Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Қўшма қарор №29 Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

13 января 2014

Қўшма қарор №29 Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

«18» декабр 2013 г. № 29
Тошкент ш.

“Республикада карантиндаги
зараркунандалар, ўсимлик касалликлари
ва бегона ўтларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида ” 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 188-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. Алимов
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш. Тешаев
  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 18декабрдаги 9/7, 29-сонли қарорига ИЛОВА

Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг
РЎЙХАТИ

т/р Лотин тилидаги номи Ўзбек тилидаги номи
Республика ҳудудида учрамайдиган зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар
I. Зараркунандалар
1. Aceria sheldoni (Ewing) Цитрус куртак канаси
2. Agrilus mali Mats Олма тилла қўнғизи
3. Aleurоcanthus woglumi Ash Қора цитрус оққаноти
4. Aleurothrixus floccosus Mask Юнгли оққанот
5. Aonidiella aurantii Mask Қизил померанец қалқондори
6. Bruchidius incarnates Boh Миср нўхат донхўри
7. Callosobruchus phaseoli Gyll Ҳинд ловия донхўри
8. Callosobruchus chinensis L. Хитой донхўри
9. Carposina niponensis Wlsg. Шафтоли мевахўри
10. Caryedon gonagra L. Ерёнғоқ донхўри
11. Caulophilus latinasus Say. Кенг хартумли омбор узунбуруни
12. Ceratitis capitata Wied. Ўрта ер денгизи мева пашшаси
13. Ceratitis rosa Walk. Наталия мева пашшаси
14. Ceroplastes rusci L. Анжир мумсимон сохта қалқондори
15. Ceroplastes japonicus Green. Япония мумсимон сохта қалқондори
16. Chlonaspis furfure Fitch. Тангасимон қалқондор
17. Chrysomphalus rossi (Mask) Қора араукарий қалқондори
18. Conotrachelus nenuphar (Нerb.) Мева узунбуруни
19. Dacus dorsalis Нend. Шарқ мева пашшаси
20. Diabrotica virgifera virg.Le Conte Ғарб маккажўхори қўнғизи
21. Diaphorina citri Kuway Шарқ ёки Осиё барг бургаси
22. Dinoderus bifoveolatus Woll. Сохта пўстлоқ ҳаммахўри
23 Dysmicoccus wistarial (Green) Япония қурти
24. Нyphantria cunea Drury. Америка оқ капалаги
25. Icerya purchasi Mask. Австралия тарновсимон қурти
26. Lecanium deltae Lizeri Учбурчакли сохта қалқондор
27. Liriomyza trifolii (Bur) Америка йўнғичқа минёри
28. Lopholeucaspis japonica Ckll. Япония чўпсимон қалқондори
29. Numonia pyrivorella Mats. Нок парвонаси
30. Nipaeococcus nipae (Mask) Палма қурти
31. Palalispa gularis Zell. Ерёнғоқ парвонаси
32. Pantomorus leucoloma Boh. Оқ ҳошияли қўнғиз
33. Pectinophora gossypiella Saund. Ғўза куяси
34. Phthorimaea lycopersicella (Busck) Америка помидор куяси
35. Phthorimaea operculella Zell. Картошка куяси
36. Pinnaspis strachani (Cooley) Кичик қорсимон қалқондор
37. Popillia japonica Newm. Япон қўнғизи
38. Pseudaulacaspis pentagona Targ. Тут қалқондори
39. Pseudococcus citriculus Green. Шарқ унсимон қурти
40. Pseudococcus gahani Green. Цитрус унсимон қурти
41. Pseudoparlatoria parlatoroides Coms. Орхидея қалқондори
42. Rhagoletis completa Cres. Ёнғоқ пашшаси
