Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вирусли гепатит В ни даволаш баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Вирусли гепатит В ни даволаш баённомаси

ЎТКИР ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ В НИ ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ

  1. 1. Таърифи
  2. Ўткир Вирусли гепатит В – парентерал йўл орқали юқувчи гепатит бўлиб, қонда вирус циркуляцияси, клиник оғир кечиш ва ўлим билан якунланиш эҳтимоли мавжудлиги ҳамда сурункали шаклга ўтиши билан таърифланади.

    Касаллик эпидемиологияси тергови;

    • парентерал аралашувлар
    • Жинсий йўл
    • Вертикал йўл
    • Касаллик анамнези;

    • Секин-аста бошланиши
    • Сариқлик олди даврида бўғимларда оғриқ, аллергик тошмалар
    • Касаллик асосий белгилари;

    • ҳолсизлик;
    • иситма;
    • - кўнгил айнаш;

      - қусиш;

      - бош оғриғи;

      - ўнг қовурға равоғи остида оғриқ;

    • склера ва терини сариқ рангга бўялиши
    • Сариқлик пайдо бўлгандан кейин аҳвол ёмонлашуви

    - жигар ва талоқ катталашиши;

    - нажас рангсизланиши ва пешоб рангининг тўқлашиши.

    ХКТ-10 мувофиқ рақами.

    В16. Вурусли гепатит В

    В16.0. Ўткир вирусли гепатит В дельта агент билан (коинфекция) жигар комаси билан

    В16.1. Ўткир вирусли гепатит В дельта агент билан (коинфекция) жигар комасисиз

    В16.2. Ўткир вирусли гепатит В дельта агентсиз ва жигар комаси билан

    В16.9. Ўткир вирусли гепатит В дельта агентсиз, жигар комасисиз

  3. Касалларни саралаш
  4. Баённома дастурига кўра даволаш ташҳис қўйилгандан кейин бошланиб, турли сабабли иммунтанқис ҳолатдаги, преморбид фони ёмон болалар, ҳомиладорлар махсус эътиборда бўлиши керак.

  5. Классификация
  6. Клиник шакли бўйича:

    Манифест:

    • Сариқ шакли
    • Сариқ холестатик компонент билан кечувчи шакли,
    • Холестатик шакли
    • Сариқсиз шакли
    • Яширин:

    • Субклиник шакли
    • Иннапарант шакли
    • Касаллик оғирлигига кўра

    • Енгил
    • Ўрта оғир
    • Оғир
    • фульминант
    • Касаллик кечишига кўра

    • ўткир
    • узоқ чўзилган
    • сурункали
    • Асоратлари

    • Жигар энцефалопатияси
    • ДВС синндром
    • Гепаторенал синдром
    • Ўт ажратиш йўллари яллиғланиш ва дисфункцияга ҳос ўзгаришлар

      Интиҳо

    • Тузалиш
    • Сурункали гепатит В
    • Жигар циррози
    • Гепатоцеллюляр карцинома
    • Ўкир вирусли гепатит В этиологик ташҳис мезонлари (маркёрлари)

    • HbsAG
    • Anti-HBcIgM
    • HbeAg
    • Anti Hbe
    • ПЦР усули билан ВГВ вирус ДНК сини аниқлаш
    • Қонда анти-HBс IgG мавжудлиги ушбу касаллик билан касалланиб ўтганидан далолат беради.
  7. Минимал лаборатор текширувлар рўйхати
    • Умумий қон, пешоб ва нажас таҳлили
    • Қон биокимёвий таҳлили (АЛТ, АСТ, билирубин, ГГТП, ПТИ, ИФ, кроеатинин, мочевина)
    • ИФАга қон таҳлили (HBsAg), HBV ДНКга ПЦР
    • Жигар ва ўт пуфаги УТТ
  8. Қиёсий ташҳис
  9. Овқат токсикоинфекцияси. ВГЕ учун суюқ тез-тез бўлувчи нажас ва қусиш ҳос эмас.

    Ўткир аппендицит. ВГЕ да оғриқ ўнг ёнбош соҳасида эмас, ўнг қовурға равоғи остида бўлади.

