Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика ва тиббиёт таълим муассасаларида Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган намунавий тадбирлар дастури Бош сахифа

28 января 2014

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика ва тиббиёт таълим муассасаларида Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган намунавий тадбирлар дастури

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазир Ўринбосари А.И.Икрамов
2013 йил «7» январда тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 451-сон қароридан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги
даволаш-профилактика ва тиббиёт таълим муассасаларида Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий ишлар
самарадорлигини оширишга қаратилган намунавий тадбирлар
ДАСТУРИ

Чора-тадбирлар номи Бажариш муддати Масъуллар
I. Маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ишларини мувофиқлаштиришни ташкиллаштириш
1 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика, таълим муассасаларидаги маънавий ва маърифий ишлар бўйича ходимларнинг рўйхатини тузиш ҳамда уларнинг малакавий талабларга мослигини аниқлаш ҳамда шартнома асосида малака ошириш курсларини ташкил қилиш Август сентябрь ССВ, ҚҚР ССВ, вилоятлар ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ, тегишли муассасалар
2 Адабиёт, санъат, тарих, сиёсат, файласуф ва диншунос олимлардан иборат тарғибот гуруҳларини тузиш. Уларнинг тарғибот ишларини олиб борувчи туман (шаҳар) кесимида махсус жадвалларини ишлаб чиқиш, тарғибот гуруҳларини Республика Маънавият тарғиботи маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан тайёрланган кўргазмали воситалари билан таъминлаш Август декабрь Вилоят маънавият ва маърифат кенгаши билан ҳамкорликда ССВ, ҚҚР ССВ вилоят ССБ ва тегишли муассасалар
3 Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳалардаги бунёдкорлик ишларини тушунтиришга қаратилган “Маънавият соатлари”ни ҳар ҳафтасига бир маротаба ўтказилишини ташкил этиш Йил давомида ССВ, ҚҚР ССВ вилоят ССБ ва тегишли муассасалар раҳбарлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлимлари
4 Таълим муассасаларида ўтказиладиган «Таълим-тарбия ва ахборот соатлари» материалларини тайёрлашда ижтимоий-гуманитар фанлардан дарс бераётган юқори савияли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш Ўқув йили давомида ССВ, ОЎМТВ, ҚҚР ССВ, таълим муассасалари
5 Таълим ва даволаш профилактика муассасалари ахборот-ресурс марказлари ва уларнинг филиалларини диний экстремизм, терроризм ҳамда миссионерлик каби таҳдидларга қарши курашга қаратилган адабиётлар, плакатлар, электрон дарсликлар ва бошқа қўшимча материаллар билан бойитиб бориш Мунтазам Дин ишлари бўйича қўмита ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ССВ, ҚҚР ССВ, вилоятлар ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ, тегишли муассасалар
6 Таълим ва даволаш профилактика муассасаларида диний экстремистик, миссионерлик оқимлар ҳамда ноқонуний ҳаракатларни ғайри инсоний моҳиятини очиб берувчи (“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан тайёрланган) бадиий, ҳужжатли видеофильмларни намойишини йўлга қўйиш. Махсус жадвал асосида Тегишли тиббиёт ва таълим муассасалари
II. Миллий ғоя маънавият ва маърифат тарғиботи
7 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жамиятимиз ҳаётидаги муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир, Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатда илгари сурилган ғояларни методологик асос сифатида қабул қилиш ҳамда уни тарғибот қилиш Мунтазам ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
8 Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича: Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларга доир тадбирлар режасини ишлаб чиқишда тарбиявий ишларнинг мазмуни, сифати, тизимлилиги ва натижадорлигига эришиш ҳамда тарбиявий ишларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш масалаларига эътибор қаратиш Йил бошида ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
9 Маънавият хоналари ва бурчакларини Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ишлаб чиқилган тавсиянома асосида жиҳозлаш Йил бошида ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
10 Тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида маънавий-маърифий ишлар ва миллий ғоя тарғиботида эришилган илғор тажрибалар ва инновацион технологиялар асосида семинар-тренинглар ўтказиш Режага асосан ССВ, тиббиёт муассасалари
11 Оммавий ахборот воситалари орқали, хусусан, телевидение, радио, газета ва журналларда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг ўз касбидан келиб чиқадиган мавзуларда чиқишларини ташкил этиш. Мунтазам ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
12 Тиббиёт муассасаларидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотлари фаолиятини жонлантириш механизмини ишлаб чиқиш Режа асосида ССВ, тиббиёт муассасалари ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати
