Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вирусли гепатит Е ни даволаш баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Вирусли гепатит Е ни даволаш баённомаси

Вирусли гепатит Е ни даволаш баённомаси

  • Таърифи
  • Вирусли гепатит Е – бу фекал-орал йўл билан юқувчи, сув орқали тарқалувчи, ҳомиладорларда касалликнинг оғир шаклларини ривожланиши билан кечувчи ўткир гепатитдир.

  • Касалларни танлаш

Баённома дастурига кўра даволаш ташҳис қўйилгандан кейин бошланиб, турли сабабли иммунтанқис ҳолатдаги, преморбид фони ёмон болалар, ҳомиладорлар махсус эътиборда бўлиши керак

Касаллик эпидемиологиясини текшириш:

- очиқ манбалардан сув истеъмол қилиш;

- умумий овқатланиш тармоқларида овқатланиш;

- санитар-гигиеник меъёрларга амал қилмаслик;

Касаллик анамнези:

- ўткир бошланиши;

- иситма;

- гриппсимон, астеновегетатив, диспептик белгилар.

Касаллик асосий аломатлари:

- иситма;

- ҳолсизлик;

- кўнгил айнаш;

- қусиш;

- бош оғриғи;

- ўнг қовурға равоғи остида оғриқ;

- суяк ва мушакларда зирқираш;

- сариқлик пайдо бўлиши;

- сариқлик пайдо бўлгандан кейин аҳвол яхшиланиши;

- жигар ва талоқ катталашиши;

- нажас рангсизланиши ва пешоб рангининг тўқлашиши.

ХКТ-10 мувофиқ рақами.

В 17.2 Ўткир вирусли гепатит Е

  • Классификация
  • Клиник шакли бўйича:

    Манифест:

  • Сариқ шакли
  • Сариқ холестатик компонент билан кечувчи шакли,
  • Холестатик шакли
  • Сариқсиз шакли
  • Яширин:

  • Субклиник шакли,
  • Иннапарант шакли
  • Касаллик оғирлигига кўра

  • Енгил
  • Ўрта оғир
  • Оғир
  • Фульминант
  • Касаллик кечишига кўра

  • ўткир
  • узоқ чўзилган
  • Ўкир вирусли гепатит Е этиологик ташҳис мезонлари (маркёрлари)

  • анти-HЕV IgM касалликнинг ўткир даврида аниқланади
  • Анти-HЕV IgG аввал касалланиб тузалганлик ёки вакцинация натижасидир (умр мобайнида сақланади).

4.Минимал лаборатор текширувлар рўйхати

  • Умумий қон, пешоб ва нажас таҳлили
  • Қон биокимёвий таҳлили (АЛТ, АСТ, билирубин)
  • ИФАга қон таҳлили (антиHЕVIgM)
  • Жигар ва ўт пуфаги УТТ

5. Қиёсий ташҳис

Сариқлик олди даврида ЎРВИ билан. ВГЕ дакатарал белгилар кузатилмайди ёки кучсиз намоён бўлади, ЎРВИ учун эса қоринда оғриқ, қусиш, жигар катталашиши ҳос эмас.

Овқат токсикоинфекцияси. ВГЕ учун суюқ тез-тез бўлувчи нажас ва қусиш ҳос эмас.

Ўткир аппендицит. ВГЕ да оғриқ ўнг ёнбош соҳасида эмас, ўнг қовурға равоғи остида бўлади.

Бошқа вирусли гепатитлар билан – ВГВ, ВГС, ВГД, ВГА (1-жадвал).

- Сариқликнинг барча бошқа турлари ёки сариқлик синдроми (гемолитик сариқлик, ирсий гепатозлар ва б.);

- Токсик гепатитлар (дори-дармонга, спиртли ичимликларга боғлиқ, бошқа юқумли, вирусли ва паразитар касалликлар фонида);

- Иерсиниоз гепатит – эпид.анамнез, ОИТ зарарланиш синдроми ва ичакдан ташқари токсикоаллергик белгилар бирикмаси, бактериологик ва серологик тасдиқ;

- Юқумли мононуклеоз – чўзилувчан иситма, катарал белгилар, халқум қизариши, ангина, лимфа тугунлар катталашиши, айниқса бўйин орти соҳасида, талоқ катталашиши, периферик қонда атипик мононуклеарларни пайдо бўлиши, Эпштейн-Барр вирусига қарши антитаналар аниқланиши;

- Жигар катталашиши, сариқлик, ва талоқ катталашиши билан кечувчи паразитозлар (безгак, листериоз, эхинококкоз, вухериреоз, фасциоллез ва б.) – узоқ вақт мобайнида кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, иштаҳа ёмонлашуви, ҳолсизлик, ланжлик кузатилади.

