Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ № 38. Колопроктология касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

13 февраля 2013

Буйруқ № 38. Колопроктология касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида

Приказ МЗ №38 от 13.02.2013 года



Колопроктология
касалликларини диагностика
ва даволаш стандартларини
тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сонли қарорини ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда колопроктология касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

1. Колопроктология касалликларини диагностика ва даволаш стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов ва колопроктология касалликлари бўйича консультанти С.Н.Наврузовларга;

мазкур буйруқ билан тасдиқланган стандартларни тегишли тиббий муассасаларига етказилиши таъминлансин ва амалиётда фойдаланишини доимий мониторинги олиб борилсин;

тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган стандартлар ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқилсин ва такомиллаштириш тадбирлари олиб борилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббий муассасалари раҳбарларига;

иловада тасдиқланган стандартларни тегишли тиббий муассасаларда тадбиқ этилишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и рА.В.Алимов


Киритилди:  
ДПЁТББ Бошлиғи Д.Б.Миразимов
Келишилди:  
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров
Вазирнинг ўринбосари А.И.Камилов
Назорат инспекцияси бошлиғи Ў.С.Исмаилов
ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов
СЭНББ бошлиғи К.К.Мухамедов
ОваБМҚББ бошлиғи С.И.Исмаилов
Юридик хизмат бошлиғи Б.Г.Хажиханов

Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 38
Қабул қилиниш санаси:  13.02.2013
Кўчириб олиш pdf |