Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вирусли гепатит Сни даволаш баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Вирусли гепатит Сни даволаш баённомаси

ЎТКИР ТВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С ни ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ

  1. Таърифи:
  2. Ўткир вирусли гепатит С – парентрал механизми билан юқадиган,

    қонда албатта айланиб юрадиган гепатит бўлиб, клиник жиҳатдан асосан енгил кечиши ва сурункали шаклларга юқори даражада ўтиш ҳавфи билан ифодаланади.

    Касаллик эпидемиологиясини текшириш:

    - парентрал муолажалар;

    - жинсий йўл;

    - вертикал йўл.

    Касаллик анамнези:

    - секин-аста бошланиши;

    - кам аломатлар.

    Касалликнинг асосий белгилари:

    - ҳолсиздик;

    - кўнгил айнаши;

    - қусиш;

    - бош оғриши;

    - ўнг пастки қовурға остида оғриқ;

    - тери ва кўз склерасининг сарғайиши;

    - сарғайгач бемор аҳволининг ёмонлашуви;

    - жигарнинг катталашуви, талоқнинг катталашуви;

    - ахлатни оқариши ва пешобни қорайиши.

    Мос коди КҲТ-10.

    В 17.1. Ўткир вирусли гепатит С

  3. Беморларни саралаш
  4. Баённома дастури бўйича даволаш ташхис қўйилиши биланоқ бошланади.

  5. Таснифи
  6. Клиник шакллари бўйича:

    Манифестли:

    - Сарғайган;

    - Сарғайган холестатик таркибий қисми билан;

    - Холестатик;

    - Сариқсиз;

    - Латент:

    - Субклиник;

    - Инаппарант.

    Касалликнинг оғирлиги бўйича:

    - Енгил;

    - Ўртача оғир;

    - Оғир;

    Касалликнинг кечиши бўйича:

    - Ўткир;

    - Касалликнинг чўзилувчан шакли;

    - Сурункали.

    Касалликнинг оқибати

    - Соғайиш

    - Сурункали гепатит С

    - Жигар циррози

    - Гепатоцеллюляр рак

    Ўткир вирусли гепатит С ни этиологик ташхиси мезонлари (маркерлар)

    - анти-HCV

    - РНК HCV (ЗПР усули билан)

  7. Лабораториявий текширувларнинг энг оз рўйхати:
  8. - Қон, пешоб ва ахлатни умумий таҳлили;

    - Қонни биокимёвий (таҳлили (АЛТ, АСТ, Билирубин, ГГТП, ПТИ, ЩФ,

    креатинин, мочевина);

    - Қонни ИФТ таҳлили (anti-HCV);

    - Жигар ва ўт пуфагини УТТ.

  9. Дифференциал (қийсий) ташхис
  10. - Овқатдан заҳарланиш. ВГC учун тез-тез суюқ ич кетиши ва тез-тез қусиш хос эмас.

    - Ўткир кўр ичак. ВГC да оғриқ ўнг пастки қовурға остида бўлади, ёнбошда эмас.

    - Бошқа турдаги вирусли гепатитлар билан – ВГВ, ВГА, ВГД, ВГЕ (жадвал 1).

    - Сариқликнинг ёки сарғайиш синдромининг барча бошқа турлари (гемолитик сариқлик, ирсий гепатозлар ва ҳ.қ.).

    - Токсик гепатитлар (дорилар, алкогол, бошқа юқумли, вирусли ва паразитар касалликлар чақириши асосида);

    - Иерсиниоз гепатит – эпиданамнез, ошқозон-ичак йўли жабрланиши синдроми ва ичакдан ташқари токсик аллергик белгиларнинг бирга қўшилиши, бактериологик ва серологик тасдиқлар;

    - Юқумли мононуклеоз - узоқ давомли иситма, катарал ўзгаришлар, томоқнинг гиперемияси, лимфа тугунларининг катталашуви, айниқса орқа бўйинда, талоқнинг катталашуви, периферик қонда атипик мононуклеарларнинг, Эпштейн-Барр вирусига қарши зидди жисмларнинг пайдо бўлиши;

    - Паразитозлар, гепатомегалия, сарғайиш ва/ёки спленомегалия билан (безгак, листериоз, эхинококкоз, вухериреоз, фасциллиоз ва бошқ.) – узоқ вақт кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, ёмон иштаҳа, дармонсизлик, ланжлик);

    - Лямблиоз – узоқ вақт кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, ёмон иштаҳа, дармонсизлик, ланжлик, теридаги аломатлар;

    - Лептоспироз – иситма, геморрагик синдром, гематурия, қонда лептосперларнинг пайдо бўлиши;

    - Ошқозон-ичак йўлининг соматик ва онкологик касалликлари, қон, лимфа тизими касалликлари(лейкоз, лимфогрануламатоз ва бошқ.);

    -Ёғли гепатоз, ноалкогол стеатогепатит (НАСГ);

    - Жигарнинг аутоиммун касалликлари ва HELLP-кесишув синдроми;

    - Туғма гепатозлар – Жильбер синдроми – шикоятларнинг йўқлиги, вақти-вақти билан сарғайиш, камдан-кам диспептик ва астено-вегетатив бузулишлар, таркиб ҳисобига гипербилирубинемия, меъёрдаги жигар ферментлари;

    - Механик сариқлик – узоқ вақт дармонсизлик, субфебрил ҳарорат, узоқ вақт сарғайиш, терининг қичиши, қоринда оғриқ, ўт-тош касаллигида Ортнер ва Мери синдромлари ва Курвуазье белгиси, АЛТ миқдори меъёрда ёки бироз кўтарилган, ўртача лейкоцитоз, нейтрофилез, ЭЧТ (CОЭ) нинг ошиши;

  11. Беморни касалхонага ётқизиш
  12. Ўткир вирусли гепатит С билан оғриган беморлар касалхонага ётқизилади.