43. Rhagoletis pomonella Walsh. Олма пашшаси
44. Rhizoecus Kondonis Kuw. Илдиз қурти
45. Scrobipalpopsis solanifera Pav. Косторика картошка куяси
46. Sinoxylon conigerum Gerst. Аррасимон пўстлоқ кемирувчи қўнғизи
47. Spodoptera eridania (Cramer) Эридания тунлами
48. Spodoptera frugiperda (J.E.Smith) Фругиперда тунлами
49. Spodoptera littoralis Boisd. Миср ғўза тунлами
50. Spodoptera litura Fabr. Осиё ғўза тунлами
51. Tetradacus citri Chen. Катта мандарин пашшаси
52. Trogoderma angustum Sol. Трогодерма ангустум қўнғизи
53 Trogoderma ballfinchае Beal. Трогодерма балфинчае қўнғизи
54. Trogoderma granarium Ev. Капр қўнғизи
55. Trogoderma grassmani Beal. Трогодерма грассмани қўнғизи
56. Trogoderma longisetosum Chao et Lee Трогодерма лонгисетозум қўнғизи
57. Trogoderma ornatum Say. Трогодерма орнатум қўнғизи
58. Trogoderma simplex Jayne Трогодерма симплекс қўнғизи
59. Trogoderma sternale Jayne. Трогодерма стернале қўнғизи
60. Unaspis citri Comst. Апельсин қалқондори
61. Unaspis yanоnensis Kuw. Шарқ цитрус қалқондори
62. Viteus vitifoliae Fitch. Филлоксера
63. Zabrotes subfasciatus Boh. Бразилия донхўри
II. Ўсимлик касалликлари
а) замбуруғ касалликлари
1. Cercospora kikuchii Mats et Tom Gard Соя қизилпушти церкоспориози
2. Diaporthe helianthi Munt. Кунгабоқар поясининг кулранг доғли касаллиги
3. Diaporthe phaseolorum Cke et Ell Соя пояси раки
4. Didymella ligulicola (K.F.Baker, Dimock and L.Н.Davis) von Arx. Хризантема аскохитози
5. Drechslera maydis (Nisicado) Subran Маккажўхори жанубий гелминтоспориози
6. Glomerella gossypii Edgerton Ғўза антракнози
7. Mycosphaerella linicola Naumov Зиғир пасмоси
8. Phialophora cenerescens (Wr) van Bryma Чиннигул фиалофороз касаллиги
9. Phoma andina Turkensten Анд фомоз касаллиги
10. Phomopsis viticola Sacc Узум сўлиш касаллиги
11. Phymatotrichopsis omnivora (Duggar) Нennebert Техас илдиз чириш касаллиги
12. Puccinia horiana P. Нennengs Хризантема оқ ранг касаллиги
13. Stenocarpella macrospora (Earle) Sutton Маккажўхори диплодиози
14. Synchytrium endobioticum (Schilb) Percival Картошка рак касаллиги
15. Thecaphora solani (Thirumulachar et О, Brien) Mordue Картошка қоракуяси
16. Tilletia indica Mitra Ҳинд буғдой қоракуяси
б) нематодалар
1. Globodera pallida (Stone) Behrens Картошка нимранг нематодаси
2. Globodera rostochiensis (Woll) M et St Картошка олтинранг нематодаси
в) бактерия касалликлари
1. Corynebacterium tritici Буғдойнинг сариқ шиллиқ бактериози
2. Erwinia stevartii Маккажўхори вилти
3. Erwinia amilovora Мевали дарахтлар куйдиргиси
4. Pseudomonas caryophili Чиннигул вилти
5. Xanthomonas campestris pv. Нyacinthi Гиацинт сариқ касаллиги
6. Xanthomonas campestris pv. citri Цитрус рак касаллиги
7. Xanthomonas campestris pv. oryzicola Шолининг бактериал чизиқли касаллиги
8. Xanthomonas campestris pv. oryzae Шоли бактериал куйдиргиси
9. Xanthomonas ampelina Узумнинг бактериал сўлиши
г) вирус касалликлари
1. Andean potato virus Картошканинг Анд вируси
2. Barley stripe mosaic virus Арпанинг чизиқ қурама касаллиги
