Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Бўйруқ №238. “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида” Бош сахифа

09 июля 2014

Бўйруқ №238. “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”

Герб Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
9 июлдаги 185-сонли “Электрон рақамли имзолар калитларини
рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш
тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш
киритиш ҳақида”ги қарори тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 185-сонли “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил

9 июлдаги 185-сонли “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. “Ўзмединфо” давлат корхонаси директори М.Боймухамедов юқоридаги қарор талабидан келиб чиқиб, вазирликнинг электрон рақамли имзонинг ёпиқ ва очиқ калитларини яратиш бўйича расмийлаштирилган шартномани қайта кўриб чиқиб, лозим бўлган тақдирда, унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан битим лойиҳасини ишлаб чиқсин ва вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритсин.

3. Вазирликнинг Назорат инспекцияси (А.Содиқов) бошқармалар томонидан юқорида қайд этиб ўтилган қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни назоратга олсин.

4. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р А. Алимов
Киритилди:
Юридик хизмат бошлиғи Р.Муҳаммадиев
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров
Вазир ўринбосари Ш. Тиллаев
Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқов

Ҳужжат тури:  Бўйруқ
Ҳужжат рақами:  № 238
Қабул қилиниш санаси:  09.07.2014
Кўчириб олиш pdf |