- Лямблиоз – узоқ вақт мобайнида кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, иштаҳа ёмонлашуви, ҳолсизлик, ланжлик ва терида ўзгаришлар кузатилади.

- Лептоспироз – иситма, геморрагик синдром, гематурия, қонда лептоспералар аниқланиши;

- Ошқозон-ичак тракти соматик ва онкологик касалликлари; қон ва лимфа тизими касалликлари (лейкоз, лимфогрануломатоз ва б.);

- Ёғли гепатоз, алкогольга боғлиқ бўлмаган стеатогепатит;

- Жигар аутоиммун касалликлари ва HELLPсиндром;

- Туғма гепатозлар – Жильбер синдроми – шикоят йўқлиги, қайталаниб турувчи сариқлик, камдан-кам ҳолатларда диспептик ва астеновегетатив бузилишлар, боғланмаган билирубин ҳисобига гипербилирубинемия, меъёрий жигар ферментлари;

- Механик сариқлик – узоқ муддатли ҳолсизлик, субфебрил тана ҳарорати, узоқ муддатли сариқлик, тери қичишиши, қоринда оғриқ, Ўт тош касаллигида Ортнер ва Мерфи синдромлари, Курвуазье симптоми, АЛТ кўрсаткичларининг бироз кўтарилиши ёки меъёр даражаси, ўртача лейкоцитоз, нейтрофилёз, ЭЧТ ошиши.

6.Госпитализация

Ўткир вирусли гепатит Е нинг енгил ва ўрта оғир шакли билан ҳаста беморлар қониқарли социал-маиший шароити мавжуд ҳолларда, эпидемиолог ва участка шифокори рухсати, ҳамда инфекционист билан келишилган ҳолда, “стационар уй” шароитида даволанишлари мумкин. “Стационар уй” шароити ташкил қилинганда қуйидаги талабларга амал қилиш лозим:

- бемор ыонида анти - HЕV IgM мавжудлиги;

- Лаборатор таҳлиллар учун бемордан қон поликлиника лабораторияси, ҚВП ҳодимлари томонидан олинади;

- Лаборатор таҳлилларга қон 10 кунда 1 маротаба олинади;

- авж олиш даврида лаборатор таҳлилларга қон уй шароитида, тузалиш даврида эса поликлиника, ҚВП да олинади;

- авж олиш даврида бемор ҳар куни, кейинчалик даволовчи шифокор ихтиёрига кўра кўрикдан ўтказилади;

- бемор аҳволи ёмонлашган ҳолда (2 маротабадан ортиқ қусиш, анорексия, уйқу бузилиши, тахикардия, адинамия, бурун ва бошқа аъзолардан қон кетганда) зудлик билан стационарга ётқизиш.

Шифохонага ётқизилиши шарт ҳолатлар:

Оғир турдаги Вирусли гепатит Е билан ҳаста бемор

Ҳавф гуруҳидаги беморлар

Ҳомиладорлар;

Касалликнинг яширин даврида физик ва эмоционал зўриқиш ўтказганлик, абортлар

Спиртли ичимликлар ва норкотик моддалар истеъмол қилиш;

Микст-гепатитлар;

- ҳамроҳ касалликлар мавжудлиги (қандли диабет, сил, ОИВ инфекцияси, қон касалликлари, ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги, камқонлик, гипотрофия ва б.).

7.Базис даво

Тартиб. Касаллик даврида беморлар аёвчи тартибга риоя қилишлари шарт. Касалликнинг сариқсиз, ҳамда кучсиз интоксикация билан кечувчи шаклларида яримётоқ тартиби буюрилади. Оғир ҳолатларда бутун интоксикация даври мобайнида, одатда сариқлик даврининг биринчи 3-5 кунлигида жиддий ётоқ тартиб белгиланади. Интоксикациянинг йўқолишига қараб бемор ярим ётоқ тартибига ўтказилади.

Парҳез. Вирусли гепатит ўткир даврида Певзнер бўйича 5А парҳез столи буюрилади, кейинчалик бемор 5 парҳез столига ўтказилади.

