Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида Бош сахифа

04 января 2013

Буйруқ №4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида

О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

04.01.2013 йилдаги № 4 буйруқ

Тошкент ш.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг

“Чет тилларини ўрганиш тизимини янада

такомиллаштириш чора - тадбирлари

тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш” мажлисининг 2012 йил 24 декабрдаги № 01-07/1-840-сонли баёни ижросини амалга ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

1. Ўзбекистон Республика Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш” мажлиси 2012 йил 24 декабрдаги № 01-07/1-840-сонли баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов ва вазирлик тассаруфидаги тиббиёт олий таълим муассасалари раҳбарларига;

- 2013 йил 20 январга қадар тиббиёт олий таълим муассасаларида чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин;

-2013 йил 20 январга қадар 2015/2016 ўқув йилларидан бошлаб барча олий таълим муассасаларига кириш тестлари блокига хорижий тилни киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, бу борада таклифлар ишлаб чиқилсин ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ф ва ЎЮББга тақдим этсин;

-2013 йил 1 февралга қадар таълим муассасаларида замонавий педагогик ва аҳборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланган холда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ёш авлодни чет тилларга ўқитиш ҳамда мутахассисиларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлансин ва келишиш учун ўрнатилган тартибда вазирликнинг Ф ва ЎЮББга тақдим этсин;

-бир ой муддатда ўқитувчилар малакасини ошириш тизими, ўқув-услубий таъминоти ҳолати танқидий ўрганилсин ва уларни замонавий ўқув-услубий материаллар билан мунтазам таъминлаб бориш чора-тадбирлари ишлаб чиқилсин;

-2013 йил 20 январга қадар 2013-2016 йилларда таълим муассасалари хорижий тиллар кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)нинг жадаллаштирилган дастури ишлаб чиқилсин;

-2013 йил 20 январга қадар узлуксиз таълим тизимида чет тилларини ўрганиш бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш ҳамда модернизациялаш бўйича муаллифлар гуруҳлари шакллантирилсин ва тасдиқлансин;

-олий таълим муассасалари ва тиббиёт коллежлари чет тиллари ўқитувчиларини “Истеъдод” жамғармаси орқали қисқа муддатли стажировкаларга боришини ташкил этиш коплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилсин ва жорий йилдан бошлаб бажарилиши таъминлансин;

-2013/2014 ўқув йилларидан бошлаб “Ўзбекистонда чет тиллари бўйича энг яхши ўқитувчи” танлови жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин;

-бажарилган ишлар ҳақида белгиланган муддатда вазирликка маълумот тақдим этилиши таъминлансин.

3. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р А.В.Алимов

Киритилди:

Фан ва ўқув юртлари бош

бошқармаси бошлиғи


Ш.Э.Атаханов




Келишилди:



Вазирнинг биринчи ўринбосари


А.А.Худаяров

Назорат инспекцияси бошлиғи


Ў.С.Исмаилов




Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш депаратаменти бошлиғи


А.Э.Сидиқов







Юридик ҳизмати бошлиғи


Б.Г.Хажиханов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 4
Қабул қилиниш санаси:  04.01.2013
Кўчириб олиш pdf |