3. Chrysanthemum stunt viroid Хризатеманинг паканалик касаллиги
4. Citrus tristeza virus Цитрус тристеца касаллиги
5. Grapevine flavescense doree (micoplasma) Ток баргларининг заррин сарғайиш касаллиги
6. Peach mosaic virus (American) Шафтолининг қурама касаллиги
7. Plum pox virus Олхўрининг чўтир касаллиги
8. Plum line pattern virus (American) Олхўрининг чизиқли АҚШ касаллиги
9. Potato vein yellowing virus Картошка барг томирлари сарғайиши
10. Potato yellow dwarf virus Картошканинг сариқ паканалик касаллиги
11. Rose wilt disease Атиргул вилти
III. Бегона ўтлар
1. Acanthospermum hispidum D.C. Қаттиқ юнгли тиканли ўт
2. Aeshynomene indica (L.) BSP Ҳинд эшиноменеси
3. Aeshynomene virginica (L.) Виржиния эшиноменеси
4. Ambrosia psilostachya D.C. Кўп йиллик амброзия
5. Ambrosia trifida L. Учбўлакли амброзия
6. Аrceutobium spp. Омелалар
7. Bidens bipinata L. Иттикана
8. Cassia occidentalis L. Ғарб кассияси
9. Cassia tora L. Тора кассияси
10. Cenchrus pauciflorus (tribuloides) L. Камгулли ценхрус (лангарсимон)
11. Croton capitatus L. Тўпгулли кротон
12. Diodia terres Walt. Жўвасимон диодия
13. Emex australis Stеinh. Жанубий эмекс
14. Emex spinosa L. Тиканли эмекс
15. Euphorbia dentata Minch. Аррасимон сутлама
16. Euphorbia marginata Pursh. Ҳошияли сутлама
17. Нeliantus californicus D.C. Калифорния кунгабоқари
18. Нeliantus ciliaris D.C. Киприкли кунгабоқар
19. Нeliantus petiolaris Nutt. Барг бандли кунгабоқар
20. Нeliantus lenticularis Dougl. Ёввойи кунгабоқар
21. Нeliantus scaberrimus Benth. Тукли кунгабоқар
22. Нydrocotyle ranunculoides Айиқтовонсимон сувйиғар
23. Ipomoea hederacea (L.) Yacg. Печаксимон ипомея
24. Iva sp. sp. Сассиқ какра (барча турлари)
25. Jacquemontia tamnifolia L. Юраксимон баргли жакумонт ўти
26. Polygonum pensylvanicum L. Пенсильвания сув мурчи
27. Raimania laciniata Нill (Oenotera) Раймания
28. Sesbania exaltata (Raf) Cory Майда дуккакли сесбания
29. Sesbania macrocarpa Muhl et rafin Йирик дуккакли сесбания
30. Sicyos angulatus L. Бурчакбаргли қовоқсимон ўт
31. Sida spinosa L. Тиканли сида
32. Solanum carolinense L. Каролина итузуми
33. Solanum elaeagnifolium Cav. Чизиқбаргли итузум
34. Solanum rostratum Dun. Тиканли итузум
35. Solanum triflorum L. Учгулли итузум
36. Striga sp.sp Стригалар
Республиканинг айрим ҳудудларида учрайдиган зараркунандалар ва бегона ўтлар
I. Зараркунандалар
1. Dialeurodes citri Ashm. Цитрус оққаноти
2. Grapholitha molesta Busck. Шарқ мевахўри
3. Leptinotarsa decemlineata Say. Колорадо қўнғизи
4. Phyllocnistis citrella Stain. Цитрус инли куяси
5. Pseudococcus comstocki Kuw. Комсток қурти
6. Quadraspidiotus perniciosus C. Калифорния қалқондори
II. Бегона ўтлар
1. Acroptilon repens (L) D.C. Судралувчи какра (пуштиранг какра)
2. Ambrosia artemisiifolia L. Эрмонбаргли амброзия
3. Cuscuta sp. sp Зарпечаклар

Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси билан келишилган.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси бошлиғи в.б. Ф. ЗАХИДОВ


Ҳужжат тури:  Қўшма қарор
Ҳужжат рақами:  29
Қабул қилиниш санаси:  18.12.2013
Кўчириб олиш pdf |