Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ № 304 «Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасалари ва ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ишларини ташкил этиш тўғрисида» Бош сахифа

25 августа 2014

Буйруқ № 304 «Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасалари ва ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ишларини ташкил этиш тўғрисида»

Герб Республики Узбекистан

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

B U Y R U Q

2014yil “ 25”08

№ 304 raqamli

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасалари ва ташкилотларида

меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги

бўйича ишларини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий низомга ҳамда ”Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги идоралар, муассасаларда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни янада такомиллаштиришда муассаса раҳбарлари, муҳандис-техник ва тиббиёт ходимларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н :

1.Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши билан келишилган ҳолда “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги низом 1-иловага,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилишни ташкил қилиш ва билимларини текшириш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари, тизимдаги Олий, ўрта-махсус билим юртлари ва республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари раҳбарларига:

2014 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда жойларда “Меҳнат муҳофазаси ва ёнғин ҳавфсизлиги бўйича ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги ўз низомларини касаба уюшма қўмиталари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиб тасдиқлаш;

вазирлик тизимидаги барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари касаба уюшма қўмиталари билан келишилган ҳолда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар низом ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш хамда низом асосида барча ходимлар лавозим йўриқномаларига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.

3.Мазкур буйруқнинг бажарилиши бўйича вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассаса раҳбарлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган маълумотларни 2014 йил 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс фойдаланиш бошқармасига тақдим этилсин.

4.Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1994 йил 7 ноябрдаги тасдиқланган “Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги корхона, муассаса, ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни яхшилаш тўғрисида”ги 504-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5.Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев зиммасига юклатилсин.

Вазир А. Алимов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин ҳавфсизлиги бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида

Н И З О М

Тошкент - 2014

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

КЕЛИШИЛГАН“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси _______________ Ф.Р.Ханапияев «____» ____________2014 й.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири _____________ А.В.Алимов «____» ____________ 2014 й.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин ҳавфсизлиги бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида

Н И З О М

Тошкент - 2014

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин ҳавфсизлиги бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида

Н И З О М

Мазкур “Меҳатни муҳофаза қилиш ва ёнғин ҳавфсизлиги бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги Низом (бундан буён Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 14.08.96 й. 273-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги намунавий низомга асосан тайёрланди.

Низом Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш ишла-рини ташкил этишнинг асосий тамойиллари ва мақсадларини, шунингдек хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга доир ишларнинг таркиби ва ва-зифаларини ўзгартирмайди, балки Низом Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва-зирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари-нинг хусусиятига дахлдор айрим талабларига аниқлик киритади.

Низом Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш шакллари ва услубларини белгилаб беради.

Низом, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати, иш берувчи, техник раҳбар ва хавфсиз меҳнат шароитларини ташкил қилиш ҳамда таъминлашга оид муассасадаги бошқа ходимларнинг асосий вазифаларини белгилайди, идоравий ва тезкор назоратнинг тузилиш схемаси, тезкор иш режаларининг шакллари ва меҳнат муҳофазаси холати устидан уч босқичли назоратни ташкил этиш ва ўтказиш услубиятини ўз ичига олади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча таркибий бўлинмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармалари, соғлиқни сақлаш тизимидаги Олий ва Ўрта тиббиёт билим юрти ва Республика тасарруфидаги соғлиқни сақлаш муассасалари ,Тиббиёт илмий текшириш институтлари, даволаш масканлари, ташкилотлар, муассасалар, жамоа ташкилотлари улардаги барча ишловчилар, шу жумладан айрим ёлловчилар билан меҳнат муносабатида турганлар амал қилиши ҳамда бажариши учун норматив ҳужжат ҳисоблана-ди.

Низом Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланди.

ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ВАЗИФАСИ.

I-БОБ.

УМУМИЙ КОИДАЛАР

1.1. Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасидаги давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади:

-муассасанинг фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг хаёти ва соғлиги устуворлиги;

-меҳнатни муҳофаза қилиш сохасидаги фаолиятни иқтисодий ва ижти-моий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш;

-мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар барча муассаса-лар учун меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида ягона талабларни белгилаш;

-меҳнатнинг экология жихатидан хавфсиз шароитлари яратилишини ва иш жойларида атроф-мухит холати мунтазам назорат этилишини таъминлаш;

-муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ҳамма жойда ба-жарилишини назорат қилиш;

-хавфсиз техника, технологиялар ва ходимларни химоялаш воситалари ишлаб чиқилиши ва тадбиқ этилишини рағбатлантириш;

-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича фан, техника ютуклари ҳамда илғор махаллий ва хорижий тажрибадан кенг фойдаланиш;

-ходимларни махсус кийим ва пойабзал, шахсий химоя воситалари, да-волаш-профилактика озиқ-овқатлари билан бепул таъминлаш;

- ҳар бир бахтсиз ходиса, ҳар бир касб касалликни текшириш ва қайд этиш зарурлиги ҳамда шунга асосланиб жароҳатланиш ва касб касаллиги-нинг даражаси тўғрисида аҳолига ахборот бериш;

- бахтсиз ходисаларда жароҳатланган ва касб касаллик орттирган хо-димларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш;

-касаба уюшмалар ва бошқа жамоат бирлашмалари, муассасалар ҳамда алохида шахсларнинг меҳнатни муҳофаза қилишни янгилашга йўналти-рилган фаолиятларини хар томондан қўллаб-қувватлаш;

-меҳнатни муҳофаза қилиш муаммоларини хал қилишда халқаро хам-корликни амалга ошириш.

1.2. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг давлат меҳнат техника инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари: Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари давлат меҳнат техника инспекциялари орқали амалга оширади.

1.3. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин ҳавфсизлиги қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши устидан назо-рат ва текширувни қуйидагилар амалга оширади:

-махсус ваколатга эга давлат органлари ва уларнинг инспекциялари;

1.3.1.Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари амалга оширади.

1.4. Муасасаларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан жамоат назоратини муассаса жамоаси ва касаба уюшма ташкилотининг умумий мажлисида сайланган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади.

1.5. Махсус тайёргарликдан ўтган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил иш жойларидаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини тўсқинликсиз текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва бунга айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга. Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилга ўз вазифаларини бажариши учун ҳар ҳафтада иш пайтида камида икки соат вақт ажратиб берилади ва ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

1.6. Ҳалқаро шартномалар ва битимлар асосида Ўзбекистон Республикаси нинг муассасалари ва фуқаролари томонидан ишлар бажарилганда, уларда назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шунингдек техник андозаларга мувофиқ қўлланилади.

1.7. Муассаса бошқарувининг турли сатҳида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши учун раҳбар(бош шфокор, директор ва х.з.о) жавобгар ҳисобланади.

II – БОБ.

ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР

2.1. Меҳнат муҳофазаси тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қиладиган, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сало-матлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитария-гигиена, даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборат.

2.2. Меҳнат жараёнида хавфсизлик, саломатлик ва иш қобилиятини таъминлаш учун қуйида келтирилган ўзаро боғлиқ вазифалар мажмуасини ҳал қилиш зарур.

Қуйида берилган ҳар бир вазифани шу гуруҳга киритилган барча та-лаблар бажарилгандагина ҳал қилиш мумкин.

2.2.1. Ходимларни касбий маҳоратига кўра танлаш.

Маҳоратига кўра танланиши зарур бўлган касб ва мутахассисликларни белгилаш.

Ишга янги кираётганларнинг руҳий-жисмоний текширувдан ўтказиш ва касбга мойиллигин баҳолаш.

Касб маҳорати танловидан ўтган кишиларнинг касбга кўникиши устидан назорат қилиш.

2.2.2. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш.

Кириш йўриқдан ўтказиш.

Иш жойидаги дастлабки йўриқдан ўтказиш.

Иш жойидаги даврий йўриқдан ўтказиш.

Навбатдан ташқари ва жорий йўриқдан ўтказиш.

Иш жойидаги стажировка.

Ҳар йили ўқитиш, ходимларнинг билимларини текшириш.

Техник-мухандис ходимлар (ТМХ) ни даврий шаҳодатдан ўтказиш.

Давлат назорати органлари назорати остидаги объектларга хизмат кўрсатадиган ходимларнинг билимларини текшириш.

Ўта хавфли ишга кираётган ходимларни ўқитиш.

Бахтсиз ходисаларда жароҳатланган кишиларга биринчи ёрдам кўрса-тишни ўргатиш.

2.2.3. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тарғиботни таъминлаш.

Бўлимларни ахборот стендлари ёки хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши хавфсизлик бурчаклари билан таъминлаш.

Меҳнатни муҳофаза қилишга оид илғор тажрибани ўрганиш, тарғибот қилиш ва татбиқ этиш.

Меҳнатни муҳофаза қилишга ва ёнғин хавфсизлигига оид кўргазмалар ташкил этиш.

”Чақмоқ”лар чиқариш ва деворий нашрда мақолалар бериш.

2.2.4. жиҳозларининг хафсизлигини таъминлаш.

Жиҳозларининг хавфсизлик андозаларига мувофиқлигини таъминлаш.

Жиҳозларнинг меъёрий-техник ҳужжатлари меҳнат хавфсизлиги андо-залари тизими (МХАТ) нинг талабларига мувофиқлигини таъминлаш.

Жиҳозларга тўғри хизмат кўрсатилишини таъминлаш.

Даврий таъмирлаш ишлари ўтказилишини таъминлаш.

Режадаги таъмирлаш ишлари бажарилишини таъминлаш.

Даврий кўриклар ўтказилишини таъминлаш.

Иш жойларини меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил этиш.

Хавфли ва зарарли омиллари манбаларини аниқлаш ва батараф этиш.

Хавфли блоклар ва участкаларни зичлаш (герметизациялаш) ҳамда ажратиб қўйиш мақсадида технологик жараёнларни оқилона ташкил этиш ва жиҳозларни такомиллаштириш.

Иссиқлик манбаларини ажратиб қўйиш ва ҳимоялаш экранларини ўр-натиш.

2.2.5. Технологик жараёнлар хавфсизлигини таъминлаш.

Технологик жараёнларнинг МХАТ талабларига жавоб беришини таъминлаш.

Технологик жараёнлар регламентига риоя қилинишини таъминлаш.

Портлайдиган ва ёнғин жиҳатдан хавфли моддаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ҳамда қоидалари талабла-рига мувофиқ сақланиши, ташилиши ва ишлатилишини таъминлаш.

Йўл қўйилган меъёрлари чегараси ишлаб чиқилмаган ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтмаган зарарли моддалардан фойдаланишни тақиқлаш.

Зарарли, токсик, ионланган ва бошқа хавфли моддалардан фойдала-ниладиган технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш.

2.2.6. муассаса бинолари ва иншоотларининг хавфсизлигини таъмин-лаш.

Бинолар ва иншоотларнинг ҚМҚ ва МХАТ талабларига жавоб бери-шини таъминлаш.

Бинолар ва иншоотларнинг потенциал хавфли элементларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш.

Бинолар ва иншоотларнинг жорий ва тўла таъмирини ўтказиш.

2.2.7. Меҳнатнинг санитария-гигиена шароитларини меъёрларига етка-зиш.

Бўлимлар ва хоналарда санитария-гигиена талабларига жавоб берувчи хавонинг намлиги ва ҳароратини яратиш.

Шамоллатиш мосламалари, кондиционерлар, иситиш тизимларини уш-бу технологик жараёнга қўйиладиган талабларга мувофиқ равишда сақлаш ва фойдаланиш.

Cунъий ёриткичларни тоза ва соз ҳолда сақлаш.

Хоналарини ўз вақтида тозалаш.

Иш жойлари ҳамда хоналарининг жойлашиши ва ранги эстетика ва ди-зайн қоидаларига жавоб бериши керак.

