Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ № 17 "Қуллаш учун яроксиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йук килиши тартиби тугрисидаги йурикномага узгартиришлар киритиш хакида" Бош сахифа

15 сентября 2014

Буйруқ № 17 "Қуллаш учун яроксиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йук килиши тартиби тугрисидаги йурикномага узгартиришлар киритиш хакида"

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ҚЎЛЛАШ УЧУН ЯРОҚСИЗ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 492-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 22 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2106-1]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сонли «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:

  1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 26 мартдаги 95-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2106, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 165-модда) билан тасдиқланган Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Вазир А. АЛИМОВ

    Тошкент ш.,

    2014 йил 15 сентябрь,

    17-сон

    Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғига

    ИЛОВА

    Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

    1. 4, 5, 6 ва 16-бандлар ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

    2. 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    «7. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси бўлган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган таркибда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.

    8. Комиссия томонидан яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш ҳақида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қарор қабул қилинади. Комиссиянинг мазкур қарорида яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари белгиланади.».

  4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
  5. «12. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилинганидан сўнг, Комиссия томонидан ушбу Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.».

  6. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
  7. «15. Далолатнома, фотоматериаллар ва яроқсиз дори воситалари ёки тиббий буюмларни йўқ қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси бўлган ташкилотда сақланади.».

  8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ

2014 йил 12 сентябрь


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 17-сон
Қабул қилиниш санаси:  15.09.2014
Кўчириб олиш pdf |