  13. Асосий даво
  14. Тартиб. Беморлар касаллик давомида эҳтиёткорлик тартибига риоя қилишлари шарт. ВГ ни яхши намоён бўлмаган, сариқсиз шаклларида, ҳамда кўп ҳолларда, ВГ енгил ва ўртача оғирликд интоксикация намоён бўлмай кечишида ярим ётиш тартиби буюрилади. Касалликнинг оғир шаклларида бутун интоксикация давомида сариқликнинг дастлабки 3-5 кунларида қатъий ётиш тартиби буюрилади (ҳожат ва овқатланиш ётган жойида). Интоксикация йўқола бориши билан бемор ярим ётиш тартибига ўтказилади. Парҳез. Вирусли гепатитнинг ўткир даврида Певзнер бўйича № 5 А парҳези белгиланиб, кейин бемор секин-аста Певзнер бўйича № 5 парҳезга ўтказилади.

  15. Патогенетик ва симптоматик даволаш
  16. 1. Инфузион (дезинтоксикацион) даволаш ўткир вирусли гепатитларда чегараланган муддатда қўлланилади, асосан, интоксикация энг зўрайган вақтида. Бу мақсадда вена ичига томчилаб 5% глюкоза эритмаси, 0,9% физиологик эритма, полиионли буфер эритмалари, янтар кислотаси препаратлари қўлланилади. Эритмаларни қўллаш алмаштириб турилиши керак. Бунда томчилаб юборишни оқим билан қуйишга алмаштирмасликни таъминлаш керак. Касалликнинг ўртача оғирлик шаклларида инфузион даволаш суткада 1,0-1,5 л, оғир шаклларида 2,0-2,5 л ва ундан ортиқни ташкил қилади. Детоксикацион даволаш воситалари сифатида оғиз орқали энтеросорбентлар, лактулоза препаратлари буюрилади.

    2. Спазмотилик препаратлар ўтни яхши оқиб кетиши учун буюрилади.

    3. Ўт ҳайдовчи препаратлар. Ахлат бўялганда буюрилади. Урсодеоксихол кислотаси препаратларига устунлик берилади.

    4. Гепатопротекторлар. Гепатопротектор билан даволаш сифатида таркибида табиий ёки ярим синтетик флавонидлар бўлган растропша ёки бошқа ўсимликлар препаратлари буюрилади; урсодеоксихол кислота препаратлари.

    5. Витамин билан даволаш. Зарурат бўлганда.

  17. Вирусга қарши этиотроп даволаш
  18. Ўткир гепатит С ташхиси қўйилиши биланоқ вирусга қарши препаратлар билан даволаш тавсия этилган.

    Ўткир вирусли гепатит С ни оғирлик даражасига қараб даволаш

    Даволаш Оғирлик шакли
    енгил ўртача оғирлик Оғир
    Тартиб Ярим ётоқ Ётиб
    Парҳез Певзнер бўйича стол №5
    Этиотроп даво Ўткир гепатит С ташхиси қўйилиши биланоқ вирусга қарши препаратлар билан даволаш тавсия этилгани
    Патогенетик даволаш Дезинтоксикацион даволаш, симптоматик Дезинтоксикацион даволаш, симптоматикк
  19. Вирусли гепатит С ни олдини олиш
  20. 1. Касалликнинг уй ва ташкиллаштирилган ўчоқларида тадбирлар шахсий гигиена қоидаларини ўз ичига олади, яъни шахсий тоза чўтклардан, соқол олиш учун мосламалардан, маникюр-педикюр ва ҳ.к. тўпламлардан фойдаланишни ўз ичига олади. Касаллик ўчоқларида эпидемиологик текширувлар ўтказилганда, агарда юқоридаги буюмлар билан умумий фойдаланиш ҳоллари аниқланса, мулоқотда бўлганлар рўйхати тузилади ва у

    юқумли касалликлар шифокорига лаборатория текшируви учун ва зарурат бўлса, диспансер рўйхатига кейин диспансеризация қилиш мақсадида берилади.

    2. Маиший ҳизмат кўрсатиш объектларида маникюр, педикюр

    тўпламлари ва татуаж асбоблари сони (ўртача) ҳар кунги мижозлар миқдорига мос бўлиши лозим, улар йўриқнома бўйича дезинфекция қилинади ёки ҳизмат кўрсатганда мижознинг шахсий тўпламларини қўллаш лозим.

    3. Қон олиш ва тайёрлашдаги тадбирлар

    Донор қон топшириш кунида АЛТ фаоллигига ва (ИФА) га текширилади.

    Қонида анти-HCV бўлган донорлар умрбод донорликдан четлатилади. Ижобий натижали қон таркиблари акч қилинади ва ҳайат иштирокида йўқ қилинади. Қон олиш ёки плазмафорез фақат бир маротабали система билан фақат гемакон пакетлар, компопластларда бажарилади.

    Гемо- ва плазмотрансфузия ва бошқалар ўтказиш тадбирлари

    Қон, унинг таркибий қисмларини ёки препаратларини буюриш қон қуйиш бўйича касалхона ҳайати томонидан ва фақат ЎзCCВ томонидан тасдиқланган қўллаш мумкин бўлган ҳолатлар бўйича асосланади. Беморнинг касаллик тарихига қон қуйиш бўйича ҳайат қарори барча аъзоларнинг имзолари билан ёпиштириб қўйилади.

    4. Гемодиализдаги беморларга бир маротаба ишлатиладиган фильтрларни

    қўллаш.

    5. Инъекция йўли билан олувчи гиёҳвандларни назорат қилиш, текшириш

    ва даволаш.


Кўчириб олиш pdf |