2.2.8. Ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари (ШХВ) билан таъминлаш.

ШҲВ га бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва ўз вақтида буюртмаларни тузиш.

ШҲВ ни сақлаш, қабул қилиш ва берилишини ташкил этиш.

ШҲВ ни таъмирлаш, кимёвий тозалаш ва ювишни ташкил этиш.

ШҲВ ни синаш ва ундан тўғри фойдаланишни таъминлаш.

2.2.9. Ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олишининг энг қулай тар-тибини таъминлаш.

Меҳнат қилиш ва дам олишнинг белгиланган тартибларига риоя қили-нишини таъминлаш.

Меҳнат қилиш ва дам олиш тартибларини оқилона ташкил этиш.

2.2.10. Ходимларга даволаш-профилактика хизматини кўрсатиш.

Дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш.

Зарарли омиллар таъсир қиладиган ишчиларнинг саломатлигини куза-тиб бориш.

Касбий касаллик белгилари бўлган кишиларни текшириш ва даволаш.

Даволаш-профилактика тадбирларини таъминлаш.

Ходимларни профилактика ва махсус озиқ-овқат билан таъминлаш.

Ходимларни биринчи ёрдамни кўрсатишга ўргатиш.

Барча хоналарини дори тўпламлари ва биринчи ёрдам кўрсатишнинг бошқа воситалари билан таъминлаш.

2.2.11. Ходимларнинг санитария-маиший таъминотини меъёрига етка-зиш.

Меъёрларга мувофиқ ишчиларни санитария-маиший хоналари, шу жумладан аёлларнинг гигиена хоналари билан таъминлаш.

Санитария-маиший хоналар ва қурилмаларни гигиеник талабларга мувофиқ сақлаш.

Муассасалар ва бўлимларда ходимларни махсус овқатланиш жойлари билан таъминлаш.

Ходимларни дам олиш жойлари билан таъминлаш.

III- БОБ.

ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

3.1. Вазирликда меҳнатни муҳофаза қилишга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши билан келишилган ҳолда тасдиқланган низомларга биноан мувофиқлашти-рилади.

3.2. Вазирлик тизимида меҳнат жараёнида хавфсизлик, саломатлик ва иш қобилиятини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, техникавий, санитария-гигиена ва ташкилий тадбирларни режа асосида амалга ошириш ва қонун ҳужжатларига риоя қилиш меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш бўйича асос бўлиб ҳисобланади.

3.3. Раҳбар ўзига мазкур Низом билан юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал қилишга доир мажбуриятларни қўл остидаги ходимларга уларнинг вазифалари ва масъули-яти доирасини аниқ белгилаган ҳолда тақсимлаши керак.

МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ИШИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ

Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича умумий раҳбарлик ва жавобгарлик қуйидагича юкланади:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида - вазир ўри-нбосарларидан бирига:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаларида бошқарма бошлиғига:

Соғлиқни сақлаш муассасаларида иш берувчиларига:

Муассаса ва ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида (бўлимлар, ла-бораториялар ва шу каби) бўлим мудирларига.

1§. РАҲБАРЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат сиёсати тамойилларига риоя қилиниши ва бажарилиши устидан ички муассасавий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;

-экологик хавфсиз меҳнат шароитларини ва атроф-муҳит ҳолати усти-дан доимий назоратни таъминлайди;

- ҳар беш йилда камида бир марта Меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услубият асосида иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодат (аттестация)дан ўтказилишини доимий назоратни таъминлайди.

-муассасарда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ҳар томонлама ба-жарилиши устидан назорат ва текширувни амалга оширади;

-ходимларни бепул махсус кийим ва пойабзал, шахсий ҳимоя воситала-ри, даволаш-профилактика озиқ-овқати билан таъминлайди;

- ҳар бир бахтсиз ҳодиса ва ҳар бир касб касаллиги текширилиши ҳам-да ҳисобга олинишини назорат қилади ва шунинг асосида жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг даражаси тўғрисида ходимларни хабардор эта-ди;

- бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳат олган ёки касб касаллигига чалинган ходимлар манфаати ижтимоий ҳимояланишини таъминлайди;

-меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир муассасанинг меъёрий ҳужжатлари, қоидалари, намунавий йўриқномалари, ходимларни ўқитиш да-стурларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

-қонун ҳужжатлари, давлат назорат органлари, касаба уюшма ташки-лотларининг таклифларини ҳисобга олган тарзда меҳнат шароитларини ях-шилашнинг умумий режаларини ишлаб чиқади, уларнинг тадбиқ этилиши ва назорат қилинишини ташкил этади, улар бажарилиши учун моддий-техник ва молиявий манбаларни кўзда тутади;

-муассасалар ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишда, тиббиёт ускуналарини ва воситаларини таъмирлашда «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талаблари бажарилишини назорат қилади ва таъминлайди;

-ишчиларни касб маҳоратига кўра танлаш устидан назоратни амалга оширади;

-меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида ишлаш учун мутахассислар ўқитилишини таъминлайди.

-меҳнатни муҳофаза қилиш ходимларининг малакасини ошириш тизи-мини таъминлайди.

-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича марказлаштирилган жамғармалар тузилиши ва ишлатилишини назорат қилади.

2 §. МЕҲАТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

2.1. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 14 - моддасига биноан “Ходимлар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлган муассасаларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга муассасаларда эса, бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тузилади (лавозимлар жорий этилади).

2.2.Ходимлар сони ва транспорт воситаларининг миқдори камроқ муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилга юклатилади. Унинг вазифалари ва мажбуриятлари “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги низомда белгилаб берилган.

2.3 Меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари касаба уюшма қўмитаси билан келишилган низомларга биноан иш юритади ва ўз мақоми бўйича муассасанинг асосий хизматларига тенглаштирилади ҳамда унинг раҳбарига бўйсунади.

2.4 Меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг мутахассислари ўз лавозим мажбуриятларига алоқадор бўлмаган ишларни бажаришга жалб қилинмайди. Муассасадаги ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилишга оид андозалар, қоида ва меъёрларнинг талабларига жавоб бериши керак.

2.5 Меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари муассаса ўз фаолиятини тўхтатган ҳолдагина тугатилади.

2.6. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг вазифалари.

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари:

-барча ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишини назорат қилиш;

-тузилма бўлинмаларининг раҳбарларига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

-меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида муассаса раҳбарларига таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

-муассасалар ва ташкилотларда меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга доир иш шакллари ва услубларини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш устидан услубий раҳбарлик ва назоратни амалга оширади;

-ҳар беш йилда камида бир марта Меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услубият асосида иш ўринларини

меҳнат шароитлари бўйича шаҳодат (аттестация)дан ўтказилишини доимий назоратни амалга оширади;

- жароҳатланиш ва касб касаллигининг ҳолати ҳамда сабабларини таҳлил қилади;

- бошқа бўлинмалар билан ҳамкорликда бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади, шунингдек кўрсатилган тадбирларнинг тадбиқ этилишини ташкил қилади;

-тегишли муассасалар томонидан ишлаб чиқилган меҳнат хавфсизлиги андозалари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларининг лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади, улар бўйича хулосалар беради ва уларни тадбиқ қилиш ишларини ташкил этади;

-меҳнатни муҳофаза қилишга оид тугалланган илмий-тадқиқот ишлари бўйича хулосалар беради ва уларни тадбиқ қилиш чора-тадбирларини ташкил этади;

-раҳбар ва техник-мухандис ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини текширишни таъминлайди;

-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ахборот маълумотномалари ва ўқув материалларини, таклифлар, хулосалар ва қарорларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;

-муассасаларни меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича меъёрий ва услубий ҳужжатлар билан таъминлашни ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

-ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича ходимлардан келган хатлар, аризалар ва шикоятларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқади, улар бўйича тегишли чоралар қабул қилади;

-тасдиқланган иш рўйхатига биноан иш юритишни ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўрнатилган статистик ҳисоботни олиб боради.

IV БОБ. МУАССАСАЛАРДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4.1.Муассаса меҳнатни муҳофаза қилиш учун жамоа шартномасида белгиланган миқдорларда, агар жамоа шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ёки ишчиларнинг бошқа ваколатли органи ўртасидаги келишувга кўра керакли маблағни ажратади.

4.2.Муассасалар хўжалик, тижорат, ташқи иқтисодий ва бошқа фаолиятлардан тушадиган даромад (фойда) ҳисобидан, шунингдек бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича марказлаштирилган жамғармаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан тузиши мумкин.

Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасига ажратиладиган даромаддан солиқ олинмайди.

Меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағлар бошқа мақсадга ишлатилиши мумкин эмас.

4.3.Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажармаганлик учун муассасаалар бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан ижтимоий суғурта қилиш мақсадларига юқори тарифлар бўйича маблағлар ажратади, бу тарифлар меҳнат шароитларининг ҳолати, бажарилаётган ишларнинг хавфлилиги, зарарлиги ва оғирлигига қараб вақти-вақти билан қайта кўриб чиқади.

Муассасаларнинг ходимлари Ўзбекисон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ва талаблар асосида бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликларидан суғурта қилинишлари лозим.

4. 4. Иш берувчи (муассаса раҳбари) нинг вазифалари

Бош шифокор:

- соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларининг яратиш ишларига умумий раҳбарлик қилади ва шахсан жавобгар ҳисобланади;

-муассасанинг омбор, транспорт ва бошқа ёрдамчи хўжаликларидаги иш жараёнлари ҳамда айрим ишларнинг тўғри ташкил этилишини таъминлайди;

-бино ва иншоотлардан қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ фойдаланиш, бир маромда ишлаш ва маиший-санитария хоналари ҳамда қу-рилмаларидан мақсадли фойдаланиш ишларини ташкил қилади;

-янги ва қайта қурилган бўлимлар ҳамда иншоотларни фақат махсус комиссия томонидан қурилиш меъёрлари ва қоидаларига биноан қабул қилингандан сўнг ишга туширилишини таъминлайди;

- меҳнат тўғрисидаги қонунлар, хавфсизлик қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишини, шунингдек ҳукумат, касаба уюшма қўмиталарининг ёки бошқа юқори ташкилот ходимлари ва вакиллик органларининг қарорлари бажарилишини таъминлайди;

-намунавий ва тармоқ қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ички меҳнат тартиби қоидаларини касаба уюшма ташкилоти билан келишган ҳол-да тасдиқлайди;

- ҳар беш йилда камида бир марта Меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услубият асосида иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодат (аттестация)дан ўтказилишини таъминлайди;

-техник-мухандис ходимлар ва ишчиларнинг хавфсизлик қоидалари ҳамда ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат интизоми меъёрларига риоя қилиш, меҳнат муҳофазаси бўйича белгиланган тадбирлар ва давлат назорат идоралари ҳамда касаба уюшма ташкилотларининг кўрсатмалари (таклифлари)ни ўз вақтида бажариш учун масъулиятларини ошириш чораларини кўради;

-ходимларга шахсий ҳимоя воситалари берилишини, уларнинг сақланиши, ишлатилиши, тозаланиши ва таъмирланишини таъминлайди ҳамда назорат қилади;

-меҳнат шароитлари хавфли ва зарарли бўлган , шунингдек алоҳида хаво ҳарорати шароитида бажариладиган ишларда белгиланган меъёр бўйича ювиш ва дезинфекция қилиш воситаларини, сут ёки бошқа озиқ-овқат махсулотларини, даволаш-профилактика озиқ-овқатини бепул беришни таъминлайди ҳамда назорат қилади;

-меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш тадбирлари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, шу тадбирларни ўтказиш режаларини тасдиқлайди, белгиланган тадбирлар ўз вақтида амалга оширилишини таш-киллаштиради ва назорат қилади, тадбирларни ўтказиш учун маблағ ажрати-лиши ва шу мақсадларга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши усти-дан назоратни таъминлайди;

-меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш умумий режасининг бажарилишини кўриб боради (йил чорагида камида бир марта);

-меҳнатни муҳофаза қилиш хонасини ташкил қилади ва уни керакли қўлланмалар, ўқитиш воситалари билан жихозланишига доир тадбирларни амалга оширади;

-муассасанинг барча ходимларини, жумладан раҳбарларини ҳам ўқитиш, йўриқдан ўтказиш, билимларини текшириш ва шаходатдан ўтказиш ишларини ташкил қилади ҳамда амалга оширади;

-ходимларни касбига оид техник тайёрлаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда ишловчиларни хавфсиз ишлаш услубларига ўқитишга умумий

раҳбарлик қилади;

-соғлиқни сақлаш идоралари томонидан белгиланган тартибга биноан қатор касблардаги ходимларни (шартнома тузиш вақтида) дастлабки ва (шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида) даврий тиббий кўрикдан ўтказиб туришни ташкиллаштиради;

-ходимларни касб касаллигига чалиниши хавфи юқори бўлган ишга қабул қилаётганда, раҳбар уни бу ҳақда огохлантириши керак;

-“Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва ходимлар саломатлигининиг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида»ги низом талабларига мувофиқ юз берган бахтсиз ходисаларни ўз вақтида ва тўғри текширилиши ҳамда жароҳатланишнинг олдини олиш ҳақида тезкор ахборотни таъминлайди;

-гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар тўғрисида дарҳол давлат меҳнат техника инспекторига, юқори турувчи ташкилотига, Қорақалпоқистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига, бахтсиз ҳодиса юз берган жой прокуратурасига, жабрланувчининг асосий иш жойига, «Саноатконтехназорат» агентлигининг маҳаллий органига, агар Муассаса унинг назорати остида бўлса, шунингдек Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича масъул ташкилотчиларига, агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига аъзо ташкилотда юз берган бўлса, хабар қилади;

-гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисаларни текширишда ва уларнинг олдини олишга доир тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади;

-бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномаларни кўриб чиқади, тасдиқлайди ва тегишли идораларга юбориш учун меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига топширади;

-юқори турувчи ташкилотга (бирлашмага) бахтсиз ҳодисада жабрланганлар тўғрисидаги ҳисоботларни ўрнатилган шаклда тушунтириш хати билан бирга ўз вақтида топширилишини таъминлайди;

4.5. Бош мутахассис (бош мухандис, бош механик)

-тиббий муассаса ва ташкилотларда ускуналар, техникалар, механизмлар ва асбоблардан фойдаланиш чоғида рўй бериши мумкин бўлган фалокатлар ва бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш тадбирлари, илғор иш усулларини жорий этиш ҳамда таъминлаш ишлари уюштирилишини такоминлаштириш тадбирлари ишлаб чиқилишини ва улар амалга оширилишини ташкил қилади.

- ускуналардан ва техникалардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш, техника қаровдан ўтказиш юзасидани услубий кўрсатмаларини, шунингдек мураккаб агрегатлар ва ускунуларни ишлатишга доир намунавий йўриқларни ишлаб чиқади.

- техника жиҳатидан қоникарсиз ахволда бўлган технологик ускуналарни, юкларни кўтариб тушувчи мосламаларни ҳамда бошка турдаги ускуналарни аниқлаб, улардан фойдаланишни тақиқлайди. Уларни меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрлар ҳамда қоидалардаги талабларга мос ҳолга келтириш чораларини кўради.

- вазирликни бошқа бўлинмалари билан биргаликда фойдаланиш ва уларни таъмирлаш хусусидаги қоидалар, намунавий йўриқномалар ва бошка меъёрий ҳужжатлар андозаларнинг лойихалари бўйича хулосалар беради. Ушбу ҳужжатлар жорий қилинишини назорат остига олади.

- хавф-хатарсиз меҳнат қилиш талабларига жавоб бермайдиган ускуналарни алмаштириш ҳамда уларни янгилаш соҳасида ишлар олиб борилишини таъминлайди.

- ускуналар техникалар ва мосламаларнинг янги турларини тайёрлаш, жорий этиш ва улардан фойдаланишда тармоқ корхоналарга ва муассасаларга техник ҳамда услубий ёрдам кўрсатади.

- бехатар меҳнат талабларини ҳисобга олган ҳолда даволаш муассасаларда ускуналар, техникаларни таъмирланиши ва улардан фойдаланиш устидан услубий раҳбарлик ҳамда назорат қилади.

- тиббиёт муассасалар ва ташкилотларда техник ҳолати, текширувдан ўтказилишини ташкил қилади ҳамда хавф-хатарсиз меҳнат талабларига мувофиқ улардан фойдаланиши назорат қилиб туради.

- раҳбар ходимлар бўлими билан биргаликда хавф-хатарлик даражаси юқори бўлган иншоотларда ишловчи ходимларни ўқитишни ва уларни аттестациядан ўтказишни уюштиради.

4.6. Бош мутахассис (Бош энергетик, мухандис-энергетик)

- вазирлик тизимидаги даволаш муассасалари ва ташкилотлардаги юқори босимда ишлайдиган идишлар, юк кўтарувчи механизмлар ва қурилмалар, сув иситиш газ қозонлари бўйича жавобгарлик ишлари Бош энергетик ёки Бош мутахассис (мухандис-энергетик)га юклатилади.

- бехатар ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш, электр ускуналар, энергетика мосламалари, электр тармоклари ва алоқа йўлларида фалокатларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни тузиш ва уларни жорий этиш ишларини ташкил қилади.

- ишларни тайёрлаш ва жорий этиш ишларини уюштиради.

- жароҳатланиш, ёнғин чиқиши портлаш хавфи бўлган иш жойларида назорат қилувчи, тартибга солиб турувчи замонавий асбобларни, технология жараёнларини бошкарувчи автомат қурилмалари;

- иш жараёнларини автоматик таризда назорат қилувчи ҳамда хавфли вазият рўй бергани хусусида ходимларга хабар берувчи асбоблари;

- хавфсизлик қоидалари бузилган тақдирда технологик ускуналарга электр қуввати ўтишини тўхтатиб қўядиган ҳимоя қурилмалари ва тусиқларини ўрнатиш ҳамда жорий этишни уюштиради.

- техника жиҳатидан қониқарсиз ҳолатда бўлган электр қурилмаларини, энергетика ускуналарини, тармоқлар ва алоқа йўлларни аниқлаб, улардан фойдаланишни тақиқлайди. Уларни Мехнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари талабларига мос ҳолга келтириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.

- эскириб қолган энергетика ускуналарини, тармоқларини алоқа йўлларни шунингдек ёнғин ва портлаш хавфи бўлган даволаш муассасалар ва ташкилотлардаги ускуналарнинг ўрнатилишига доир амалдаги қоидаларда баён қилинган талабларга жавоб бермайдиган автоматика ва асбоблар воситаларини алмаштириш, уларни замонавийлаштириш ишларини ташкил қилади.

- меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги хизмати бўйича андозалар, қоидалар, намунавий йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг лойихалари юзасидан хулосалар бериш. Уларнинг жорий этилишини назорат қилиб туради.

- энергетика ускуналари, электр аппаратлар, кабель тармоқларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва олдиндан бўладиган текширувдан ўтказиш ишига раҳбарлик қилади ҳамда бу ишларни назорат остига олади.

- хавф-хатарлик даражаси юқори бўлган иншоотларида энергетика ускуналари, тармоқлар ва алоқа йўлларининг техник ҳолати текшириб турилишини уюштиради, бехатар меҳнат талабларига мувофиқ уларни ишлатишни назорат қилади.

Шу ишларга алоқадор бошқармалар (бўлимлар) билан биргаликда хавф-хатарлик даражаси юқори бўлган иншоотларда ишловчи ходимларни ўқитиш ва аттестациядан ўтказишни уюштиради.

4.7. Таркибий бўлинмалар(бўлим мудирлари) бошлиғининг вазифалари

- ишлар, технологик жараёнлар хавфсизлик қоидалари ҳамда ишлаб чиқариш санитарияси меъёрларига биноан тўғри олиб борилишини ташкил қилади. Заҳарли, ўювчи, портлайдиган ёнувчан моддаларнинг хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ сақланиши, транспортировка қилиниши, қўлланилиши ва зарарсизлантирилишини ташкиллаштиради;

- жиҳозлар, механизмлар, тўсиқ мосламалари ва эҳтиёт қурилмалари, шунингдек ёрдамчи хоналарнинг соз ҳолатда бўлиши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлайди;

- давлат назорат идоралари, касаба уюшмаларининг меҳнат муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларининг буйруқ ҳамда кўрсатмалари, талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ва ишчиларни таклиф-мулоҳазаларини белгиланган муддатларда бажаради;

- хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва таъминлаш ишига барча мухадис-техник ходимларни ҳамда бевосита иш ижрочиларини жалб қилади;

- ходимларга меъёрлар ва қоидалар бўйича берилиши керак бўлган махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, сут, совунга бўлган эҳтиёжларини аниқлайди ва таъминлайди, шунингдек махсус кийим ва махсус пойабзаллар ўз вақтида ювилиши ҳамда таъмирланишини таъминлайди.;

- бўлим ва бўлинмаларда меҳнат қилиш шароитларининг ҳолатини, жиҳозлар, механизмлар, мосламалар ва ускуналардан, шамоллатиш қурилмалари, иситиш ва ёритиш тизимлари, тўсиқ ва эҳтиёт қурилмалари, автоматик назорат ва сигнализация мосламаларидан тўғри фойдаланилишини, ерга уланган ҳимоя қилувчи симларнинг борлиги ва созлигини ҳар ҳафтада текширади;

- меҳнат муҳофазаси вакили, бригадирлар ва айрим ишчилар иштирокида усталарнинг тезкор йиғилишини ҳар ойда ўтказади. Бундай йиғилишларда текширув натижалари, объектлардаги ишларнинг ҳолати тўғрисидаги усталарнинг ахборотлари кўриб чиқилади, хавфсизлик қоидалари бузилган айрим ҳолатлар муҳокама қилинади. Хавфсизлик қоидалари қўпол тарзда бузилган ёки қайта қоидабузарлик ҳолатларини тегишли ходимларининг иштирокида муҳокама қилади;

- бўлинма ва бўлимларда меҳнат шароитлари ҳолати тўғрисида ҳар ойда иш беручига маълумот беради;

- ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ходимлар хавфсиз иш услубларига ўз вақтида ва сифатли ўқитиш ишларини ташкиллаштиради ҳамда ўтказади.

