Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №217.Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида “Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида“ги қоидаларини амалга тадбиқ этиш тўғрисида Бош сахифа

25 июня 2014

Буйруқ №217.Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида “Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида“ги қоидаларини амалга тадбиқ этиш тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида “Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида“ги қоидаларини амалга тадбиқ этиш тўғрисида

25 июн 2014 года № 217
Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июндаги 169-сонли “Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июндаги 169-сонли “Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, тизимдаги олий, ўрта-махсус билим юртлари ва республика тасарруфидаги барча муассасалар раҳбарларига:

- газ етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидалари бўйича амалга оширишни таъминлаш;

- тизимдаги барча даволаш профилактика муассасаларида иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларидан келиб чиқиб, бир ой муддатда йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни тўлиқ қайта кўриб чиқилишини таъминлаш;

- ушбу Қоидалар, газдан фойдаланувчи ускуналарнинг (қурилмаларнинг) ҳисобланган жами қуввати 100 кВт гача бўлган тақдирда, газдан автоном ҳолда иситиш, иссиқ сув таъминоти ҳамда овқат тайёрлаш учун турар жойларда ва жамоат биноларида маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи истеъмолчиларга тадбиқ этилмаслигини инобатга олиш топширилсин.

3. Вазирликнинг Тиббиёт муассасаларидан Комплекс фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Б.Т.Эргашев тизимдаги барча даволаш профилактика муассасаларида иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши борасида олиб борилаётган ишларни доимий мониторинг қилиб борсин.

4. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев зиммасига юклатилсин.

Вазир : А. Алимов

Киритилган:

КФБ бошлиғи - Б.Т.Эргашев

Келишилган:

Вазир ўринбосари - Ш.Х. Тиллаев

Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи - Б.О.Хошимов

ССВ Назорат инспекция бошлиғи - А.А. Содиқов

Бош юрист консульт - Р. И. Мухаммадиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 217
Қабул қилиниш санаси:  25.06.2014
Кўчириб олиш pdf |