13 Таълим муассасалари Талабалар (ўқувчилар) турар жойларида яшовчи талабалар (ўқувчилар) билан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига эришиш. Талабалар турар жойларида ўзини ўзи бошқаришга қаратилган Талабалар Кенгаши фаолият самарадорлигини ошириш. Ўқув йили давомида ССВ тассаруфидаги таълим муассасалар
14 Хусусий хонадонларда ижарада яшовчи талаба (ўқувчи)лар билан ишлаш. Ижарада яшовчи талаба (ўқувчи)лар билан ишлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини тузиш ва амалга ошириш Режага асосан ССВ тассаруфидаги таълим муассасалар
III. Миллий маънавиятимизни ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
15 Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида фуқаролик йиғинидаги диний маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчилар ҳамкорлигида давра суҳбатлари ташкил этиш Режа асосида “Маҳалла” жамоат фонди ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ССВ, ҚҚР ССВ, вилоятлар ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ, тегишли муассасалар
16 Таълим муассасаларида уяли алоқа воситаларининг дарс жараёни ва ўзлаштириш даражасига салбий таъсири мавжудлигини инобатга олиб (биринчи навбатда дарс жараёнидан чалғитувчи восита), ушбу воситаларнинг дарс жараёнида иш режимида бўлишини Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 май “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 139-сон қарори Низоми асосида иш олиб бориш Ҳамкорлик режаси асосида ССВ, ОЎМТВ ва таълим муассасалари
17 Мавжуд адабиёт ва санъат асарларини миллий маънавиятимиз ва манфаатларимиз нуқтаи-назаридан таҳлил қилиш борасида махсус комиссия тузиш (педагогика, адабиётшунослик, публицистика, психология сохасидаги мутахассислар, дин пешволари ва давлат бошқарув органлари ходимларини жалб қилган ҳолда) ва унинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда талабга жавоб бермайдиган асарларни муомаладан чиқариш. Комиссия иш режасига асосан ССВ, ОЎМТВ ва таълим муассасалари
18 Таълим муасссасалари талаба-ўқувчиларини таълим ва тарбия жараёнидан чалғитувчи информациялардан (Таълим муассасалари атрофида қонунга зид рекламалар, дискотекалар, бар, ресторанлар) муҳофаза қилишга қаратилган фаолиятини ҳамкорликда таҳлил қилиш. доимий ССВ, ОЎМТВ, Халқ таълими, Адлия вазирликлари, Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда тиббиёт таълим муассасалари
19 Ёшларни бўш вақтини ва дам олишини ташкил этиш учун маданий эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этиш борасидаги фаолиятини ҳамкорликда умумлаштириш ва баҳо бериш. Ҳамкорлик режасига асосан Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Адлия вазирликлари ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда тегишли муассасалар
20 Талаба (ўқувчи)-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва мустаҳкамлаш мақсадида “Сиз қонунни биласизми?” каби кўрик-танловлар ўтказиш. Йилда икки марта ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда
21 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тадбирлар ташкил этиш. Декабрь ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда
IV. Оила – маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлик механизмини кучайтириш
22 Ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари 1-босқич ўқувчилари учун “Танлаган касбинг-сенинг келажагинг!” ҳамда 2-3-босқичлари ўртасида “Етук мутахассис – келажак меваси!” мавзуларида “Оталар мажлиси”ни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Режа асосида Ота-оналар кенгаши, Таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари, Мураббийлар кенгаши
23 Қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатлик масалалари ва балоғат даври ўзгаришлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш. Режа асосида Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда тиббиёт муассасалари, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти
24 “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашларини фаолиятини ривожлантириш. Ўқув йили бошида Ҳудудий “Маҳалла”, “Оила” ҳудудий бўлинмалари ва ота-оналар кенгаши билан ҳамкорликда Тиббиёт муассасалари
25 Таълим муассасалари ва маҳаллаларда “Оила-муқаддас тушунча”, “Оилавий анъаналар”, “Маҳалла ва оила маънавиятининг мустаҳкамлиги”, “Ота ва она – оила таянчи”, “Оилада шарқона садоқат” мавзуларида суҳбатлар ва савол-жавоб кечаларини ташкил этиш. Ҳамкорлик режаси асосида “Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда тиббиёт муассасасалари, Хотин- қизлар қўмитаси б/т
26 Маҳаллаларда ноқобил, нотинч оилаларда тарбияланаётган болаларнинг таълим-тарбияси ҳамда уларга ҳар томонлама ижтимоий кўмаклашиш кўламини кенгайтириш. Ҳамкорлик режаси асосида “Маҳалла”, “Оила” ҳудудий бўлинмалари ва ота-оналар кенгаши билан ҳамкорликда Тиббиёт муассасалари