- ишчиларни ўз вақтида ва сифатли йўриқдан ўтказишларини назорат қилади;

- ҳар бир муассаса бўлинмаси учун ишларни хавфсиз олиб боришга доир керакли йўриқномаларнинг рўйхатини тайёрлайди, керакли йўриқномаларни ишлаб чиқади ва қайта кўриб чиқади;

- ишга қабул қилинаётган ходимлар билан дастлабки йўриқни ўтказади. Янги ишчиларни стажировка учун малакали ишчиларга буйруқ асосида би-риктириб қўяди. Стажировка муддатини белгилайди ва унга масъул шахсни тайинлайди;

- иш жаойларини йўриқларининг дастурларини ишлаб чиқади ва иш беручи ёки бош мухандис тасдиқлагандан сўнг ходимларниларни улар билан таъминлайди, ходимларнинг билимларини текшириш учун саволномаларни ишлаб чиқади;

- ходимларнинг билимларини текшириш жадвалларини тасдиқлайди. Комиссияга раҳбарлик қилади, ходимларнинг билимларини текширади, натижаларини расмийлаштиради ва ходимларга билимлари текширилгани тўғрисида гувоҳнома беради ёки гувоҳномага тегишли ёзувларни ёзади;

- меҳнат шароитини соғломлаштириш, ҳаво муҳити, ёруғликнинг, ҳарорат ва сув ичиш тартибининг меъёрида бўлиши,шовқин ва тебраниш даражасини камайтириш чораларини кўради;

- меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқади ва тегишли режаларга киритиш учун уларни иш берувчига таљдим этади. Режалаштирилган тадбирларнинг ўз вақтида бажа-рилишини ташкиллаштиради ва амалга оширади;

- содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида дарҳол раҳбарларидан бири-га, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига ҳамда касаба уюшма қўмитасига хабар беради;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйи-ча мутахассис билан ҳамкорликда:

- бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлайди;

- бундай ҳолларнинг олдини олиш тадбирларини белгилайди;

- Н-1 шаклидаги далолатномада кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва уларнинг бажарилганлиги ҳақида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига хабар қилади;

- муассасанинг бошқа бўлимларида ёки бошқа корхоналарда содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида ходимларни хабардор қилади. Ўхшаш са-бабларга кўра юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида белгиланган муддатларда объектлар ва иш жойларини тек-ширишни ташкил қилади.

4.8. Муассаса ходимининг вазифалари

Ходим:

- тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатлар, жамоа шартномаларида ўрна-тилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва меъёрлар талабларига риоя қилиши шарт;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича андозалар, қоидалар, меъёр ва йўриқномаларга мувофиқ иш жойини ташкил этади;

- меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, ички меҳнат тарти-би ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилади;

- шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларини билиши, улардан фойдаланиши керак;

- шахсий гигиена талабларига риоя қилади;

- унинг касби ва иш тури учун ўрнатилган муддатларда ўқиши, йўриқдан ва билимларини текширишдан ўтиши шарт;

- бахтсиз ҳодиса юз берганида биринчи ёрдамни кўрсатиш қоидалари-ни билиши ва амалда қўллай олиши керак.

- иш жойидаги меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича андозалар, қоида ва меъёрлар талабларига жавоб беришини муассаса маъму-риятидан, ишга ёлловчидан, хусусий мулк эгасидан талаб қилиши керак;

- муассаса маъмуриятидан, ишга ёлловчидан, хусусий мулк эгасидан иш жойидаги меҳнат шароити ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати тўғриси-да ахборот беришини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

- агар саломатлиги ёмонлашишини меҳнат шароитлари билан боғлиқ деб ўйласа, навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга;

- кишиларнинг саломатлиги ва ҳаётига хавф солаётган ҳар қандай вази-ят ҳақида, шунингдек иш давомида ёки иш билан боғлиқ ҳолда юз берган бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида ўзининг бевосита раҳбарига зудлик билан хабар бериши шарт;

- ўз иш жойида бўлиши лозим бўлган шахсий ҳимоя воситаларини талаб қилиш ҳуқуқига эга;

- ушбу иш жойи учун бериладиган имтиёзлар ва компенсациялар тўғрисида хабардор бўлиш ҳуқуқига эга;

- бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан албатта суғурта қилини-ши лозим.

5 - БОБ. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲОЛАТИНИ НАЗОРАТ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Назорат - меҳнат муҳофазасини бошқаришда муҳим вазифа ҳисобланади.

5.1. Қуйидагилар назорат қилиниши керак:

- иш жойларининг ҳолати, уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бериши;

- меҳнат тўғрисидаги қонунлар, директив органларнинг қарорлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, давлат андозалари ва қоидаларига риоя қилиниши;

- меҳнат муҳофазасини бошқариш вазифаларини амалга ошириш бўйича ишларнинг бажарилиши;

- бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида ва тўғри текширилиши;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича буйруқлар, фармойишлар, ёзма кўрсатмалар, комплекс, жорий ва тезкор чора-тадбирлар режаларининг амалга оширилиши;

- меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.

5.2. Ички назоратнинг асосий турлари:

- иш берувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;

- маъмурий-жамоат (уч босқичли) назорат;

- меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат;

- бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат;

- жамоат назорати.

5.3. Назорат тизими, асосан муассаса ва бўлимларнинг хизматлари, усталар, бригадирлар ва муайян иш бажарувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўз вазифаларини бажаришларини текширишга йўналтирилиши лозим.

Назоратнинг барча кўринишлари фақат меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича андозалар, қоида ва меъёрлардан четга чиқилганини аниқлаш эмас, балки қоидабузарликни келтириб чиқарган сабабларни таҳлил қилиш, шу-нингдек уларни бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқишни ўз ичига оли-ши керак.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш метрологик таъминотни кўзда тутиши, у эса ўз навбатида меҳнат шароитларининг ўл-чамлари, жиҳозлари ва технологик жараёнларнинг хавфсизлиги, ишловчи-ларнинг ҳимоя воситалари сифатини назорат қилиш учун ўлчов воситалари ва услубларини ўз ичига олади.

5.4. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини таҳлил қилиш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

- бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари тўғрисидаги материаллар (Н-1 шаклидаги далолатномалар);

- касалланиш ва вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш тўғриси-даги маълумотлар (меҳнатга лаёқатсизлик варақалари);

- авариялар, ёнғинлар, вайроналар ва шунга ўхшашларни текшириш далолатномалари;

- назорат органлари, меҳнат техника инспекцияси, давлат меҳнат шаро-итлари экспертларининг ёзма кўрсатмалари;

- иш жойларини шаҳодатдан ўтказиш материаллари;

- муассасанинг санитария-техник ҳолати паспортининг маълумотлари;

- меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан назоратнинг 1- ва 2- босқичларини қайд этиш дафтарлари, 3- босқич далолатномалари.

5.5. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни таҳлил қилиш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

- меҳнатни муҳофаза қилиш ишларининг режалари (келгуси, жорий, тезкор) ва уларни бажариш бўйича ҳисоботлар;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар дафтарлари;

- ходимлар ва мухандис-техник ходимларнинг меҳнат муҳофазаси қо-ида ва меъёрлари бўйича билимларини шаҳодатдан ўтказиш баённомалари;

- назоратнинг 2- ва 3- босқичларини ўтказиш жадваллари;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўтказилган мажлислар баённома-лари;

- жиҳозларни режавий-огоҳлантирув таъмирлаш ва синаш жадваллари;

- меҳнат муҳофазасини моддий таъминлаш учун буюртмалар ва бошқа ҳужжатлар.

5.6. иш хусусиятларига, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланадиган ходимларнинг тайёрлигига қараб, муассасада меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш учун кўрсаткичларнинг турли тизимлари ишлаб чиқилиши ва ишлатилиши мумкин.

Шундай қилиб, бўлимлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш учун иш жойларидаги меҳнат шароитларини таърифлайдиган кўрсаткичлардан, ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилишларидан, маъмурият ва мухандис-техник ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ижрочилик фаолиятидан фойдаланиш тавсия этилади.

6 - БОБ. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲОЛАТИ УСТИДАН УЧ БОСҚИЧЛИ НАЗОРАТНИ ЎТКАЗИШ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИШ УСЛУБИЯТИ

6.1. Умумий қоидалар

Мехнатни мухофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бошкаруви тизимидаги уч боскичли маъмурий-жамоат назорати ташкилот, муассасаларнинг, мулкчилик шаклидан қатъий назар (кейинчалик «муассаса» деб аталади), маъмурияти ва касаба уюшма қўмиталарининг иш жойидаги муассасаларидаги меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги ҳолати устидан, шунингдек барча хизматлар, мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича қонун хужжатлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари, қоидалар, меъёрлар, нормалар ва бошқа техник-меъёрий хужжатларнинг талабларига риоя этишларини назорат килишнинг асосий шакли ҳисобланади.

Уч босқичли назорат муассаса рахбарлари ва мухандис-техник ходим-ларнинг лавозим вазифаларига мувофик маъмурий назоратини, шунингдек жамоат назоратини ўтказишни истисно этмайди.

Муассаса тузилмаси ва унинг бўлималари кўламига қараб меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати устидан уч босқичли назорат:

биринчи босқичда – муассасада, смена ёки бригадада;

иккинчи босқичда - муассасада, бўлинмада ёки лабораториясида;

учинчи босқичда - бутун муассасада утказилади.

Муассасанинг уч босқичли назорат объектларига дахлдорлиги муассаса маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ўрнатилади.

Уч босқичли назоратни ташкил қилишга рахбарликни муассаса рахбари ва касаба уюшма қўмитасининг раиси амалга оширади.

6.2. Уч босқичли назоратнинг биринчи босқичи

Назоратнинг биринчи босқичи маълум муассаса рахбари (муассаса бошлиги) ва меҳнат мухофазаси бўйича вакил томонидан ҳар иш кунининг бошланишида, зарур бўлганида эса (юқори хавфга эга ишлар ва ҳоказо) - иш куни мобайнида ҳам амалга оширилади.

Уч босқичли назоратнинг 1- босқичида қуйидагиларни текшириш тавсия этилади:

- олдинги текширишда аникланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларнинг бажарилиши;

- иш жойларининг ҳолати ва тўғри ташкил қилиниши (керакли асбоблар, мосламалар, ярим тайёр махсулотларнинг жойлашиши ва мавжудлиги);

- ўтиш жойлари, йўлаклар, транспорт ўтиш йўлларининг ҳолати;

- технологик жихозлар, юк кўтариш ва транспорт воситаларининг хавф сизлиги;

- электр қурилмаларда ва электр асбоблари билан ишлашда ходимлар томонидан электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши;

- ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр махсулотларни тахлаш қоидаларига риоя қилиниши;

- киритиш ва тортиш шамоллатиш тизими, маҳаллий сўргичлар, чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларнинг созлиги;

- зарарли ва портлаш-ёниш хавфи бўлган моддалар ҳамда материаллар билан ишлашда хавф сизлик қоидаларига риоя қилиниши;

- меҳнатни мухофаза қилишга доир йўриқномаларнинг мавжудлиги ва ходимлар томонидан уларга риоя килиниши;

- шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва ишловчиларнинг улар-дан тўғри фойдаланишлари;

- ходимларда хавфсизлик техникаси бўйича гувохномалар, ўта хавфли ишларни бажариш учун рухсат наряди бўлиши.

Текширув натижалари уч босқичли назоратнинг биринчи боскичи дафтарига ёзилади ва у муассаса раҳбарида сақланиши керак.

Изоҳ: Текшириш давомида аниқланган камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш тадбирлар, бажариш муддати ва масъул шахслар белгиланади.

Аниқланган бузилишлар, одатда, бевосита участка раҳбарининг назо-рати остида дарҳол бартараф этилиши керак. Агар текширишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун муассасанинг кучи етмаса, унинг раҳба-ри кўрикни тугатгандан сўнг тегишли чора кўриш учун бу ҳақда юқори ту-рувчи бошлиққа хабар бериши керак.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва меъёрлари қўпол равишда бузилиши ходимларнинг саломатлигига зарар етказиши ёки

аварияга олиб келиши мумкин бўлса, бу бузилиш бартараф этилгунича иш тўхтатилади.

Муассаса раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил назоратнинг биринчи босқичидаги текширув натижасида аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ўз жамоаларининг смена йиғилишларида ахборот беришлари керак.

Муассаса раҳбари ҳар куни охирида ишлаб чиқариш муассасадаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати тўғрисида раҳбариятига ҳисобот бериши керак.

