Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №137. Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида Бош сахифа

18 мая 2012

Буйруқ №137. Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида

О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2012 йил 18 май  137

Тошкент ш.

Бирламчи тиббий-санитар ёрдам

муассасаларида ҳомиладорларга

тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал

парваришни таъминлаш ва

ташкиллаштириш тўғрисида

Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатишсифатини ошириш, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича Мингйилликнинг Ривожланиш Мақсадларига эришиш учун Ўзбекистонда қабул қилинган мажбуриятларни бажариш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида 1-сонли иловага асосан ҳомиладорларга антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисидаги Низом,

- №2-сонли иловага асосан хомиладорлар уй варақасини (ҲУВ) олиб бориш стандарти,

- №№3-18-сонли иловага асосан хомиладорларни олиб бориш стандартлари тасдиқлансин;

2. Қорақалпоғистон Республикаси соғликни сақлаш Вазири, Тошкент шахар ва вилоятлар соғликни сақлаш бошқармаларига:

- ҳомиладорларга бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида иловаларга асосан юқори малакали антенатал парвариш кўрсатиш таъминлансин;

- ҳомиладорлар, туғувчи ва туққан аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари ва туғруқ муассасаларида имконияти кенгайтирилсин;

- ҳомиладорларни эрта диспансер кузатувига олиниши (ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача) ва уйда патронаж назорати мунтазам таъминлансин;

- умумий амалиёт шифокори/оилавий шифокор ҳомиладорларга антенатал парваришни таъминлаш ва уларни ҳавфсиз туғруққа тайёрлашга жавобгар бўлган асосий мутахассис деб ҳисоблансин;

- ҳавф гуруҳидаги ҳомиладорларни 16-20 ҳафталик муддатларда скрининг марказларида текширувдан ўтишлари таъминлансин;

- барча ҳомиладорларда ОИВ-инфекцияси бўйича маслаҳат ва тестлаш ўтказилсин;

- шошилинч ҳолатларда соматик ва акушерлик патологияси бўлган ҳомиладорларни ўз вақтида шифохонага ёткизиш учун бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари, туғруқ комплекслари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам станциялари ва бошқа ДПМ ўртасида доимий алоқа таъминлансин;

- ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасигача муддатидаги соматик патологияси бўлган ва стационар шароитида даволанишга муҳтож бўлган ҳомиладорларни шифохонага ёткизиш учун лозим бўлган махсус тиббий ёрдам ҳажми ва мос муассасани аниқлаш ишлари олиб борилсин;

- ҳар бир бирламчи тиббий-санитар ёрдам (БТСЁ) муассасалари (ҚВП, ОП, ШТБ/ТТБ)да ҳомиладорлик, туғруқнинг кечиши ва туғруқдан кейинги даврдаги аёлларнинг соғлиги ҳолатига боғлиқ ҳолда туғруқ мажмуаси ёки кўп тармоқли муассасаларга ётқизиш ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мувофиқлиги, антенатал парвариш алгоритми ва хабарнома схемасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари ўтказилсин;

- бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари УАШ/оилавий шифокори, дояси ва патронаж ҳамшираси томонидан туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ва чақалоқларнинг патронажи ва диспансер кузатуви таъминлансин;

- бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари тиббий ходимлари томонидан эрта ёшда ва 35 ёшдан катта аёлларда ҳомиладорликни олдини олиш, интергенетик интервални сақлаш, ҳомиладорликка нисбий ва мутлоқ монеълиги бўлган аёлларда ҳомиладорликни олдини олишга қаратилган санитар-оқартув ишларини ўтказилиши таъминлансин;

- бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари тиббий ходимларининг

ҳомиладорлар, оналар ва болалар саломатлиги, репродуктив саломатликни мухофаза килиш масалалари бўйича касбий малакасини узлуксиз ошириб борилиши таъминлансин.

3. Вазир ўринбосари А.И.Камилов, ОваБМҚББ бошлиғи Д.И.Ахмедова ва ДПЁББ бошлиғи Д.Б.Миразимовларга;

- ЖССТ тавсияларига амал қилган ҳолда бирламчи тиббий-санитар ёрдам (БТСЁ) ва туғруқ муассасаларида ҳомиладорлар, туғувчи ва туққан аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини мукаммаллаштириш;

- доимий асосда муаммоларни аниқлаб ва зудлик билан ҳал қилиб, жойларда буйруқнинг бажарилиши мониторингини ўтказиш;

- лозим бўлганда антенатал парвариш баённомаларини далилларга асосланган янги маълумотлар билан қайта кўриб чиқиш ва тўлдиришни таъминлаш хамда ушбу буйруқнинг жойларда татбиқ қилиниши ва бажарилишини таъминлаш ишлари назорати юклатилсин.

4. ОваБМКББ бошлиғи Д.И.Ахмедова ва ФваУЮББ Ш.Э.Атахановларга: доимий асосда умумий амалиёт шифокорларига антенатал парваришнинг замонавий асосларини ўргатиш бўйича ўқув семинарлари ташкил этилсин.

5. Соғликни сақлаш Вазирлигининг 2005 йил 5 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга ёрдам кўрсатиш бўйича замонавий технологияларни татбиқ қилиш тўғрисида»ги №425 буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари А.И.Камиловга юклансин.

Вазир А.И.Икрамов

ССВнинг 2012 йил « 18» май даги

137–сонли буйругига 1-сонли илова

Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладор аёлларни антенатал парвариш қилиш ва уни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низом.

Антенатал парвариш (АНП) бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари (БТСЁ) – ҚВП/оилавий поликлиника/марказий туман кўп тармоқли поликлиникаларида ўтказилади.

БТСЁ муассасалари фаолияти бўйсинувчи соғликни сақлаш ташкилотлари томонидан белгиланган ҳудудларга мувофиқ амалга оширилади.

Ҳомиладор аёл ҳақиқий яшаш жойи ёки рўйхатга олинган жойи бўйича паспорт ёки махалла қўмитаси маълумотномаси асосида диспансер кузатувига олинади.

БТСЁ муассасалари жиҳозланиши ва тиббий ходимлар штатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 27 мартдаги «Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ташкиллаштиришни мукаммаллаштириш тўғрисида»ги 80-сонли буйруғига асосан белгиланади.

Ҳомиладор аёл ҳақиқий яшаш манзили ёки паспортида рўйхатга олинган манзили ва шунингдек, маҳалла қўмитаси маълумотномаси бўйича диспансер кузатувига олинади.

БТСЁ муассасаларида АНП ни УАШ, доя, тиббий патронаж ҳамшираси амалга оширади.

АНП бўйича умумий амалиёт врачи/оилавий врач асосий маъсул мутахассис ҳисобланади.

АНП бўйича умумий амалиёт шифокорининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- ҳомиладор аёлни далилларга асосланган маълумот ва замонавий технологияларга асосланиб хомиладорлик даврида (7 мартадан кам бўлмаслиги лозим) малакали антенатал парвариш қилиш;

- ҳомиладорликни эрта муддатларида аниқлаш;

- ҳомиладор аёлларни лозим бўлганда тор мутахассисларни (акушер-гинеколог, эндокринолог, кардиолог ва б.) жалб этиб, тўлиқ бирламчи текширувдан ўтказиш;

- аёл соғлигини ҳисобга олган ҳолда ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш;

- ҳавф гуруҳидаги ҳомиладорларни 16-20 ҳафталик муддатда ҳомилада ривожланиш нуқсонларини аниқлаш мақсадида скрининг марказларига текширувга юбориш;

- ҳомилада ривожланиш нуқсонлари аниқланганда ҳомиладор аёл ва оила аъзоларидан ёзма розилик олган ҳолда ҳомиладорликни тўхтатишга йўллаш;

- ҳомиладорлик асоратларининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш – ҳомиладорлик ёки/ва соматик касалликлар асоратларини эрта аниқлаш, лозим бўлганда шошилинч ёрдам кўрсатиш ва ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш боскичларини ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида шифохонага ётқизишни ташкиллаштириш;

- 100% ҳомиладорларни ОИВ-инфекцияси бўйича маслаҳат ва тестдан ўтказилишини таъминлаш;

- ҳомиладорлар ва туғувчи аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш босқичларини ҳисобга олган ҳолда ҳомиладорликни олиб бориш, туғруққа тайёрлаш, акушер-гинеколог билан биргаликда туғруққа йўллаш манзилини танлаш;

- қўшимча соматик патологияси ёки акушерлик асоратлари бўлган ҳомиладорларни ТТБ/ШТБга йўллаш;

- ҳомиладорларга маслаҳат бериш ишларини ўтказиш, ҳомиладор аёл ва унинг оила аъзоларига “Ҳомиладорлик ва туғруқ давридаги ҳавфли белгилар” ҳақида маълумотларни бериш;

- туғруқдан кейинги тўлиқ парваришни таъминлаш, туғруқдан кейинги 40-45 кунларда контрацепция билан таъминлаш учун маслаҳат олиб бориш;

- соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тўғри овқатланиш, микронутриентларни қабул қилиш, чекиш ва алкогол истеъмол қилишнинг зарари ҳақида тушунтириш –тарғибот ишларини ўтказиш.

АНП бўйича доя ва патронаж тиббий ҳамширасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- ҳомиладор аёлларни эрта муддатда аниқлаб, ҳисобга олиш учун БТСЁ муассасасига ташрифини таъминлаш;

- УАШ/оилавий врач билан биргаликда ҳомиладорларни олиб бориш;

- Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирлиги буйруқлари ва ўрнатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тиббий ҳужжатларни юритиш;

- ҳомиладорлар ва туғруқдан кейинги даврдаги аёлларга ташриф жадвали бўйича режали равишда ёки чақириқ асосида уйда патронаж ёрдамини кўрсатиш;

- ҳомиладор аёлни даволаниш ёки туғиш учун шифохонага ётқизиш ҳақида маълумотларни УАШ/оилавий врач учун олишни таъминлаш;

- контрацепция масаласини ҳал қилиш учун аёлнинг туғруқдан кейинги (40 кундан сўнг) даврда БТСЁ муассасасига ташрифини таъминлаш.

- ўз ҳудуди аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тўғри овқатланиш, микронутриентларни қабул қилиш, чекиш ва алкогол истеъмол қилишнинг зарари ҳақида тушунтириш-тарғибот ишларини ўтказиш.

ССВнинг 2012 йил « 18» май даги

137–сонли буйругига 2-сонли илова

Ҳомиладорлар уй варақасини (ҲУВ) олиб бориш стандарти

Ҳомиладорлар уй варақаси (ҲУВ) ҳомиладор аёл ва унинг оила аъзоларини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишини кузатиш, ҳомиладорликнинг физиологик кечишдан четга чиқишини ўз вақтида аниқлаш ва тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш жараёнига жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

ҲУВни татбиқ қилишдан кутилган натижалар ҳомиладорлик давридаги асоратларни камайтириш, шифохонага оғир аҳволда келадиган аёллар сонини, оналар ва болалар касалланиши ва ўлимини олдини олиш ҳисобланади.

ҲУВни қўллаш жараёнида УАШ/доя аёл ва унинг оила аъзоларини ҲУВдан тўғри фойдаланишга ўргатади, ҳар бир ташрифда ҲУВ мазмуни билан танишиб боради ва керакли маълумотни беради, шунингдек, доимо ўз ёнида ҲУВни олиб юриш муҳимлиги ҳақида тависялар беради.

ҲОМИЛАДОРЛАР УЙ ВАРАҚАСИ

Она ҳақида шахсий маълумотлар:

· Ф.И.Ш.________________________________________________________

· Туғилган йили _______________Телефони___________________________

· Уй манзили _____________________________________________________

· Оилавий аҳволи____________________________________________

· Мурожаат қилиш учун яқин қариндошлари ёки шахслари манзили________

__________________________________________________________________

2. Соғлигининг ҳозирги ҳолати:

· Бўйи _____________________ Вазни________________

· Қон гуруҳи_____________ Резус-омили_________

· қон босими__________

Ушбу ҳомиладорлик хакида маълумотлар:

· Ҳомиладорлик ______ Туғруқ_____________

· Охирги ҳайзи__________________________

· Ҳомиланинг биринчи қимирлаши___________________ ҳафта

· Шифокор телефони_________________ доя телефони______________________

3. Ушбу ҳомиладорликдаги ўзгаришлар – белгиларга илова:

* - хавотирланишга сабаб бўлмайдиган ўзгаришлар;

? – шубҳали, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим;

! –зудлик билани шифокорга мурожаат этиш лозим

· I – триместр

Ўзгаришлар:

Тавсиялар:

*кўкрак безларида ўзгариш:

· дағаллашиш, сезгирлигининг ортиши

· сўрғичларининг катталашиши ва қорайиши

· терининг ёрилишлари

* кўкрак безининг бола туғилишига тайёрланиши.

? Овқат ҳазм қилиш муаммолари:

· кўнгил айниши

· қусиш

· таъм сезиш бузилиши

· антиқа маҳсулотларга эҳтиёж ортиши

? кўп ҳоларда кўп суюқлик ичиш ва таомни кам-камдан тез-тез истеъмол қилиш ёрдам беради. Ёғ ва ёғли ёки аччиқ маҳсулотларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Имкони борича маҳаллий ўсимлик ёғларини истеъмол қилинг. Агар қусиш кучайса врачга мурожаат этинг.

