X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Буйруқ №201. “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Бош сахифа

12 июня 2014

Буйруқ №201. “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Герб Республики Узбекистан

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 июндаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 147-сонли қарори ижроси тўғрисида

12 июн 2014 йил
№ 201
Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 июндаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 147-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 июндаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 147-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, республика тасарруфидаги барча даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари даволаш-профилактика муассасаларида пуллик хизматлар учун тўловларни қабул қилишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини Ҳукуматнинг юқоридаги қарори талабларига асосан ташкил этилишини таъминласинлар.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.О.Хошимов) ва Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази (А.А.Агзамов) зиммасига:

- вазирликнинг пуллик хизматларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилинган юқоридаги қарорга мувофиқлаштириш;

- ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларига услубий-амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилсин.

4. “Узмединфо” (М.Ф.Баймухамедов) корхонаси мазкур буйруқни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 июндаги 147-сонли қарорини вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирсин.

5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир : А. Алимов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 201
Қабул қилиниш санаси:  12.06.2014
Кўчириб олиш pdf |