6.3. Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичи

Назоратнинг иккинчи босқичи муассаса бошлиғи ва муассасанинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича катта вакили раҳбарлигидаги комиссия томонидан ойига камида икки марта ўтказилади. Комиссия таркибига муассасанинг техника хизматлари раҳбарлари (вакиллари), муассасанинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўлими муҳандиси ва муассасага бириктирилган тиббий ходим киради.

Текширув жадвали муассасанинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича катта вакили билан келишган ҳолда муассаса бошлиғи томонидан ўрнатилади ва барча раҳбарларига берилади.

Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичида қуйидагиларни текшириш тавсия этилади:

- назоратнинг биринчи босқичи ишларининг ташкил қилиниши ва натижалари;

- назоратнинг иккинчи ва учинчи босқичларини ўтказиш натижасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши;

- муассаса раҳбари ва бўлим бошлиғининг буйруқ ва фармойишлари, касаба уюшма қўмитаси қарорлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ва-киллар таклифларининг бажарилиши;

- назорат ва текширув органларининг ёзма кўрсатмалари бўйича тадбирларнинг бажарилиши;

- бахтсиз ҳодисаларни текшириш материаллари бўйича тадбирларнинг бажарилиши;

- транспорт воситаларининг ишлаб чиқариш жиҳозлари созлиги ҳамда уларнинг ва технологик жараёнларнинг меҳнат хавфсизиги андозалари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талаб-ларига жавоб бериши;

- электр мосламалари ва электр асбоблари билан ишлаганда ходимлар томонидан электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши;

- тиббий жиҳозларини, шамоллатиш ва аспирациялаш тизимлари ҳамда мосламаларини режавий-огоҳлантирув таъмирлаш жадвалларига, технологик тартиб ва йўриқномаларга риоя қилиниши;

- ўтиш йўллари ва галереяларнинг ҳолати;

- мехнатни мухофаза бурчагининг ҳолати, меҳнатни муҳофаза қилиш плакатлари, сигнал ранглари ва хавфсизлик белгиларининг мавжудлиги ҳамда ҳолати;

- ҳимоя, сигнал ва ёнғинга қарши воситалар ва қурилмалар, назорат ўл-чов асбобларининг мавжудлиги ҳамда ҳолати;

- зарарли ва портлаш-ёниш хавфи бўлган моддалар ҳамда материаллар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши;

- ходимларни меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномадан ўз вақтида ва сифатли ўтказиш;

- шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва ходимларнинг улардан тўғри фойдаланишлари;

- ходимларни даволаш-профилактика овқати, сут ва бошқа профилак-тика воситалари билан таъминлаш;

- маиший-санитария хоналари ва қурилмаларининг ҳолати;

- муассасадаги меҳнат шароитларининг техник-санитария ҳолати пас-портининг тўғри тўлдирилиши;

- ўрнатилган дам олиш ва меҳнат интизоми тартибига риоя қилиниши.

Текширув натижалари уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичи дафтарига ёзилади ва у муассаса бошлиғида сақланиши керак.

Изоҳ:

Комиссия чора-тадбирларни белгилаб беради, муассаса бошлиги эса ижрочи ва ижро муддатини тайинлайди.

Агар белгиланган тадбирларни муассаса кучи билан бажаришнинг им-кони бўлмаса, муассаса бошлиғи бу ҳақда комиссия ишини тугатгандан сўнг тегишли чора-тадбирлар қабул қилиши учун юқори турувчи бошлиққа хабар бериши керак.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва меъёрлари қўпол равишда бузилиши ишловчиларнинг саломатлигига зарар етказиши ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлса, комиссия бу камчиликлар бартараф этилгунга қадар ишни тўхтатиб қўяди.

Муассаса бошлиғи назоратнинг иккинчи босқичида комиссия томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича аниқланган камчилик ва бузилишларни бартараф этиш чора-тадбирлари бажарилишини ташкил қилиши керак.

Бу чора-тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими муҳандиси ва муассасанинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича катта вакили амалга оширадилар.

Муассаса бошлиғи ва муассасанинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича катта вакили ҳар ойда муассасадаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ҳамда уч босқичли назоратнинг икинчи ва учинчи босқичи комиссиялари томонидан белгиланган чора-тадбирлар бажарилишининг бориши тўғрисида ўз жамоаларига ахборот беришади.

Муассаса бошлиғи ойига бир марта муассасадаги меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳақида муассаса раҳбари ва касаба уюшма қўмитасига ҳисобот бериши лозим.

6.4. Уч босқичли назоратнинг учинчи босқичи

Назоратнинг учинчи босқичи муассаса раҳбари ёки бош муҳандиси ва касаба уюшма қўмитасининг раиси раҳбарлигидаги комиссия томонидан камида йил чорагида бир марта (одатда, бир ойда бир марта) ўтказилади.

Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича бош муҳандис ўринбосари (меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари), касаба уюшма қўмитасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги комиссияси раиси, техник хизматларнинг раҳбарлари ва бинодан фойдаланиш учун масъул шахс киради. Назорат қилишга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларни жалб этиш тавсия этилади.

Текширув текшириладиган бўлинманинг раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавф сизлиги бўйича катта вакили иштирокида ўтказилади.

Бир мартада текшириб чикишнинг имкони бўлмаган йирик муассасаларда текшириш йиллик жадвалга кўра алоҳида муассасалар (объектлар) бўйича амалга оширилади. Бу жадвал ҳар бир муассаса йил давомида камида тўрт маротаба, юқори даражадаги хавфга эга ва меҳнат хавфсизлигига кўра ноқулай муассасалар камида олти маротаба текширилишини ҳисобга олиб тузилган бўлиши керак.

Текширув жадвали касаба уюшма кўмитаси билан келишилади, муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади ва муассасанинг барча бўлимлари ҳамда техник хизматлари рабарларига, шунингдек муассасаларнинг касаба уюшма қўмитасига берилади.

Муассасанинг алоҳида объектларида текширув ўтказиш учун назоратнинг учинчи босқичи комиссияси бош мутахассислар ёки бош муҳандис ўринбосарлари раҳбарлиги остидаги кичикроқ комиссияларга бўлиниши мумкин.

Уч босқичли назоратнинг учинчи босқичида қуйидагиларни текшириш тавсия қилинади:

- назоратнинг биринчи ва иккинчи босқичи ташкил этилганлиги ва улар ишининг натижалари;

- назоратнинг учинчи босқичи ўтказилиши натижасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши;

- меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича юқори ташкилотларнинг буйрук ва фармойишлари, касаба уюшма органла-рининг қарорлари, назорат ва текширув органларининг ёзма кўрсатмалари ва кўрсатномалари, муассаса раҳбарининг буйруқлари ва касаба уюшма қўмита-сининг қарорлари бажарилиши;

- меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича комплекс режалар, жамоа шартномалари, битимлар ва бошқа хужжатларда назарда ту-тилган чора-тадбирларнинг бажарилиши;

- гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар ва аварияларни текшириш материаллари бўйича чора-тадбирларнинг бажари-лиши;

- муассаса (бўлим)даги меҳнат шароитларининг санитария-техник ҳо-лати паспорти мавжудлиги ва унинг тўғри юритилиши;

- меҳнат хавфсизлиги андозаларини тадбик этишни ташкил қилиш;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар талаб-ларига мувофик бинолар, иншоотлар, муассаса хоналари ва улар атрофидаги ҳудудларнинг техник ҳолати ва сақланиши, йўлнинг пиёдалар юрадиган ва қатнов қисми, тонеллар, ўтиш жойлари ва галереялар ҳолати;

- технологик, юк кўтариш, транспорт, энергетика ва бошка жиҳозлар-нинг меҳнат хавфсизлиги андозалари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бериши;

- киритиш ва тортиш шамоллатиш тизими, чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларнинг самарадорлиги;

- тиббий жиҳозларини режавий-огоҳлантирув таъмирлаш жадвали ба-жарилиши, коммуникациялар ва энергетика асбобларини ёқиш схемалари-нинг мавжудлиги;

- ходимларнинг махсус кийим, махсус пойабзал ва бошка шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши, уларнинг тўғри берилиши, сақла-ниши, уларни ювиш, тозалаш ва таъмирлаш ташкил этилганлиги;

- ходимларнинг маиший-санитария хоналари ва мосламалари билан таъминланганлиги;

- ходимларга даволаш-профилактика хизмати ташкил этилганлиги;

- меҳнатни муҳофаза қилиш хоналарининг ҳолати;

- меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича стендлар-нинг ҳолати, уларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши;

- меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ходимларни ўқитиш ва йўриқдан ўтказиш ташкил этилганлиги ва сифати;

- муассаса ходимларининг авария шароитида ишлашга тайёрлиги;

- ўрнатилган меҳнат ва дам олиш тартибига, меҳнат интизомига риоя қилиниши.

Текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади ёки уч босқичли назоратнинг учинчи босқичи дафтарига ёзилади ва бир ҳафта муд-дат ичида касаба уюшма фаоллари иштирокида муассаса рахбари ҳузуридаги йиғилишда муҳокама қилиниши керак.

Муассаса раҳбари ҳузуридаги йиғилишда барча муассаса ва бўлимлар раҳбарлари қатнашишлари шарт.

Йиғилишда меҳнат шароитлари қоникарсиз ҳолда деб топилган, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва меъёрлари бузилишига йўл қўйилган муассаса (бўлим) бошлиқлари тингланади.

Йиғилишни аниқланган камчилик ва бузилишларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда ижро муддатлари ва масъул шахслар кўрсатилган баённома билан расмийлаштирган ҳолда ўтказиш тавсия этилади. Зарур ҳолларда муассаса раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза

қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва

билимларни текшириш тўғрисида

Н И З О М

Тошкент - 2013

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

КЕЛИШИЛГАН“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси _______________ Ф.Р.Ханапияев «____» ____________2013 й.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири _____________ А.В.Алимов «____» ____________ 2013 й.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза

қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва

билимларни текшириш тўғрисида

Н И З О М

Тошкент - 2013

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза

қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва

билимларни текшириш тўғрисида

Н И З О М

Мазкур Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида Низом (кейинчалик “Низом” деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 14.08.96 йил 272-сонли рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил этиш тўғрисида»ги намунавий низомига асосан ишлаб чиқилган.

Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча таркибий бўлинмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармалари, соғлиқни сақлаш тизимидаги Олий ва Ўрта тиббиёт билим юрти ва Республика тасарруфидаги соғлиқни сақлаш муассасалари,

Тиббиёт илмий текшириш институтлари, даволаш масканлари, ташкилотлар, муассасалар, жамоа ташкилотлари ҳамда уларнинг бўлинмаларидаги (кейинчалик “муассасалар” деб аталади) барча ходимлари (раҳбарларни ҳам инобатга олган ҳолда) уларнинг касби ва иш турлари учун тегишли хизматлар (бошқармалар, бўлимлар) ва давлат назорати идоралари томонидан белгилаб берилган ҳажмда ва муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, инструктаждан ўтказиш, билимларни текшириш ва қайта шаходатдан ўтказиш тартибини белгилаб беради.

Низом шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча муассасаларида қўлланилиши мажбурий бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, билимларини текшириш, назорат ва ҳисобга олиш ҳужжатларининг керакли ягона шаклларига эгадир.

Низом Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланди.

1. Умумий қисм

1.1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муссасаларнинг барча ходимлари, раҳбарларини ҳам ҳисобга олган ҳолда, уларнинг касблари ва иш турлари учун мазкур Низомда кўрсатилган давлат назорат ва текширув идоралари ва хизматлари томонидан белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари (Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза

қилиш тўғрисидаги Қонунга асосан хавфсизлик техникаси ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда) бўйича ўқитиш, инструктаж қилиш, билимларини текшириш ва қайта шаҳодатдан ўтишлари шарт.