27 Ёшларнинг дарс ва тунги вақтларда “Интернет-кафе”лар ва “Компьютер клублари”да бўлиши, маънавий-ахлоқий бузуқликни тарғиб этувчи сайтларга кириши ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш Ҳамкорлик режаси асосида Маҳаллий ҳокимликлар, Тиббиёт муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда
28 Эрта турмуш қуриш ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, уларнинг инсон соғлигига зарарлари, ҳуқуқий жавобгарликлари ҳақида маҳаллаларда ота-оналар ўртасида мутахассислар иштирокида тушунтириш ишларини амалга ошириш. Ҳамкорлик режаси асосида “Маҳалла”, “Оила” ҳудудий бўлинмалари, ФҲДЁ ва ота-оналар кенгаши билан ҳамкорликда Тиббиёт муассасалари
29 Ёшлар орасида турли миллий менталитетимизга зид бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳамда профилактик назоратда турувчи ўқувчиларни тарбиялашда ота-оналар, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш Ҳамкорлик режаси асосида Республика Маънавият тарғибот маркази, ИИВ, жамоат ташкилотлари тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда
30 “Ёшлар маънавий оламини бойитишда адабиёт ва санъатнинг ўрни” мавзуида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш. доимий ССВ тассаруфидаги муассасалар Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг жойлардаги бўлинмалари билан ҳамкорликда
V. Соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш
31 “Соғлом она – соғлом бола” йўналиши бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш: Фертил ёшдаги аёлларни ва 14 ёшгача бўлган қизларни 100% камраб олган ҳолда чуқурлаштирилган комплекс тиббий кўрикларни ташкил этиш, кейинчалик, зарурият бўлганда, соғлиқни сақлаш муассасаларида соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш. Қизлар учун соғлом оилани шакллантириш масалалари бўйича маслаҳатлар беришни ташкил этиш. Мунтазам Саломатлик институти ҳудудий бўлинмаси ва тегишли тиббиёт муассасалари
32 ОИВ/ОИТС тарқалишининг олдини олиш бўйича ўқувчи ёшлар билан иш олиб бориш юзасидан ўқитувчиларнинг билим даражасини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш. Мунтазам Саломатлик институти ҳудудий бўлинмаси ва тиббиёт, таълим муассасалари
33 Ёшлар ўртасида алкоголизм, кашандалик каби иллатларнинг зарарли оқибатларини тушунтириш, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш аҳволини таҳлил қилиш. Ҳамкорлик режаси асосида Тегишли тиббиёт муассасалари “Маҳалла” жамоат фонди, ИИВ, ҚҚРССВ, вилоятлар ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ билан ҳамкорликда
34 Ёшлар ўртасида жинсий покликни (маънавий жиҳатдан) шакллантиришга қаратилган тадбирлар кўламини кучайтириш (аудитория ёши ва мавзуга оид психологлар хулосаси асосида), бу покликнинг диний ва маънавий-ахлоқий оқибатларини ёшларга тушунтириш. Ҳамкорлик режасига асосан ССВ, ҚҚР ССВ вилоят ССБ, “Оила”илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда тегишли тиббиёт муассасалари
VI. Миллий қадриятлар ва анъаналар, аждодларимизнинг бой маданий меросини тарғиб этиш мақсадида миллий байрамлар, тарихий саналар, буюк аждодлар таваллудини нишонлаш
35 Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг байрамини юқори савияда ва кенг миқёсда нишонлаш бўйича тадбирларни ташкиллаштириш Август-Сентябрь ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
36 1-октябрь - Устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб “Устозларни қадрлаймиз” мавзусида байрам тадбирини ўтказиш. “Энг яхши устоз” ва “Энг яхши мураббий”, “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” каби танловларни ўтказиш ва ғолибларни байрам арафасида тақдирлаш. Октябрь ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
37 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб "Конституция ҳафталиги" тадбирларини ўтказиш. Декабрь ИИВ, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ССВ тассаруфидаги муассасалар
38 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тадбирлар ўтказиш Январь Мудофаа вазирлигининг жойлардаги бўлинмалари билан ҳамкорликда ССВ тассаруфидаги муассасалар
39 А.Навоий ва З.М.Бобурларнинг таваллуд кунларини нишонлаш Феврал
40 “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб “Азиз ва муқаддассан аёл” мавзусида тадбирлар ўтказиш Март Тиббиёт ази, жамоат ташкилотлари
41 21-март - Наврўз байрами мунсобати билан маданий ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш. Март ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
42 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Инсон қадри ва унинг хотираси муқаддас” мавзусида тадбирлар ташкил этиш Май Ички ишлар, Мудофаа вазирликларининг бўлинмалари билан ҳамкорликда ССВ тассаруфидаги муассасалар
VII. Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолини диний ақидапарастлик, миссионерлик, «оммавий маданият» каби иллатлардан асраш, ёшлар таълим-тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи воситалар (кино, видео, аудио, матбаа маҳсулотлар ва бошқалар) тарқалишининг олдини олиш.
