Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Вирусли гепатит Ани даволаш баённомаси Бош сахифа

28 октября 2014

Вирусли гепатит Ани даволаш баённомаси

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А ни ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ

Таърифи:

Вирусли гепатит А  – ўткир вирусли фекал-орал йўли билан юқувчи антропоноз юқумли касаллик бўлиб хасталикни яхши кечиши, паренхиматоз гепатит ривожланиши билан ифодаланади.

Касаллик эпидемиологиясини текшириш:

- Вирусли гепатит А беморлари билан мулоқот:

- Очиқ сув ҳавзаларидан сув ичиш;

- Жамоа овқатланиш шахобчаларида овқатланиш;

- Санитария-гигиена меъёрларига риоя қилмаслик.

Касаллик анамнези:

- Бошланиши ўткир;

- Иситма;

- Гриппга ўхшаш, астено-вегетатив, диспептик синдромлар.

Касалликнинг асосий белгилари:

- иситма;

- ҳолсизлик

- кўнгил айниши;

- қусиш;

- бош оғриши;

- ўнг пастки қовурға остида оғриқ;

- суяк ва мушакларнинг зирқираб оғриши;

- сарғайишнинг пайдо бўлиши;

- сарғайишнинг пайдо бўлгач аҳволни яхшиланиши;

- жигарнинг катталашуви;

- бемор аҳлатини оқариши ва пешобини қорайиши.

Беморларни танлаш

Баённома дастури бўйича ташхис қўйилиши биланоқ даволаш бошланади.

Касалланиш бошлангунча нохуш ҳолатлари, турли этиологияли иммун танқислиги бор бўлган болаларга алоҳида эътибор бериш керак.

Мос коди КҲТ-10.

В 15.  Вирусли гепатит А.

Таснифи

Клиник шакллари бўйича:

Манифестли:

- Сариқ;

- Холестатик таркибий қисми билан;

- Сариқсиз;

- Латент:

- Субклиник;

- Инаппарант.

Касалликнинг оғирлиги бўйича:

- Енгил;

- Ўртача оғир;

- Оғир;

- Фульминант.

Касалликнинг кечиши бўйича:

- Ўткир;

- Касалликнинг чўзилувчан шакли.

Ўткир вирусли гепатит А ни этиологик ташхиси мезонлари (маркерлар)

- anti-HAV IgM касалликни ўткир даврида ва соғайгандан сўнг 3 ойгача аниқланади;

-  anti-HAV IgG аввал ўтказилган касалликни (умрбод сақланади) ёки эмлаш натижасини билдиради.

Лабораториявий текширувларнинг энг оз рўйхати:

- Қон,  пешоб ва ахлатни умумий таҳлили;

- Қонни биокимёвий (таҳлили (АЛТ, АСТ, билирубин);

- Қонни ИФТ таҳлили (anti-HAV IgM);

- Жигар ва ўт пуфагини УТТ.

Дифференциал (қийсий) ташхис

Сарғайишдан аввалги даврда ЎРВИ билан. ВГА да катарал ҳолатлар бўлмайди ёки кам ривожланган бўлади, ЎРВИ учун қорнида оғриқ, қусиш, жигарнинг катталашуви хос.

Овқатдан заҳарланиш. ВГА учун тез-тез суюқ ич кетиши ва тез-тез қусиш хос эмас.

Ўткир кўр ичак. ВГАда оғриқ ўнг пастки қовурға остида бўлади, ёнбошда эмас.

Бошқа турдаги    вирусли гепатитлар билан – ВГВ, ВГС, ВГД, ВГЕ (жадвал 1).

- Сариқликнинг ёки сарғайиш синдромининг  барча бошқа турлари (гемолитик сариқлик, ирсий гепатозлар ва ҳ.қ.).

