Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №2422. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба кўлланилиши таъқиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўгрисида Бош сахифа

05 февраля 2013

Буйруқ №2422. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба кўлланилиши таъқиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўгрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ

2013 йил 5 февраль

2422-сон

Ўзбекнстон Реснубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба кўлланилиши таъқиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўгрисида


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адяия вазиряиги
Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат
рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 382-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ғужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 413-модда) мувофиқ буюраман:

  1. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1784, 2008 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 107-модда);

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2009 йил 9 октябрдаги 299-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруғи (рўйхат рақами 1784-1, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 471-модда).

  3. Мазкур буйруқ расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.В.Алимов
Тошкент ш.,
2013 йил “28”январь
16-сон
Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш
вазирининг 2013 йил «28» январь
16 -сон буйруғига илова


Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар РЎЙХАТИ
Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар номи
1. Милк электродлари*
2. Ўт йўлларини дренажлаш учун найчалар
3. Оддий дренаж найчалар
4. Нафас фильтрлари
5. Нафас шланглари*
6. Блекмор зондлари
7. Ошқозон зондлари
8. Ичак интубацияси учун Эббот найчалари
9. Коронарография учун катетерлар
10. Сийдик катетерлари
11. Турли хилдаги катетерлар (периферик вена, йўналтирувчи ва бошқалар), ангиокатлар
12. Эндохирургия учун клипсалар (упаковка)
13. Қолип олиш учун пластмасса қошиқлар
14. Стоматологик кўриш набори (пластик)
15. Гинекологик кўриш набори. вагинал ойна (пластик).
16. Коронар ўтказгичлар
17. Жўмраклар (сарфлов материаллари)
18. Анестезия килиш учун набор (спинал)
19. Трансдермал (тери орқали) дренажлаш учун тўплам
20. Плазмафильтрлар
21. Барча турдаги пульпаэкстракторлар
22. Римерлар (илдиз каналларига ишлов бериш учун)*
23. Қон тайёрлаш учун шиша идишлар
24. Нафас йўллари санаторлари
25. Скарификаторлар
26. Стоматологик карпул игналари
27. Файллар (илдиз каналларини ишлов бериш учун)*
28. Эндотрахеал трубкалар ўтказгич билан
29. Кўп маротаба қўлланиладиган шприцлар
30. Диализатор**
31. Артериал қон ўтказувчи магистраль**
32. Вена қон ўтказувчи магистраль**
33. Артериал диализ игнаси**
34. Вена диализ игнаси**
35. Диализ катетери**
*ўрнатилган тартибда стерилизация (буғ ва қуруқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилишдан ташқари) қоидаларига риоя қилган ҳолда қайта ишлатиш мумкин.
**ҳар бир бемор учун индивидуал ишлатилади

Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 2422
Қабул қилиниш санаси:  05.02.2013
Кўчириб олиш pdf |