43 Сифатли интернет хизмати, замонавий интернет клублардан тўғри фойдаланиш ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш. Йил давомида ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
44 Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш; турли зарарли иллатларидан ҳимоя этиш, ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан асраш, “оммавий маданият” каби мафкуравий ҳуружлардан ҳимоя қилишга доир тадбирлар ташкил этиш. Режа асосида
45 Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биланн ҳамкорликда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, тарбияси оғир болалар билан профилактик ишларни олиб бориш бўйича учрашув, давра суҳбатлари ва маърузалар ташкил этиш Махсус режа асосида Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
46 «Обод турмуш» йили муносабати билан жойларда «Баркамол авлод - келажагимиз пойдевори», «Соғлом авлодни тарбиялаш - буюк давлат пойдеворини - фаровон ҳаёт асосини қуриш демакдир» каби мавзуларда маърифий тадбирларни ташкиллаштириш Ҳар чорак Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
47 Ўқувчи ва талабаларнинг дарс жараёнида масжидга боришининг олдини олиш юзасидан таълим муассасаларида давомат назоратини кучайтириш, жума кунларда турли оммавий тадбирлар ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратиш. Мунтазам Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
48 “Ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Огоҳликни мен қандай ҳис этаман?”, “Ёшлар – диний экстремизмга қарши”, “Диний экстремизм ва террорчилик – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказиш Режага асосан Дин ишлари бўйича қўмита, Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
49 “Ҳозирги замон ва динлараро мулоқот”, “Мен терроризм хавфини қандай тушунаман?”, “Ўзбек халқи ҳеч кимдан кам бўлмаган, кам эмас ва кам бўлмайди ҳам” мавзуларида шоирлар, ёзувчилар ва давлат арбоблари билан учрашувлари, давра суҳбатларини уюштириш Режага асосан Дин ишлари бўйича қўмита, Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
50 Диний экстремизм, терроризм, миссионерлик ва пролезитизмнинг олдини олиш мақсадида “Миссионерлар ким ва уларнинг мақсади нима?”, “Миссеонерлик ва прозелитизм ҳақида сиз нималарни биласиз?”, “Диний оқимлар ва секталарнинг мақсад-муддаолари”, “Миссионерлик: моҳият ва мақсадлар” мавзуларида мутахассислар иштирокида учрашувлар ва мулоқотлар ўтказиш Режага асосан Дин ишлари бўйича қўмита, Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
51 Диний ва оилавий маросимларни ўтказишларда йўл қўйилаётган ортиқча дабдаба исрофгарчиликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган тарғибот ишларининг таъсирчанлигини ошириш Доимий Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият тарғибот маркази, Маҳаллий ҳокимликлар, ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар ва жамоат ташкилотлари
52 Юртимизда юз бераётган ҳодисаларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, Интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, паст савияли «оммавий маданият»нинг кириб келишига қарши курашиш Режа асосида Республика Маънавият тарғибот маркази, ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар ва жамоат ташкилотлари
53 Мавжуд маънавият ва маърифат хоналарини кўргазмали ҳамда зарур ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозлаш. Доимий ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар ва жамоат ташкилотлари
54 Муассасалар пештоқларидаги ёзувларни амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва ҳудудий топонимик комиссиялар тавсиялари асосида ўрнатишни таъминлаш. Октябрь-декабрь Маҳаллий ҳокимликлар, ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар ва жамоат ташкилотлари
55 Жойларда маънавий-маърифий ишлар савиясини янада такомиллаштириш мақсадида семинарлар ташкил этиш, ютуқ ва тажрибаларни умумлаштириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш. Жадвал асосида Республика Маънавият тарғибот маркази, ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
56 Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан тақдим этилаётган тавсиялар, услубий-назарий қўлланмалар, кўргазма воситалари, тегишли Интернет маълумотларининг тарғиботчиларга етказилишини таъминлаш Доимий Республика Маънавият тарғибот ва Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказлари, ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар жамоат ташкилотлари
57 Тиббиёт таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кутубхонага ташрифини ташкил этиш. Йил давомида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
58 “Маънавият ва маърифат ўқуви куни”нинг самарадорлигини ошириш мақсадида мавжуд иш услубларини такомиллаштириш: Йил давомида ССВ ва унинг тассаруфидаги муассасалар
59 Мазкур дастур ижроси устидан назорат ўрнатиш Сентябрь октябрь ССВ, ҚҚР ССВ вилоятлар ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ

