Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №125 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош сахифа

01 апреля 2014

Буйруқ №125 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БЎЙРУҒИ

2014 йил ”1” апрел № 125
Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош муассасалари томонидан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг соҳалар бўйича савиясини ошириш ҳамда республика ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолига ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун “Маҳорат дарслари” ўтказиш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 20 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош муассасалари тўғрисида”ги 347-сонли буйруғи ижроси юзасидан бош муассасалар томонидан ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги тиббиёт ходимларининг соҳа бўйича савиясини ошириш ҳамда республика ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолига ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган йиллик жадвалга асосан Республика ихтисослаштирилган ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлари иштирокида ҳудудларда “Маҳорат дарслари” ўтказилсин.

2. Республика ихтисослаштирилган ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари директорлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари:

соҳа бўйича етакчи олимлар ва юқори малакали шифокорлар иштирокида ўтказиладиган “Маҳорат дарслари” жадвалини ҳар йили декабр

ойининг 15-санасига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этсин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Маҳорат дарслари” жадвалига асосан жалб этилган барча ходимлар хизмат сафарига юборилиб, уларнинг ўз вақтида иштирокини таъминласин;

“Маҳорат дарслари” ўтказилишидан 5 кун олдин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати раҳбарига (Ф.Санаев) бўлиб ўтадиган тадбир тўғрисида тўлиқ маълумот берсин;

ўтказилган “Маҳорат дарслари” якуни бўйича 5 кун давомида электрон почта орқали ҳамда ёзма равишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ДПЁТББ ва ОваБМҚББга ҳисобот тақдим этсин;

мутахассисларнинг хизмат сафари харажатларини уларнинг асосий иш жойларидан тўласин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари зиммасига:

“Маҳорат дарслари”ни ўтказишга жалб этилган ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларининг соҳа йўналишлари бўйича ходимлари хизмат сафарига юборилиб, уларнинг ўз вақтида ва фаол иштирокини таъминлаш;

“Маҳорат дарслари” ўтказиш учун алоҳида хоналар ажратиш, тегишли тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда мавзуга мос беморларни танлаб олиш;

ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг асосий касаллик гуруҳлари бўйича рўйхатини тузиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган жадвал асосида “Маҳорат дарслари”ни ўтказиш санаси, вақти ва жойини белгилаш вазифалари юклатилсин.

4. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Д.М.Собиров “Маҳорат дарслари”га жалб қилинган ҳудудий тиббиёт ходимларини ўтказилган дарслар соати бўйича тегишли сертификатлар билан таъминласин.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати раҳбари Ф.Санаев “Маҳорат дарслари”ининг ўтказилиш жараёни марказий ва ҳудудий оммавий-ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.

6. “UzMedInfo” маркази директори М.В.Баймухамедов ҳудудларда ўтказилиши режалаштирилган “Маҳорат дарслари”нинг тасдиқланган жадвалларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.

7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров ҳамда вазир ўринбосари Л.Н.Тўйчиев зиммаларига юклатилсин.

Вазир : А.Алимов

Киритилди:

ДПЁТББ бошлиғи - Д.Б.Миразимов

ОваБМҚББ бошлиғи - С.И.Исмаилов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари - А.А.Худаяров

Вазир ўринбосари - Л.Н.Тўйчиев

Юридик хизмат бошлиғи - Р.И.Мухаммадиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 125
Қабул қилиниш санаси:  01.04.2014
Кўчириб олиш pdf |