Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари юзасидан 2014 йил июн ойида ўтказиладиган текширишларда иштирок этувчи мансабдор шахслар ва экспертларнинг таркиби ва текширишларни ўтказиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

26 мая 2014

Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари юзасидан 2014 йил июн ойида ўтказиладиган текширишларда иштирок этувчи мансабдор шахслар ва экспертларнинг таркиби ва текширишларни ўтказиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари юзасидан 2014 йил июн ойида ўтказиладиган текширишларда иштирок этувчи мансабдор шахслар ва экспертларнинг таркиби ва текширишларни ўтказиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида

2014 йил 26 май 179-сон
Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 25 февралдаги 62-сонли буйруғига асосан

БУЮРАМАН:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2014 йил июн ойида тиббий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари бўйича ўтказиладиган текширишларда иштирок этадиган мансабдор шахслар ва экспертларнинг рўйхати ҳамда текширишларни ўтказиш муддатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Текшириш гуруҳлари раҳбарларига:

- текширишни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 7 июндаги 162-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларини бажариши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган текширишлар учун назорат саволномаси” асосида ўтказиш;

- текшириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 2011 йил 7 ноябрда 2280-сон билан рўйхатга олинган ”Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низомлари талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

- ўтказилган режали текшириш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома(маълумот)лар ҳамда тўпланган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ЛваНТМТКТХСНҚ бошқармасига тақдим этиш топширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқн и сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари текшириш жараёнига тегишли мутахассисларнинг жалб этилишига ҳамда экспертлар томонидан хулосаларнинг ўз вақтида тақдим этилишига масъул эканлиги қайд этилсин.

4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

ВАЗИР: А. Алимов

Киритилди:

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи в.б. - Ф.А.Рахимқулов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари - А.А.Худаяров

Назорат инспекцияси бошлиғи - А.А.Содиқов

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи - Д.Б.Миразимов

Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи - К.К.Мухамедов

Юридик хизмат бошлиғи - Р.И.Мухаммадиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 179
Қабул қилиниш санаси:  26.05.2014
Кўчириб олиш pdf |