ЭСЛАТМА: Зарурат туғилганда тадбирнинг мазмун-моҳиятига қараб, вазирлик тасарруфидаги муассасалар моддий ва ташкилий жиҳатдан жалб қилиниши мумкин.



 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш
бошқармалари, Тиббиёт Олий ўқув юртлари ва филиаллар ҳамда коллежлар,
Малака ошириш, Илмий текшириш институтлари, Илмий Марказлар ва даволаш-
профилактика муассасаларда МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ
ХОНАЛАРИНИ миллий ғоя ва замон талаблари асосида жиҳозлаш
бўйича

ТАВСИЯЛАР

 

Барча муассасаларда имкон қадар, алоҳида маънавият ва маърифат
хонасини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.

Хонанинг тўрида Ўзбекистон Республикасининг байроғи ёйилган ҳолда тутқичда қўйилади. Шунга мос равишда:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг портрети ҳамда пастки қисмида Президентнинг қисқача таржимаи ҳоли берилади.

2. Президент Ислом Каримов портретининг ёнидан чапдан ўнгга қараб Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари (Байроқ, Герб, Мадҳия) ва уларнинг тўлиқ таснифи берилади.

1-жиҳоз Юқоридан чап томондан аждодларимиздан бизгача етиб келган энг қадимий ёзма маънавий меросимиз бўлган “Авесто” ва унинг бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти ўз ифодасини топиши керак. Юқорида “Авесто маънавий зиёси” деб ёзилгандан сўнг 1-жиҳоз остига китоб сурати чизилиб, устига “Авесто” деб ёзилади.

4. 1-жиҳознинг ёнидан эни ва бўйи унга тенг равишда 2-жиҳоз “Туркий қавмлар маънавияти” жой олади. Ушбу рукнда миллий қаҳрамонларимиз Алп Эр Тўнга (Афросиёб), Широқ, Тўмарис, Спитаменларнинг Ватан озодлиги йўлидаги қаҳрамонликларидан лавҳа ва намуналар келтириш мумкин.

