Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент шаҳрида “Ультратовуш ташхисида инновацион технологиялар” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказиш тўғрисида Бош сахифа

19 марта 2013

Тошкент шаҳрида “Ультратовуш ташхисида инновацион технологиялар” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиширежалаштирилаётган “Соғлиқни сақлаш-2013” тиббиёт кўргазмаси доирасида врачларини ультратовуш диагностикаси соҳасидаги замонавий инновацион технологиялар билан таништириш мақсадида

1. 2013 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳрида “Ультратовуш ташхисида инновацион технологиялар” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилсин.

2.Семинарга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (А.Э.Сидиқов) ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига (Д.М.Сабиров) юклатилсин.

3. “Ультратовуш ташхисида инновацион технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар дастурини 1-илова;

- ташкилий қўмитa таркибини 2-илова;
- ўринлар тақсимотини 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ректори Д.М.Сабировга:

- семинар иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин;
- Сертификатларни тайёрлаш ва семинар қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5. Семинарни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомий-“Тошиба Медикал Системз” ЁАЖ маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин;

6. Семинар ишини матбуот ва радио орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига:

3-иловага мувофиқ, анжуман ишида қатнашиш учун ультратовуш ташхиси мутахассислари, магистрлар, клиник ординаторлар, курсантлар, ушбу йўналишдаги кафедралар мудирлари ва ходимларни сафарбар этиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплансин.

8. Мазкур фармойиш ижросини назорати Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов зиммасига юклатилсин.

Вазирнинг биринчи ўринбосариА.А.Худаяров
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»__________даги
сонли фармойишига 1-илова

“Ультратовуш ташхисида инновацион технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар
ДАСТУРИ

Ўтказиладиган сана: 9 апреля 2013 г.

Ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 51. ТошВМОИ конференциялар зали

8-00 – 9-00 Семинар иштирокчиларини рўйхатга олиш
9-00 – 9-20 Семинарнинг очилиши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазириўринбосари профессор М.Х.Ходжибеков
ТошВМОИ ректори профессор Д.М.Сабиров
Россия дипломдан кейинги таълим тиббиёт академияси УТТ кафедраси мудири, Россия тиббиётда ултратовуш диагностикаси мутахассислари ассоциацияси Президенти профессор В.В.Митьков
Илмий-амалий семинар. Олиб борувчилар: проф. М.Х.Ходжибеков (Тошкент), проф. А.А.Фазылов (Тошкент)
9-20 – 10-00 Ултратовуш диагностикасида янги технологиялар. Проф. В.В.Митьков (Москва)
10-00 – 10-30 Ултратовуш маммографияси инновацион технологиялари. Доцент С.А.Фазылова (Тошкент)
10-30 – 11-00 Буйрак қон-томирлари касалликларида ултратовуш текшируви. Доцент М.Д.Митькова (Москва)
11-00 - 11-15 Танаффус
Олиб борувчилар: профессор В.В.Митьков (Москва), профессор М.А.Исамухамедова (Тошкент)
11-15 - 11-45 Ультратовуш эластографияси. Проф. В.В.Митьков (Москва)
11-45 – 12-15 Аёллар жинсий аъзолари ҳавфли ўсма касалликлари ултратовуш диагностикасининг замонавий технологиялари проф. М.А.Исамухамедова (Тошкент)
12-15 – 12-45 Мояк аъзолари ултратовуш текшируви Доцент М.Д.Митькова (Москва)
12-45 – 13-15 Замонавий ултратовуш диагностикаси: имкониятлар чегарасидан ташқарида Т.ф.н. С.Е.Никольский (Москва)
13-15 – 14-00 Танаффус
14-00 – 14-30 «Ультратовуш и функционал ташхис» (Россия) профессор В.В.Митьков, доцент М.Д.Митькова, профессор А.А.Фазылов
14-30 – 16-00 Мастер-класс - С.А.Фазилова (Тошкент), Р.Р.Каюмова (Тошкент), Л.А.Хашимова (Тошкент), С.Е.Никольский (Москва)
Фан ва ўқув юртлари Бош
бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»__________даги
сонли фармойишига 2-илова

“Ультратовуш ташхисида инновацион технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар
ТАРКИБИ

Раис: А.А.Худаяров Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосарлари:
Ш.Э. Атаханов Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи
Д.Б.Миразимов Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи
Аъзолар:
И.Р. Мавлянов ССВнинг илмий тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш бўлимининг раҳбари
Д.М.Сабиров Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ректори
А.Э.Сиддиқов Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти
Х.А.Акилов Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти проректори
Л.Х. Мусажонова Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бош мутахассиси
Ф.Ч.Санаев ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
С.А.Фазилова Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти кафедра мудири, ССВнингбош мутахассиси
Г.А.Юсупалиева ТошПТИ ультратовуш курси мудири
М.А. Исамухамедова ТошВМОИ онкология ва ультратовуш курси мудири
М.М.Мирюсупов Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти кафедра катта ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»__________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Ультратовуш ташхисида инновацион технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар қатнашчилари учун ўринлар
ТАҚСИМОТИ

Муассасалар Ўринлар
1 МДХ давлатлари 4
2 Қорақолпоғистон Республикаси 2
3 Андижон вилояти 2
4 Бухоро вилояти 2
5 Жиззах вилояти 2
6 Қашқадарё вилояти 2
7 Навои вилояти 2
8 Наманган вилояти 2
9 Самарқанд вилояти 2
10 Сурхондарё вилояти 2
11 Сирдарё вилояти 2
12 Хоразм вилояти 2
13 Фарғона вилояти 2
14 Тошкент вилояти 8
15 Тошкент шахри 40
16 Тошкент Тиббиёт академияси 30
17 Тошкент Тиббиёт академияси клиникалари 5
18 ТошПИ 25
19 ТошВМОИ 80
20 ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар 34
ЖАМИ 250
Фан ва ўқув юртлари Бош
бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ

Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  365
Қабул қилиниш санаси:  18.03.2013
Кўчириб олиш pdf |