1.2. Мазкур тармоқ Низоми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалари ва уларнинг мулкчилик шакли ва ишлаб чиқариш усулидан қатъи назар, тузилмавий бўлинмалари ишчилари, раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлари ва мутахассисларининг лавозим вазифалари ҳамда бажараётган ишларининг хусусиятлари билан белгиланадиган малакавий талаблар ҳажмида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, билимларини текширишнинг мажбурий тартибини белгилаб беради.

1.3. Муассасага ишга кирган ходимлар ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқлардан, тегишли стажировка ва билимлар текширувидан ўтганларидан сўнггина мустақил ишга қўйиладилар.

1.4. Ўта хавфли ишларга ва буғ ҳамда сув иситиш қозонларига, юк кўтариш кранлари, босим остида ишлайдиган идишлар, электр қурилмалар, махсус механизмлар ва машиналарга хизмат кўрсатиш ишларига тегишли махсус ўқув тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган кишилар қабул қилиниши мумкин.

1.5. Ходимлар хавфсиз ишлаш услубларига ўқитишни тўғри ташкил этиш ва ўт-казиш учун умумий раҳбарлик қилиш ҳамда масъулият муассаса раҳбарларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади. муассасаларнинг техник раҳбарларига (бош муҳандисларга) юклатилади. Ишчи ва усталарни бўлинма (лаборатория) участкаларда хавфсиз ишлаш услубларига ўқитиш шу бўлинмаларнинг раҳбарларига юклатилади.

1.6. Ходимларни хавфсиз ишлаш услубларига ўз вақтида ва сифатли ўқитиш устидан назорат қилиш меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати зиммасига юклатилади.

2. Ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш

2.1. Ходимларнинг йўриғи.

Ходимларнинг йўриғи кириш йўриғи ва иш жойидаги йўриққа бўлинади. Иш жойидаги йўриқ ўз навбатида бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари йўриққа бўлинади.

2.1.1. Кириш йўриғи.

2.1.1.1. Муассасага ишга кирган барча ходимлар, бошқа ташкилотларнинг шу муассасада ишлаш учун сафарбар қилинган ходимлари (малакаси, иш стажи ва тажрибасидан қатъи назар), шунингдек амалиётчилар ва шогирдлар мустақил ишни ёки стажировкани бошлагунга қадар кириш йўриғидан ўтишади.

2.1.1.2. Ходимларни кириш йўриғидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ходими ёки унинг вазифалари юклатилган бошқа ходим ўтказиши лозим.

2.1.1.3. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамгача бўлган ёрдамни кўрсатиш тўғрисидаги йўриқ, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа махсус масалалар бўйича йўриқлар тегишли мутахассислар томонидан ўтказилади.

2.1.1.4. Кириш йўриғи ўқув материалининг аниқ мазмуни ва ишлаб чиқариш талабларига тўғри келадиган замонавий техник воситалар, кўргазмали қуроллар ва адабиётдан фойдаланган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида ўтказилиши керак.

2.1.1.5. Кириш йўриғи бир гуруҳ ходимлар билан ҳам, алоҳида-алохида ходимлар билан ҳам ўтказилиши мумкин. Гуруҳ таркиби, одатда, 10 кишидан ошмаслиги керак.

2.1.1.6. Кириш йўриғини ўтказганлик тўғрисида кириш йўриғини рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйиш ва ходимни қабул қилиш хатида тегишли белгиларни қўйиш лозим. Дафтарнинг шакли 1-иловада берилган.

2.1.2. Иш жойидаги йўриқ.

2.1.2.1. Кириш йўриғидан ташқари барча ходимлар иш жойидаги йўриқдан ўтишлари лозим.

2.1.2.2. Иш жойидаги йўриқдан мақсад - ҳар бир ходимни ишлашнинг тўғри ва хавфсиз усуллари ҳамда услубларига ўқитишдир. Йўриқ жараёнида ходимни асбоб-ускуналар механизмлар, мосламалар, уларнинг тавсифи ва тузилиш хусусиятлари, юз бериши мумкин бўлган хавфлар, ишлашнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда иш жойини тайёрлаш тартиби билан таништириш керак.

2.1.2.3. Иш жойидаги йўриқни ўтказиш ходим бевосита бўйсунадиган устага юклатилади. Зарур ҳолларда йўриқ тегишли мутахассислар (механиклар, энергетиклар ва бошқа мутахассислар) иштирокида ўтказилади.

2.1.2.4. Электротехник бўлмаган ходимларга электр хавфсизлигига доир йўриқ ўтказиш ва малака гуруҳини бериш ишларини бош энергетик хизмати ходими амалга оширади.

2.1.2.5. Бевосита иш жойидаги йўриқ ишларни хавфсиз юритиш қоидалари ва йўриқномалари асосида цех, участка бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилган ва муассаса бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича ўтказилади. Бундай йўриқномалар ва уларнинг рўйхати муассаса бош муҳандиси томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

2.1.2.6. Ишларни хавфсиз юритиш йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва ишлаётганлар ҳамда иш жойларини улар билан таъминлаш участкалар, лабораторияларнинг раҳбарларига юклатилади.

2.1.2.7. Дастлабки йўриқ.

2.1.2.7.1. Дастлабки йўриқ бевосита иш жойида амалий ўқитиш (стажировка) билан биргаликда ходимларни мустақил ишлашга қўйишдан олдин, бошқа ишга ёки бошқа турдаги иш участкасига ўтказишда (ишлаб чиқариш шартлари ўзгарганда) ўтказилиши лозим.

2.1.2.7.2. Муассасага ишга кираётган киши амалий ўқитиш (стажировка)ни тажрибали ва малакали ходим қўлида ўтиши керак. Стажировка учун ходимни кимга бириктириш муассаса раҳбарининг

буйруғи билан расмийлаштирилади, бунда ўқитиш муддати ва доимий назоратни олиб бориши керак бўлган масъул шахс (уста) кўрсатилади.

2.1.2.7.3. Дастлабки йўриқни ўтказганлик тўғрисида иш жойидаги йўриқларни рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйилади. Дафтарнинг шакли 2-иловада берилган.

2.1.2.8. Даврий йўриқ.

2.1.2.8.1. Касби бўйича иш стажи ва малакасидан қатъий назар ходимлар камида ҳар 3 ойда бир марта ишларни хавфсиз юритиш бўйича даврий йўриқдан ўтишлари керак.

2.1.2.8.2. Даврий йўриқдан мақсад - ходимлар томонидан бажариладиган асосий ва бошқа ишларни хавфсиз бажариш бўйича ходимларнинг билимини кўрсатилган бирон вақт ўтгандан сўнг янгилаб ва тўлдириб туриш.

2.1.2.8.3. Даврий йўриқ алоҳида ёки гуруҳ билан (бир турдаги касблар ва айрим иш турлари бўйича) бўлиши мумкин ва участка ёки муассаса амалиётидан олинган мисолларни суҳбат тарзида батафсил муҳокама қилиб ўтказилиши керак.

2.1.2.8.4. Бирон-бир сабабга кўра (таътил, касаллик, хизмат сафари ва ҳоказо) белгиланган вақтда йўриқдан ўтмаган ходимлар ишга чиққан куни йўриқдан ўтишлари керак.

2.1.2.8.5. Даврий йўриқ ўтказилганлиги тўғрисида иш жойидаги йўриқларни рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйилиши лозим.

2.1.2.9. Навбатдан ташқари йўриқ.

2.1.2.9.1. Ишларни хавфсиз юритиш бўйича ходимларни қуйидаги ҳолларда навбатдан ташқари йўриқдан ўтказиш керак:

- ишлаб чиқариш жараёни ўзгариш, бир асбоб бошқа турдаги асбоб билан ўзгартирилиши ва ҳоказолар натижасида меҳнат қилиш шароитлари ўзгарган ҳолларда;

- участкада, бригадада бахтсиз ҳодиса ёки авария рўй берганда;

- ишларни хавфсиз юритиш бўйича янги қоидалар ва йўриқномалар киритилишидан келиб чиқадиган қўшимча талабларни ишчиларга етказиш зарур бўлганда;

- кўрилган чора-тадбирлардан қатъий назар меҳнатни муҳофаза қилиш ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидалари ва йўриқномалари, ишлаб чиқариш интизоми бузилган ҳолларда;

- меҳнат хавфсизлиги бўйича қўшимча (юқори) талаблар қўйиладиган ишларда 30 календар куни ва ундан ортик; қолган ишларда - 60 кун ва ундан ортиқ танаффус вужудга келганида.

2.1.2.9.2. Навбатдан ташқари йўриқ ўтказилганда йўриқ сабаби дастлабки йўриқ дастури билан бевосита боғлиқ бўлган қисминигина кўриб чиқиш лозим.

2.1.2.9.3. Ходимларни навбатдан ташқари йўриқдан ўтказиш дастлабки ва даврий йўриқлардагидек бевосита масъул иш раҳбарлари (усталар) томонидан амалга оширилади.

2.1.2.9.4. Навбатдан ташқари ўтказилган йўриқ худди дастлабки ва даврий йўриқлар каби, фақат сабаби ва кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари кўрсатилган ҳолда йўриқларни рўйхатга олиш дафтарида расмийлаштирилади.

2.2. Ходимларнинг билимини текшириш.

2.2.1. Дастлабки йўриқ ва стажировкадан сўнг (мустақил ишга қўйилишидан олдин ёки бир ишдан бошқасига ўтказилганда) ходимлар ишларни хавфсиз юритиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларни билишлари текширилиши керак.

2.2.2. Билимларни текшириш дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари текширишларга бўлинади.

Билимларни текширишн муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган ва, одатда, бош муҳандис раислигидаги комиссия амалга оширади. Маълум бир шароитдан келиб чиққан ҳолда, комиссия таркибига механиклар, энергетиклар ёки бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.

Зарур ҳолларда, асосий иш бўйича қоидалар ва йўиқномаларни билишини текшириш билан бир қаторда, Давлат техник назорат вакили билан бирга ходимнинг хавфли меҳнат шароитларида ишлашни билиши ҳам текширилиши мумкин.

2.2.2.1. Дастлабки билимлар текшируви.

Ишчининг билими дастлаб текширилгандан сўнг унга билими текширилгани тўғрисида ягона шаклдаги гувоҳнома тегишли тарзда расмийлаштирилиб берилади. Гувоҳноманинг шакли 3-иловада берилган.

Ходимларнинг билимини текшириш иш жойидаги инструктажларнинг дастурлари асосида участка бошлиқлари, мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган саволномалар бўйича ўтказилади.

2.2.2.2. Даврий билимлар текшируви.

Барча ходимлар ҳар бир иш йилидан сўнг (жадвалга кўра) даврий билим текширувидан ўтишлари керак. Жадваллар ҳар йили усталар томонидан тузилади ва участка бошлиқлари томонидан тузилади ва бош муҳандис томонидан тасдиқланади. Жадвалнинг шакли 4-иловада берилган.

2.2.2.3. Навбатдан ташқари билим текшируви.

Навбатдан ташқари ходимларнинг билимини текшириш қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

- ишлаб чиқариш жараёни ўзгарганда;

- янги асбоблар ва механизм тадбиқ қилинганда;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги қоида ва йўриқномалар кучга кирганда;

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва йўриқномаларга риоя қилинмаганда;

- қоидалар ва йўриқномаларни ходимлар томонидан етарли даражада билмаслик ҳоллари аниқланганда муассаса раҳбарияти, давлат назорат идораларининг талаби ва фармойишига биноан навбатдан ташқари билим текшируви ўтказилади.