3-жиҳоз “Ислом нури зиёси” деб юритилиб, унда буюк муҳаддис олимлар – Имом Бухорий, Имом Термизий ҳамда буюк мутасаввуф шайхлар– Абдулхолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд номлари ёзилиб, “Ватанни севмоқ иймондандир”, “Бешикдан қабргача илм изла” каби ва бошқа ҳадислар “Дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин” сингари ҳикматлар келтирилиши мумкин.

5. 4-жиҳоз “Қомусий маърифат ёғдуси” деб номланиб, бутун башариятга дахлдор, Ўрта Осиёда яшаб ижод этган буюк алломалар Мусо Хоразмий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Бурхониддин ал Марғилонийларнинг суратлари ҳамда таржимаи ҳоллари берилади. Ҳар бир аллома суратининг остки қисмида китоб тасвири туширилиб, китобда ҳар бирининг ёзган асарлари рўйхати берилиши мумкин. Бундан ташқари буюк қомусий олимларимизнинг донишмандона фикрлари, ҳикматлари, байтлари берилса ёки улар яратган оламшумул ихтиролар саналса ҳам талаба-ўқувчилар маънавиятини янада оширади.

6. 5-жиҳоз “Темурийлар даври маънавияти” деб номланиб, диққат бевосита Соҳибқирон Амир Темур шахси, унинг ҳукмронлиги йилларида фан ва маданиятнинг гуллаб-яшнаганлиги, ҳокимиятни идора этиш усуллари сингари миллий қадриятларга қаратилиши керак. Бу рукнда Амир Темурнинг портрети ва унинг дастури бўлмиш “Куч – адолатда. Адолат раҳбарингиз ва дастурингиз бўлсин” шиори берилади. Шу рукннинг ўзида Соҳибқирон томонидан бунёд этилган тарихий обидалар ва унга вобаста равишда мустақиллик йиллари қурилган “Темурийлар тарихи Давлат музейи” ҳамда Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларида ўрнатилган Амир Темурнинг ҳайкалларидан бири тасвирланади. Шунингдек, қомусий олим, темурийлар даврининг буюк арбоби Мирзо Улуғбек портрети, унинг қисқача таржимаи ҳоли, ёзган асарлари келтирилади. Буюк шоир, темурийлар даврининг энг забардаст вакилларидан бири бўлмиш ҳазрат Алишер Навоийнинг ҳам мўътабар сиймоси, унинг ҳаёти ва ижод йўли, асарларидан намуналар берилади.

Масалан:

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Яна бир темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳам сиймоси, таржимаи ҳоли, ёзган асарларидан намуналар келтириш мумкин.

7. 6-жиҳоз “ХХ аср маънавий инқирози ва ютуқлари” деб номланиб, собиқ шўро тизими даврида миллий қадриятларимизга нисбатан олиб борилган сиёсат ҳамда унинг маънавий инқирозга олиб келганлиги тўғрисидаги фикрлар ўз ифодасини топиши керак. Хусусан, тил, урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимиз, миллий маънавий меросимиз топталганлигини ифода этувчи кўргазмалар, лавҳалар ўз ифодасини топса, хонанинг кўргазмалилиги ошади. Шунингдек, миллий истиқлол ғоясини илгари сурган, куйлаган улуғ алломалар, шоир ва ёзувчиларнинг мўътабар сиймолари акс эттирилиб, уларнинг ёзган асарлари, ҳикматли сўзлари донишманд фикрларидан намуналар келтириш мумкин. Масалан. Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори, Чўлпон, Фитрат кабиларнинг асарлари, шеърларидан намуналар келтириш мумкин:

“Тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё садоқат , ё фалокат масаласидур”.

Абдулла Авлоний.

“Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдир”

Абдулла Авлоний.

Туркистон шонимиз, туронли унвонимиз, Ватан – бизим жонимиз, фидо ўлсин қонимиз!