- Токсик гепатитлар (дорилар, алкогол, бошқа юқумли, вирусли ва паразитар касалликлар чақириши асосида);

- Иерсиниоз гепатит – эпиданамнез, ошқозон-ичак йўли жабрланиши синдроми ва ичакдан ташқари токсик аллергик белгиларнинг бирга қўшилиши, бактериологик ва серологик тасдиқлар;

- Юқумли мононуклеоз - Узоқ давомли иситма, катарал ўзгаришлар, томоқнинг гиперемияси, лимфа тугунларининг   катталашуви, айниқса орқа бўйинда, талоқнинг катталашуви, периферик қонда атипик мононуклеарларнинг, Эпштейн-Барр вирусига қарши зидди жисмларнинг  пайдо бўлиши;

- Паразитозлар, гепатомегалия, сарғайиш ва/ёки спленомегалия билан (безгак, листериоз, эхинококкоз, вухериреоз, фасциллиоз ва бошқ.) – узоқ вақт кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, ёмон иштаҳа, дармонсизлик, ланжлик);

- Лямблиоз – узоқ вақт кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, ёмон иштаҳа, дармонсизлик, ланжлик, теридаги аломатлар;

- Лептоспироз – иситма, геморрагик синдром, гематурия, қонда лептосперларнинг пайдо бўлиши;

- Ошқозон-ичак йўлининг соматик ва онкологик касалликлари, қон, лимфа тизими касалликлари(лейкоз, лимфогрануламатоз ва бошқ.);

- Ёғли гепатоз, ноалкогол стеатогепатит (НАСГ);

- Жигарнинг аутоиммун касалликлари ва HELLP-кесишув синдроми ;

- Туғма гепатозлар – Жильбер синдроми – шикоятларнинг йўқлиги, вақти-вақти билан сарғайиш, камдан-кам диспептик ва астено-вегетатив бузулишлар, воситасиз таркиб ҳисобига гипербилирубинемия, меъёрдаги жигар ферментлари;

- Механик сариқлик – узоқ вақт дармонсизлик, субфебрил ҳарорат, узоқ вақт сарғайиш, терининг қичиши, қоринда оғриқ, ўт-тош касаллигида Ортнер ва Мери синдромлари ва Курвуазье белгиси, АЛТ миқдори меъёрда ёки бироз кўтарилган, ўртача лейкоцитоз, нейтрофилез, ЭЧТ (CОЭ) нинг ошиши;

Ўткир вирусли гепатитларнинг қиёсий-ташхисий белгилари

Жадвал №1

Белгилар

ВГА

ВГВ

ВГС

ВГЕ

ВГД

Ёши

1 ёш ва ундан юқори

Барча ёшдагилар

Барча ёшдагилар

1 ёш ва ундан юқори

Барча ёшдагилар

Яширин давр

1-2 ой

2-6 ой

2 ҳафтадан 3 ойгача

1-2 ой

2 ҳафта-дан 6 ойгача

Касалликнинг бошланиши

Ўткир

Секин-аста

Секин-аста

Ўткир

Ўткир

Сарғайишдан аввалги давр-даги инток-сикация

Ифодалан- ган

Кучcиз ифода-ланган

Кучcиз ифода-ланган

Ифода-ланган

Кўп ҳолларда ифода-ланган

Сарғайиш даврида интоксикация

Кучcиз ифода-ланган

Ифода-ланган

Йўқ ёки кучcиз ифода-ланган

Йўқ ёки кучcиз ифода-ланган.

