X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисида

Бош сахифа

23 июля 2014

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 374-модда)

«Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш, аҳолининг кенг қатламларини бепул донорликка жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишонининг Низоми, унинг тавсифи ва унга гувоҳнома намунаси 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишонлари ва уларга гувоҳномалар бланкалари тайёрланишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишонини донорларга Жаҳон донор кунида – 14 июнда бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинадиган аҳоли тоифаларининг рўйхатига (пуллик касалликлар ва бўлимлардан ташқари) қуйидаги мазмундаги 11-банд қўшилсин:

«11. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар».

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

2014 йил 23 июль 202-сон
Тошкент ш.
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ

1. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан ўз қонини камида қирқ марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида олтмиш марта бепул топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

2. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назарда тутилган тартибга мувофиқ марказий аппарат бошқармалари, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар бошлиқларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.

Мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот воситаларида эълон қилинади.

3. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони ва унга гувоҳнома Жаҳон донор кунида – 14 июнда Соғлиқни сақлаш вазири ёки унинг номидан ва унинг топшириғига кўра бошқа масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

4. Айнан бир шахс «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан, қоидага кўра, бир марта мукофотланади.

5. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони кўкракнинг чап томонида давлат мукофотларидан қуйида тақилади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишонининг

Кўкрак нишони мис қотишмасидан тайёрланади ва яримчўзиқ шаклни ифодалайди, унинг ўзаги 280 миллиметрни, баландлиги – 320 миллиметрни, қалинлиги – 3 миллиметрни ташкил этади.

Кўкрак нишонининг олд томонида ҳаётбахш қоннинг рамзини ифодалайдиган қабариқ қизил рангли қон томчиси тасвирланган. Кўкрак нишонининг ўнг томонида шон-шараф рамзи бўлган тилла ранг дафна навдаси жойлашган. Кўкрак нишонининг чап томонида тилла ранг шаклли пластинада «FAХRIY DONOR» деган ёзув берилган. Ёзув қабариқ тилла ранг бош ҳарфларда бажарилган. Ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр.

Кўкрак нишони мис қотишмасидан тайёрланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рамзини ифодалайдиган шаклли тўғри бурчак шаклида бажариладиган 210 х 250 миллиметр ўлчамли қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Қадағичнинг қалинлиги 3 миллиметр.

Қадағичнинг олд томони байроқнинг оқ фони бўйлаб қабариқ тилла ранг бош ҳарфлар билан «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI» ёзуви туширилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларида бажарилади. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонида кўкрак нишонини кийимга маҳкамлаш учун тўғноғич шаклидаги мослама мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарорига
3-ИЛОВА


Ҳужжат тури:  Карор
Ҳужжат рақами:  202
Қабул қилиниш санаси:  23.07.2014
Кўчириб олиш pdf |