Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №505.Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби бўйича маълумотларни тақдим этиш Бош сахифа

14 ноября 2006

Буйруқ №505.Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби бўйича маълумотларни тақдим этиш

16.02.2009

“Ўзбекистон Республикаси шифокор ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида” №505 бўйруқ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

БЎЙРУҒИ
2006 йил «14» ноябр. №505

Тошкент шаҳри

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВРАЧ ХОДИМЛАРНИ МАЛАКАСИНИ 

ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш давлат дастури ҳақидаги” фармойишини ижро этиш бўйича олий тиббий таълимда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Медицинанинг ривожланиши Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган 2006 йил 14 апрелидаги тиббий мутахассисликлар ва мансаблар номенкулатурасига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ янги мутахассисликларнинг шакллантиришга асосланади.

Шу билан бирга, врачларни юқори темпда тайёрлаш чора-тадбирларига қарамасдан, аксарият ҳудудларда штат бирлиги бўш ўринлари ва тор мутахассисликлар бўйича номувофиқликлар учрамоқда. Шу билан боғлиқ ҳолда тор мутахассисликлар бўйича имкониятларни кенгайтириш масалалари соғлиқни сақлаш амалий йўли билан, яъни етакчи илмий-изланиш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар, тиббиий олий таълим муассасалари материал манбаларидан фойдаланиш орқали амалга оширилмоқда.

Врачларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини истиқболда такомиллаштириш, Республикадаги тиббиий муассасаларни юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2006 йил 17 апрелидаги №160 бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида

Тасдиқлайман:

1. Ўзбекситон Республикаси врачлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш вақтинча Низомини ( Илова № 1).

2. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, шунингдек ўқув муассасалари. Илмий-изланиш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказларда қайта тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини (Илова №2).

3. Тиббий муассасалардаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида мавжуд бўлган ўқув режалари ва дастурлар талабларини (№ 3 ва № 3а илова ).

4. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида муваффақиятли малака оширган ва қайта тайёрланган мутахассисларга берилувчи сертификат изоҳи ва намунасини:

- умумий циклдаги,тематик ва қисқа муддатли малака ошириш квалификация;

- халқаро ташкилотлар билан бирга ташкиллаштирилган цикли;

-асосий мутахассисликлар;

- қўшимча мутахассисликлар ( Илова № 4).

БУЮРАМАН:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирига, Тошкент шаҳридаги Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқларига, Соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари бошлиқларига, республикадаги даволаш- профилактик муассасаларнинг раҳбарларига:

1.1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2006 йил 17 апрелидаги 2007-2010 йилларда мутахассисларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш истиқболли режалари бўйича №160 бўйруғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда фармацевтик ва медицина мутахассислари номенклатурасига мувофиқ тор мутахассисликлар бўйича (бошқа мутахассисликларни ўриндош сифатида олмасдан штат бирликларидан фойдаланиш) бўй ўринлари тўғрисидаги далилларни Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (ТошВМОИ) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирига 01.12.06 муддатида тақдим этиш;

1.2. Врачлик ва фармацевтика мутахассислиги бўйича ишга олинаётган ходимларнинг ихтисосликларига жиддий эбтибор қаратиш. Зарурият тўғилганда мутахассисликлар ва мансаблар номенклатурасига мувофиқ асосий ва қўшимча мутахассисликларга йўналтириш бўйича имконият яратиш;

1.3. Барча даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган врачларни ҳар беш йилда мажбурий тарзда 288 соатдан кам бўлмаган миқдорида (улардан 144 соати асосий иш кесимидаги ПФнинг шакллари бўйича) қайта тайёрлаш ва малака ошириши таъминлансин;

1.4. Республикадаги соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарлари ва врачлари Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан янги шартномалар имзоласинлар ва уларни доимий назоратини таъминласинлар.

2. Олий мактабларнинг меъёрий актларига биноан врачлар ва фармацевтлар тўлов-шартномалари асосида иккинчи асосий ва қўшимча мутахассисликларни олиш ҳуқуқига эга эканлиги мувофиқлаштирилсин.

3. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти медик ходимларини врачларни қайта таёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг услубий марказ асоси сифатида қабул қилинсин.

4. Тошкент Фармацевтика тиббиёт институти фармацевт ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бўйича услубий марказ асоси деб топилсин. Фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 18.05даги № 226 бўйруғи билан тартибга солинади.

5. Медицина ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўқув жараёнларини ташкиллаштириш аккредитациядан ўтган таълим дастурлари билан бирга олиб борилади.

6. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректорига (Д.Сабиров):

6.1. 2006 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча олий таълим муассасалари, илмий-изланиш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган институтлар ва ихтисослаштирилган марказлар ва клиник тизимлар раҳбарлари билан шартнома асосида малака ошириш курсларини биргаликда юритиш, муассасанинг моддий-техник базасидаги ходимларни ҳисобга олган ҳолда асосий ва қўшимча мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш муддати ва шартлари келишиб олинсин. Ҳамкорликдаги фаолият врачлар ва фармацевтлар бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тартибга солинган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилсин;

6.2. 2006 йил 1 декабрга қадар врачларни қайта тайёрлаш халқаро меъёрларига асосан ўқув клиник базасининг моддий-техник таъминоти бўйича таклифлар киритилсин;

6.3. 2007 йил 1 январга қадар қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурлари ва курс режалари врач-мутахассислар малакаси характеристикасига мувофиқлаштирилсин (клиник ординатура, асосий ва қўшимча мутахассисликлар);

6.4. Тиббий таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўқув дастурларини ўқитиш бўйича назорат таъминлансин ва доимий равишда тиббий ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ўқитиш дастурлари мониторинг қилинсин.

7.Олий таълим муассасалари ректорларига, илмий-изланиш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига:

7.1. 2007 йил 1 январга қадар ТошВМОИ билан бирга қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурларини ва режаларининг мувофиқ шакллари, мутахассисларни тайёрлаш шартномалари, шунингдек клиник ординаторлар тайёрлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилсин ва Тошкент врачлар тайёрлаш институти марказий методик кегнгашига экспертиза учун ва кейинчалик соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий таълимни ривожлантириш Марказига тасдиқлаш учун тақдим этилсин.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий таълимни ривожлантириш марказига (Т.Саидов):

8.1. 2006 йил 1 декабрга қадар белгиланган тартибда тиббий ва фармацевт ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш талабларига мувофиқ ўқув дастурларини экспертизадан ўтказиш ва аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин;

8.2. 2007 йил 1 январда ўрнатилган тартибда врачлар малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган ва илмий марказлар, шунингдек халқаро ташкилотлар томонидан ўтказиладиган қисқа муддатли семинарларнинг ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилсин;

8.3. Тошкент врачлар тайёрлаш институти, тиббий таълим муассасалари, илмий-изланиш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган инстутлар билан ҳамкорликда тиббий ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қаратилган истиқболли режалар асосида ўқув –услубий қўлланмалар, илмий адабиётлар (электрон шаклларда ҳам ) ишлаб чиқилсин ва татбиқ этилсин.

9. 2001 йил 10 июлдан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг№ 310 бўйруғи кучга кирди деб ҳисоблансин.

10. Ушбу бўйруқ ижросини таъминлаш вазир ўринбосари Н.У. Шараповга юклатилсин.

Вазир Ф.Г.НАЗИРОВ.

Қўшимча:

“Врачлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш квалификациясини ошириш тартиби ва муддати” (илк ва қўшимча мутахассисликлар) иловаси (илова рус тилида келтирилган)

“Врачларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида мавжуд бўлган ўқув режалари ва кундалик ўқув дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва уларнинг аккредитацияси” иловаси (илова рус тилида келтирилган)

“ТошВМОИда муваффақиятли малака оширган ва қайта тайёрланган мутахассисларга бериладиган сертификатлар изоҳи”иловаси (илова рус тилида келтирилган)

“Ўзбекистон Республикаси врачларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича вақтинчалик низом” иловаси (илова рус тилида келтирилган)

Малака ошириш курсига қабул қилиш тартиби

1. Циклга уч йил иш стажига эга бўлган врачлар қабул қилинади

2. Профессиясини ўзгартириш, янги мутахассисликка ўтиш мақсадида хўжалик ҳисоби аосида амалга оширилади

3. Зарурий ҳужжатлар:

Путёвка ( мутахассислик бўйича)

Командировка йўлланмаси

Иш жойидан бўйруқ нусхаси

Паспорт ва паспорт нусхаси

Диплом ва диплом нусхаси

Интернатура гувоҳномаси

Биринчи мутахассислик бўйича ва малака оширганлик тўғрисида гувоҳномалар

Фамилияси ўзгарган бўлса, ФХДЁ нусхаси

Меҳнат дафтарчаси нусхаси

Маиший ҳисобдаги цикллар учун ректор номига кафолат хати

Врач униформаси

Бизнинг манзил: 100007, Тошкент шаҳри , Паркент кўчаси, 51, Жанубий вокзалдан 13-чи трамвай, Пушкин метро бекитидан ТошВМО гача.

Тел.: (+998 71) 268-29-10 – ўқув ишлари проректори

268-22-17, 268-26-37 – Деканлар

268-25-09 – Ўқув ташкилотлари, маркетинг ва мониторинг бўлими бошлиғи

268-08-15 – Методистлар.


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  №505
Қабул қилиниш санаси:  14.11.2006
Кўчириб олиш pdf |