Ифода-ланган

Аллергик тошма

Бўлмайди

Бўлиши мумкин

Бўлиши мумкин

Бўлмайди

Бўлиши мумкин

Сарғайишнинг аавом этиши

1-2 ҳафта

3-5 ҳафта

1-2 ҳафта

1-2 ҳафта

2-8 ҳафта

Сурункали гепатитнинг шаклланиши

Йўқ

5-10%

80-90%

Йўқ

70-80%

Тимол синамаси

Юқори

Паст

Ўртача юқори

Юқори

Ўртача юқори

Серологик маркерлар

Anti-HAV IgM

HBsAg, HВeAg, anti-HВcAg IgM, DNA HBV

Anti-HCV, RNA HCV

Anti-HEV IgM

Anti-HDV IgM, RNA HDV

Беморни касалхонага ётқизиш

Ўткир гепатит А нинг енгил ва ўртача оғирликдаги шаклларидаги беморлар беморлар коммунал-ижтимоий шароитлари ва беморни алоҳида ажратиш имконияти бўлса эпидемиолог, маҳаллий врач рухсати билан ва инфекционист билан келишилган ҳолда «уйдаги касалхона (стационар)» шароитларида даволаниши мумкин.  «Уйдаги касалхонанаи» ташкил қилишда қуйидаги шароитларга риоя қилиш лозим:

- Бемор қонида anti-HAV IgM бўлиши;

- Лаборатория текширувлари учун қон олиш 10 кунда бир маротаба амалга оширилади;

- Касаллик ривожланган даврда лабораториявий текширувлар учун қон уйга келиб, касаллик тузалаётганда поликлиника, ҚВП да олинади;

- Касаллик авж олган даврда врач томонидан бемор ҳар куни, кейинчалик эса даволовчи врач ихтиёри бўйича кўрилади;

- Бемор аҳволи оғирлашса (суткада 2 маротабадан ортиқ қусиш, иштаха йўқолиши, уйқунинг бузулиши, тахикардия, адинамия, бурун ёки бошқа жойнинг қонаши ва ҳ.к.) – зудлик билан касалхонага ётқизиш керак;

Касалхонага ётқизилиши шарт бўлган беморлар:

- вирусли гепатит А нинг оғир шаклидаги беморлар;

- ҳавфли гуруҳ беморлари;

- касалликнинг бошланиш олди даврида (продром) жисмоний ва руҳий босимлар, абортлар бўлгани;

- спиртли ичимликлар, наркотик моддалар истеъмоли;

-микст-гепатитлар;

-  ҳамкор патологияни бўлиши (қандли диабет, сил касаллиги, ОИТВ-инфекцияси, қон касалликлари, ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси, гипотрофия ва ҳ.к.).

Асосий даво

Тартиб. Беморлар касаллик давомида эҳтиёткорлик тартибига риоя қилишлари лозим. ВГ ни яхши намоён бўлмаган, сариқсиз шаклларида, ҳамада ВГ ни кўп ҳолларда  интоксикациясиз  енгил ва ўртача кечишида ярим ётиш тартиби буюрилади. Касалликнинг оғир шаклларида бутун интоксикация давомида (овқатланиш ва ҳожатга бориш ётган жойида) – одатда сарғайишнинг 3-5 кунида қатъий ётиш тартиби буюрилади. Беморда интоксикация йўқолиши билан у ярим ётиш тартибига ўтказилади.              Парҳез. Вирусли гепатитнинг ўткир даврида Певзнер бўйича № 5 А парҳези белгиланиб, кейин бемор секин-аста Певзнер бўйича № 5 парҳезга ўтказилади.

Патогенетик ва симптоматик даволаш

Инфузион (дезинтоксикацион) даволаш  ўткир вирусли гепатитларда  чегараланган муддатда қўлланилади, асосан, интоксикация энг зўрайган вақтида. Бу мақсадда вена ичига томчилаб 5% глюкоза эритмаси,  0,9% физиологик эритма, полиионли буфер эритмалари, янтар кислотаси препаратлари қўлланилади. Эритмаларни қўллаш  алмаштириб турилиши керак. Бунда томчилаб юборишни оқим билан қуйишга алмаштирмасликни таъминлаш керак. Касалликнинг ўртача оғирлик шаклларида инфузион даволаш суткада 1,0-1,5 л, оғир шаклларида 2,0-2,5 л ва ундан ортиқни ташкил қилади. Детоксикацион даволаш воситалари сифатида оғиз орқали энтеросорбентлар, лактулоза препаратлари буюрилади.

Спазмотилик препаратлар   ўтни яхши оқиб кетиши учун буюрилади.