* Қабзият

* имкони борича ҳайвон маҳсулотлари эмас, балки турли хил ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилинг. Турли хил янги ва маҳаллий мева ва сабзавотларни, ҳамда оқ нон ўрнига йирик янчилган буғдой унидан тайёрланган нонни истеъмол қилинг.

* Ҳолсизлик, тез чарчаш

* тез-тез дам олинг ва тоза ҳавода сайр қилинг

* Тез-тез сийиш

* бу холат буйракларнинг функционал фаоллиги ортиши ҳисобига кузатилади.

! Ачишиш ва оғриқ пайдо бўлса, врачга мурожаат килинг

? Кайфият ўзгариши:

· депрессия ҳолатлари

· таъсирчанлик

? Одатдаги ишлар билан шуғулланиш фойдали, фикрни чалғитиш учун ҳар куни уйда ёки бошқа жойда бўлса ҳам иш билан машғул бўлинг. Агар кайфият ўзгариши кучайса, шифокор билан маслаҳатлашинг (қабулга эрингиз билан боришингиз мақсадга мувофиқ).

* Терининг баъзи қисмларида доғларнинг кўпайиши (юз, кўкрак, қорин ва б.)

* Ҳомиладорлик давридаги оддий ҳолат бўлиб, одатда туғруқдан сўнг ўтиб кетади.

? Қоринда оғриқ

? Қорин соҳасидаги тўхтовсиз кучли оғриқ бирор бир асоратдан дарак бериши мумкин, шу сабабли шифокорга мурожаат килиш лозим.

! Қон кетиши

! Агар қон кетиши тўхтамаса ва оғриқ билан кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим.

· II – триместр

Ўзгаришлар:

Тавсиялар:

? Бачадон ўсиши

? Бачадон туби баландлигини мунтаззам ўлчаб бориш ҳомиланинг ўсиши ҳақида маълумот беради. Ўзингиз шифокор билан маслаҳатлашиб, бачадон туби баландлигини ўлчашингиз ва маълумотларни жадвалга киритиб боришингиз мумкин. Асоратсиз кечаётган битта ҳомилали ҳомиладорликда ҳомиладорликнинг 24 ҳафтасидан бошлаб бачадон туби баландлиги сантиметрдаги ўлчами тахминан гестация муддатига мос келади. Агар бачадон ўлчамлари ўзгармаса, бу ҳомила ўсишдан тўхтаганлигини билдириши мумкин, бу ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

? Оёқ ва қўллар шиши

? Имконият туғилганда оёқларни кўтариб қўйиш лозим. Агар шишлар тўсатдан пайдо бўлса ёки кучли шишлар бўлса, шифокорга мурожаат этинг.

? Веналарнинг варикоз кенгайиши

? Узоқ вақт оёкда турмасликка ҳаракат қилинг. Ўтирганда оёқларни чалиштирмасликка ҳаракат қилинг. Шунингдек паст оёқ кийим кийиш ва сиқиб турувчи эластик колготкалар кийиш ҳам ёрдам беради. Агар веналарда оғриқ ёки қичишиш бўлса, шифокорга мурожаат килинг.

? Геморрой (бавосил):

· Орқа чиқарув соҳасида қичишиш

· ачишиш

· ичакларни бўшатишда оғриқ

· дефекация актидан сўнг ичаклардан қон кетиши

? Геморройни даволашнинг энг яхши усули – қабзиятнинг олдини олиш. Имкони борича ҳайвон маҳсулотлари эмас, балки турли хил ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилинг. Турли хил янги маҳаллий мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг. Агар оғриқ кучайса шифокорга мурожаат килинг.

? Сийиш

· тез-тез сийиш

· сийдик тутилиши

· сийдик тута олмаслик

? Тизза-тирсак ҳолатида ҳаракатсиз туриш ёрдам беради. Агар сийиш оғриқ билан кузатилса, врачга мурожаат килинг.

? Ҳомила қимирлашини ҳис этиш

? Ҳомила қимирлаган муддатни белгилаб қўйиш лозим (кўрсатилган жойдаги 3- пунктда белгиланади). Ҳомила қимирлашини кузатиб бориш лозим. Ҳомила ҳаракати тўсатдан ўзгарса ёки 24 соат ва ундан ортиқ вақт давомида қимирламаса, шифокорга мурожаат килинг.

* Онанинг руҳий ҳолати ўзгаришига ҳомиланинг реакцияси

* Кайфиятингизни бузилишдан олдин ҳомилангиз ҳақида ўйланг

* Белда оғриқ

* Бўғимлар гимнастикаси ва жисмоний машқларни бажариш фойда беради. Масалан: уй ишларини бажаришда (кир ювиш, овқат тайёрлаш, ҳовли супуриш ва б.) эгилмасликка ҳаракат қилинг.

* Уйқу ва дам олиш вақтидаги ноқулайликлар

* Чап ёнбошда ётиш энг қулай ҳолат ҳисобланади. Ёстиқ ва ёстиқчалар қўйиб, қулай ҳолатни эгаллашга ҳаракат қилинг

? Қин ажралмалари

? Ташқи жинсий аъзоларни доимо тоза ва қуруқ сақланг, тор ич кийим кийманг, ҳар бир ҳожатдан сўнг қин даҳлизини тозалаб ювинг. Бу соҳага кир совун, атир совун, ванна учун кўпиклар ва парфюмерия каби таъсирловчи воситаларни ишлатманг. Чайиш учун мойчечак, қора қиз, кўк чой дамламаси ёки оддий илиқ сувни ишлатинг. Агар ажралмалар кучли ҳидли, қичишиш билан, сарғиш-яшил рангда ёки қон қуйқалари билан кузатилса, шифокорга мурожаат килинг.

* Тери ёрилишлари

* Ҳомиладорлик давридаги гормонал ўзгаришлар натижаси бўлиб ҳисобланади. Туғруқдан сўнг танада чизиқлар қолади, лекин кейнчалик ранги ўзгариб, сезиларсиз бўлади.

? Қичишиш ва тошмалар

? Тез-тез чўмилиб, терингизни тоза тутинг. Агар 2-3 кундан ортиқ тошамалар тошиши кузатилса, шифокорга мурожаат килинг.

· III - триместр

Ўзгаришлар:

Тавсиялар:

? Зарда бўлиш

? Уйқудан олдин ёғли, калорияли ва аччиқ таомлар еманг. Кам-камдан тез-тез овқатланиш ҳам ёрдам беради. Ухлаганда баландроқ ёстиқда ётиш керак.

? Ҳансираш

? Тоза ҳавода сайр қилиш, бош ва елка тагига ёстиқ қўйиб кўтариб ётиш фойда беради. Агар бўғилсангиз шифокорга мурожаат килинг.

? Оёқларда тиришиш

? Зудлик билан туриб, оёқнинг тортишган жойини уқалаб, қон келишини кучайтириш лозим. Агар тиришишлар тез-тез қайталанса, врачга мурожаат килинг.

! Бош оғриғи

! Тез-тез бош оғриши қон босимининг кўтарилиши ёки юрак касалликларидан дарак беради. Зудлик билан шифокорга мурожаат килиш лозим.

* Ҳушдан кетиш

* Кўп ҳолларда чалқанча ётганингизда рўй беради, бачадон оғирлиги билан катта артерияни босиб қўйиш қон босимининг пасайишига олиб келади. Зудлик билан ёнбошга ётиш керак.

? Милклар қонаши

? Агар қон кетиши кучли ва давомли бўлса, врачга мурожаат этинг.

? бурун қонаши

? Агар бурундан кучли қон кетса, бош ва кўрсаткич бармоқ билан бурунни 30 секунд босиб туриш лозим. Бошни орқага ташлаш ёки бурун ичига муз қўйиш керак эмас, чунки бунда қон кетиши тўхтамасдан ичингизга ютишингиз мумкин. Агар қон кетиши мунтаззам бўлса шифокорга мурожаат килинг.

? Уйқусизлик

? Кундузи ухлашга ҳаракат қилинг. Агар кечаси умуман ухлай олмасангиз врачга мурожаат этинг.

?Кайфият ўзгаришлари

? Одатдаги ишлар билан шуғулланиш фойдали, фикрни чалғитиш учун ҳар куни уйда ёки бошқа жойда бўлса ҳам иш билан машғул бўлинг. Агар кайфият ўзгариши кучайса, врач билан маслаҳатлашинг (қабулга эрингиз билан келишингиз мақсадга мувофиқ).

! Қиндан суюқлик келиши, баъзи ҳолатларда қон ажралиши

! Зудлик билан врачга мурожаат этинг.

* Қорин пастида оғирлик ҳис қилиш

* Овқатлангандан сўнг 1-2 соат чап ёнбошингизда ётинг

* Кўкракдан сут келиши

* Болани эмизишга тайёргарлик бошланаяпти

? Номунтаззам (сохта) дардлар

? Агар кучли бўлса, шифокорга мурожаат килинг.

! Қон кетиши

! Ҳаттоки, кам миқдорда қиндан қон кетса ҳам шифокорга мурожаат килинг.

! Қиндан шиллиқ тиқин кетиши

! Бу туғруқ бошланишидан дарак беради, шифокорга мурожаат килинг.

Зудлик билан шифокорга мурожаат килишни талаб қиладиган ҳушёрлик белгилари (ҳар қандай вақтда):

· Қиндан қон кетиши

· Ҳомила қимирлаши ўзгариши

· Тўсатдан, кучли бош оғриғи

· Мушаклар учиши

· Тери қопламлари сарғайиши

· Асосан юз ва бел соҳасида тўсатдан ва кучли шишлар бўлиши

· Кўриш қобилиятини бузилиши

· Қориннинг юқори ва ўнг соҳасида оғриқ бўлиши

· Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кўнгил айниши ва қусиш

· Сийдик миқдорининг камайиши (400 мл.дан кам.)

· Иситма ёки эт увишиши (тана ҳарорати ортиши)

· Қорин пастида кучли оғриқлар

· Бачадонда чандиқ бўлганда ҳар қандай дардсимон оғриқлар бўлиши

· Доимий бачадон қисқариши

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 3-сонли илова

Физиологик ҳомиладорлик билан аёлларни олиб бориш ва текшириш стандарти

Ҳар қандай тавсия ёки тадбирлар, муолажалар, айниқса инвазив текширишлар фақат аёлдан ёзма розилик олингандан сўнггина бажарилади.

Ҳомиладорлик симптомлари/ белгилари: ҳайз тутилиши,

Ҳомиладорликнинг шубҳали белгилари – кўнгил айниши, бош айланиши, иштаҳа камайиши ёки ортиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, тез-тез оғриқли сийиш; ҳомиладорликнинг эҳтимолли белгилари – сут безлариннг дағаллашуви, стриялар, юзда, қорин оқ чизиғида, сут бези ореолаларида пигментация кучайиши кузатилиши мумкин;

Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида – зарда бўлиш, диафрагманинг юқори туриши сабабли ҳансираш ва рефлюкс-эзофагит, туғруқдан олдин – ҳомиланинг олдинда келувчи қисми кичик чаноққа тушиши сабабли тез-тез сийиш кузатилиши мумкин.

Кузатувлар сони: ҳомиладор аёлда физиологик кечаётган ҳомиладорликда маслаҳат олиб бориш ва текшириш учун туғруққача камида 7 марта режали (12 ҳафтагача, 16, 24, 30, 34, 36, 38-40 ҳафталарда) ва туғруқдан сўнг 1 марта ташриф бўлади.

Бошқа мутахассислар кўриги: акушер-гинеколог 12 ҳафтагача, 24 ва 38-40 ҳафталарда; стоматолог, окулист, отоларинголог – бирламчи ташрифда 12 ҳафтагача кўрикдан ўтказади; экстрагенитал касалликлари бўлганда –бошқа тор мутахассислар маслаҳати ўтказилади.

Диагностик текширишлар номи ва сони:

· Қайд қилиш, анамнезни йиғиш – биринчи ташрифда, шикоятларини аниқлаш –ҳар бир ташрифда.

· Аёлнинг ҳолатини баҳолаш ва 24- ҳафтадан бошлаб ҳомила ҳолатини баҳолаш– ҳар бир ташрифда

· Ҳар ойда ҳомиладор аёл патронажи ўтказилиб, тиббий варақасига ва ва онанинг тиббий паспортига ёзиб борилади ва ҳомиладор аёлга режали ташриф муддатлари ҳақида маълумот беради.

ҲАР БИР ҲОМИЛАДОР АЁЛГА ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒРУҚНИ ОЛИБ БОРИШНИНГ ИНДИВИДУАЛ РЕЖАСИ ТУЗИЛАДИ.

Ҳар бир ташриф охирида шифокор лозим бўлган ҳужжатларни тўлдиради ва аёлни ҳомиладорлар уй варақасини/оналар тиббий паспорти тўлдириш ва унинг муҳимлиги, шунингдек кейинги ташриф муддатини тушунтиради.

ҲАР БИР ТАШРИФДА ҲОМИЛАДОР АЁЛ ВА УНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИга “ҳомиладорлик ва туғруқнинг Ҳавфли белгилари” ҳақида маълумот бериЛИШИ МУХИМ. Бу белгилар кузатилганда зудлик билан шифокорга мурожаат килиши лозим, чунки улар она ва бола соғлигига ҳавф туғдиради.