2.2.3. Билимлар текширувининг натижалари ходимлар билимини текширишни рўйхатга олиш дафтарида расмийлаштирилади ва бир вақтнинг ўзида гувоҳномада акс эттирилади. Текширилаётган ходимнинг билимини баҳолашдан ташқари (яхши, қониқарли, қониқарсиз) ходимни мустақил ишга қўйиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилади.

Дафтарнинг шакли 5-иловада берилган.

2.2.4. Агар текширув вақтида ишчининг билими қониқарсиз эканлиги аниқланса, у мустақил ишга қўйилмайди ва икки ҳафталик муддат ичида қайта текширувдан ўтка-зилади.

2.2.5. Узрсиз сабабли қайта билим текширувига келмаслик ёки текширувга тайёрланмасдан келиш меҳнат интизомини бузиш сифатида кўрилади. Бундай қоида бузарликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан меҳнат қонунлари ва ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

3. Раҳбарлар ва мутахассисларни ўқитиш

ҳамда билимларини текшириш

3.1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича раҳбарлар ва мутахассисларнинг билим савиясини ошириш учун бошқарув идоралари ва муассасаларда давлат назорат идоралари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг давлат меҳнат техника инспекцияси, олий ўқув даргоҳлари ва 6-иловага мувофиқ бошқа мутахассисларини жалб этган ҳолда курслар, семинарлар, лекциялар, маслаҳат бериш ишлари ташкил қилинади.

3.2. Ходимлар ишга тайинланганда юқори лавозимдаги шахс томонидан қуйидагилар:

- унга топширилган ишлаб чиқаришда (участка, объект, муассаса, бирлашмада) меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати билан;

- ходим ва хизматчиларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоялашда қўлланиладиган воситалар тўғрисида;

- ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларини таҳлил қилиш билан;

- меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилашга доир керакли чора-тадбирларнинг рўйхати, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалий материаллар ва лавозим мажбуриятлари билан таништирилиши керак.

3.3. Раҳбарлар ва мутахассисларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича билимларини текширишни бошқарув идоралари, муассасалар ва вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш имтиҳон комиссиялари ўтказишади. Бу текширув меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлар текширувидан ўтиши лозим бўлган раҳбар ва мутахассисларнинг лавозим рўйхатига мувофиқ ўтказилади (6-илова). Комиссия таркиблари юқорида қайд этилган ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

3.4. Бошқарув идоралари ва муассасаларнинг имтиҳон комиссияларига уларнинг раҳбарлари бошчилик қилишади.

Муассасада билими текширилиши лозим бўлган ходимларнинг сони кўп бўлса, бир нечта имтиҳон комиссиялари бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг бош муҳандислари, раҳбарлари ва шу муассаса раҳбарларининг ўринбосарлари раис этиб тайинланишади.

3.5. Имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш бошқарув идоралари, муассасаларнинг раҳбарлари ва имтиҳон комиссияси раисларига юклатилади. Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга кўра қабул қилинади. Бу жадвал имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин барча имтиҳон комиссияларининг аъзоларига юборилган бўлиши лозим.

Имтиҳонларнинг ўтказилиш куни ва жойи тўғрисида имтиҳон топширувчи камида 15 кун олдин огоҳлантирилиши керак.

Комиссия таркиби уч кишидан кам бўлган ҳолларда имтиҳонларни ўтказиш мумкин эмас.

3.6. Имтиҳон комиссияларининг таркибига киритилган муассаса раҳбарлари ва мутахассислари бошқарув идораларининг комиссияларида ёки давлат меҳнат техника инспекциясининг худудий комиссиясида имтиҳонлардан ўтганларидан сўнг ўзларининг комиссиялари ишида иштирок этишлари мумкин.

3.7. Имтиҳон комиссиялари раҳбарлар ва мутахассисларнинг қуйидагилар борасидаги билимларини текширишади:

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси ва меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа қонун ҳамда меъёрий ҳужжатлар;

- меҳнат хавфсизлиги стандартларининг тизими;

- аварияларнинг олдини олиш ва чеклашнинг тизимлари;

- электр билан жароҳатланишнинг олдини олишга доир асосий талаблар;

- ёнғин хавфсизлиги, ёнғинлар, портлашлар, аварияларни бартараф этиш усуллари ва воситалари, табиий офатлар юз берганда ходимларнинг ҳатти-ҳаракатлари;

- ишлаб чиқариш санитарияси ва шахсий гигиенанинг асосий талаблари;

- меҳнат муҳофазаси ҳолатининг давлат, муассасавий назорати ва жамоат назорати тўғрисидаги низомлар;

- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом;

- технология тартибига риоя қилиниши ва ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсиз юритишни таъминлайдиган лавозим йўриқномалари, паспортлар, схемалар ва технологик иш тартиблари;

- шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) ни тайинлаш ва қўллаш, ШҲВ ни бериш тартиби ва меъёрлари, улардан фойдаланиш муддати;

- меҳнат шартномаси, иш вақти ва дам олиш вақтининг тартиби, аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатини муҳофаза қилиш билан боғлиқ имтиёзлар ва тўловлар;

- жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш усуллари.

3.8. Имтиҳон билетлари ишлаб чиқариш хусусиятлари раҳбарлар ва мутахассисларга қўйиладиган малакавий талаблар, маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва доимий ишлайдиган имтиҳон комиссияларининг раислари томонидан тасдиқланади.

3.9. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир билимларни текширишнинг қуйидаги турлари белгиланади:

дастлабки, даврий навбатдан ташқари.

3.9.1. Дастлабки билимлар текшируви раҳбар ва мутахассис лавозимига ишга тайинлангандан сўнг камида бир ой муддат ичида улар тегишли имтиҳон комиссиясида меҳнат муҳофазасига доир билимларининг дастлабки текширувидан ўтишлари керак.

3.9.2. Даврий билимлар текшируви усталар (механиклар)да бир йилда камида бир марта ва раҳбарлар ҳамда бошқа мутахассислар (бош механик, энергетик, лаборатория(участка бошлиқлари) учун уч йилда камида бир марта ўтказилиши керак.

3.9.3. Навбатдан ташқари билимлар текшируви.

6- илованинг 4- бандига мувофиқ лавозимлар рўйхатига киритилган раҳбарлар ва мутахассислар қуйидаги ҳолларда:

- меҳнат муҳофазасига доир янги ёки қайта ишланган меъёрий ҳужжатлар кучга кирганда;

- янги асбоб-ускуналар ишга туширилганда ёки янги технологик жараёнлар тадбиқ қилинганда;

- ходим меҳнат муҳофазаси бўйича қўшимча билимга эга бўлиши кераклиги талаб қилинадиган бошқа ишга ўтказилганда ёки бошқа лавозимга тайинланганда;

- гуруҳли, ўлим билан тугаган ёки оқибати оғир бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилганда, шунингдек авариялар, портлашлар, ёнғин ёки заҳарланиш ҳоллари юз берганда;

- давлат назорат идораларининг талабига кўра;

- ишда бир йилдан ортиқ танаффус бўлганда меҳнат муҳофазаси бўйича навбатдан ташқари билимлар текширувидан ўтишлари керак.

Навбатдан ташқари билимлар текшируви ушбу текширувни ўтказиш учун кўрсатма берадиган инстанция томонидан белгиланадиган айрим ҳужжатларнинг талаблари доирасида ўтказилади.

3.10. Билимлар текширувининг натижалари баённомаларда расмийлаштирилади, имтиҳон комиссиясининг раиси ва аъзолари томонидан имзоланади (5-илова).

Билимлар текширувининг баённомалари меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки кадрлар бўлимида камида 6 йил сақланади.

3.11. Бошқарув идоралари ва юқори хавфга эга муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бўйича имтиҳонлардан ўтган кишиларга гувоҳномалар берилади. Бу гувоҳномалар имтиҳон комиссиясининг раиси (раис ўринбосари) ва комиссия аъзоси - давлат назорат идорасининг инспектори томонидан имзоланади (3-илова).

3.12. Меҳнатни муҳофаза қилиш имтиҳонларидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг борлиги раҳбар ёки мутахассисни мазкур Низомнинг 3.7 бандида кўрсатилган саволлар бўйича танлов асосида унинг билимини текширишдан озод этмайди.

3.13. Меҳнатни муҳофаза қилиш имтиҳонларида қониқарсиз жавоб берган киши - муассаса раҳбари ёки мутахассиси, бир ой муддат ичида имтиҳонларни қайта топшириш шарти билан ўз лавозимида қолдирилиши мумкин.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қайта имтиҳонлардан ҳам ўтмаган кишиларга нисбатан материаллар муассасанинг аттестация комиссиясига топширилади ва бу комиссия уларнинг эгаллаб туган лавозимларига мос келиш-келмасликлари масаласини ҳал қилади.

Имтиҳон комиссияларининг қарори билан боғлиқ бўлган баҳсли масалалар Давлат меҳнат техника инспекцияси, суд орқали кўриб чиқилади.

3.14. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир билимлар текширувини ташкил қилиш ва ўтказиш бошқарув идораларининг раҳбарлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларига юклатилади. Давлат меҳнат техника инспекцияси ва назорат остидаги объектлар бўйича Давлат назорати органлари назорат қилиш ҳуқуқига эгалар.

3.15.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текширишдан бўйин товлаган раҳбарлар ва мутахассислар ишдан четлатилади ҳамда уларга нисбатан мазкур Низомнинг 3.13-бандида кўзда тутилган чоралар қўлланилади.

4. Кириш йўриғининг намунавий дастури

4.1. Муассаса тўғрисидаги умумий маълумотлар.

4.2. Меҳнатни муҳофаза қилиш.

Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимининг (МХСТ) стандартлари тўғрисида умумий маълумот. Иш вақти ва дам олиш вақти. Аёллар ва ёшлар меҳнатини муҳофаза қилиш. Давлат назорати, ички муассасавий ва жамоат назорати. Ишлаб чиқаришдаги ва иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби. Ички меҳнат тартиби қоидалари.

4.3. Хавфсизлик техникаси..

- Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ҳамда улардан ҳимояланиш усуллари. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касалланишларнинг асосий сабаблари.

- МХСТ стандартларидан ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва ишлаб чиқариш жараёнларига қўйилган талаблар. Асбоб-ускуналардан фойдаланишдаги асосий хавфсизлик қоидалари.

- Эҳтиёт, тўси, сигнал мосламалари. Хавфсизлик ранглари ва белгилари.

- Электр қувватининг киши организмига таъсири. Жароҳатланиш турлари. Электр қуввати билан жароҳатланиш хавфини оширадиган вазият. Электр жароҳатларининг олдини олишга доир асосий чора-тадбирлар.

- Иш жойини ташкил қилиш ва сақлашдаги хавфсизлик талаблари.

- Муассаса ичида ҳаракатланадиган транспорт ҳамда юк кўтариш механизмларининг иши билан болиқ ҳолатларнинг асосий қоидалари.

4.4. Ишлаб чиқариш санитарияси:

- Ишлаб чиқариш муҳитининг асосий санитария-гигиена омиллари.

- Меҳнат шароитини яхшилашга доир асосий тадбирлар (техник ва ташкилий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика). Шамоллатиш қурилмасининг моҳияти ва уни ўрнатиш. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир тадбирларнинг умумий тизимида ёритгичларнинг ўрни.

- Шовқиннинг зарарли таъсирини камайтиришга оид даволаш-профилактика тадбирлари.

4.5. Ишловчиларнинг алоҳида ҳимояланиш воситалари, улардан фойдаланиш меъёрлари ва қоидалари. МХСТ стандартларининг ҳимоя воситаларига талаблари.

- Махсус кийим. Махсус пойафзал. қўллар, бош, юз-кўз, нафас олиш йўлларини ҳимоялаш воситалари. Шовқиндан ҳимоялаш воситалари. Эҳтиёт мосламалари.

