Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси ишловчи аҳолисининг саломатлигини сақлаш” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида Бош сахифа

07 марта 2013

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси ишловчи аҳолисининг саломатлигини сақлаш” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси
ишловчи аҳолисининг саломатлигини сақлаш”
мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш
тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республикада ишловчи ахолининг саломатлигини сақлаш мақсадида Олмалиқ Тоғ-кон металлургия комбинати ҳомийлигида Тошкент тиббиёт академиясининг 2012 йил 29 декабрдаги 03-3198-сонли хатини инобатга олган ҳолда

1. 2013 йил 25-26 октябр кунлари Тошкент вилоятида “Ўзбекистон Республикаси ишловчи ахолисининг саломатлигини сақлаш” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (А.Э.Сидиқов) ва Тошкент тиббиёт академиясига (Ш.И.Каримов) юклатилсин.

3. “Ўзбекистон Республикаси ишловчи ахолисининг саломатлигини сақлаш” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастурини 1-илова;
- ташкилий қўмитa таркибини 2-илова;
- ишчи комиссия таркибини 3-илова;
- ўринлар тақсимотини 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент тиббиёт академияси ректори Ш.И.Каримовга:
- конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомий Олмалиқ Тоғ-кон металлургия комбинати маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин;
- ҳорижий иштирокчилар рўйхати жорий йилнинг 25 сентябрига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига ўрнатилган тартибда тақдим этилсин;
- конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин;
- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, Республика ва Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбарларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига:
- 4-иловага мувофиқ, анжуман ишида қатнашиш учун Вилоят Соғлиқни сақлаш Бош бошқармалари бошлиқларининг даволаш ишлари буйича ўринбосарлари, касб касалликлари буйича бош мутахассислари, Вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг меҳнат гигиенаси буйича мутахассислари ва бошқа мутахассисларни, терапия йўналишдаги кафедралар мудирлари ва ходимларни ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Мазкур фармойиш ижросини назорати Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

ВазирА.В.Алимов
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 1-илова

“Ўзбекистон Республикаси ишловчи ахолисининг саломатлигини сақлаш” мавзусидаги илмий-амалий конференция
ДАСТУРИ

  1. Касб касалликлари ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ касалликлар: ташхислаш, даволаш, олдини олиш.
  2. Меҳнат муҳофазаси: ҳимоя воситаларини ташкил қилиш, иш жойларини шаҳодатлаш.
  3. Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон металлургияси, нефтгаз саноати, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ишловчилар саломатлиги.
  4. Ногиронларнинг тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитацияси.
  5. Ишловчи аҳоли орасида соғлом турмуш тарзида яшаш тарғиботининг замонавий асослари.
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 2-илова

«Ўзбекистон Республикаси ишловчи ахолисининг саломатлигини сақлаш» мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ

Раис: А.А.Худаяров Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосарлари:
С.С. Саидалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари
Ш.Э. Атаханов Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи
Аъзолар:
Д.Б.Миразимов Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи
К.К.Мухаммедов ЎзР ССВ Бош санитария эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи
И.Р. Мавлянов ССВнинг илмий тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш бўлимининг раҳбари
Ш.И. Каримов Тошкент тиббиёт академияси ректори
А.Э.Сиддиқов Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти
Т.Г. Ахмедов Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошлиғи
Д.К. Нажмитдинова Тошкент тиббиёт академияси илмий ишлар бўйича проректори
Л.Х. Мусажонова Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бош мутахассиси
З.У.Розиқова Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси етакчи мутахассиси
Ф.Ч.Санаев ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
Ш.К. Махмудова ССВнинг бош профпатологи
С.Б. Шоумаров Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ директори
А. Хайдаров ОАО АГМК директор ўринбосари
С.А. Череменский ОАО АГМК бош мухандис ўринбосари
С.С. Махкамов ОАО АГМК тиббий бўлим бошлиғи
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

«Ўзбекистон Республикаси ишловчи ахолисининг саломатлигини сақлаш» мавзусидаги илмий-амалий конференция ишчи комиссиялари
ТАРКИБИ

1. Муҳаррирлик ва нашриёт комиссияси:
Раис Тешаев О.Р. ТТА ўқув ишлари бўйича проректори
Аъзолар Махмудова Ш.К. ТТА доценти, ССВнинг бош профпатологи
 
Мидасов М.М. ТТА доценти
 
Ташмухамедова М.К. ТТА катта ўқитувчиси
 
Нормуродов Ж.А. ТТА 1-клиникаси бўлим мудири
 
Вахидов А.Я. СГва КК ИТИ клиникаси бўлими мудири
2. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси:
Раис Санаев Ф.Ч.  
 
