Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказиш жадвали Бош сахифа

18 июля 2014

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказиш жадвали

Герб Республики Узбекистан

Узбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

Фармойиш

2014 йил 14 07 № 1037

Тошкент шахри

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 5 февралдаги 36-сонли “Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган тартибни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи билан белгиланган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалар бошлиқлари ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиника мудирлари учун аттестация иловада келтирилган жадвалга мувофиқ ўтказилсин. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги 904-сонли фармойишига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:

- туман тиббиёт бирлашмалари ҚВП координаторлари аттестацияда иштирок этиши таъминлансин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма ва бошқармалари бошлиқларига:

- Аттестациядан ўтувчи раҳбар ходимлар фаолияти тўғрисида маълумот тайёрласинлар.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли Бош мутахассислар (бош хирург, бош терапевт, бош педиатр, бош акушер-гинеколог, бош УАШ, шошилинч тиббий ёрдам бўйича бош мутахассис ва ҳ.қ.) ва Саломатлик ва тиббий статистика институти мутассади ходимлар иштироки таъминлансин.

Мазкур фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяровга юклатилсин.

Вазир А. Алимов
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2014 йил 14 июлдаги
№ 0000 - сонли фармойишига
илова

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказиш жадвали *

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалар раҳбарлари учун:

1. Қоракалпоғистон Республикаси 21.07.2014
2. Хоразм вилояти 22.07.2014
3. Навои вилояти 23.07.2014
4. Бухоро вилояти 24.07.2014
5. Қашкадарё вилояти 25.07.2014
6. Сурхондарё вилояти 28.07.2014
7. Сирдарё вилояти 29.07.2014
8. Жиззах вилояти 30.07.2014
9. Самарқанд вилояти 31.07.2014
10. Андижон вилояти 01.08.2014
11. Наманган вилояти 04.08.2014
12. Фарғона вилояти 05.08.2014
13. Тошкент вилояти 06.08.2014
14. Тошкент шаҳри 07.08.2014

* изоҳ:
Келтирилган аттестацияни ўтказиш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  1037
Қабул қилиниш санаси:  14.07.2014
Кўчириб олиш pdf |