Шифокорга зудлик билан ёрдам учун мурожаат килишни талаб этадиган асосий симптомлар қуйидагилар:

• қўл, юз, танада тўсатдан пайдо бўлган ва тез тарқалган шишлар

• бош оғриғи, кўриш бузилиши/кўз олдида қора нарсалар учиши

• тиришиш

• кўз шиллиқ қавати ва терининг бирдан оқариши

• қайт қилиш

• ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида қиндан қон кетиши

• қоринда оғриқ/доимий бачадон қисқариши

• қоғаноқ сувлари кетиши

• ҳомила қимирлаши камайиши ёки тўхташи

• тана ҳарорати ортиши/эт увишиши

Биринчи ташрифда ҳомиладорни текшириш ва кузатиш дастури (12 ҳафтагача):

- аёл билан танишиб, унинг исмини, туғилган йили/ёши, уй манзили ва телефон рақамини сўраш;

- аёлдан унинг шикоятлари ҳақида сўраш (асосий, иккинчи даражали);

- ҳомиладорликнинг физиологик кечиши ҳақида тушунтириб, аёлга ҳомиладорлар уй варақасини/ оналар тиббий паспорти (ҲУВ/ ОТП) бериш ва уни тўлдиришни тушунтириб бериш;

- агар аёл ҳомиладорликни тўхтатиш нияти бўлса, эрта муддатда (12 ҳафтагача) хомиладорликни тўхтатиш учун йўллаш;

- ҳаётий анамнези (маълумотлар) ни йиғиш:

иш жойидаги шароит –оғир жисмоний ишлар, узоқ тик туришни талаб қиладиган ишлар, тератоген факторлар (оғир металлар, химикатлар, ионловчи радиация ва б.) билан мулоқотда бўлиш,

никоҳдан ўтганми (ёш ва ёлғиз аёллар ҳомиладорлик даврида алоҳида руҳий кўмак талаб қилинадиган аёллар гуруҳига киради.), маълумоти, турмуш ўртоғининг касби ва мансаби,

бошидан кечирган касалликлар, шунингдек махсус жараёнлар – сил, вирусли гепатит, венерик касалликлар, ОИВ/ОИТС.

сурункали касалликлари, м-н, қандли диабет.

Аллергик анамнези, наслий касалликлари, қон қуйишлар, ўтказилган операциялар, зарарли одатлари - чекиш, алкогол, наркотик воситалар истеъмол қилиш (сони ва миқдори).

Алкогол ва наркотик воситалар истеъмол қилиниши аниқланса, ҳомиладор аёлни ўзининг ва бўлажак боласининг соғлиғини сақлаш мақсадида яшаш жойидаги нарколог шифокорга мурожаат килишига кўндириш лозим. Ҳомиладорликнинг кечиши ва туғруқдан кейинги даврда акушер-гинеколог нарколог тавсиялари билан аёлни кузатиб боради.

Акушерлик ва гинекологик анамнез:

· Ҳомиладорлик ва тахминий туғруқ муддатини аниқлаш: охирги ҳайзи бўйича (Негел формуласи – охирги ҳайзининг биринчи кунига бир йил ва етти кунни қўшиб, уч ойни айириш), овуляция бўйича.

· Бирор текшириш ўтказилганми (агар ўтказилган бўлса, натижалари)

· Биринчи ва кейинги ҳомиладорликлар қачон бўлган, улар сони, оқибати (тирик болалар сони, ўлик туғилганлар, абортлар, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, елбўғоз). Имкони борича муддатидан олдинги туғруқлар ва абортлар муддати, сабаби ва тури аниқланади.

· Болаларининг туғилгандаги вазни ва жинси.

· Фақат кўкрак билан эмизиш муддати. Қачон? Қанча вақт давомида?

· Қуйидаги асоратлар аниқланса, қайси ҳомиладорликда ва қайси муддатда кузатилганлигини аниқлаш керак:

- ҳомиладорликнинг эрта муддатларида такрорланувчи ўз-ўзидан ҳомила тушишлари

- сунъий аборт ва унинг асоратлари

- тромбоз ёки эмболия

- гипертензия, преэклампсия ёки эклампсия

- НЖЙМК, йўлдошнинг олдинда жойлашиши

- ҳомиланинг кўндаланг жойлашиши ёки думбаси билан олдинда келиши

- клиник тор чаноқ, бачадон бўйни дистоцияси

- қиннинг учинчи даражали йиртилиши

- туғруқдан кейинги сепсис

- гестацион диабет

- қўллаган контрацепция усуллари

· Ушбу ҳомиладорликнинг кечиши:

• Ҳомиладорлик давридаги касалликлари

· Қабул қилинган дори воситалари

• Ўтказилган даволанишлар (амбулатор/стационар) ва унинг натижалари

Ҳомиладорни биринчи кўригида қуйидагилар бажарилиши шарт:

- тўлиқ клиник кўрик ўтказиш – камқонликнинг клиник белгиларини аниқлаш: тери қопламлари, тирноқ фалангалари, кўз шиллиқ қавати, оғиз бўшлиғи ва тил учи оқимтирлиги, нафас олиш ўзгариши, қалқонсимон без ва тишлар кўриги, юрак аускультацияси – юрак чўққисида функционал систолик шовқин эшитилиши мумкин. Қоринни кўрикдан ўтказишда тери чандиқларига эътиборни қаратиш лозим. Тизза ва ахиллов рефлексларини текшириш лозим;

- АҚБни, пульсни, нафас сонини, тана ҳароратини ўлчаш;

- тана/вазн индексини аниқлаш (ТВИ) = тана вазни (кг)/(бўйи м2); семизлик ёки ортиқча тана вазнини, тана вазни етишмовчилигини аниқлаш учун ўтказилади. Мувофиқ чегараси 18 дан 35 гача. Агар ТВИ ≥35 ёки ≤18 бўлса, парҳез бўйича махсус тавсиялар берилади ёки кейинги текширишларга йўлланма берилади.;

- ҳомиладорлик ва тахминий туғруқ муддати – охирги ҳайз бўйича, гинекологик текширишлар асосида аниқланади;

- 23 ҳафтадан катта муддатда мурожаат қилганда – ҳомиланинг юрак уриши, қимирлаши\ҳаракатланиши аниқланиб, ташқи акушерлик кўриги ўтказилади;

- ташқи жинсий аъзолар кўриги ўтказилади, бимануал кўрик, кўзгулар ёрдамида кўрик (аёл ёки унинг ҳамроҳи кўрикдан қатъий бош тортганда текширишлар иккинчи кўрикда ўтказилиши мумкин). Бачадон бўйнини кўрикдан ўтказганда унинг ранги, ташқи бўғзининг ҳолати, ажралмалар миқдори ва таркибига эътибор қаратилади. Қин орқали кўрикда қин деворлари, бачадон бўйни узунлиги ва консистенцияси, цервикал каналнинг очилиш даражасига, бачадоннинг ўлчами ва консистенцияси аниқланади;

- кўкрак безларини текшириш лозим – кўрик, пальпация.

· Қуйидаги таҳлилилар тайинланади: захмга - RW, гепатит В ва С, ОИВ/ОИТСга қонни текшириш, умумий қон таҳлили, қон гуруҳи ва резус-омил, қонда қанд миқдорини аниқлаш, умумий сийдик таҳлили, уч нуқтадан суртма олиш, ахлатда гижжаларни текшириш.

· ТТБ ёки ШТБда ҳомиладорлик мавжудлиги ва муддатини аниқлаш учун УТТ тайинлаш.

Тахминий ташхис:

Ҳомиладорлик (нечанчи), ҳомиладорлик муддати (ҳафталарда).

Йўлдош патологияси (ҚВП\ОПда кузатув ва даволашни талаб қиладиган генитал, экстрагенитал патологиялар).

Мушкуллашган акушерлик, гинекологик, перинатал анамнез.

Асосий даволаш тадбирлари:

Ҳомиладорлик давомида таркибида йод бўлган дори воситаларини 200 мг/сут тайинлаш, ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача Фолий кислотасини 1 мг/сутка тайинлаш

Қуйидаги гуруҳ аёллари қўшимча парваришга муҳтож*:

- юрак, буйрак касалликлари, гипертензия, руҳий, гематологик муаммолари бор, эпилепсия, диабет, ҳавфли ўсмалари, аутоиммун касалликлари, ОИВ инфекцияси ва бошқа экстрагенитал касалликлари бўлган аёллар;

- ҳомиладорлик даврида руҳий кўмак етарли бўлмаган аёллар;

- 20 ёшдан кичик ва 35 ёшдан катта аёллар;

- ТВИ <18,5 ёки >32,3 кг/м2 бўлган аёллар ;

- кесар кесиш амалиёти ўтказилган аёллар;

- анамнезида преэклампсия, HELLP- синдром ёки эклампсия ўтказган аёллар;

- анамнезида бир ёки бир начта ўз-ўзидан ҳомила тушиши кузатилган аёллар;

- анамнезида ҳомиладорликнинг иккинчи триместрида ўз-ўзидан ҳомиладорлик тўхташи ёки муддатидан олдинги туғруқ кузатилган аёллар;

- анамнезида руҳий касалликлари ёки туғруқдан кейинги психозлар кузатилган аёллар;

- олдинги ҳомиладорликдан биттаси ўлик туғилиш ёки чақалоқнинг неонатал даврда ўлими кузатилган аёллар;

- генетик ёки туғма нуқсонлар билан бола туққан аёллар;

- етилиш даражаси гестация муддатига мос келмайдиган бола туққан аёллар;

- анамнезида бепуштлик бўлган ёки ЭКУ (ЭКО) ўтказилган аёллар;

- ушбу ҳомиладорлиги кўп ҳомилалик бўлган аёллар.

Анамнезида ўлик ҳомила туққан аёлларни цитомегаловирус (ЦМВ) ташувчанликка текшириш лозим.

Шифохонага ётқизишга кўрсатма

Хомиладор аёлда кузатув ва даволаш талаб қилинадиган экстрагенитал касалликларни (ЭГК) биринчи марта аниқланганда ҳамда ЭГКнинг суб- ва декомпенсация босқичларида – ҳомиладорликни давом эттириш ёки тўхтатиш масаласини ҳал қилиш учун шифохонага ёткизиш лозим.

Кейинги ташрифларда-16 ҳафта, 24 ҳафта, 30 ҳафта, 34 ҳафта, 36 ҳафта, 38-40 ҳафталарда ва бир марта туғруқдан кейинги ташрифда кузатув ва текшириш дастури:

- ҳомиладорнинг ташқи кўриниши ва ҳолатини баҳолаш;

- тери қоплами ва шиллиқ қаватлар рангини баҳолаш;

- шишлар мавжудлигини аниқлаш;

- иккала қўлда АҚБни ўлчаш;

- бўйи, вазнини ўлчаш ва ТВИни аниқлаш;

- 30 ҳафтада гемоглобин ва қонда қанд миқдорини аниқлаш, камқонликнинг клиник белгилари кузатилганда эса – ҳар бир ташрифда қондаги гемоглобин миқдори текширилади;

- умумий сийдик таҳлилини тайинлаш;

- иккинчи ташрифда – ҳомила ривожланиш нуқсонларини (яъни хавфини) аниқлаш мақсадида 16–20 ҳафтада УТТ, ҳамда қонда альфа-фетопротеин миқдорини аниқлаш лозим (Скрининг текшириш);

- ташқи акушерлик текширувини ўтказиш – 24 ҳафтадан:

- сут безларини текшириш;

- бачадон туби баландлигини аниқлаш, бачадон тонуси, ташқи акушерлик текшируви (Леопольд Левицкий усули). Текширишдан олдин сийдик қоплари бўшлигига ишонч ҳосил қилинг. Сантиметр тасмасининг бир учини қовнинг ўрта қисмига иккинчи томонини бачадон тубига қўйиб ўлчанади. Агар бачадон туби баландлиги ҳомиладорлик муддатига мос келмаса (гравидограмма бўйича чегараланган кўрсаткичдан ташқари бўлса), бачадон туби баландлиги қайта ўлчанади (2 ҳафтадан сўнг).

Агар динамикада бачадон ўсиши етарли бўлмаса, кейинги текширишларга (УТТ, ҳомиланинг биофизик профилини аниқлаш) йўлланма берилади;

- қорин пальпациясини ўтказиш;

- ҳомила юрак уришини эшитиб кўриш ва аёлдан ҳомила ҳаракатида ўзгаришлар ҳақида сўралади. Агар ҳомила юрак уриши эшитилмаса, ёки сўнгги кунларда аёл ҳомила қимирлашида ўзгариш сезган бўлса, кейинги текширишлар учун шифохонага юборилади;

- ҳомила қимирлаши ва ҳаракатини аниқлаш;

- агар биринчи ташрифда қин ажралмалари текширилмаган бўлса, қин ажралмалари таҳлили ўтказилади.

Акушерлик анамнезида ўз ўзидан ҳомила тушиши, муддатидан олдинги туғруқ, қиндан қон кетиши ёки қонли ажралмалар келиши, қоринда оғриқ кузатилган аёлларда амбулатор шароитида қин орқали текширишлар ўтказилмайди;

- ҳомиладорликнинг 2 ярмидан - ҳомиладор аёлга ҳомила қимирлашини кузатишни ўргатиш лозим;

- ҳомиладор аёлга тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмалари ҳақида, ҳомиладорлик давридаги физиологик ўзгаришлар ва ҚВП/ОПга мурожаат талаб қиладиган белгилар ҳақида маълумот бериш керак.

Гравидограмма

Гравидограмма

Туғруқдан кейинги ташриф аёл туғруқхонадан чиқарилгандан сўнг 3 кун ичида УАШ томонидан амалга оширилади.

