморларга тайинланади. Маълум бир антибиотик (кимёпрепарат) мазкур ҳудудда бўлган қорин тифи қўзғатувчиси штаммининг 80% дан юқори сезгирлиги аниқлангандагина қўлланилади. Этиотроп даволаш курси касалликнинг оғирлик даражаси қандай бўлиши ва беморнинг тезда клиник тузалишидан қатъий назар тана ҳарорати меъёрий кўрсаткичининг 10-кунига қадар тавсия қилинади.
  17. Агар этиотроп даволашнинг дастлабки 4-5 кунларида бемор аҳволида ўзгариш кузатилмаса, қабул қилинаётган дори воситаси тўхтатилади ва бошқа дори тайинланади. Касаллик рецидивларини даволашда антибактериал даволаш ўтказилади ва антибиотик (кимёпрепарат) алмаштирилади. Бунда аутокультуранинг антибиотикограммаси эътиборга олинади (агар у бемордан олинган бўлса). Тиф ва паратиф касалликларини даволашда асосий антибактериал препаратлар фторхинолонлар (ципрофлоксацин, офлоксацин) ҳисобланади. Ципрофлоксацин катталарга ичиш учун 500 мг дан 2 маҳал, офлоксацин 400 мг дан 2 маҳал берилади. Меъёрий тана ҳароратининг 5-кунигача тайинланади. Оғиз орқали қабул қилиш қийинлашганда (кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқ бўлиши) офлоксацин, левофлоксацин ёки III-IV авлод цефалоспоринлар парентерал йўл билан (вена ичига, мушак орасига) юбориш тайинланади.

  18. Қорин тифи билан оғриган беморларни патогенетик даволаш дезинтоксикация, гомеостазни коррекция қилиш, организмнинг умумий қувватини ошириш, репаратив жараёнларни стимуллаш, касаллик асоратларини даволаш ва профилактикасини таъминлаш зарур.
  19. Гипоксия билан курашиш, сув-электролит мувозанати ва кислота-асос ҳолатини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Касаллик енгил кечган ҳолларда дезинтоксикация ўтказиш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш (2,5—3 л/сут гача), овқатлангандан 2 соат кейин энтеросорбентлар (энтеродез — 15 г/сут, кўмир табиатли сорбентлар — 90 г/сут) ва бурун катетерлари орқали кислород ингаляциясини 45-60 дақиқа давомида кунига 3-4 маҳал олиш тайинланади.

    Қорин тифи ўрта оғирликда кечганда изотоник глюкоза-тузли эритмалардан (глюкозанинг 5% эритмаси), лактасол, квартасол, ацесоль, хлосоль) 1,2-1,6 л/сут гача, 5-10% альбумин эритмаси 250-100 мл ҳамда натрий бензонални 0,1 г дан кунига 3 маҳал (жигарнинг микросомал ферментларини стимуллаш ҳисобига) организмга парентерал усулда юбориш орқали дезинтоксикация кучайтирилади.

    Касаллик оғир кечган ҳолларда беморларни даволаш жараёни жадал даволаш бўлимлари (блок, палата)да ўтказилиши зарур. Бу ерда гомеостазни коррекция қилиш бўйича жадал кузатув амалга оширилади. Инфузия моддаларининг умумий миқдори суюқликнинг кунлик баланси перспирация орқали йўқотилишини эътиборга олган ҳолда аниқланади.

    Коллоид эритмалар 1:3 дан юқори бўлмаган миқдорда кристаллоид эритмалар юборилгандан кейин тайинланади. Организмда интоксикация кучайганда преднизолон (45-60 мг/сут) перорал усулда қисқа курсларда (5-7 кун давомида) тайинланади, оксиген-баротерапия (0,8-1,0 атм ҳар куни 1-2 сеанс билан 60 дақиқа мобайнида; курс 5—8 сеанс) буюрилади.

    Агар ўтказилган даволаш чоралари 3 кун мобайнида самара бермаса, микст-инфекциялар ва касаллик рецидивларида комплекс даволаш тадбирларига гемосорбция қўшилади. Ижобий самара олишга эришиш учун 1-2 марта ўтказилиши етарлидир. Гемосорбцияга монелик қилувчи ҳолатлар (ичак тешилиши ва қон кетиш хавфи) бўлганда плазмосорбция ўтказилади.

    Касаллик оғир ва чўзилувчан тарзда кечганда янги тайёрланган бир гуруҳдаги резус мос бўлган қонни қайта қуйиш (2-3 кунда 250 мл миқдорида) клиник жиҳатдан самаралидир.

  20. Профилактикаси: Сув таъминоти, озиқ-овқат муассасалари, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва жамоа овқатланиш тармоқларини санитар назорат қилиш зарур. Сув қувурлари ва чиқиндиларнинг зарасизлантирилиши ва пашшалар билан курашиш бўйича назорат ўрнатиш муҳимдир.
  21. Бемор шифохонадан чиқарилгандан кейин диспансер назоратида бўлиши зарур. 3 ой ўтгандан кейин нажас, сийдик ва ўт суюқлигини бактериолок текширув ўтказилади. Манфий натижа олинганда текширув тўхтатилади. Реконвалесцентлар озиқ-овқат ва шунга тенглаштирилган муассасалар ходимлари бутун меҳнат фаолияти давомида кузатувда бўладилар.

    Специфик (махсус) профилактика кимёвий сорбланган қорин тифи вакцинаси (катталарни вакцинация қилиш учун) ва Vi-антигенига бойитилган спиртли қорин тифи вакцинаси (болаларни эмлаш учун) билан ўтказилади. Юқумли касалликлар шифохонаси ва бўлимлари, бактериологик лаборатория, озиқ-овқат чиқиндиларини йиғиш, ташиш ва йўқотиш учун фаолияти боғлиқ бўлган ишчилар, қувур тармоқлари ходимлари, умумий ётоқхоналарда вақтинча яшовчилар, коммунал ҳолатни яхшилаш тадбирларининг тугашигача бўлган даврда режа асосида эмланади (ичак инфекциялари бўлган болалар учун).

    Эпидемик кўрсатмалар бўлганда эмлаш жараёни бошқа инсонларда ҳам ўтказилади (оммавий эмлашлар даражасида ҳам бўлиши мумкин). Кейинги йилларда қорин тифининг профилактикаси учун АҚШда перорал вакцина ишлаб чиқилган.


Кўчириб олиш pdf |