Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент шаҳрида “Вирусли инфекцияларни ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги технологиялар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида Бош сахифа

07 марта 2013

Тошкент шаҳрида “Вирусли инфекцияларни ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги технологиялар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Тошкент шаҳрида “Вирусли инфекцияларни
ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги
технологиялар” мавзусида илмий-амалий
конференция ўтказиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2013 йил 28-30 март куни Бухоро шаҳрида “Вирусли касалликларнинг ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги технологиялар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилсин.

2.Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўқув юртлари (Ш.Э.Атаханов), Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (К.Қ.Мухаммедов), Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ( И.И.Амонов) ва Вирусология илмий-текшириш институтига (Э.И.Мусабаев) юклатилсин.

3. “Вирусли касалликларнинг ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастурини 1-илова,
- ташкилий қўмитa таркибини 2-илова,
- ишчи комиссия таркибини 3-илова,
- ўринлар тақсимотини 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вирусология илмий-текшириш институти директори Э.И.Мусабаевга:
- конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
- ҳорижий иштирокчилар рўйхати жорий йилнинг 1 мартига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига, ўрнатилган тартибда, тақдим этилсин;
- конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.
- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5.Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4-иловага мувофиқ семинар ишида қатнашиш учун Бош инфекционист ва бошқа мутахассисларни, ушбу йўналишдаги кафедра мудирлари ва ходимларни ҳомийлар ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан юборилиши таъминлансин.

7. Мазкур фармойиш ижросини назорати Санитария- эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи К.К. Мухаммедов зиммасига юклатилсин.

Вазир ўринбосариСС.Сайдалиев
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 1-илова

“Вирусли касалликларнинг ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий конференция
ДАСТУРИ

  1. ОИВ нинг дорига нисбатан чидамлилиги.
  2. Вирусли гепатит С. Ташхислашда янги молекуляр-генетик технологиялар.
  3. Вирусли касалликларни олдини олиш чора-тадбирлари.
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 2-илова

“Вирусли касалликларнинг ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ

Раис: С.С.Сайдалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
Раис уринбосарлари:  
Ш.Э.Атаханов Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи
К.К.Мухамедов Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармасининг бошлиғи
Аъзолар:  
И.Р. Мавлянов ССВнинг илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими раҳбари
И.И.Амонов Бухоро ВССБ бошлиғи
Э.И.Мусабаев Вирусология ИТИ директори
Ф.Ч.Санаев ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
Р.Р. Латыпов Вирусология ИТИ илмий ишлар буйича ўринбосари вазифасини бажарувчи
М.У. Асилова Вирусология ИТИ клиникаси бош шифокори
А.С.Хикматуллаева Вирусология ИТИ илмий котибаси
В.А.Шерматов Республика арбовирус инфекциялари марказининг раҳбари
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Вирусли касалликларнинг ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича ишчи комиссиялар
ТАРКИБИ

1.Мухаррирлик ва нашриёт комиссияси:

Раис: С.С.Сайдалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
Аъзолар: Э.И. Мусабаев Вирусология ИТИ директори
 
Р.Р. Латыпов Вирусология ИТИ илмий ишлар буйича ўринбосари вазифасини бажарувчи
 
М.У.Асилова Вирусология ИТИ клиникаси бош шифокори

2. Маблағ билан таъминлаш ва хомийлар билан ишлаш комиссияси:

Раис: Э.И. Мусабаев Вирусология ИТИ директори
Аъзолар: М.У.Асилова Вирусология ИТИ клиникаси бош шифокори
 
А.С.Хикматуллаева Вирусология ИТИ илмий котибаси

3.Конференция маърузаларини ва дастурини тайёрлаш бўйича ишлаш комиссияси

Раис: В.А. Шерматов Республика арбовирус инфекциялари марказининг раҳбари
Аъзолар: Б.Р.Алиев Вирусология ИТИ етакчи илмий ходими
 
М.А. Абдукадырова Вирусология ИТИ бош илмий ходими

4. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси

Раис: Ф.Ч. Санаев ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи
Аъзолар: Х.М. Мустафаев Вирусология ИТИ грант раҳбари
 
Р.А.Рахимов Вирусология ИТИ катта илмий ходими
 
Ш.Д.Умурзаков Вирусология ИТИ кичик илмий ходими
 
С.М. Шарапов Вирусология ИТИ кичик илмий ходими

5. Зал ва фойени тайёрлаш комиссияси:

Раис: М.У.Асилова ССВнинг Вирусология ИТИ клиникаси бош шифокори
Аъзолар: М.И.Рахманов Вирусология ИТИ клиника бош шифокори ўринбосари
 
Л.Е.Алиева Вирусология ИТИ Референс лаборатория раҳбари
 
И. Н.Эгамова Вирусология ИТИ ташкилий услубий бўлим мудири

6. Конференция қатнашчиларини рўйхатга олиш бўйича комиссия ва котибият:

Раис: А.С.Хикматуллаева Вирусология ИТИ илмий котибаси
Аъзолар: Н.С.Ибадуллаева Вирусология ИТИ кичик илмий ходими
 
Г.Т.Юлдашова Вирусология ИТИ кичик илмий ходими
 
Н.Н.Волкова Вирусология ИТИ кичик илмий ходими

7. Конференция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:

Раис: В.А. Шерматов Республика арбовирус инфекциялари марказини раҳбари
Аъзолар: Ш.Д.Умурзаков Вирусология ИТИ кичик илмий ходими
 
Н.С. Абидова Вирусология ИТИ клиника врачи

8. Конференция қатнашчиларини сертификатлар билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис: Э.И. Мусабаев Вирусология ИТИ директори
Аъзолар: Х.М. Мустафаев Вирусология ИТИ грант раҳбари

9. Конференция қатнашчиларини кутиб олиш, жой билан таъминлаш ва рўйхатга олиш бўйича комиссия:

Раис: У.Исмаилов Бухоро шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи
Аъзолар: Р.Р. Латыпов Вирусология ИТИ илмий ишлар буйича ўринбосари вазифасини бажарувчи
 
М.И.Рахманов Вирусология ИТИ клиника бош шифокорининг ўринбосари
 
А.С.Хикматуллаева Вирусология ИТИ илмий котибаси
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «___»___________даги
сонли фармойишига 3-илова

“Вирусли касалликларнинг ташхиси, даволаш ва профилактикасида янги технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар
ТАҚСИМОТИ

1. МДХ ва узоқ ҳорижий давлатлар 8
2. Қорақалпоғистон Республикаси ССВ 2
3. ТошПМИнинг Нукус филиали 1
4. Андижон вилояти ССБ 2
5. Анд ДавТИ 1
6. Бухоро вилояти ССБ 7
7. БухТИ 3
8. Жиззах вилояти ССБ 2
9. Қашқадарё вилояти ССБ 2
10. Навоий вилояти ССБ 2
11. Наманган вилояти ССБ 2
12. Самарқанд вилояти ССБ 2
13. СамДавТИ 2
14. Сирдарё вилояти ССБ 2
15. Сурхондарё вилояти ССБ 2
16. Хоразм вилояти ССБ 2
17. ТТАнинг Урганч филиала 2
18. Фарғона вилояти ССБ 2
19. Тошкент вилояти ССБ 2
20. Тошкент шахри ССБ 2
21. Тошкент Тиббиёт Академияси 2
22. ТошВМОИ 6
23. ТошПМИ 2
24. ЭМЮКИТИ 2
25. Республика СПИД маркази 4
26. Вирусология ИТИ 10
 
Жами: 76
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ

Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  275
Қабул қилиниш санаси:  27.02.2013
Кўчириб олиш pdf |