Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Иқлим ўзгаришига соғлиқни сақлаш тизимини мослашуви ва саломатликни муҳофаза қилиш” Бош сахифа

11 апреля 2013

Иқлим ўзгаришига соғлиқни сақлаш тизимини мослашуви ва саломатликни муҳофаза қилиш”

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури доирасидаги “Иқлим ўзгаришига соғлиқни сақлаш тизимини мослашуви ва саломатликни муҳофаза қилиш” Глобал Экологик Фонд томонидан молиялаштирилган лойиҳа бўйича Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбариятининг 2013 йил 25 февралдаги 075-13-сонли хатига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида иқлим ўзгариши ва уни аҳоли саломатлигига таъсирини камайтириш мавзусидаги ўқув тренингини Тошкент вилоятида ташкил этиш мақсадида

1. 2013 йил апрель-июнь ойларида Тошкент вилоятида “Иқлим ўзгаришига соғлиқни сақлаш тизимини мослашуви ва саломатликни муҳофаза қилиш” мавзусида ўқув тренинг 2-иловага мувофиқ ўтказилсин.

2.Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Г.Аҳмедов ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти директори С.Б.Шоумаровга:
- Тошкент вилоятида 2013 йил 2-иловада келтирилган жадвал асосида “Иқлим ўзгаришига соғлиқни сақлаш тизимини мослашуви ва саломатликни муҳофаза қилиш” мавзусида ўқув тренингини юқори даражада ўтказиш ташкил этилсин.

3. Ўқув тренинги дастури, жадвали ва тренерлар рўйхати 1,2,3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Г.Аҳмедовга:
- Ўқув тренингини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар “Глобал Экологик Фонд”и маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

5. Мазкур фармойиш ижросини назорати Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов зиммасига юклатилсин.

Вазир ўринбосари С.С. Сайдалиев
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___» _____________ даги
- сонли фармойишига 1-илова

Иқлим ўзгаришига соғлиқни сақлаш тизимини мослашуви
ва саломатликни муҳофаза қилиш” мавзусидаги ўқув тренинги дастури

Вақти Мавзу номи Керакли қўлланма ва анжомлар
9:00-90:30
  • Ўқув тренингини очилиши
  • тренининг мақсад ва вазифалари
  • қатнашчилар билан танишиб чиқиш
  • тренинг қоидалари
ТМ (тарқатиладиган материал) тренинг мақсади ва вазифалари ифодаланган
Мавзу: 1. “Иқлим ва об-хаво шароитлари. Иқлим ўзгаришини ахоли саломатлигига таъсири. Ер курраси ва Ўзбекистонда иқлим ўзгариши, об-хаво ўзгаришларини аҳолига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора тадбирлар”
9:30-9:55 Презентация: “Иқлим ўзгариши ва аҳолини иқлим, об-ҳаво ўзгариши ва саломатликка таъсири бўйича сўров натижаларини соғлиқни сақлаш тизимини ушбу йўналишга адаптация қилишдаги ЖССТ лойиҳасининг вазифалари”. LCD проектор, компьютер. ТМ.
9:55-10:10 Видеоролик “Ер курраси ва Ўзбекистонда иқлим, об-хаво ўзгаришлари ва уларни юмшатиш сабаблари ва чора-тадбирлари”. Видеоролик (Vidio- TS) компьютер, LCD- проектор, колонкалар.
10:10-10:40 Презентация “Иқлим ўзгаришини аҳоли саломатлигига таъсири”. LCD проектор, компьютер. ТМ
11:00-11:15 Танаффус. ТМ
11:15-11:40 Презентация»”Ўзбекистонда иқлим ўзгаришини баҳоланиши”. LCD проектор, компьютер. ТМ.
Мавзу: 2. Иқлим ўзгаришини юрак қон томир, нафас олиш органлари касалликларига таъсири ва ўткир юқумли ичак касалликларини вужудга келишидаги аҳамияти
11:40-12:20 Презентация: “Иқлим ўзгаришини юрак қон томир”касалликларига таъсири LCD проектор, компьютер. ТМ.
12:20-13:00 амалиёт-кичик гуруҳлардаги иш: турли холатлардаги муаммолар ечими ФК, маркёрлар
13:00-14:00 Тушлик.
14:00-14:15 активизатор.
14:15-14:45 Презентация “Иқлим ўзгаришини ўткир нафас олиш органлари касалликларини вужудга келиши ва сурункали нафас олиш органлари касалликларини кучайишига таъсири”. LCD проектор, компьютер. ТМ.
14:45-15:15 Амалиёт – сурункали нафас олиш органлари касалликларини об-ҳаво таъсирида кескинлашувида пациентларга биринчи врачлик тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича роль ўйинлари.
15:15-15:30 Танаффус.
15:30-16:00 Амалиёт-гуруҳлардаги иш. (Тур по галерее) масалалар ечими: “Ўткир юқумли касалликларни диагностик белгилари”. ФК, маркёрлар
16:00-16:30 Презентация «Иқлим ўзгаришин ўткир юқумли ичак касалликларини вужудга келишидаги таъсири” LCD проектор, компьютер. ТМ.
16:30-17:10 Амалиёт-кичик гуруҳлардаги иш. “Ижодий топшириқ” ФК, маркёрлар
17:10-18:00 “Мен нима янгиликни ўргандим? Мавзусидаги ўқув курсини қайта такрорлаш”. Кун якуни: тренингни баҳолаш, қатнашчиларни кутилаётган натижаларини мухокамаси ФК, рангли қоғозлар, қайчи, скотч, маркёрлар
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___» _____________ даги
- сонли фармойишига 2-илова

“Иқлим ўзгаришига соғлиқни сақлаш тизимини мослашуви ва саломатликни
муҳофаза қилиш” мавзусидаги ўқув тренинги жадвали ва саломатликни
муҳофаза қилиш” мавзусидаги ўқув тренинги дастури

Туман УАВ сони Семинарлар сони Ўтказиш муддати
1 Зангиота 105 5 апрель
2 Кибрай 80 4 апрель
3 Бекобод 33 2 апрель
4 Янгийўл 29 2 май
5 Ўртачирчиқ 59 3 май
6 Юкоричирчиқ 16 1 май
7 Қуйичирчиқ 19 1 май
8 Бўка 20 1 май
9 Оққўрғон 13 1 май
10 Пскент 25 1 июнь
11 Чиноз 41 2 июнь
12 Охангарон 18 1 июнь
13 Паркент 44 2 июнь
14 Бўстанлиқ 16 1 июнь
жами 518 27

Эслатма: ўтказиш санаси ҳар бир тумантиббиёт бирлашмаси раҳбари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___» _____________ даги
- сонли фармойишига 3-илова

“Иқлим ўзгаришига соғлиқни сақлаш тизимини мослашуви ва саломатликни
муҳофаза қилиш” ўқув тренинги тренерлари рўйхати

Ф.И.Ш. Иш жойи ва лавозими
1 Камилова Роза Талановна Санитария,гигиена ва касб касалликлари ИТИ директор ўринбосари
2 Исакова Лола Исаковна Санитария,гигиена ва касб касалликлари ИТИ к.и.х.
3 Садирова Муборак ТошВМОИ ассистенти
4 Нармухамедова Назира ТТА доценти
5 Гимадутдинова Ася ТТА ассистенти
6 Жураев Абдукодир ТТА ассистенти
7 Маликова Гульчехра ТТА ассистенти
8 Ярмухамедова Дильфуза ТТА ассистенти
9 Зубайдуллаева Максуда ТТА ассистенти

Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  441
Қабул қилиниш санаси:  29.03.2013
Кўчириб олиш pdf |