    Бошқа вирусли гепатитлар билан – ВГВ, ВГС, ВГД, ВГА (1-жадвал).

    - Сариқликнинг барча бошқа турлари ёки сариқлик синдроми (гемолитик сариқлик, ирсий гепатозлар ва б.);

    - Токсик гепатитлар (дори-дармонга, спиртли ичимликларга боғлиқ, бошқа юқумли, вирусли ва паразитар касалликлар фонида);

    - Иерсиниоз гепатит – эпид.анамнез, ОИТ зарарланиш синдроми ва ичакдан ташқари токсикоаллергик белгилар бирикмаси, бактериологик ва серологик тасдиқ;

    - Юқумли мононуклеоз – чўзилувчан иситма, катарал белгилар, халқум қизариши, ангина, лимфа тугунлар катталашиши, айниқса бўйин орти соҳасида, талоқ катталашиши, периферик қонда атипик мононуклеарларни пайдо бўлиши, Эпштейн-Барр вирусига қарши антитаналар аниқланиши;

    - Жигар катталашиши, сариқлик, ва талоқ катталашиши билан кечувчи паразитозлар (безгак, листериоз, эхинококкоз, вухериреоз, фасциоллез ва б.) – узоқ вақт мобайнида кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, иштаҳа ёмонлашуви, ҳолсизлик, ланжлик кузатилади.

    - Лямблиоз – узоқ вақт мобайнида кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, иштаҳа ёмонлашуви, ҳолсизлик, ланжлик ва терида ўзгаришлар кузатилади.

    - Лептоспироз – иситма, геморрагик синдром, гематурия, қонда лептоспералар аниқланиши;

    - Ошқозон-ичак тракти соматик ва онкологик касалликлари; қон ва лимфа тизими касалликлари (лейкоз, лимфогрануломатоз ва б.);

    - Ёғли гепатоз, алкогольга боғлиқ бўлмаган стеатогепатит;

    - Жигар аутоиммун касалликлари ва HELLPсиндром;

    - Туғма гепатозлар – Жильбер синдроми – шикоят йўқлиги, қайталаниб турувчи сариқлик, камдан-кам ҳолатларда диспептик ва астеновегетатив бузилишлар, боғланмаган билирубин ҳисобига гипербилирубинемия, меъёрий жигар ферментлари;

    Механик сариқлик – узоқ муддатли ҳолсизлик, субфебрил тана ҳарорати, узоқ муддатли сариқлик, тери қичишиши, қоринда оғриқ, Ўт тош касаллигида Ортнер ва Мерфи синдромлари, Курвуазье симптоми, АЛТ кўрсаткичларининг бироз кўтарилиши ёки меъёр даражаси, ўртача лейкоцитоз, нейтрофилёз, ЭЧТ ошиши.

  10. Госпитализация
  11. Ўткир вирусли гепатит В билан ҳаста беморлар касалхонада ётқизиб даволанади.

  12. Базис даво
  13. Тартиб. Касаллик даврида беморлар аёвчи тартибга риоя қилишлари шарт. Касалликнинг сариқсиз, ҳамда кучсиз интоксикация билан кечувчи шаклларида яримётоқ тартиби буюрилади. Оғир ҳолатларда бутун интоксикация даври мобайнида, одатда сариқлик даврининг биринчи 3-5 кунлигида жиддий ётоқ тартиб белгиланади. Интоксикациянинг йўқолишига қараб бемор ярим ётоқ тартибига ўтказилади.

    Парҳез. Вирусли гепатит ўткир даврида Певзнер бўйича 5А парҳез столи буюрилади, кейинчалик бемор 5 парҳез столига ўтказилади.

  14. Патогенетик ва симптоматик даво
  15. 1. Инфузион (дезинтоксикацион) даво. Ўткир вирусли гепатитларда асосан интоксикацининг юқори чўққисида чегараланган вақт мобайнида қўлланилада. Бу мақсадда глюкозанинг 5%ли, натрий хлориднинг 0,9%ли, полиион буфер эритмалари ва янтар кислота препаратлари қўлланилади. Эритмаларни қўллаш навбат билан бўлиши лозим. Бунда томчилаб юборишни таъминламоқ муҳим. Ўрта оғир ҳолатларда инфузион даво кунига 1,0-1,5 литрни, оғир ҳолатларда эса кунига 2,0-2,5 литр ва кўпроқни ташкил қилади. Жигар энцефалопатияси кузатилганда Гепа-мерц 10-40 мл в/и томчилаб юборилади. Детоксикация воситаси сифатида энтеросорбентлар ва лактулоза буюрилади.

