Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент шаҳрида «Эпилепсия, пароксизмал холатлар ва неврологиянинг долзарб муаммолари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида Бош сахифа

07 марта 2013

Тошкент шаҳрида «Эпилепсия, пароксизмал холатлар ва неврологиянинг долзарб муаммолари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Тошкент шаҳрида «Эпилепсия, пароксизмал
холатлар ва неврологиянинг долзарб
муаммолари» мавзусида илмий-амалий
конференция ўтказиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2013 йил 18-19 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Эпилепсия, пароксизмал холатлар ва неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилсин.

2.Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (А.Э.Сидиқов) ва Тошкент Педиатрия тиббиёт институти (Б.Т.Даминов), Неврологлар Ассоциациясига (Б.Г. Гафуров) юклатилсин.

3 “Эпилепсия, пароксизмал холатлар ва неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастурини 1-илова;
- ташкилий қўмитa таркибини 2-илова;
- ишчи комиссия таркибини 3-илова;
- ўринлар тақсимотини 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ректори Б.Т.Даминов, Ўзбекистон Неврологлар Ассоциацияси раиси Б.Г. Гафуровга:
- конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин;
-ҳорижий иштирокчилар рўйхати жорий йилнинг 19 мартига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига ўрнатилган тартибда тақдим этилсин;
- конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин;
- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5.Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар хокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига: - 4-иловага мувофиқ, анжуман ишида қатнашиш учун бош неврологлар, болалар неврологлари, нейрохирурглар, психиатрлар, ва бошқа мутахассисларни, Республика даволаш-профилактика муассасалари бош шифокор ўринбосарлари, ушбу йўналишдаги кафедралар мудирлари ва ходимларни ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Мазкур фармойиш ижросини назорати Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

ВазирА.В.Алимов
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 1-илова

“Эпилепсия, пароксизмал холатлар ва неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция
ДАСТУРИ

  1. Эпилепсия и пароксизмал холатлар муаммолари.
  2. Симптоматик, травмалар оқибатидаги эпилепсия.
  3. Эпилепсия ва когнитив ўзгаришлар.
  4. Эпилепсияни замонавий консерватив ва хирургик даволаш усуллари.
  5. Эпилепсии ташхисида ЭЭГ ва видео-ЭЭГмониторинги.
  6. Синкопал холатлар
  7. Бош мия сурункали ишемияси муаммолари
  8. Инсульт ива инсультдан кейинги холатлар
  9. Кон- томир деменцияси
  10. Асаб тизимининг инфекцион-яллигланиш ва токсик зарарланиш синдромлари
  11. Катталарда ва болаларда учрайдиган нейродегенератив касалликлари
  12. Асаб касаллакларини ташхислаш ва даволашда янги технологиялар
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 2-илова

“Эпилепсия, пароксизмал холатлар ва неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ

Раис: А.А.Худаяров Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
Раис ўринбосарлари:  
Ш.Э. Атаханов Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи
Д.Б.Миразимов Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи
Аъзолар:  
И.Р. Мавлянов ССВнинг илмий тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш бўлимининг раҳбари
Б.Т.Даминов Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ректори
А.Э.Сиддиқов Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти
Б.Г.Гафуров ССВнинг бош неврологи
Ш.Ш.Шамансуров ССВнинг бош болалар неврологи
Л.Х. Мусажонова Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бош мутахассиси
Ё.Н.Маджидова Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири
Ф.Ч.Санаев ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Эпилепсия, пароксизмал холатлар ва неврологиянинг долзарб муаммолари”мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича ишчи комиссиялар
ТАРКИБИ

1.Мухаррирлик ва нашриёт комиссияси:

Раис: Маджидова Ё.Н. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедраси мудири
Аъзолар: Гафуров Б.Г. ССВнинг бош неврологи
 
Рахимбаева Г.С. Тошкент Тиббиёт академияси кафедра мудири
 
Мирджураев Э.М Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти кафедра мудири

2. Конфереция маърузалари, дастури ни тайёрлаш бўйича комиссияси

Раис: Маджидова Ё.Н. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедраси мудири
Аъзолар: Гафуров Б.Г. ССВнинг бош неврологи
 
