Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ № 142 "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ахборот хизмати ташкил этиш ҳақида" Бош сахифа

28 мая 2012

Буйруқ № 142 "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ахборот хизмати ташкил этиш ҳақида"

Герб Республики Узбекистан

O”ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ

28 май 2012 йил № 142
Тошкент ш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ахборот хизмати ташкил этиш ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида беморларга қулайликлар яратиш, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва фуқароларнинг тиббиёт муассасалари, тиббий хизматлар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, республика тасарруфидаги барча тиббиёт муассасалари раҳбарларига:

2012 йил 1 июлдан барча тиббиёт муассасаларида - республика тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидан туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги тиббиёт муассасаларигача (қишлоқ врачлик пунктларидан ташқари) беморларнинг тиббий хизматлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган ахборот хизмати ташкил этилсин;

жорий йилнинг 15 июнигача соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ушбу масала бўйича масъул этиб тайинланган ходими Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 5 мартдаги 62-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган 11 та республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган ахборот хизмати тажрибасини ўрганишини ташкил этсин;

жорий йилнинг 1 июлигача соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ушбу масала бўйича масъул этиб тайинланган ва тажрибасини орттирган ходими ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида ахборот хизматларини ташкил этиш ва фаолиятини бошлаши учун услубий-амалий ва ташкилий ишларни амалга оширсин;

даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этиладиган ахборот хизмати фаолиятини мониторинг қилиш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида ишчи гуруҳ ташкил этилсин ва фаолиятини шахсан биринчи раҳбар назоратга олсин;

ахборот хизматлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 5 мартдаги 62-сонли буйруғи 2-иловаси билан тасдиқланган ахборот хизматини кўрсатиш бўйича тавсияномага асосан ташкил этилишини таъминласин;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 5 мартдаги 62-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси тизимидаги 7 та даволаш-профилактика муассасаларида ахборот хизмати ташкил этиш муддатлари мазкур буйруқга асосан белгилансин.

3. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (Д.М.Сабиров) 2012-2013 ўқув йилида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган режа асосида ҳудудларда даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган ахборот хизмати мутахассисларини ТошВМОИ инновацион технологиялар ва молиявий менежмент кафедрасида малака ошириш курсларида хўжалик ҳисобида ўқитилишини босқичма-босқич ташкил этсин.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази (А.А.Агзамов) ва ТошВМОИ инновацион технологиялар ва молиявий менежмент кафедраси (Б.Д.Дурманов) ҳудудларда ахборот хизматларини ташкил этиш бўйича даволаш-профилактика муассасаларига услубий-амалий ёрдам кўрсатсин.

5. Мазкур буйруқнинг ижро назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.

В а з и р : А.И.Икрамов

Киритилди:

ХваПХТЭМ директори - А.А.Агзамов

ИМваИАББ бошлиғи - Б.О.Хошимов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари - А.В.Алимов

Вазир ўринбосари - А.И.Камилов

Вазир ўринбосари - С.С.Сайдалиев

Назорат инспекцияси бошлиғи - У.С.Исмаилов

ФваЎЮББ бошлиғи - Ш.Э.Атаханов

ДПЕББ бошлиғи - Д.Б.Миразимов

ОваБМҚББ бошлиғи - Д.И.Ахмедова

СЭНББ бошлиғи - Л.Н.Туйчиев

Бош адлия маслахатчи - Б.Г.Хажиханов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 142
Қабул қилиниш санаси:  28.05.2012
Кўчириб олиш pdf |