Симптом/белгилар: лактация, қин ажралмалари

Диагностик текширишлар номи ва сони:

- шикоятларни сўраб суриштириш;

- клиник кўрик;

- АҚБ, пульс, тана ҳароратини ўлчаш;

- сут безларини текшириш;

- бачадон туби баландлигини аниклаш;

- қин ажралмалари ҳолатини баҳолаш;

Сийдик йўллари инфекцияси белгиларида - протеинурия ва бактериурияга сийдик таҳлили ўтказиш;

Камқонликнинг клиник белгилари аниқланганда – умумий қон таҳлили.

Асосий даволаш тадбирлари

Таркибида Йод бўлган дори воситаларини 200 мг/сутка тайинлаш.

Камқонлик аниқланганда ва камқонликка мойил ҳудудларда бутун лактация даврида 60 мг темир/сутка тайинлаш.

Реабилитация

Уйда патронаж ўтказиш.

Кўкрак билан озиқлантириш бўйича маслаҳат олиб бориш.

Контрацепция масаласини ҳал қилиш.

ЭГК бўйича реабилитация тадбирларини ўтказиш.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 4-сонли илова

Туғруқ ва оналикка тайёрлаш

Туғруқ ва оналикка тайёрлаш индивидуал ва гуруҳларда ўтказилади.

Машғулотнинг энг истиқболли ва самарали йўли бола туғилишига оилавий тайёргарлик ўтказиш бўлиб, бу оила аъзоларинниг туғруққа тайёрлашда фаол иштирок этишига қаратилган. Туғруқ ва туғруқдан кейинги даврдаги ҳамроҳлик (партнёрство) ҳомиладор аёл ва унинг оиласи ҳаёт тарзининг ўзгаришига, кутилган бола туғилишига эътибор қаратилишига имкон беради.

Ҳомиладор аёл ва оиласининг бола туғилишига тайёрланиши замонавий талаблардан келиб чиқиб амалга оширилади.

Ҳомиладор аёл ва оиласининг бола туғилишига жисмоний ва руҳий тайёрланиши барча ҳомиладорлар учун қўлланилишин мумкин. Ушбу усулни қўллашга монеъликлар йўқ.

Бола туғилишига оилавий шаклда тайёрлаш билан бир қаторда ҳомиладорларни туғруққа жисмони ва руҳий тайёрлашнинг анъанавий усулларини қўллаш ҳамда уларни ҚВП ва оилавий поликлиникаларда ташкил этилган “Оналар мактаби”да шахсий гигиена қоидаларига ўргатиш, бўлажак туғруққа ва болани парваришлашга тайёрлаш тавсия этилади. Бунда намойиш воситалари, кўргазмали қуроллар, техник воситалар ва болани парвариш қилиш воситалари қўлланилади.

“Оналар мактаби”га аёлларни ҳомиладорликнинг 1 триместридан бошлаб, имкони бўлса, бўлажак оталар ёки яқин қариндошлари билан бирга жалб этиш керак.

Машғулотларни ўтказишда ҳафтанинг маълум кунларида ҳамроҳлари билан (эри ёки бўтқа оила аъзолари) 10-15 кишидан ташкил топган ва имкони борича бир хил муддатдаги ҳомиладорларни бирлаштирган гуруҳлар тузиш мақсадга мувофиқ.

Бўлажак оталар ва яқин қариндошларни бола туғилишига тайёрлаш машғулотларига фаол жалб қилиш учун уларни дастур ва машғулот ўтказилиш ҳақидаги керакли маълумотлар билан таъминлаш бирламчи бўғин муассасалари ходимларининг вазифасига киради.

“Оналар мактаби”да ҳомиладорлар билан шуғулланиш дастури

1- Машғулот

I. Ҳомиладорлик даврида она организмидаги анатомо-физиологик ўзгаришлар

1. Жинсий тизим тузилиши ва фаолияти ҳақида қисқача маълумот

2. Аёллар ва эркаклар жинсий ҳужайралари

3. Ҳомиланинг она қорнида ривожланиши

3.1. Уруғланиш

3.2. Ҳомиладорликнинг илк белгилари

3.3. Ҳомиланинг ҳомиладорлик ойлари бўйича ривожланиши, унинг ташқи таъсирларга реакцияси

3.4. Плацента ва амниотик суюқликнинг ҳомила ҳаётидаги роли

3.5. Аёл организмидаги физиологик ўзгаришлар ҳомиладорлик даврлари

4. Ҳомиладорлик хавф омиллари

4.1. Хавф омиллари нима?

4.2. Ота ва она соғлигининг бўлажак фарзанд соғлигига таъсири

4.3. Наслнинг роли

4.4. Ота ва оналарнинг алкогол, чекиш, наркотик ва токсик воситаларни истеъмол қилиши, ҳомила патологияси хавф омили сифатида

4.5. Бошқа нохуш омилларнинг ҳомилага таъсири (ишлаб чиқариш, инфекцион, дори воситалари, радиацион омиллар ва б.)

4.6. Ҳомиладорлик асоратлари

5. Тиббий кузатув

5.1. Ҳомиладорларнинг аёллар маслаҳатхонасига эрта мурожаат этишнинг муҳимлиги

5.2. Акушер-гинеколог врачи, дояга ташрифлар сони

5.3. Ҳомиладорлик даврдаги тиббий текширишларнинг мажбурий ҳажмини бажариш лозимлиги

5.4. Она ва бола соғлигини кузатишнинг замонавий инструментал усуллари билан таништириш

5.5. Ҳомиладорларга ҳомиладорли ривожланиши ва ҳомила ҳолатини баҳолашнинг баъзи бир тестларини ўргатиш

5.6. ҲУВнинг аҳамияти, ҳомиладорларга ҳомиладорлар уй варақасини тўлдиришни ўргатиш.

2 -Машғулот

II. Ҳомиладорлик давридаги гигиеник қоидалар:

1. Ҳаёт тарзини ўзгартириш

1.1. Меҳнат тартиби, шу жумладан уй ишлари бўйича тавсиялар. Ҳомиладорларнинг қонуний ҳуқуқлари.

1.2. Кун тартиби

1.3. Жинсий ҳаёт

2. Тўғри овқатланиш

2.1. Овқатлар калорияси ва овқат маҳсулотларининг балансирланган тартиби ҳақида

2.2. Суюқликлар истеъмол қилиш

2.3. Витаминлар ва микроэлементларнинг она ва бола соғлигидаги роли

2.4. Патологик ҳолатларда (эрта токсикоз (кўнгил айниш ва қусиш синдроми) овқатланиш хусусиятлари, қабзиятлар, гипертензия, буйрак касалликлари ва б.)

3. Шахсий гигиена

3.1. Тана тозалигини сақлашнинг аҳамияти (тери, тишлар, сут безлари, жинсий аъзолар ваб.)

3.2. Кийим, пойафзал, ички кийимлар

3.3. Боланинг 6 ойлигигача ҳаётида кўкрак билан эмизишнинг роли.

3.4. Аёл организмини чиниқтириш ва соғломлаштиришда табиий омиллардан фойдаланиш

4. Ҳомиладорлик даврида гигиеник гимнастиканинг аҳамияти

4.1. Ҳомиладорлик муддатига мос жисмоний машқлар мажмуасиини ўргатиш

4.2. Бўшашиш маҳоратини ўргатиш ("тез дам")

5. Ҳомиладорлар руҳий-ҳиссиётлари ҳолатининг хусусиятлари

5.1. Аёлнинг ҳомиладорликка руҳий мослашиши

5.2. Ҳомиладорлик, туғруқ даврида ва бола туғилгандан сўнг аёлга руҳий ва жисмоний кўмаклашишда оиланинг роли.

3-Машғулот

III. "Қўрқувсиз туғруққа" тайёрлаш

1. Туғруқ бошланишининг календар муддатлари

2. Туғруқ хабарчилари

3. Туғруқхонага боришга тайёрланиш

4. Туғруқ даврлари ва давомийлиги

5. Туғруқ даврида ўзини тутиш

5.1. Туғруқ даврида аёлнинг тўғри ва тинч ҳолатининг аҳамияти

5.2. Туғруқдаги ҳамроҳликнинг роли

5.3. Тиббий ходимга ишонч ва унинг барча тавсияларини бажариш шартлиги

5.4. Туғруқнинг яхши кечиши учун турлича нафас олишга ўргатиш

5.5.Туғруқни оғриқсизлантириш усулларини ўргатиш

5.6. Туғруқда руҳий ҳиссиётларни мустаҳкамлаш учун аутотренинг ва нуқтали ўз ўзини массаж қилишга ўргатиш

6. Туғруқдан кейинги биринчи соатлар. Туғруқ залида болани эрта кўкракка беришнинг аҳамияти

7. Туғруқдан кейинги даврдаги даволаш гимнастикаси

8. Туғруқдан кейинги контрацепция

9. Онанинг қонуний ҳуқуқлари.

Болани парваришлаш бўйича “Оналар мактаби”да ҳомиладорлар билан шуғулланиш дастури:

1- Машғулот

I. Бола туғилди

1. Боланинг етилганлик белгилари

2. Чақалоқнинг анатомо-физиологик хусусиятлари

3. Чақалоқдаги гормонал криз

4. Туғруқхонада она ва боланинг бирга бўлишининг аҳамияти

5. Чақалоқ билан мулоқотда шахсий гигиена қоидалари

6. Болани кўкракка тутиш техникаси

7. Туғруқхонадан чиқиш учун болага керакли кийимлар мажмуасини тайёрлаш бўйича маслаҳатлар

2- Машғулот

II. Оилада чақалоқни парвариш қилиш

1 . Оилада “бола бурчаги”ни тайёрлаш ва гигиенаси

2. Болани парвариш қилиш воситалари

3. Болани парвариш қилиш қоидалари

3.1. Болани тозалаш ва чўмилтириш

3.2. Териси ва киндик ярасини парвариш қилиш

3.3. Эркин йўргаклаш

3.4. Кун тартиби

4. Чақалоқни овқатлантириш

4.1. Соғлом бола шаклланишида кўкрак билан эмизишнинг роли

4.2. Кўкрак билан эмизишда боланинг тана вазнини назорат қилишнинг аҳамияти

4.3. Чақалоққа сув бериш

4.4. Сунъий озиқлантириш.

5. Зарарли омилларнинг бола соғлигига таъсири.

5.1. Оилада зарарли одатларга йўл қўймаслик (чекиш, алкогол, наркотик ва токсик воситалар истеъмол қилиш)

6. Тиббий тавсияларни бажаришни ўргатиш ва маслаҳатлар

6.1. Чақалоқ гимнастикаси элементлари ва уни массаж қилиш усуллари

6.2. Тана ҳароратини ўлчаш техникаси

6.3. Шифокор тайинлаган дори воситаларини беришга тайёрлаш ва бериш техникаси, ўзбошимча даволаш хавфи.

Гуруҳли машғулотлар ўтказиладиган хона жиҳозлари тингловчиларга руҳий қулайлик яратиши лозим. Кушеткалар, қулай креслолар, расмлар ва жадваллар мажмуаи, видеопроектор, ЛСД-жиҳоз, видеофильмлар бўлиши лозим.

Ҳомиладорлар гигенаси, туғруққа оилавий тайёрлаш, кўкрак билан эмизиш, чақалоқларни парвариш қилиш, туғруқдан кейинги контрацепция каби муаммоларга бағишланган видеокассеталарни мустақил кўриш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқдир.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 5-сонли илова

Камқонлик билан ҳомиладорларни олиб бориш стандартлари

КХК (МКБ)-10 бўйича коди: O99.0

Ҳомиладорлар камқонлиги – ҳомиладорлик даврида (асосан II-III триместрларда) она ва ҳомилада қон ишлаб чиқариш учун лозим бўлган моддаларга эҳтиёжининг ортишига карамай тўлиқ қопланмаслиги натижасида келиб чиқади.

Таснифи:

- Ўткир қон кетиши натижасидаги камқонлик.

- Эритроцитлар ишлаб чиқарилиши етишмовчилиги натижасидаги камқонлик: темир танқис,апластик, мегалобластик, сидеробластик, сурункали касалликлар натижасида.

- Эритроцитлар парчаланишининг кучайиши натижасидаги камқонлик: гемолитик.

Камқонликнинг икки гуруҳи фарқланади:

- ҳомиладорлик даврида аниқланган;

- ҳомиладорликкача мавжуд бўлган.

Кўп ҳолларда ҳомиладорлик давридаги камқонлик кузатилади. Ҳомиладорлар камқонлиги орттирилган (темир, оқсил, фолий кислотаси танқислиги) ва туғма (ўроқсимон-ҳужайрали) бўлади.

Оғирлик даражалари бўйича камқонлик қуйидагича фарқланади:

- енгил – гемоглобин 110-91г/л, эритроцитлар 3,6-3,2х1012/л, гематокрит 37-31%;

- ўртача оғир – гемоглобин 90-71г/л, эритроцитлар 3,3-3,0х1012/л, гематокрит 30-24%;

- оғир – гемоглобин 70-51г/л, эритроцитлар 3,0-1,8х1012/л, гематокрит 23-13%.

Симптомлари ва белгилари: сўлғинлик,умумийҳолсизлик; тери қоплами ва шиллиқ қаватлар рангпарлиги; склералар, бурун лаб учбурчаги, кафтлар, сарғимтирлиги, соч ва тирноқлар синувчанлиги; терининг патологик пигментацияси; юрак аускультациясида шовқин эшитиш; хейлит (тери бичилиши); қорин дам бўлиши, ахлат суюқ келиши; тил қичишиши ва ачишиши.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили (эритроцитлар миқдори, ранг кўрсаткичи, гематокрит); қон биохимияси ва сывороткада темир (Fe) миқдори.