Агзамова Ш.Р. Тошкент Тиббиёт Педиатрия институтининг илимий булимининг мудири
 
Нурмухамедова М.А. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедраси доценти

3. Конфереция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси

Раис: Санаев Ф.Ч. ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
Аъзолар: Садыкова Г.К. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедраси профессори
 
Халимова Х.М. Тошкент тиббиёт академияси кафедра профессори
 
Муратов Ф.Х. Тошкент Тошкент тиббиёт академияси кафедра профессори
 
Ибодуллаев З.Р Тошкент тиббиёт академияси кафедра профессори

4. Зал ва фойени тайёрлаш комиссияси:

Раис: Аликулова Н.А. ТошВМОИ кафедра профессори
Аъзолар: Киличев И.А. ТТА Ургенч филиали, кафедра мудири
 
Таджиев Б.М. ТошПТИ 2 чи педиатрия факультети декани
 
Захидов А.Я. РШТЁИМнинг катта илмий ходими

5. Конфереция қатнашчиларини рўйхатга олиш бўйича комиссия ва котибият:

Раис: Рахимбаева Г.С. Тошкент Тиббиёт академияси кафедра мудири
Аъзолар: Максудова Х.Н. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедра доценти
 
Джурабекова А.Т. Самарканд Тиббиёт Институтининг неврология кафедрасининг мудири

6. Конфереция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:

Раис: Халимова Х.М. Тошкент тиббиёт академияси кафедра профессори
Аъзолар: Мирджураев Э.М Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти кафедра мудири
 
Ибодуллаев З.Р Тошкент тиббиёт академияси кафедра профессори
 
Таджиев Б.М. ТошПТИ 2 чи педиатрия факультети декани

7. Конференция қатнашчиларини кутиб олиш, жой билан таъминлаш ва транспорт Билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис: Таджиев Б.М. ТошПТИ 2 чи педиатрия факультети декани
Аъзолар: Захидов А.Я. РШТЁИМнинг катта илмий ходими
 
Саидвалиев Ф.С. Тошкент тиббиёт академияси кафедра доценти
 
Сагатов Д.Р. ТошПТИ Тошкент тиббиёт академияси кафедра к.и.х.

8. Анжуманни маблағ билан таъминлаш ва ҳомийлар билан ишлаш комиссия:

Раис: Б.Г.Гафуров ССВнинг бош неврологи
Аъзолар: Ё.Н.Маджидова Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кафедраси мудири
 
Ш.Ш.Шамансуров Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти кафедра мудири

9. Конференция қатнашчиларини сертификатлар билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис: Мирджураев Э.М. ТошВМОИ кафедра мудири
Аъзолар: Прохорова А.В. ТТА кафедра профессори
 
Аликулова Н.А. ТошВМОИ кафедра профессори
 
Уринов М.Б. БухТИ кафедра мудири
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Эпилепсия, пароксизмал холатлар ва неврологиянинг долзарб муаммолари”мавзусидаги илмий-амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар
ТАҚСИМОТИ

 
Муассасалар Ўринлар
1 МДХ давлатлари 20
 
Қорақолпоғистон Республикаси 4
2 Тошкент ПТИ институти Нукус филиали 2
3 Андижон вилояти 4
4 АндДавТИ 4
5 Бухоро вилояти 4
6 БухТИ 4
7 Жиззах вилояти 4
8 Қашқадарё вилояти 4
9 Навои вилояти 4
10 Наманган вилояти 4
11 Самарқанд вилояти 4
12 СамДавТИ 4
13 Сурхондарё вилояти 4
14 Сирдарё вилояти 4
15 Хоразм вилояти 4
16 ТМАнинг Урганч филиали 4
17 Фарғона вилояти 4
18 Тошкент вилояти 4
19 Тошкент шахри 30
20 Тошкент Тиббиёт академияси 40
21 ТошПИ 40
22 ТошВМОИ 40
23 РШТЁИМ 4
24 Республика Нейрохирургия илмий маркази 4
25 Республика даволаш-профилактика муассасалари 4
26 ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар 20
 
ЖАМИ 270
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ

Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  261
Қабул қилиниш санаси:  25.02.2013
Кўчириб олиш pdf |