Абдулҳамид Чўлпон.

8. Юқоридан ўнг томондан 7-жиҳоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2008 йилда чоп этилган “Юксак маънавият енгилмас куч” китобининг муқоваси ва миллий ғоя ва мафкура, маънавиятимизга тегишли сўзлари берилади.

9. 7-жиҳознинг ёнидан эни ва бўйи унга тенг равишда 8-жиҳоз “Мустақиллик одимлари” деб номланган жиҳоз қўйилади, унда мустақилликка эришган 1991йилдан жорий йилгача бўлган юртимизда амалга оширилган оламшумул ишлар, муҳим ва унутилмас саналар акс эттирилади.

10. Хонанинг қуйи қисмида мазкур таълим муассасасининг амалга оширган ишлари, ютуқлари жонли лавҳаларда акс эттирилади. Шунингдек, ушбу қисмда “Президент фармон ва қарорлари амалда” деган жиҳоз қўйилади. Унда мазкур таълим муассасаси томонидан Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасини қарорлари, Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижроси юзасидан амалга оширган ишлари бериб борилади.

11. Барча тиббиёт таълими ва даволаш-профилактика муассасаларининг Маънавият ва маърифат бурчагида Ўзбекистон Республикаси аосий қонуни-Конститутция, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши нашрлари, “Тафаккур” ва “Жаҳон адабиёти” журналлари, Президентнинг “Юксак маънавият енгилмас куч”, «Ўзбекистон мустаққилликка эришиш остонасида» каби асарлари, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласи, “Маънавият асослари”, “Одобнома”га доир дарслик ва ўқув қўлланмалар, шунингдек, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” ҳамда муассаса жойлашган вилоят ва туман газетаси албатта бўлиши шарт. Бошқа газета ва журналлар жамламаларини ҳам қўйиш мумкин.

Эслатма:Турли хил миссионерликка ва экстремистик йўналишга оид адабиётларнинг келиб қўшилмаслигини доимий назоратда сақлаш лозим.


 

МАЪНАВИЯ ВА МАЪРИФАТ БУРЧАКЛАРИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш
бошқармалари, Тиббиёт Олий ўқув юртлари ва филиаллар ҳамда коллежлар,
Малака ошириш, Илмий текшириш институтлари, Илмий Марказлар ва даволаш-
профилактика муассасаларда маънавият ва маърифат МАЪНАВИЯ ВА
МАЪРИФАТ БУРЧАКЛАРИни миллий ғоя ва замон талаблари асосида
жиҳозлаш бўйича

ТАВСИЯЛАР

 

Барча муассасаларда имкон қадар, алоҳида маънавият ва маърифат хонасини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.

Шароитдан келиб чиққан ҳолда хонанинг тўрида Ўзбекистон Республикасининг байроғи ёйилган ҳолда тутқичда қўйилади. Вазият ва шароитга тўғри келмаган ҳолларда шарт эмас.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг қисқача таржимаи ҳоли берилади. (Шароитга қараб)

2. Президент Ислом Каримов таржимаи ҳолининг ёнидан чапдан ўнгга қараб Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари (Байроқ, Герб, Мадҳия) ва уларнинг тўлиқ таснифи берилади.

3. Барча тиббиёт таълими ва даволаш-профилактика муассасаларининг Маънавият ва маърифат бурчагида Ўзбекистон Республикаси аосий қонуни-Конститутция, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши нашрлари, “Тафаккур” ва “Жаҳон адабиёти” журналлари, Президентнинг “Юксак маънавият енгилмас куч”, «Ўзбекистон мустаққилликка эришиш остонасида» каби асарлари, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласи, “Маънавият асослари”, “Одобнома”га доир дарслик ва ўқув қўлланмалар, шунингдек, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” ҳамда муассаса жойлашган вилоят ва туман газетаси албатта бўлиши шарт. Бошқа газета ва журналлар жамламаларини ҳам қўйиш мумкин.

Эслатма:Турли хил миссионерликка ва экстремистик йўналишга оид адабиётларнинг келиб қўшилмаслигини доимий назоратда сақлаш лозим.


Кўчириб олиш pdf |