Ўт ҳайдовчи препаратлаи. Ахлат бўялганда буюрилади. Урсодеоксихол кислотаси препаратларига устунлик берилади.

Гепатопротекторлар. Гепатопротектор билан даволаш сифатида таркибида табиий ёки ярим синтетик флавонидлар бўлган растропша ёки бошқа ўсимликлар препаратлари буюрилади; урсодеоксихол кислота препаратлари.

Витамин билан даволаш. Зарурат бўлганда.

Вирусли гепатит А ни оғирлик даражасига қараб  даволаш

Даволаш

Оғирлик шакли

енгил

ўртача оғирлик

оғир

Тартиб

Ярим ётиб

Парҳез

Певзнер бўйича стол №5

Этиотроп  даволаш

Ўтказилмайди

Патогенетик    даволаш

Дезинтоксикацион даволаш, симптоматик

Дезинтоксикацион даволаш, симптоматик

Вирусли гепатит А ни олдини олиш

Аҳолини ГОСТ 8. «Ичимлик суви»  № 950-2000 й. талабларига мос сув билан таъминлаш.

Болалар таълим  ва даволаш муассасаларида, ўқув юртларида, ишлаб чиқариш    шароитларида ва оммавий дам олиш жойларида санитар-гиеник ва эпидемияга қарши тартибни кафолатловчи шартларни яратувчи шароитларни яратиш.

Аҳоли пунктлари ва очиқ сув ҳавзаларининг санитар-эпидемиологик тартибини сақлаш бўйича тадбирлар мажмуасини бажариш.

Керакли тиббиёт тадбирлар мажмуасини ўтказиш  (даволаш олдини олиш» ва эпидемияга қарши тадбирлар). Аҳолини гигиеник тарбиялаш.

5. ВГА манбаларига (фаол ва аввал аниқланган) нисбатан олдини олиш чоралари ёрдамчи аҳамият касб этади.

6. ВГА ни болалар таълим муассасаларида  (БТМ) олдини олишга йўналтирилган тадбирлар:

- Барча БТМ ларини юқумли патологияга шубҳа қилинган болаларни алоҳида ажратиш учун изоляторлар билан ташкиллаштириш, асбоб-ускуналар билан таъминлаш, жиҳозлаш.

- Сан Қ ва М  0241- 07 (СанПиН) га биноан болалар таълим муассасаларида болаларни меъёрдан ортиқ қабул қилишни тақиқлаш, болалар сонини кичик ясли гуруҳларида 15 нафаргача, боғча ёшидагиларни 25 нафаргача таъминлаш.

-БТМ ларда ичимлик сувини албатта қайнатишни киритиш.

- ВГА касаллиги мавсумий ошган даврларда эрталабки фильтрлар ишларини болаларни ҳар кунги текширув, ҳароратини ўлчаш ва ота-оналарини бола соғлиғи ҳақида сўраш билан таъминлаш керак.

- Ўткир респиратор касалликлар, ринит, умумий ёмон ҳис қилиш, дармонсизлик ва бошқа аломатлар ҳамда юқумли касалликларга шубҳа қилинган болалар ва ходимларни қабул қилишга йўл қўймаслик керак.

- БТМ ларида ҳовли тоифасидаги санитар-ҳовли мосламалари ишлатилганда ҳожатхоналар ёнида раковина ёки сўрувчи юз-қўл ювгичлар ўрнатиш лозим.

7. ВГА ни махсус олдини олиш. ВГА ни олдини олишда ушбу гепатитга қарши эмлаш муҳим аҳамиятга эга. ВГА га қарши эмлаш муҳим аҳамиятга эга. ВГА га қарши эмлаш учун ҳавфсизлиги ва самарадорлиги туфайли рекомбинант вакциналар қўлланилади. Йўриқнома бўйича вакциналар 2 маротаба юборилади. Эмлашни, аввало, ушбу инфекция билан касалланиш даражаси юқори бўлган худудларда истиқомат қилувчи болаларга қўллаш тавсия қилинади.

Кўчириб олиш pdf |