Кузатувлар сони: I ва II-триместрларда бир ойда бир марта; III -триместрда бир ойда 2 марта.

Бошқа мутахассислар кўриги: терапевт, гематолог маслаҳати.

Асосий даволаш тадбирлари:

Дори воситаларсиз (номедикаментоз) даволаш: темир ва витаминларга бой парҳез; оқсил ўрнини тўлдириш учун даволовчи озиқлантириш; темир билан бойитилган махсус овқат маҳсулотлари: нон, печенье, гематоген ва б.

Медикаментоз даволаш:

Даволаш босқичлари: камқонликни тиклаш (гемоглобиннинг нормал миқдорини тиклаш); тўйинтириш давоси (организмдаги темир заҳирасини тиклаш); ушлаб турувчи даво (барча темир фондини нормал миқдорда сақлаш).

- Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача гемоглобин миқдори 100г/лдан кам ва клиник белгилари кузатилганда парҳезга ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади. Самара бермаганда 2 ҳафтадан сўнг лаборатор текшириш ўтказилади (эритроцитлар, ранг кўрсаткич, гематокрит аниқланади). Ташхис тасдиқлангандан сўнг, темир воситаларни (овкатдан сўнг) тайинланади.

- 26-34 ҳафтада гемоглобин миқдори 100г/лдан кам ва клиник белгилар кузатилмаса, овқатланиш тўғриланади, темир воситаларини тайинлаш шарт эмас (физиологик гемодилюция, «ҳомиладорларнинг физиологик камқонлиги»). Агар гемоглобин миқдори 70г/лдан кам бўлса, гематолог ва терапевт маслаҳати тайинланади.

- 26-34 ҳафтада гемоглобин миқдори 100г/лдан кам ва клиник белгилар кузатилса, овқатланиш тўғриланади, оғиз орқали темир воситалари тайинланади.

Камқонликнинг клиник белгилари кузатилганда ҳомиладорлар қонида гемоглобин миқдорини қўшимча текширилади (ҲУВ бўйича, мақсадли ташриф).

Диққат! Камқонликнинг олдини олиш ва енгил шаклини даволашнинг суткалик миқдори 50-60мг темир, чуқур камқонликни даволаш учун – 100-120мг темир ташкил этади.

Камқонлик ташхиси қўйилган ҳолатда даволаш тадбирлари қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади: рационал озиқланиш тамойилларига асосан парҳезни коррекция қилиш: овқатланиш вақтида чой, кофе ва суюқлик истеъмол қилмаслик керак; паразит гижжаларга текшириш; темир воситалари ва фолий кислотасини тайинлаш.

Унутманг:

1. Темир воситаларини парентерал (в/ива м/о) юбориш хавфли ҳисобланади, темир воситаларини оғиз орқали қабул қилиш имкони бўлмаганда касалхона шароитида қўллаш мақсадга мувофиқ. Жигар гемосидерози келиб чиқиш хавф бўлганлиги сабабли зардобдаги темир миқдорини аниқламасдан темир воситасини парентерал тайинлаш ман этилади.

2. Дори воситалари миқдори индивидуал ҳолатда клиник белгиларни ҳисобга олган ҳолда тайинланади.

Госпитализацияга кўрсатма: камқонликнинг оғир даражасида; даволаш самара бермасдан аҳволи оғирлашганда.

Камқонликнинг қуйидаги турларида ҳомиладорлик ман этилади: апластик, мегалобластик, сидеробластик.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: Туғруқдан сўнг 4-6 ой давомида ҳомиладорлик даврида камқонлик бўлган аёллар аҳволи кузатиб борилади ва антианемик даво давом эттирилади.

Профилактика. Темир танқис камқонликнинг олдини олиш учун II ва III- триместрлар давомида 50-60 мг темир қабул қилиб бориш етарли ҳисобланади (I- триместрда ҳомилага тератоген таъсири бўлиши мумкинлиги учун тайинланмайди). Профилактика мақсадида темир воситаси миқдорини ошириш шарт эмас, чунки ортиқча темир сўрилмайди ва кўп ҳолларда меъда ва ичак тизими томонидан ножўя таъмирлар чақиради.

Темир танқис камқонликнинг олдини олиш қуйидаги ҳомиладорлар ва туққан аёлларда ўтказилади: темир танқислиги аҳолининг умумий муаммоси ҳисобланган ҳудудда яшовчиларда; ҳомиладорликдан олдин узоқ ва кўп миқдорда ҳайз кўрганларда; интергенетик интервал 3 йилдан кам бўлганларда; кўп ҳомилали ҳомиладорликда; лактациянинг биринчи 6 ойида; узоқ эмизишда.

Камқонлик билан касалланган ҳомиладорлар сонини камайтириш, ҳомиладорлик давридаги асосланмаган аралашувларни камайтириш, туғма камқонлик билан туғиладиган болалар сонини камайтириш мақсадида УАШ/доя қуйидагиларни бажариши шарт:

· Аёлларнинг АНП вақтида ҳар бир ташрифида уларга тўғри овқатланиш асослари, овқатланиш вақтида чой, кофе ва суюқликларни истеъмол қилишни чегаралаш ҳақида; гижжалар билан зарарланишнинг олдини олиш тадбирлари ҳақида, айниқса эндемик ўчоқ ҳисобланган ҳудудларда бунга кўпроқ эътиборни қаратган ҳолда маълумотлар бериб боришлари лозим. Гижжалар аниқланганда ташхисот ва даволаш учун мутахассисларга йўлланади (паразитологлар, инфекционистлар ва б.).

Темир воситаларини доимий тайинлаш она ва бола соғлиғига бирдек салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 6-сонли илова

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасигача бўлган муддатда қон кетиши кузатилган ҳомиладорларни олиб бориш стандарти

Нозологикшакли

Абортларнинг халқаро таснифи: ҳавф солувчи аборт, жадаллашган аборт, чала ва тўлиқ аборт.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик.

Елбўғоз.

Криминал, ўз ўзидан ҳомила тушиши ёки тиббий абортдан кейинги септик ҳолат.

Туғруқ йўллари юмшоқ тўқималари, бачадон ёки ичак жароҳатланиши.

Бачадон бўйни саратони.

Симптомлари/белгилари: Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида (22 ҳафтагача) қиндан қон кетиши

Диагностик текширишлар номи ва асосий даволаш тадбирлари:

· Зудлик билан ҳомиладор аёл аҳволини баҳоланг (ҳуши, териси ранги, пульси, АҚБ, нафас сони, тана ҳарорати, сийдик ажралиши, йўқотилган қон ҳажми).

· Ташқи кўрик ўтказинг, лозим бўлганда – кўзгуларда ва қин орқали кўрик ўтказиб, аёлга натижаси ҳақида маълумот беринг.

· Шифохонага ётқизиш ёки уй шароитида кузатув масаласини ҳал қилинг.

· Қонли суркалмаларда, кам миқдорда суркалувчи қонли ажралмаларда камқонлик, шок белгилари кузатилмаса:

o Аёлни тинчлантиринг ва жисмоний юкланишни чегаралаб, лозим бўлса, ётоқ тартибида (қатъий эмас) уй шароитида кузатувни давом эттиришни тавсия қилинг, қонли ажралмалар кучайса, шифокорга қайта мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида маълумот беринг

o Қон кетиши кучайганда шошилинч ёрдам кўрсатинг ва касалхонага юборинг.

· Кўпроқ/кўп қон кетганда:

o Аёлни касалхонага юборишни ташкиллаштиринг

o Геморрагик шок белгиларини истисно килиш учун тезкор равишда аёлнинг аҳволини бирламчи баҳоланг

o Гемодинамик кузатув варақасини юритинг (вақт, АҚБ, пульс, нафас сони, тана ҳарорати, ичилган суюқлик миқдори, диурез, бажарилган тадбирлар, тахминий йўқотилган қон ҳажми (барча таглик материалларни сақлаган ҳолда) ва касалхонага олиб борилгунча тўлдириб боринг

· Кучли қон кетиб, геморрагиккарахтни белгилари кузатилганда ёки геморрагик карахтга шубҳа бўлганда:

o 2 та венага вена ичи системани киритинг, имкони бўлганда - ангиокатетер, суюқлик қуйиш тезлиги аёлнинг умумий аҳволи билан белгиланади. Биринчи 15 минутда 1000 мл физиологик эритма қуйинг. Йўқотилган қон ҳажмини тўлдириш учун уч баробар кўпроқ кристаллоидлар қуйинг ва касалхонага келгунича қуйишни давом эттиринг.

o Кислородли ниқобни тақинг

o Касалхонага шошилинч транспортировка қилишда ўзингиз кузатиб боринг ёки тиббий ходим, керакли дори воситалари ва етарли даражадаги физиологик эритма, кислород ва сунъий нафас бериш учун Амбу қопчаси билан таъминланг.

· Қонли суркалма, қиндан кам миқдорда қонли ажралмалар келиши, қорин пасти ва бел соҳасида оғриқ бўлиши каби симптомлар кузатилганда: «Аборт хавфи» тахминий ташхисини қўйинг.

Диагностик текширишлар номи:

Тўлиқ клиник кўрик. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни ёпиқ, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатига мос, бачадондан ташқари ҳомиладорлик йўқлигини аниқлаш). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*

Асосий даволаш тадбирлари: Аёлни тинчлантиринг, тиббий муассасага мурожаат этиш талаб қилинадиган хавфли белгилар ҳақида маълумот беринг ва жисмоний толиқишни чегаралашни тавсия этинг, кузатув уй шароитида қатъий бўлмаган ётоқ тартибида давом эттирилишини тушунтиринг.

Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар

Маълум тоифадаги аёлларни ҳомиладорликни сақловчи даво ўтказиш учун касалхонага ётқизиш*:

- анамнезида икки ва ундан ортиқ ўз- ўзидан ҳомила тушиши кузатилган аёллар;

- анамнезида ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида ҳомиладорликнинг ўз ўзидан тўхташи ва муддатидан олдинги туғруқ бўлган аёллар;

- анамнезида бепуштлик ва ЭКО бўлган аёллар;

- ушбу ҳомиладорлиги кўп ҳомилали бўлган аёллар.

Реабилитация

Ҳар бир ҳомиладор аёлга ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг индвидуал режаси тузилади

· Қуйидаги белгиларда «Жадаллашган аборт» тахминий ташхис қўйинг: кучли қон кетиши, қорин пастида кучли дардсимон оғриқлар ва жинсий йўллардан ҳомила қисмларининг қисман ажралиши.

Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон буйни очилиши, бачадон ҳажмининг ҳомиладорлик муддатларига мос келиши). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.

Асосий даволаш тадбирлари:

Карахт белгилари кузатилганда карахтга қарши давони бошланг.

Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:

Шошилинч ҳолатда аёлни госпитализация қилинг, геморрагик шок белгилари кузатилганда шокка қарши давони бошланг.

Реабилитация: Камида 6 ойга контрацепция билан таъминланг, монеликлар бўлмаса, – АОКларни тайинлаш мақсадга мувофиқ.

· Қуйидаги белгиларда тахминий «Тўлиқ аборт» ташхисини қўйинг: енгил қон кетиш, қорин пастида кучсиз/кам дардсимон оғриқлар, анамнезида жинсий йўллардан ҳомила қисмларининг ажралиши.

Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни очилиши, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатига мос келмаслиги). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.

Шифохрнага ётқизишга кўрсатмалар:

Ҳомила қолдиқлари қолиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиш, қон кетиши ва яллиғланиш белгилари кузатилишини аниқлаш учун – динамикада кузатув ва лозим бўлса, касалхонада даволаш. Инфекциянинг клиник белгилари кузатилганда антибактериал даво тайинланг.

Реабилитация:

Камида 6 ойга контрацепция билан таъминланг, монеликлар бўлмаса, – АОКларни тайинлаш мақсадга мувофиқ.

· Қуйидаги белгиларда «Бачадондан ташқари ҳомиладорлик» тахминий ташхисини қўйинг: ҳайз цикли бузилиши фонида кўп ҳолларда суркалувчи қонли ажралмалар, ва ҳар доим ҳам ҳайз тутилиши кузатилмаслиги мумкин, қоринда ўткир (ханжарсимон) ёки дардсимон оғриқлар ва эҳтимолли белгилар: ҳушдан кетиш, кўнгил айниши, қусиш, орқа чиқарув йўлига иррадиация берувчи оғриқ, аменорея

Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Қорин пальпациясида –қорин олд девори мушаклари таранглашуви (дефанс). Гинекологик кўрик (бачадон бўйни ҳаракати оғриқли, бачадон бўйни ёпиқ, бачадон ҳажми нормадан бир оз каттароқ, аммо тахминий ҳомиладорлик муддатидан кичик, бачадон консистенцияси юмшоқ, ҳомиладорлик бузилганда – бачадон ортиқлари соҳасида оғриқли ҳосила, «Дуглас қичқириғи» симптоми мусбат). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.

Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:

Аёлни кузатиш, бачадондан ташқари ҳомиладорликни аниқлаш мақсадида шошилинч ҳолатда касалхонага юборинг. Шокнинг клиник манзараси кузатилганда (тери оқариши, ҳушдан кетиш, тез-тез суст томир уриши, АҚБ пасайиши, қорин дам бўлиши) ва қорин пастида шиддатли оғриқлар бўлганда бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг бузилишини тахмин қилинг ва шокка қарши даво ўтказиб шошилинч тартибда аёлни касалхонага юборинг.

Реабилитация

Яллиғланишга қарши даво ўтказиш, ҳайз цикли бузилганда, уни регуляция қилиш, яқин 6 ой давомида ҳомиладорликдан сақланиш, АОК мақсадга мувофиқ, БИВларни қўллаш мумкин эмас.

· Қуйидаги белгиларда «Елбўғоз» тахминий ташхис қўйинг: кучли қон кетиш, тўсатдан аборт белгилари, қорин пастида кучли дардсимон оғриқлар, кўнгил айниши/қусиш, преэклампсия белгилари (гипертензия, протеинурия)

Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни очиқ, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатидан каттароқ, узум шингилига ўхшаша ҳомила қисмлари ажралиши). Ҳомиладорликк экспресс-тест ўтказиш*. УТТ* - «қорбўрон» манзараси, ҳомила аниқланмаслиги.

Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:

Махсус даво учун аёлни лозим бўлса, шошилинч тартибда гинекологик ёки онкогинекологик бўлимга госпитализация қилинг.

Реабилитация:

Онкологда диспансер назоратда бўлиш.

ХГ миқдорини биринчи ярим йил давомида 2 ҳафтада 1 марта, сўнг 6 ҳафтада 1 марта, кейинги ярим йил давомида 8 ҳафтада 1 марта, иккинчи йилда 4 ойда 1 марта (бир йилда 3 марта) ва 3 ҳамда 4- йилларда – 1 йилда 1 марта текшириш лозим.

Химиотерапия қабул қилган аёлларда – 3 ой давомида 2 ҳафтада 1 марта, сўнгги 3 ойда ҳар ойда, сўнг кўрсатилган схема бўйича текширилади. Камида 2 йилга контрацепция билан таъминланг.

· Тахминий «Криминал, ўз ўзидан ҳомила тушиши ёки тиббий абортдан кейинги септик ҳолат» ташхисини 2 ва ундан ортиқ куйидаги белгилар кузатилганда қўйинг: давомли қон кетиш, қиндан қўланса ҳидли ажралмалар келиши, бачадон бўйнидан йирингли ажралмалар келиши, қорин пастида оғриқ, оғриқ иррадиацияси, бачадон оғриқлилиги, ҳолсизлик, тана ҳароратининг юқорилиги, бачадон бўйни ҳаракати оғриқлилиги.

Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни очиқ, ҳаракати оғриқли, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатидан каттароқ, бачадон юмшоқ, қиндан қўланса ҳидли ажралмалар келиши). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.

Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:

Аёлни шошилинч ҳолатда касалхонага юборинг. Антибактериал давони бошланг – ампициллин 2 г в/ига ёки цефалоспоринлар. Шокнинг клиник манзараси кузатилганда шокка қарши даво ўтказинг.

Реабилитация:

Яқин 6 ой давомида ҳомиладорликдан сақланишни таъминланг (АОК мақсадга мувофиқ, БИВларни қўллаш мумкин эмас).

Криминал, ўз ўзидан ҳомила тушиши ёки тиббий абортдан кейинги «Туғруқ йўллари юмшоқ тўқималари, бачадон ёки ичак жароҳатланиши» тахминий ташхисини 3 ва ундан ортиқ белгилар кузатилганда қўйинг: давомли қон кетиш, қорин пастида кучли спастик оғриқлар, оғриқлар иррадиацияси тананинг юқори қисмига бериши мумкин, қорин дам бўлиши, перитонизм, кўнгил айниши/қусиш, юқори тана ҳарорати.

Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни очиқ, деформацияланган, ҳаракати оғриқли, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатидан каттароқ, бачадон юмшоқ, қиндан турли хил даражада қон кетиши). УТТ*.

Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:

Антибактериал давони бошланг. Аёлни шокка қарши даво ўтказиб, шошилинч ҳолатда касалхонага юборинг.

Реабилитация:

Яқин 6 ой давомида ҳомиладорликдан сақланишни таъминланг, АОК мақсадга мувофиқ, БИВларни қўллаш мумкин эмас.

· «Бачадон бўйни саратони» тахминий ташхисини қуйидаги симптомларда қўйинг: турли даражалаги вагинал қон кетишлар, кўпинча анамнезида – контактли қон кетишлар.

Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (кўзгуларда кўршганда бачадон бўйнида ўсмасимон ҳосила ёки юзаси қонаб турган тўқима нуқсони аниқланади, бачадон ҳажми ва консистенцияси ўзгаришсиз, ёки бироз катталашган, юмшоқ). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.

Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:

Ташхислаш ва махсус ёрдам учун аёлни онкогинекология бўлимига йўлланг ёки лозим бўлса, шошилинч госпитализация қилинг.

Реабилитация:

Онкологда диспансер назоратида туриши лозим.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 7-сонли илова

22 ҳафтадан катта муддатда қон кетиш билан ҳомиладорларни олиб бориш стандартлари

Нозологик шакли

Нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши

Йўлдошнинг олдинда жойлашиши

Бачадон ёрилиши

Симптомлар/белгилар

22 ҳафтадан катта муддатда қиндан қон кетиш

Диагностик текширишлар номи ва асосий даволаш тадбирлари

· 22 ҳафтадан катта муддатда ҳомиладор аёл жинсий йўллардан қон кетиш биланмурожаат этгандаҚВП/СП ходимларини мобилизация қилинг ва ЗУДЛИК БИЛАН ЁРДАМГА ЧАҚИРИНГ

· Зудлик билан ҳомиладор аёл аҳволини баҳоланг (ҳуши, териси ранги, пульси, АҚБ, нафас сони, тана ҳарорити, сийдик ажралиши, йўқотилган қон миқдори)

· Ташқи кўрик ўтказинг, бачадон тонусини текширинг, оғриқ борлигини аниқланг, ҳомиланинг юрак уришини эшитинг, ҲЕЧ БИР ҲОЛАТДА КИН ОРҚАЛИ (ВАГИНАЛ) ТЕКШИРИШ ЎТКАЗМАНГ!

· Барча бажариладиган тадбирлар ва кўриклар натижаси ҳақида аёлга маълумот беринг

· Аёлни 2-3 даражали шифохона/туғруқхона муассасаларига олиб боришни ташкиллаштиринг

o Геморрагик шок белгиларини аниқлаш учун аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг, агар шок белгилари кузатилмаса ҳам зудлик билан даволашни бошланг, чунки аёлнинг аҳволи тезда оғирлашиши мумкин.

o Гемодинамик кузатув варақасини тутинг (вақт, АҚБ, пульс, нафас сони, тана ҳарорати, ичилган суюқлик миқдори, диурез, бажарилган тадбирлар ҳар 15 дақиқада, тахминий йўқотилган қон ҳажми (барча таглик материалларни сақлаган ҳолда) ва касалхонага олиб келингунгача тўлдириб боринг

o Агар аёл шок ҳолатида бўлса, унга оғиз орқали суюқлик берманг.

· Кучли қон кетишда геморрагик шокнинг белгилари кузатилса ёки геморрагик шокка шубҳа бўлганда ЗУДЛИК БИЛАН ШОККА ҚАРШИ ДАВОНИ БОШЛАНГ

o 2 та венага вена ичи системани киритинг, имкони бўлганда - ангиокатетер, суюқлик қуйиш тезлиги аёлнинг умумий аҳволи билан белгиланади. Биринчи 15 минутда 1000 мл физиологик эритма қуйинг. Йўқотилган қон ҳажмини тўлдириш учун уч баробар кўпроқ кристаллоидлар қуйинг ва касалхонага келгунича қуйишни давом эттиринг

o Кислородли ниқобни тақинг

o Касалхонага шошилинч транспортировка қилишда ўзингиз кузатиб боринг ёки тиббий ходим, керакли дори воситалари ва етарли даражадаги физиологик эритма, кислород ва сунъий нафас бериш учун Амбу қопчаси билан таъминланг.

o Имкони бўлса, аёлни олиб борилаётган тиббий муассасага қон тайёрлаб қўйиш ва жарроҳлик хонасини тайёрлаш ҳақида хабар беринг.

«Нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши» тахминий ташхисини қуйидаги белгилар кузатилганда қўйинг: қиндан турли хил даражада қон кетишлар, шок, қоринда дардсимон ёки доимий оғриқлар, ҳомила қимирлаши камайиши ёки кузатилмаслиги, дистресс холат (ҳомила юрак уриши 100дан кам ва 180 зарба/мин.дан ортиқ) ёки ҳомила юрак уриши эшитилмаслиги. Баъзи ҳолларда санаб ўтилган белгилар, ташқи қон кетиш кузатилмаслиги мумкин – бу ҳолатда ретроплацентар гематома ҳосил бўлганлигига - ички қон кетишга шубҳа қилинг.

· «Йўлдошнинг олдинда жойлашиши» тахминий ташхисни қуйидаги белгилар кузатилганда қўйинг: тўлиқ саломатлик фонида ёки жинсий алоқадан кейин кам миқдордаги қонли ажралмалар ёки қон кетишлар, бачадон тонуси аниқланмайди, ҳомиланинг олдинда келувчи қисми юқорида жойлашган, ҳомила юрак уриши нормал, шок.

· «Бачадон ёрилиши» тахминий ташхисни қуйидаги белгилар кузатилганда қўйинг: шок, қорин шиши, бачадон чегаралари ноаниқ, қорин оғриқли, ҳомила қисмлари бачадондан ташқарида қорин бўшлиғида эркин аниқланади, ҳомила ҳаракати ва юрак уриши аниқланмайди, онада тахикардия ва гипотония.

Барча ҳолатларда зудлик билан шокка қарши давони бошланг, шошилинч ҳолатда аёлни шифохонага ётқизинг.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация

Антианемик даво, кўкрак билан эмизиш, контрацепция.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 8-сонли илова

Ҳомиладорлар эрта токсикози билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти

Нозологик шакли

Кўнгил айниши/қусиш, птиализм, дерматоз, ҳомиладорлархореяси, ҳомиладорлар бронхиал астмаси, жигар ўткир ёғли дистрофияси

Симптомлар/белгилар

Кўнгил айниши, қусиш, иштаҳа йўқолиши, озиб кетиш, ҳолсизлик, бош айланиши, сийиш камайиши, адинамия, апатия.

Ҳомиладорлар қусиши енгил даражасида суткада3-5 марта қусиш, гипотонияга мойиллик, пульси бир дақиқада 90 зарбагача, тана ҳарорати нормал.

Ҳомиладорлар қусиши ўрта даражасида суткада10-12 марта қусиш кузатилиб, овқат билан боғлиқ бўлмайди. Пульси бир дақиқада 100-120 зарбагача, тана ҳарорати субфебрил, гипотензия, тери қуруқлиги, сариқлик кузатилиши мумкин.

Ҳомиладорлар тўхтовсиз қусишида суткада 20-25 марта қусиш. Умумий аҳволи оғир. Тана ҳарорати 38оС ва ундан юқори, тахикардия- пульси бир дақиқада 120 ва ундан ортиқ зарбагача, юрак тонлари бўғиқ, АҚБ 30 мм. сим. уст.гача камайган, тери қоплами қуруқ, тургори камайган, тери қоплами ва склералар сарғайган, оғиз бўшлиғидан ацетон ҳиди келади, глоссит, гингивит.

Сўлак ажралиши/птиализм

Оғиз бўшлиғида ортиқча сўлак йиғилиши ва суткасига 1 литргача суюқлик йўқотиш билан бошланади. Оғир шаклларида суткалик ажралган сўлак миқдори бир неча литрга етиб, организмнинг сувсизланишига олиб келиши мумкин. Беморнинг аҳволи оғир боради. Кўпинча ҳомиладорлар қусиши билан бирга кузатилади.

Ҳомиладорлар дерматози: қичишиш, оёқларда, баъзан қорин соҳасида тошмалар тошиши кузатилади.

Ҳомиладорлар хореяси, оёқ ва қўлларнинг титраши/тремори, чайқалиб юриш, ҳомиладорлар хореяси, остеомаляция, ҳомиладорлар бронхиал астмаси, бўғилиш хуружи, нафас чиқаришда димиқиш, жигар ўткир дистрофияси, ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши, қусиш, сариқлик.

Бошқа мутахассислар кўриги: Гастроэнтеролог, невропатолог, дерматолог, гепатолог.

Диагностик текширишлар номи:

- шикоятларини сўраб суриштириш

- анамнез йиғиш

- тўлиқ клиник кўрик: АҚБ, пульс, тана ҳароратини ўлчаш, ТВИни аниқлаш= тана вазни (кг)/ бўйи (м2)

- гинекологик кўрик

- охирги ҳайзи, овуляция, гинекологик кўрик асосида ҳомиладорлик муддатини аниқлаш

- умумий қон таҳлили,

- сийдикда ацетонни текшириш

- резус-омилни аниқлаш

- жигар, бачадонни УТТ*

- ЭКГ*

Асосий даволаш тадбирлари:

Қусишнинг енгил даражасида – амбулатор даволаш:

- тез -тез, бўлиб-бўлиб овқатланиш,

- имкони борича ётган жойида овқатланиш,

- кун давомида бир неча стакан сув, яхшиси газли сув ичиш мақсадга мувофиқ

- кўпроқ қуюқ, қаттиқ овқатларни, камроқ суюқ овқатларни истеъмол қилиш

- Имбирь (кунига 650 mg)

- Neiguan (Найгуан), ёки P6 нуқтаси акупрессураси – ҳомиладорлар кўнгил айниши ва қусишини камайтиришда потенциал қўшимча тадбир ҳисобланади. Бу нуқта билакнинг кафт томонида бармоқлардан бироз юқорида жойлашган. Нуқтани эластик бинт билан сиқиб қўйиш ҳам мумкин.

