Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент шаҳрида “Юрак қон-томир касаллиги хавфи юқори бўлган беморлар” мавзусида семинар ўтказиш тўғрисида Бош сахифа

09 апреля 2013

Тошкент шаҳрида “Юрак қон-томир касаллиги хавфи юқори бўлган беморлар” мавзусида семинар ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика врачларини юрак қон-томир касаллигини замонавий даволаш усуллари билан таништириш мақсадида

  1. 2013 йилнинг 16 апрел куни соат 14.00 да Тошкент шаҳрида “Юрак қон-томир касаллиги хавфи юқори бўлган беморлар” мавзусида он-лайн семинар ўтказилсин.
  2. Семинарга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б. Миразимов), Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (А.Э.Сидиков) ва Республика ихтисослаштирилган Кардиология маркази (Р.Д.Курбанов) зиммасига юклатилсин.
  3. Республика ихтисослаштирилган Кардиология маркази Р.Д.Курбановга:
    • - сертификатларни тайёрлаш ва семинар қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.
    • - семинар иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига хисобот топширилсин.
  4. Cеминарни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар “Sanofi-Aventis Groupe” ваколатхонаси маблағлари хисобидан қопланиши назарда тутилсин.
  5. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига :
    • - он-лайн семинар ўтказилиши режалаштирилган қуйидаги заллар жорий йилнинг 16 апрель куни иш жараёнига тайёрлансин;
    • Ургенч шаҳрида Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси зали, Бухоро шаҳрида Бухоро тиббиёт институти зали, Самарқанд шаҳрида РШТЁИМнинг Самарқанд филиали зали, Фарғона шаҳрида Шаҳар ҳокимияти зали, Тошкент шаҳрида “Интернешил” меҳмонхонаси зали.
    • - Он-лайн семинар ишида Ургенч, Бухоро, Самарқанд, Фарғона шаҳарларининг ҳар биридан 100 нафардан кардиологлар, терапевтлар, эндокринологлар иштироки таъминлансин.
    • - Тошкент шаҳридан 250 нафар кардиолог, терапевт, эндокринологлар иштироки таъминлансин.
  6. Мазкур фармойиш ижросини назорати Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов зиммасига юклатилсин.
Вазир ўринбосари А.И.Камилов

Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  484
Қабул қилиниш санаси:  03.04.2013
Кўчириб олиш pdf |