Бобомуродов Т.А. ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори
Аъзолар Махмудова Ш.К. ТТА доценти, ССВнинг бош профпатологи
 
Хайдаров А. Р. ОАО АГМК директор ўринбосари
 
Череменский С.А. ОАО АГМК бош мухандис ўринбосари
3. Конференция котибияти ва қатнашчиларни рўйхатга олиш комиссияси:
Раис Рискиев Б.А. СГва КК ИТИ директор ўринбосари
Аъзолар Агзамова Г.С. ТТА доценти
 
Хамрокулова М.А. Тошкент ВМОИ доценти
 
Вахидов А.Я. СГва КК ИТИ клиникаси бўлими мудири
4. Конференция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссияси:
Раис Хайдаров А. Р. ОАО АГМК директор ўринбосари
Аъзолар Череменский С.А. ОАО АГМК бош мухандис ўринбосари
 
Махкамов С.С. ОАО АГМК тиббий бўлим бошлиғи
5. Зал ва фойени тайёрлаш бўйича комиссия:
Раис Хайдаров А. Р. ОАО АГМК директор ўринбосари
Аъзолар Череменский С.А. ОАО АГМК бош мухандис ўринбосари
 
Жураев Ш.Т. ОАО АГМК ММҚ ва ТХ бўлими бошлиғи
 
Махкамов С.С. ОАО АГМК тиббий бўлим бошлиғи
6. Дастур, маърузалар вамсертификатларни тайёрлаш бўйича комиссия ва котибият:
Раис Махмудова Ш.К. ТТА доценти, ССВнинг бош профпатологи
Аъзолар Рискиев Б.А. СГва КК ИТИ директор ўринбосари
 
Агзамова Г.С. ТТА доценти
 
Хамрокулова М.А. Тошкент ВМОИ доценти
 
Вахидов А.Я. СГва КК ИТИ клиникаси бўлими мудири
7. Анжуман қатнашчиларни транспорт билан таъминлаш бўйича комиссия:
Раис Хайдаров А. Р. ОАО АГМК директор ўринбосари
Аъзолар Череменский С.А. ОАО АГМК бош мухандис ўринбосари
 
Жураев Ш.Т. ОАО АГМК ММҚ ва ТХ бўлими бошлиғи
 
Махкамов С.С. ОАО АГМК тиббий бўлим бошлиғи
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Ўзбекистон Республикаси ишловчи аҳолисининг саломатлигини сақлаш” мавзусидаги илмий-амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар
ТАҚСИМОТИ

Муассасалар Ўринлар
1. МДХ давлатлари 4
2. Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, ДСЭНМ 3
3. Андижон вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
4. Андижон давлат тиббиёт институти ССБ, ДСЭНМ 1
5. Бухоро вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
6. Бухоро тиббиёт институти ССБ, ДСЭНМ 1
7. Жиззах вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
8. Қашқадарё вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
9. Навоий вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
10. Наманган вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
11. Самарқанд вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
12. Самарқанд Давлат тиббиёт институти 1
13. Сирдарё вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
14. Сурхондарё вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
15. Хоразм вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
16. ТТА Ургенч филиали 1
17. ТТА Фарғона филиали 1
18. Фарғона вилояти ССБ, ДСЭНМ 3
19. Тошкент вилояти ССБ, ДСЭНМ 60
20. Тошкент тиббиёт академияси 4
21. Тошкент педиатрия тиббиёт институти 1
22. Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти 1
23. Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ 8
24. Тошкент шаҳри ССББ, 6
25. Республика ДСЭНМ 1
 
Жами: 126

Эслатма: Конференция Олмалиқ Тоғ-кон металлургия комбинатининг мажлислар залида ўтказилади.

Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ

Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  259
Қабул қилиниш санаси:  25.02.2013
Кўчириб олиш pdf |