Физиотерапевтик муолажа*: қуёш чигали соҳасига ёки “ёқа” ҳолида кальцийни электрофорез қилиш, рефлоэндоназал гальванизация, диатермия.

Птиализм: Оғиз бўшлиғини 1% ялпиз дамламаси, шалфей, мойчечак дамламалари ва буриштирувчи воситалар: эман пўстлоғи, анор пўстлоғи дамламалари билан чайиш ҳам субъектив енгиллик беради. Ҳомиладорлар қусишидагидек даволанади. Сўлак ажралишини камайтириш учун қўшимча мушак орасига атропин – 0,1% эритмасидан 1 мл кунига 2 марта қилиш мумкин.

Ҳомиладорлар дерматози: Цитрус, шоколад, дудланган, аччиқ ва қовурилган овқатлар билан парҳезни чегаралаш, антигистамин воситалар – диазолин суткасига 1 таб.дан 2 маҳал, цитеризин – суткада 1 таб.

Госпитализацияга кўрсатма:

Амбулатор даволаниш самара бермаганда ва қусишнинг ўрта ва оғир даражаларида (ацетонурия билан кузатилганда) - госпитализация

Ҳомиладорлар хореясида, бронхиал астмаси, жигар ўткир ёғли дистрофияси белгилари кузатилганда – текшириш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун касалхонага госпитализация қилинади.

Реабилитация:

- кам- камдан тез-тез тўғри овқатланиш;

- чекишни ташлаш;

- алкогол истеъмол қилмаслик;

- имкони борича салбий руҳий эмоционал таъсирларни бартараф этиш.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 9-сонли илова

Муддатидан илгари бошланган туғруқларни олиб бориш стандарти

Нозологик шакли

Муддатидан илгари туғруқ хавфи, муддатидан илгари туғруқни бошланиши (23 ҳафтадан - 37 ҳафтагача)

Симптомлар/белгилар:

Муддатидан илгари туғруқ хавфи - Қорин пастида пастга тортилувчи, дардсимон, номунтазам оғриқлар, бачадон тонуси бироз ошган ёки пальпацияда ва/ёки ўз ўзидан енгил қўзғалувчан

Бошланган муддатидан илгари туғруқ - 23дан 37 ҳафтагача муддатда бачадоннинг мунтазам қисқариши ва/ёки:

- қоғаноқ парда ёрилиши/ёки жинсий йўллардан шиллиқ-қонли ажралма келиши.

Диагностик текширишлар номи:

- шикоятларини сўраб суриштириш

- анамнез йиғиш

- тўлиқ клиник кўрик

- ташқи акушерлик текшируви

- охирги ҳайзи, овуляция, ташқи акушерлик кўрик асосида ҳомиладорлик муддатини аниқлаш (БТБ гравидограммада), ҳомиланинг юрак уришини эшитиш.

Асосий даволаш тадбирлари/Шифохонага ётқизишга кўрсатма

Касалхонага госпитализация қилиш – транспортировка вақтида токолиз ўтказиш:

- биринчи соат давомида дардлар тўхтагунича ҳар 15 дақиқада тил остига 10 мг нифедипин (коринфар).

- 34 ҳафтагача муддатда муддатидан олдинги туғруқ ҳавфи юқори бўлган барча аёлларга (монеъликлар бўлмаса – инфекция белгилари) м/о га 8 мг дексаметазон

- муддатидан олдин сув кетишида –оғиз орқали 250 мг эритромицин

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация

Касалхонадан чиқиши билан фаол патронажни таъминланг.

Муддатидан илгари туғруқ сабабларини аниқлаш учун – акушер-гинеколог, эндокринолог, генетикка йўллаш.

Контрацепция – агар БИВ танланса – туғруқдан 6 ҳафтадан сўнг (42 кун), эмизмаса – 2 ойдан сўнг АОК, эмизса – 6 ойдан сўнг АОК.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 10-сонли илова

Ривожланмаган/ўсмай қолган ҳомиладорлик (22 ҳафтагача) ва ҳомиланинг антенатал ўлими (ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасидан кейин) билан хомиладорларни олиб бориш стандарти

Нозологик шакли:

Ривожланмаган/ўсмай қолган ҳомиладорлик ва ҳомиланинг антенатал ўлими

Симптомлари/белгилари:

Ривожланмаган/ўсмай қолган ҳомиладорлик

- клиник белгиларсиз

- УТТ текширишда аниқланади – анэмбриония, ҳомила юрак уриши аниқланмайди,

- ҳомиладорлик эрта токсикозининг тўсатдан тўхташи

- ҳомиладорликнинг 22 ҳафтагача муддатда аёлнинг жинсий аъзоларидан суркалувчи қонли ажралмалардан кучли қон кетишгача кузатилиши мумкин.

Ҳомиланинг антенатал ўлими:

Ҳомила қимирлаши/ҳаракати кузатилмайди, аускультация ва УТТда ҳомила юрак уриши аниқланмайди (ҳомила юрак уриши аниқланмайди, бошчасининг икки контурли бўлиши, бош суякларининг бекилиши, умуртқа поғонасининг кучли эгилиши, юрак ва йирик қон томирларда ҳаво пуфакчалари) ҳомиладорликнинг тўлиқ 22 ҳафтаси ва ундан катта муддатда допплерометрияда* амниотик суюқликнинг камайиши ёки йўқ бўлиши.

Диагностик текширишлар номи:

- шикоятларини сўраш

- анамнез йиғиш

- тўлиқ клиник кўрик

- охирги ҳайзи, овуляцияси ва вагинал кўрик натижалари – ривожланмаган ҳомиладорликда бачадон ўлчамлари бўйича, ҳомиланинг антенатал ўлимида қин орқали кўрик ўтказилмасин – ташқи акушерлик кўрик натижалари (БТБ гравидограммада) бўйича ҳомиладорлик муддати аниқланади – ҳомила юрак уриши эшитиб кўрилади

- УТТ ва допплерометрия*

Асосий даволаш тадбирлари:

Аёлни тинчлантиринг ва руҳий кўмак беринг

Аёлни касалхонага юборинг

Ҳомиладорликни тўхтатиш учун таҳлиллар натижалари билан касалхонига йўлланма берилади - (RW, Hbs-Ag, HCV, ВИЧ) қон гуруҳи ва резус-омили, қин ажралмалари таҳлили, УТТда гестация муддатини кўрсатган ҳолда.

Шифохонага ётқизишга кўрсатма:

Кейинги олиб бориш тактикасини танлаш учун аёлни туғруқ муассасаларига ётқизинг.

Кўп қон кетган ҳолатларда – гемодинамик кузатув олиб бориш ва вена ичига суюқлик қуйиб, зудлик билан шифохонага ётқизинг (ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасигача қон кетишга қаранг).

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация:

Ривожланмаган/ўсмай қолган ҳомиладорлик ва ҳомиланинг антенатал ўлими

Сабабини аниқлаш ва даволаш мақсадида – гинекологга йўллаш, контрацепция танлаш (контрацепция баённомасига қаранг)

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 11-сонли илова

Ҳомиладорлик давридаги гипертензив бузилишлар.

Гипертензив синдром билан ҳомиладорларни ҚВП шароитида олиб бориш стандарти.

Нозологик шакли. Таснифи:

Сурункали гипертензия

Гестацион гипертензия:

Ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензия (ҲИГ)

Енгил преэклампсия

Оғир преэклампсия

Сурункали (эссенциал ёки симптоматик) гипертензия билан қўшилган преэклампсия

Эклампсия

Сурункали гипертензия. Симптомлар/белгилар: Ҳомиладорликкача ва ҳомиладорликнинг биринчи 20 ҳафтасида аниқланган гипертензия. Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача 1 соат оралиқ билан 2 марта ўлчаганда АҚБ - 140/90 мм сим.уст. ва ундан юқори.

Кузатувлар сони: Антенатал кузатув 20 ҳафтагача – 2 ҳафтада 1 марта, 20 ҳафтадан сўнг – ҳар ҳафтада.

Қўшни мутахассислар кўриги ва кузатуви: терапевт, окулист, нефролог.

Диагностик текширишлар номи ва сони:

Ҳар бир ташрифда: 20 ҳафтагача - 2 ҳафтада 1 марта, 20 ҳафтадан сўнг – ҳар ҳафтада;

2 қўлда АҚБни ўлчаб, кўз тубини умумий кўрикдан ўтказиш

Акушерлик кўрик – ҳомила юрак уришини эшитиш ва БТБ аниқлаш (гравидограмма);

Умумий қон таҳлили: I ва II- триместрларда 1 ойда 1 марта, III- триместрда – 1 ойда 2 марта тромбоцитлар сонини аниқлаб;

Умумий сийдик таҳлили (протеинурияга);

Коагулограмма* I ва II- триместрларда 1 марта, III- триместрда 1 ойда 1 марта;

34 ҳафтадан КТГ ёки бачадон-йўлдош-ҳомила фон айланишини текшириш учун допплерометрик текшириш, лозим бўлганда такрорланади.

Асосий даволаш тадбирлари:

ГИПЕРТЕНЗИЯ БИРИНЧИ МАРТА АНИҚЛАНГАНДА ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун АЁЛНИ туғруқ мажмуасига юборинг.

АРТЕРИАЛГИПЕРТЕНЗИЯСИ ҲОМИЛАДОРЛИККАЧА МАВЖУД БЎЛГАН ҳомиладорларни биринчи ташрифда ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш ва ҳомилага таъсир кўрсатмайдиган антигипертензив даво тайинлаш учун туғруқ мажмуасига юборинг.

Касалхонадан қайтгандан сўнг:

- Ҳомиладорликкача мавжуд бўлган артериал гипертензияда антигипертензив воситаларни қабул қилишни давом эттириш ва тор мутахассислар билан биргаликда кузатувни давом эттириш.

- АҚБ ҳомиладорликкача бўлган миқдордан пастга тушиб кетмаслиги лозим.

Ҳомиладор аёл ва ҳомиласининг аҳволи қониқарли бўлса, ҳомиладорликни табиий туғруқ муддатигача давом эттириш мумкин.

ҲОМИЛАДОР АЁЛНИНГ АҚБни ўлчаш, тана вазнини назорат қилиш ва шишларни аниқлашга ЎРГАТИНГ.

Зудлик билан врачга мурожаат этишни талаб қиладиган хавфли белгилар ҳақида аёлга маълумот беринг:

· ДАБ 110 мм сим.уст. ва ундан юқори

· ДАБнинг гипертензияда 25 мм сим.уст.га ортиши

· Қўл, юз, танада тўсатдан шишлар пайдо бўлиши ва тез тарқалиши

· Бош оғриғи,

· Кўришнинг бузилиши/кўз олдидиа майда нарсалар учиши

· Тиришиш, тери ва шиллиқ қавтларнинг тўсатдан оқариши ёки сарғайиши

· Кўнгил айниши, қусиш

· Бурун битиши,

· Қулоқ шанғиллаши

· Сийдик миқдори камайиши

· Тўсатдан ҳаво етишмаслик ҳисси

· Қоринда оғриқ/бачадоннинг доимий қисқариб туриши

· Ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида жинсий йўллардан қон кетиши

· Ҳомила қимирлашининг камайиши ёки тўхташи

· Қоғаноқ сувлари кетиши

· тана ҳарорати ортиши/эт увишиши

Госпитализацияга кўрсатма:

- гипертензия биринчи марта аниқланганда

- гипертензия фонида протеинурия кузатилса

- агар диастолик АҚБ 105 мм.сим.уст. ва ундан юқори ва систолик АҚБ 160 мм.сим.уст. ва ундан юқори бўлса, касалхонага юборишда антигипертензив воситалар беринг:

НИФЕДИПИН (КОРИНФАР) 5 мг тил остига, агар АҚБ 10 дақиқадан сўнг пасаймаса (ДАБ 105 мм.рт.ст.дан юқори бўлса) АҚБ назорати остида сублингвал ҳар 15 минутда 5 мгдан 6 таблеткагача давом этинг (5мгх6=30 мг) ЁКИ АҚБ назорати остида 10 мг сублингвал ҳар 30 минутда диастолик АҚБ 90-100 мм.сим.уст.да турғун тургунича ёки АТЕНОЛОЛ 25-50 мг суткада 2 марта (қатъий индивидуал ҳолатда).

-дорилардан биттаси самара бермаса, уларни биргаликда қўллаш мумкин, ДОРИ ВОСИТАЛАРНИНГ МИҚДОРИ КАСАЛХОНАДА БЕЛГИЛАНАДИ.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация

Туғруқдан кейинги бирничи 6 ҳафта давомида ҳар 3 кунда АҚБ ўлчаб, назорат қилиб турилади, шунингдек АҚБ нормал ҳолатга қайтмаган аёлларни кейинги текширишлардан ўтказилади. Контрацепцияни индивидуал танлаш.