8. Патогенетик ва симптоматик даво

1. Инфузион (дезинтоксикацион) даво. Ўткир вирусли гепатитларда асосан интоксикацининг юқори чўққисида чегараланган вақт мобайнида қўлланилада. Бу мақсадда глюкозанинг 5%ли, натрий хлориднинг 0,9%ли, полиион буфер эритмалари ва янтар кислота препаратлари қўлланилади. Эритмаларни қўллаш навбат билан бўлиши лозим. Бунда томчилаб юборишни таъминламоқ муҳим. Ўрта оғир ҳолатларда инфузион даво кунига 1,0-1,5 литрни, оғир ҳолатларда эса кунига 2,0-2,5 литр ва кўпроқни ташкил қилади. Детоксикация воситаси сифатида энтеросорбентлар ва лактулоза буюрилади.

2. Спазмолитик дори воситалари. Ўт суюқлиги оқимини яхшилаш учун қўлланилади.

3. Ўт ҳайдовчи воситалар. Нажас рангланганда буюрилади, урсодеоксихол кислотаси сақлаган дори воситалари тавсия этилади.

4. Гепатопротекторлар. Таркибида табиий ёки яримсинтетик растаропша ва бошқа ўсимликлар флавоноидларини сақлаган дори воситалари буюрилади.

5. Витаминотерапия. Зарурият бўлганда.

9. Оғирлик даражасига кўра Вирусли гепатит Е давоси

10. Олдини олиш

1. Аҳолини ГОСТ 8. “Ичимлик суви” №950-2000 й талабларига жавоб берувчи ичимлик суви билан таъминлаш.

2.Болалар таълим ва даволаш муассасалари, таълим даргоҳлари, ишлаб чиқаришшароити ва оммавий дам олиш жойларида санитар-техник меъёрлар, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларни бажарилишини таъминлаш учун шароит яратиш.

3. Аҳоли турар жойлари ва очиқ сув ҳавзаларида санитар-гигиеник тартибни сақлаш бўйича комплекс тадбирларни бажариш.

4. Мувофиқ равишда комплекс тиббий тадбирларни бажариш (эпидемияга қарши ва даво-профилактик чора-тадбирлар). Аҳоли гигиеник тарбиясини ошириш.

5. ВГЕ манбасига нисбатан профилактик чора тадбирлар (актив ва эрта аниқлаш) ёрдамчи аҳамиятга эга.

6. Болалар таълим муассасаларида Вирусли гепатит Е профилактикасига йўналтирилган чора тадбирлар:

- Барча БТМда юқумли касалликка шубҳа қилинган болаларни алоҳидалаш учун изоляторларни ташкил қилиш ва жиҳозлаш.

- таълим муассасаларига меъёрдан ортиқ бола қабул қилинишини таъқиқлаш, ва миқдорий таркибини 0241-07-сонли СанҚваМгаасосан кичик ясли гуруҳлари учун 15, катта ясли гуруҳлари учун 20, боғча гуруҳларида 25 боладан ошмаслигини таъминлаш.

- болалар таълим муассасаларида ичимлик сувини қайнатишни жорий қилиш.

- ВГЕ билан касалланишни мавсумий кўтарилиш даврида эрталабки фильтрлар ишини кунлик кўрик, термометрия ва бола саломатлиги тўғрисида ота-оналар сўрови билан ташкил этиш.

- Ўткир респиратор инфекция, ринит, умумий ҳолсизлик, ва бошқа юқумли касалликларга ҳос белгилар билан болаларни қабул қилмаслик, ҳодимларни ишга қўймаслик.

- барча гуруҳларда шахсий гигиенани сақлаш учун қўлни ювиш учун ювиниш мосламаларини ўрнатиш. Гуруҳда ҳар бир болада белгиланган ўзига тегишли сочиқ ва совун бўлиши шарт.

- Болалар таълим муассасаларида ҳовлида жойлашаг хожатхона мавжуд ҳолларда, хожатхона ёнига ювини мосламаси ўрнатилиши лозим.


Кўчириб олиш pdf |
Даволаш Оғирлик даражаси
енгил Ўрта оғир Оғир
Тартиб Ярим ётоқ Ётоқ
Парҳез Певзнер бўйича 5-стол
Этиотроп даво Ўтказилмайди
Патогенетик даво Дезинтоксикацион, симптоматик даво Дезинтоксикацион, симптоматик даво