Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ № 122 Умумий амалиёт шифокорлари ва тиббиёт патронаж ҳамшираларини моддий рағбарлантиришни янада такомиллаштириш тартиби тўғрисида Бош сахифа

01 апреля 2014

Буйруқ № 122 Умумий амалиёт шифокорлари ва тиббиёт патронаж ҳамшираларини моддий рағбарлантиришни янада такомиллаштириш тартиби тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

Умумий амалиёт шифокорлари ва тиббиёт патронаж ҳамшираларини моддий рағбарлантиришни янада такомиллаштириш тартиби тўғрисида

2014 йил 1 апрел 122-сон
Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумий амалиёт шифокорлари, оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт патронаж ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни янада ошириш мақсадида,

БУЮРАМАН:

1. Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Миразимов)га, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармалари (Б.Хашимов) билан биргаликда:

- марказий туман кўп тармоқли поликлиникаси мудирининг ўринбосари – ҚВП фаолиятини мувофиқлаштирувчисининг функционал мажбуриятларини бир ой муддатда тасдиқлаш учун киритиш;

- марказий туман кўп тармоқли поликлиникасида ҚВП фаолиятини мувофиқлаштирувчи лавозими киритилишини инобатга олган ҳолда, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси УАШ бош мутахассиси функционал мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш топширилсин.

2. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.Хашимов) зиммасига 2014 йил апрел ойидан туман тиббиёт бирлашма раҳбарлари, туман (шаҳар) молия-иқтисодиёт хизмати мутахассислари, оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктлари ходимлари учун:

- юқоридаги қарорнинг 3-иловасидаги узлуксиз иш стажи учун ва меҳнатнинг алоҳида шарт-шароитлари учун тўланадиган ойлик устама ҳақлар ҳисоблаб борилишини таъминлаш;

- қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиника ва марказий шаҳар кўп тармоқли поликлиникаларининг янги штат меъёрларини тадбиқ этиш тартибларини ташкил қилиш бўйича жойларга чиқиб семинарлар ўтказиш вазифаси юклатилсин.

3. Қишлоқ врачлик пунктини штат жадвали ва тарификация рўйхатининг намунавий шакли 1 ва 2 иловаларга мувофиқ тасдиқлансин

4. Оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокори мутахассислиги бўйича узлуксиз иш стажи учун устама ҳақларини белгилашда, шифокор-терапевт ёки шифокор-педиатр мутахассислиги бўйича ишлаган вақти қўшиб ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

5. Оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларининг аввал шифокор-терапевт (шифокор-педиатр) мутахассислиги бўйича олган малака тоифалари, шаҳар поликлиникасини оилавий поликлиникага айлантирилгандан кейин шифокор-терапевт ва шифокор-педиатр лавозимларининг номи умумий амалиёт шифокорига ўзгаргартирилган сўнг 2018 йил 1 январгача УАШ мутахассислигига қайта тайёрловдан ўтиши ва малака тоифасини олгунча сақланиб қолинсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари:

- поликлиникаларнинг тасдиқланган тиббиёт ходимларининг сонидан ошмаган ҳолда, марказий туман кўп тармоқли поликлиникалари штат жадвалларига ҚВП фаолиятини мувофиқлаштирувчи лавозими киритиш ҳисобига ўзгартириш;

- қишлоқ врачлик пунктлари штат меъёрлари янгидан қабул қилиниши сабабли, қишлоқ врачлик пунктлари штат жадвалларини молия идоралари билан биргаликда белигиланган тартибда қайтадан рўйхатдан ўтказиш;

- алоҳида қишлоқ врачлик пунктлари тугатилиши ва меъёр юкламаларининг ўзгарганлиги сабабли, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудуддий идоралари билан биргаликда мавжуд бўш ва вакант иш ўринларига бўшаётган ходимларни иш билан таъминлаш бўйича ёрдам бериш чораларини кўриш топширилсин.

7. “Саломатлик-3” лойиҳаларни амалга ошириш марказий бюроси (Д.Джабриев) янги ташкил этилган оилавий поликлиникаларда ишлаётган шифокорларни УАШ мутахассислиги ўқув курслари жадвалларини қайта кўриб чиқсин ва биринчи навбатда ўқитилишини таъминласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари:

- биринчи навбатда янгидан ташкил қилинган оилавий поликлиникаларда ишлаётган мутахассисларни инобатга олган ҳолда, УАШ мутахассислиги ўқув курсларида ўқиши лозим бўлган шифокорлар рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва лойиҳаларни амалга ошириш “Саломатлик-3” марказий бюросига икки ҳафта муддат ичида тақдим этсин;

- бунда марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларига оилавий тиббиёт принципи тадбирларини амалга оширишга ўтиш даврида 2018 йилгача зарур бўладиган тор мутахассисларни шаҳар оилавий поликлиникаларига ички жадвалга асосан бириктиришга рухсат берилсин

9. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ў.Исмаилов), Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика маркази (А.Яркулов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда аввал “Терапия” ва “Педиатрия” мутахассисликлари бўйича олган малака тоифалари бор шифокорларни УАШ мутахассислиги ўқув курсларидан ўтганларини, малака тоифасини олиш бўйича аттестациядан ўтиш тартибини қисқартириш бўйича келишилган таклиф киритсин.

10. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А. Худаярова зиммасига юклатилсин.

Вазир А.В. Алимов

Киритилди:

ИМ ва ИАББ бошлиғи - Б.А. Хашимов

Келишилган:

Вазирнинг биринчи ўринбосари - А.А. Худаяров

Назорат инспекцияси бошлиғи - А.А. Садиков

ДПЁТББ бошлиғи - Д.Б. Миразимов

Ф ва ЎЮББ бошлиғи - У.С. Исмаилов

О ва БМҚББ бошлиғи - С.И. Исмаилов

Бош адлия маслаҳатчиси - Р.И. Мухаммадиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  122
Қабул қилиниш санаси:  01.04.2014
Кўчириб олиш pdf |