4.6. Санитария кийими санитария пойафзали ва санитария жиҳозларига қўйиладиган талаблар. Шахсий гигиена қоидалари.

4.7. Муассасадаги асосий ёнғин хавфсизлиги талаблари.

4.8. Механик жароҳатлар, иссиқликдан куйиш, кислота ва ишқорлардан кўйиш, заҳарланиш, электр жароҳатларида жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш.

4.9. Хавфсизлик техникаси йўриқномасининг талабларини бузганлиги учун ходимнинг жавобгарлиги.

5. Иш жойидаги йўриқнинг намунавий дастури

5.1. Ушбу ишлаб чиқариш участкасидаги технологик жараён ва асбоб ускуналар тўғрисида умумий маълумот. Асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари.

5.2. Иш жойини хавфсиз ташкил қилиш ва сақлаш.

5.3. Дастгоҳ (машина, механизм, асбоб) ни ўрнатиш, асбобнинг хавфли қисмлари, эҳтиёт мосламалари ва тўсиқлари, блокировка ва сигнализация тизимлари.

5.4. Ишга тайёрланиш тартиби (асбоб-ускуналар, ишга тушириш асбоблари, асбоб ва мосламалар, ерга улаш блокировкалари ва бошқа ҳимоя воситаларининг созлигини текшириш).

5.5. Хавфсиз иш усуллари ва услублари; хавфли вазият юз берганда ҳаракат қилиш.

5.6. Ушбу иш жойидаги махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари ҳамда улардан фойдаланиш қоидалари.

5.7. Ходимларни электрдан хавфсизлантиришни таъминлашнинг асосий талаблари.

5.8. Муассаса (участка) ҳудудида ходимларнинг хавфсиз ҳаракатланиш схемаси.

5.9. Юкларни ортиш-тушириш ва транспортда жўнатиш, юк кўтарадиган транспорт воситалари ва механизмларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талаблари.

1-илова

Титул варағи

Бирлашма (бошқарма) ________________________________

Муассаса, ташкилот __________________________________

Кириш йўриғини рўйхатга олиш дафтари

20__йил”____”_________бошланган

Йўриқ ўтказишсанаси Йўриқдан ўтаёт-ганнинг фамилия-си, исми-шарифи Касби, лавозими У юборилаётган бўлимининг номи Йўриқдан ўтаётган-нинг Йўриқ ўтказаёт-ганнинг
имзолари
1 2 3 4 5 6

Титул варағи

Бирлашма (бошқарма) ________________________________

Муассаса, ташкилот __________________________________

Иш жойидаги йўриқларни рўйхатга олиш дафтари

___________________________________________

(участка, объект, бригада ва ш.к.номи)

20__йил”____”_________бошланган

1-бет

___________________ходимларининг рўйхати

Фамилияси, исми-шарифи Касби, лавозими Йўриқларни ёзиш бети рақами Изоҳ
1 2 3 4

2-50- бетлар

Фамилияси, исми-шарифи_____________________

Касби (лавозими)_____________________________

Йўриқни ўтказиш санаси, тури, сабаби Йўриқ мавзуи (йўриқ қайси масалага оид) Йўриқдан ўтаётган-ники Йўриқ ўтказаёт-ганники
1 2 3 4

3-илова

1-бет

________________________________

(муассаса, ташкилотнинг номи)

Гувоҳнома

Ф.И.Ш._______________________________________________

Қоидалар, йўриқномаларни билиши текширувидан ўтди ва ______

____________________________________касби (лавозими) бўйича

_______________________________________________________да

(цех, участка, қурилма, партия, бригада ва ш.ў.)

мустақил ишлашига рухсат берилди.

М.Ў. Комиссия раиси_______________________

(имзо, ф. и. ш.)

Берилган вақти 20___й.”____”_________

2-бет

Билимларни текшириш

1. Асосий касбига доир қоида ва йўриқномалар

Сана Баённома рақами Баҳо, хулоса Комиссия раисининг имзоси

4-бет

2. Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши

ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари

Сана Баённома рақами Баҳо, хулоса Комиссия раисининг имзоси

5-бет

3. Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари

Сана Баённома рақами Баҳо, хулоса Комиссия раисининг имзоси

6-бет

4. Сув иситиш ва буғ қозонларининг тузилиши ва

хавфсиз фойдаланиш қоидалари

Сана Баённома рақами Баҳо, хулоса Комиссия раисининг имзоси

7-бет

5. Юк кўтариш кранларининг тузилиши

ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари

Сана Баённома рақами Баҳо, хулоса Комиссия раисининг имзоси

8-бет

6. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан ТФ ва

истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишдаги ҲТ

Сана Дафтардаги ёзув рақами Баҳо, малакавий гуруҳ, хулоса Раиснинг имзоси

9-бет

Курсларда ўқитиш

Сана Курсларнинг номи Соатлар сони Техникавий ўқитиш учун масъул шахснинг имзоси

10-бет

Ходим учун қўлланма

1. Иш жойида ходимнинг гувоҳномаси ўзида бўлиши шарт.

2. Хавфсиз ишлаш усулларининг қоидаларини билишлари ишчи ва усталардан ҳар йили, муассаса раҳбарлари ва боша МТХ лардан 3 йилда 1 марта текширилади.

3. навбатдан ташари билимлар текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

- технологик жараён ўзгарганда, янги асбоб-ускуналар тадбиқ қилинганда, шунингдек меҳнат хавфсизлиги бўйича янги қоидалар ва йўриқномалар жорий этилганда;

- ходим томонидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганда ва Низомда кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

4. Комиссия раисининг имзоси бўлмаган, шунингдек навбатдаги текширувнинг муддати ўтиб кетган гувоҳнома бекор деб ҳисобланади.

4-илова

Тасдиқлайман

______________________________

______________________________

20___йил”____”_______________

20___йил учун билимларни текшириш

Ж А Д В А Л И

Фамилияси, исми, шарифи Касби (лавозими) Текширув санаси Изоҳ
Олдинги Режа бўйича Амалда
1 2 3 4 5 6

5-илова

Титул варағи

Бирлашма (бошқарма) ________________________________

Муассаса, ташкилот ___________________________________

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномалари бўйича билимлар текширилганини рўйхатга олиш дафтари

200__йил”____”_________бошланган

Билимларни текшириш комиссияси мажлисининг

Б А Ё Н И

20__йил”___”_________ _____ сон

___________ ш.

Комиссия таркиби (фамилияси, исми-шарифи, лавозими кўрсатилади)

Комиссия раиси________________________________________

Аъзолар: 1.____________________________________________

2.____________________________________________

3.____________________________________________

4.____________________________________________

Билимлар текшируви__________________________________________

(ким томонидан, қачон)

томонидан тасдиланган дастурга мувофиқ ўтказилди.

Текширув натижалари

Фамилияси, Исми-шарифи Лавозими, касби, ушбу касб бўйича иш стажи Олдинги текширув санаси Баҳо, хулоса Билими тек-ширилаётганнинг имзоси
1 2 3 4 5

қониқарли баҳо олган кишилар мустқаил ишлашга, тегишли ишларни бажаришга (раҳбарлик илишга) қўйилади.

Имзолар: 1.___________________ 3.__________________

2.___________________ 4.__________________

6-илова

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлар текширувидан

ўтиши шарт бўлган раҳбарлар ва мутахассислар лавозимларининг

Р Ў Й Х А Т И

Т/р. Т/р. Имтиҳон комиссияларининг номи ва улар-нинг таркиби Меҳнат муҳофазаси бўйича билимлар тек-ширувидан ўтиши шарт бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг рўйхати
1. Вазирликлар, идоралар ва боша бошқарув органларининг Республика имтиҳон комиссиялари Аъзолар: 1. Раҳбарнинг биринчи ўринбосари 2. Давлат меҳнат техника инспекцияси вакили 3. «Саноатконтехназорат» агентлиги вакили 4. ИИВ Давлат ёнғин назорати вакили 5. Санитария-эпидемиология маркази вакили 6. Давлат энергия назорати вакили Раҳбарнинг ўринбосарлари ва ишлаб чиқариш масалалари билан шуғуллана-диган бўлинма раҳбарлари, уюшма ва бошқа бошқарув идораларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари. Илмий ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқа-риш бирлашмалари, трестлари, уларга тенглаштирилган бошқарув идораларига эга бўлган ташкилотлар раҳбарлари. Билимлари текширувдан ўтадиган раҳбарларнинг рўйхати бошқарув идораларининг биринчи раҳбарлари томонидан Давлат меҳнат техника инспекцияси ва тармоқ касаба уюшмаси Марказий кенгаши билан келишилган ҳолда тасдиланади.
2. Вилоят (шаҳар) имтиҳон комиссияси Раис: Вилоят (шаҳар) бўйича бош давлат меҳнат техника инспектори Раис ўринбосари: «Саноатконтехназорат» агентлиги вакили Аъзолар: 1. Давлат энергия назорати вакили 2. Давлат ёнғин назорати вакили 3. Вилоят (шаҳар) санитария эпидемиология маркази вакили 4. Тармоқ касаба уюшмалари МК вакили 5. Худуд муассасаларининг вакиллари Илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари раҳбарлар ўринбосарлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарлари Муассаса раҳбарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарлари, ҳамда шу кор-хоналарнинг доимо фаолиятдаги комиссиялари аъзолари
3. Туман комиссиялари. Комиссия таркиби вилоят (шаҳар) давлат меҳнат техника инспекцияси қарори билан тасдиланади. Жойлардаги муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари (иш берувчилари), раҳбар ўринбосарлари, бош мутахассислари. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбар- лари ва мутахассислари
4. Муассасалар (ишлаб чиқариш бирлашмалари)нинг комиссиялари. Комиссия таркиби муассаса раҳбарининг қарори билан тасдиқланади. Муассасаларнинг муҳандис-техник ходимлари, мутахассислари ва бошқа ходимлари, меҳнат жамоалари (касаба уюшма ташкилотлари)нинг меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллари

Мундарижа

бет

1. Умумий қисм

2. Ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш

1.Ходимларнинг йўриғи

2.Ходимларнинг билимини текшириш

3. Раҳбарлар ва мутахассисларни ўқитиш ҳамда

билимларини текшириш

4. Кириш йўриғининг намунавий дастури

5. Иш жойидаги йўрининг намунавий дастури

6. Иловалар

6.1. 1-илова. Кириш йўриғини рўйхатга олиш дафтари

6.2. 2-илова. Иш жойидаги йўриқларни рўйхатга олиш

дафтари.

6.3. 3-илова. Меҳнат муҳофазаси қоидалари, йўриномалари

бўйича билими текширувдан ўтказилганлиги ва мустақил ишга

қўйилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

6.4. 4-илова. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар ва

йўриномалар бўйича билимларни теклириш жадвали.

6.5. 5-илова. Меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва

йўриномлари бўйича билимлар текширилганлигини рўйхатга олиш

дафтари.

6.6. 6-илова. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимлар

текширувидан ўтиши шарт бўлган раҳбарлар ва мутахассислар

лавозимларининг рўйхати.

3

4

4

6

7

10

11

12

12

13

15

16

17

Йиғилишда меҳнат шароитлари қоникарсиз ҳолда деб топилган, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва меъёрлари бузилишига йўл қўйилган муассаса (бўлим) бошлиқлари тингланади.

Йиғилишни аниқланган камчилик ва бузилишларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда ижро муддатлари ва масъул шахслар кўрсатилган баённома билан расмийлаштирган ҳолда ўтказиш тавсия этилади. Зарур ҳолларда муассаса раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади.


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 304
Қабул қилиниш санаси:  25.08.2014
Кўчириб олиш pdf |