    2. Спазмолитик дори воситалари. Ўт суюқлиги оқимини яхшилаш учун қўлланилади.

    3. Ўт ҳайдовчи воситалар. Нажас рангланганда буюрилади, урсодеоксихол кислотаси сақлаган дори воситалари тавсия этилади.

    4. Гепатопротекторлар. Таркибида табиий ёки яримсинтетик растаропша ва бошқа ўсимликлар флавоноидларини сақлаган дори воситалари буюрилади.

    5. Витаминотерапия. Зарурият бўлганда.

  16. Оғирлик даражасига кўра Вирусли гепатит Е давоси
  17. Даволаш Оғирлик даражаси
    енгил Ўрта оғир Оғир
    Тартиб Певзнер бўйича 5-стол Ётоқ
    Парҳез Певзнер бўйича 5-стол
    Патогенетик даво Дезинтоксикацион, симптоматик даво Дезинтоксикацион, симптоматик даво Дезинтоксикацион, симптоматик даво, протеолиз ингибиторлари, Гепа-мерц, ГКС
  18. Профилактика
  19. Специфик профилактика

    Барча янги туғилган чақалоқлар миллий эмлаш календарига асосан гепатит В гақарши эмланади.

    Номахсус профилактика

    Бир марталик тиббий анжомлардан фойдаланиш

    Гемодиализдаги беморларда бир марталик фильтларни қўллаш

    Кўп маротабалик тиббий анжомлар қўлланилганда стерилизациянинг барча босқичларини қўллаш

    Уй шароитида шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, шаҳсий тиш ювгич, устара, маникюр ва педикюр анжомларига эга бўлиш.

    Маиший хизмат жойларида маникюр, педикюр ва татуаж анжомлари ҳар бир мижозга алоҳида, мижозлар сонига мос ва йўриқномага асосан дезинфекция қилиниши ёки мижозлар шахсий анжомлари ишлатилиши лозим.

    Ҳимояланган жинсий алоқа.

    Инъекцион наркотик моддалар қабул қилувчиларни кузатиш ва текшири.

    ВГВ ташҳисли беморлар касалликнинг ўткир ва авж олиш даврида юқумли касалликлар бўлимига ётқизиб даволанади.

    Турар жойи бўйича ўчоқни эпидемиологик кузатуви.

    Сурункали вирусли гепатит В билан ҳаста аёлдан туғилган болаларга ВГВ қарши эмлаш миллий эмлаш календарига асосан биринчи 3-12 соат ичида амалга оширилади.

    Барча ҳомиладор аёллар назоратга турган вақтида ёки 32 ҳафталигида HbsAg текширилиши шарт.

    Қон олиш ва тайёрлашдаги тадбирлар. Қон топшириш куни донор АЛТ фаоллигига ва HbsAg га қон топширади.

    Мусбат таҳлилли қон қисмлари комиссион тарзда яроқсиз деб топилиб, йўқотилади. Қон ёки плазмоферез бир марталик система ва гемаконли пакетларда олинади.

    Гемо- ва плазмотрансфузия ўтказишдаги чора-тадбирлар.

    Қон, унинг таркибий қисмлари ва қон препаратларини қўллаш стационарнинг қон қуйиш бўйича махсус комиссияси асосига кўра ва Ўзбкистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган кўрсатмаларга асосан амалга оширилади.

    Барча ҳомиладор аёллар назоратга турган вақтида ёки 32 ҳафталигида HbsAg текширилиши шарт.

    ВГВ ташҳисли беморлар касалликнинг ўткир ва авж олиш даврида юқумли касалликлар бўлимига ётқизиб даволанади.


Кўчириб олиш pdf |