Гестацион гипертензия. Ҳомиладорларни ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензия билан олиб бориш

Симптомлар/белгилар: Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан кейин 1 соат оралиқ билан 2 марта ўлчаганда ДАБ 90дан 105 мм рт. ст.

ДАБ 110 мм.рт.ст ва ундан юқори бўлиши оғир преэклампсия деб ҳисобланади (Оғир преэклампсияга қаранг).

Кузатувлар сони: Ҳафтада бир марта

Бошқа мутахассислар кўриги:

Мутахассислар кўриги ва кузатуви: терапевт, окулист, невропатолог.

Диагностик текширишлар номи ва сони:

Ҳомиладор аёлни гипертензия сабабларини аниқлаш, тўлиқ текшириш ва кейинги олиб бориш тактикасини ҳал қилиш учун туғруқ комплексига ЁТҚИЗИНГ.

ШИФОХОНАДА ДАВОЛАНГАНДАН СЎНГ -

-умумий кўрик, иккала қўлда АҚБни ўлчаш;

- акушерлик кўриги – ҳомила юрак уришини эшитиш ва БТБни аниқлаш (гравидограмма);

- умумий қон таҳлили: I ва II - триместрларда 1 ойда 1 марта, III- триместрда – 1 ойда 2 марта тромбоцитлар сонини аниқлаб;*

Умумий сийдик таҳлили (протеинурияга);

Коагулограмма* I ва II -триместрларда 1 марта, III- триместрда 1 ойда 1 марта;

- қоннинг биохимик таҳлили – трансаминазалар - АлАТ, АсАТ, мочевина*

- 34 ҳафтадан КТГ ёки бачадон-йўлдош-ҳомила фон айланишини текшириш учун допплерометрик текшириш, лозим бўлганда такрорланади;

- II- ва III -триместрларда кўз тубини текшириш;

- агар кузатув натижалари турғун бўлса, муддатидаги нормал туғруқни режалаштиринг.

Асосий даволаш тадбирлари: Дори воситалари тайинланмайди!

Касалхонадан қайтгандан сўнг кузатувни давом эттиринг. 38 ҳафтада туғруққа йўлланг.

Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар: Ҳомиладор аёлни гипертензия сабабларини аниқлаш, тўлиқ текшириш ва кейинги олиб бориш тактикасини ҳал қилиш учун туғруқ комплексига ЁТҚИЗИНГ.

Қуйидаги ҳолатларда такрор шифохонага ётқизилади:

- ностабил АҚБ,

- оғир преэклампсия белгилари кузатилганда;

- ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиши белгилари кузатилганда (БТБ гравидограммада) ёки ҳомиланинг аҳволи ёмонлашса

- олдин туғдириш масаласини ҳал қилиш учун.

ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ АҚБни ўлчаш, тана вазнини назорат қилиш ва шишларни аниқлашга ЎРГАТИНГ.

Зудлик билан врачга мурожаат этишни талаб қиладиган хавфли белгилар ҳақида аёлга маълумот беринг:

· ДАБ 110 мм сим.уст. ва ундан юқори

· ДАБнинг гипертензияда 25мм сим.уст.га ортиши

· Қўл, юз, танада тўсатдан шишлар пайдо бўлиши ва тез тарқалиши

· Бош оғриғи,

· Кўришнинг бузилиши/кўз олдидиа майда нарсалар учиши

· Тиришиш, тери ва шиллиқ қавтларнинг тўсатдан оқариши ёки сарғайиши

· Кўнгил айниши, қусиш

· Бурун битиши,

· Қулоқ шанғиллаши

· Сийдик миқдори камайиши

· Тўсатдан ҳаво етишмаслик ҳисси

· Қоринда оғриқ/бачадоннинг доимий қисқариб туриши

· Ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида жинсий йўллардан қон кетиши

· Ҳомила қимирлашининг камайиши ёки тўхташи

· Қоғаноқ сувлари кетиши

· тана ҳарорати ортиши/эт увишиши

Агар ДАБ 110 мм рт стдан юқори, ва/ёки САБ 160 мм рт ст.дан юқори бўлса, Оғир преэклампсия деб қаранг (Оғир преэклапмсияга қаранг).

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация.

Туғруқдан кейинги бирничи 6 ҳафта давомида ҳар 3 кунда АҚБ ўлчаб, назорат қилиб турилади, шунингдек АҚБ нормал ҳолатга қайтмаган аёлларни кейинги текширишлардан ўтказилади. Контрацепцияни индивидуал танлаш.

Енгил преэклампсия билан ҳомиладорларни олиб бориш.

Симптомлари/ белгилари: 1 соат оралиқ билан 2 марта ўлчагандаДАБ 90 ва ундан юқори, аммо 110 мм рт ст,дан паст ва суткалик сийдикда протеинурия – 0,066%о дан 1 г/лгача.

Кузатиш сони: 3 кунда 1 марта, яъни бир ҳафтада 2 марта.

Бошқа мутахассислар кўриги: терапевт, окулист, невропатолог.

Диагностик текширишлар номи ва сони:

Якуний ташхис қўйиш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учунҲОМИЛАДОР АЁЛНИ ШИФОХОНАГА ЁТҚИЗИНГ.

ШИФОХРНАДАН КЕЙИНГИ ДАВОЛАШ –

Патронажни кучайтириш

Иккала қўлда ҳам АҚБни ўлчаб умумий кўрик ўтказиш

Акушерлик кўриги – ҳомила юрак уришини эшитиш ва БТБ аниқлаш (гравидограмма)

Умумий қон таҳлили: II -триместрда 1 ойда 1 марта, III- триместрда – 1 ойда 2 марта тромбоцитлар сонини аниқлаб*

умумий сийдик таҳлили (протеинурияни аниқлаш) 3 кунда 1 марта.

Коагулограмма* II- триместрда 1 марта, III- триместрда 1 ойда 1 марта.

Қоннинг биохимик таҳлили – трансаминазалар - АлАТ, АсАТ, мочевина*

Ҳомиладорликнинг 34 ҳафтасидан бошлаб КТГ * ёки бачадон- йўлдош- ҳомила қон айланишини аниқлаш учун допплерометрик текширув *

- кўрик.

- агар кузатув натижалари турғун бўлса, муддатида нормал туғруқлар ўтказишни режалаштиринг

Асосий даволаш тадбирлари: Антигипертензив даво ўтказилмайди. 38 ҳафтада туғдирилади.

Шифохонага ётқизишга кўрсатма

Енгил преэклампсия биринчи марта аниқланган бўлса, якуний ташхис қўйиш ва ҳомиладорликни кейинги олиб бориш тактикасини ҳал қилиш учун ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ ШИФОХОНАГА ЁТҚИЗИНГ. Шифохонадан чиққандан сўнг қуйидаги ҳолларда қайта ётқизилади:

- АҚБ турғун бўлмаса,

- оғир преэклампсия белгилари кузатилса;

- ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиши (гравидограмма бўйича БТБ орқада қолса) ёки ҳомила ҳолати ёмонлашса

- протеинурия авж олса,

Муддатидан олдин туғдириш масаласини ҳал қилиш учун.

Агар гипертензияда ДАБ 25 мм.рт.ст. ортиқ кўтарилса: 2-3 даражадаги касалхонага ётқизиб, қилиб антигипертензив давони бошлаш керак.

Агар ДАБ 110 мм рт стдан ортиқ, ва/ёки САБ 160 мм рт ст.дан ортиқ бўлса, аҳволини оғир преэклампсия деб баҳоланг (Оғир преэклапмсияга қаранг).

ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ АҚБни ўлчаш, тана вазнини назорат қилиш ва шишларни аниқлашга ЎРГАТИНГ.

Зудлик билан врачга мурожаат этишни талаб қиладиган ҳавфли белгилар ҳақида аёлга маълумот беринг:

ДАБ 110 мм сим.уст. ва ундан юқори

· ДАБнинг гипертензияда 25мм сим.уст.га ортиши

· Қўл, юз, танада тўсатдан шишлар пайдо бўлиши ва тез тарқалиши

· Бош оғриғи,

· Кўришнинг бузилиши/кўз олдидиа майда нарсалар учиши

· Тиришиш, тери ва шиллиқ қавтларнинг тўсатдан оқариши ёки сарғайиши

· Кўнгил айниши, қусиш

· Бурун битиши,

· Қулоқ шанғиллаши

· Сийдик миқдори камайиши

· Тўсатдан ҳаво етишмаслик ҳисси

· Қоринда оғриқ/бачадоннинг доимий қисқариб туриши

· Ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида жинсий йўллардан қон кетиши

· Ҳомила қимирлашининг камайиши ёки тўхташи

· Қоғаноқ сувлари кетиши

· тана ҳарорати ортиши/эт увишиши

38 ҳафтада туғдиринг.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация:

Туғруқдан кейинги биринчи 6 ой давомида ҳар 3 кунда ўзи АҚБни ўлчаб, назорат қилиб туради, шу муддатда АҚБ нормал кўрсаткичга қайтмаса, кейинги текширишларга йўлланади. Индивидуал ҳолда контрацепция танлаш.

Оғир преэклампсия билан ҳомиладорларни олиб бориш.

Симптомлари/ белгилари: 1 соат оралиқ билан 2 марта ўлчагандаДАБ 110 мм рт ст, ва ундан юқори, гипертензида ДАБ 25 мм.рт.ст. ортиқ кўтарилса, суткалик сийдикда протеинурия – 1 г/лдан ортиқ (0,3 г/л=300мг/сут) ва/ёки қуйидаги белгилардан бирортаси кузатилса.

Бош оғриғи (кўп ҳолларда анальгетиклар таъсир қилмасдан кучайиб боради), бош айланиши;

- кўришнинг хиралашиши, кўз олдида қора нарсалар учиши;

- бурун битиши;

- кўнгил айниши ва қусиш;

- Гиперрефлексия;

- Олигурия (сийдик ажралиши 30 мл/соатдан кам);

- эпигастрий ёки қориннинг ўнг юқори квадрантида оғриқ;

- юрак соҳасида оғриқ;

- ўпка шиши;

- генераллашган шишлар;

- протеинурия ортиб бориши;

Кучлироқ ривожланган белгига қараб ташхис қўйилади

Кузатиш сони: Туғдириш муддати ва усули ҳал қилинади.

Бошқа мутахассислар кўриги: терапевт, окулист, невропатолог, нейрохирург.

Диагностик текширишлар номи ва сони: Умумий аҳволини баҳолаш – ҳушини, тери қопламини баҳолаш, пульсини аниқлаш, 2 қўлда АҚБни ўлчаш, нафас сонини аниқлаш. Протеинурияга сийдик таҳлили.

Асосий даволаш тадбирлари: Барча тиббий ходимларни ёрдамга чақиринг ва тез ёрдам машинасини чақиртиринг ёки транспорт ташкиллаштиринг. Аёлни чап ёнбошига ётқизинг. Венасига катта калибрли игна киритинг, имкони бўлса, ангиокатетер (18 G).

Зудлик билан магний сульфат эритмасининг юклама дозасини юборинг: магний сульфати 4 г в/ига 5 мин давомида (16 мл 25% эритма) (инъекция вақтида аёл иссиқлик сезгиси пайдо бўлиши мумкин), сўнг чуқур м/о гановокаин ёстиқчаси ёки лидокаиннинг 2мл 2% эритмасини қилиб, магний сульфатини 10 г (25% эритмани 20 млдан ҳар бир думбасига қилинг- ҳаммаси 40 мл).

Сўнг ҳомиладор аёлни тиббий ходим назоратида зудлик билан 2-3 даражали шифохонанинг туғруқ мажмуасига ётқизинг, у ерда 24 соат давомида в/и га ёки м/о га магнезиал даво давом эттирилади.

Катта калибрли игна орқали в/и га 0,9% NaCl эритмасини қуйинг, 4 л/мин. тезликда кислород беринг.

20 минутдан сўнг АҚБни такрор ўлчаб кўринг. Агар ДАБ 105 мм сим.уст ва ундан юқори бўлса, антигипертензив давони бошланг: - нифедипин 5 мг тил остига. Агар 10 минутдан сўнг ДАБ 105 мм сим уст.дан ортиқ бўлса, нифедипин дозасини такрорланг.

Қўлланилган дори воситаларини ҳисоб- китоб қилинг ва клиник манзара динамикада ривожланишини ёзиб боринг.

Магнезиал терапияни олиб бориш усуллари.

- Магний сульфат эритмасини вена ичига юбориш.

Юклама дозаси: 5 минут давомида 4-6 г юборилади (25% эритмадан 16-24 мл).

Ушлаб турувчи дозаси (2 г/соат): 20 г (25% эритмадан 80 мл 500 мл 0,9% физиологик эритамада). Юбоиш тезлиги 50 мл/соат (16 томчи/мин).

ЁКИ

- Магний сульфатни мушак орасига юбориш.

Юклама дозаси: 10 г - ҳар бир думбага 5 г.дан (20 мл 25% эритмани ҳар бир думбага).

Ушлаб турувчи дозаси : 5 г (20 мл 25%дан) ҳар 4 соатда навбатма навбат ўнг ва чап думбага.

Унутманг! Магний сульфат эритмасининг токсик таъсирида қуйидагилар кузатилади:

- сийдик миқдори камаяди– 30 мл/соатдан кам;

- нафас сони 12-14 марта/мингача;

- тизза рефлекси йўқолади ёки сусаяди.

Шарт! Инфузияни тўхтатиб, лозим бўлса ЎСВга ўтказиш; антидот глюконат кальцийнинг 10% ли 10 мл эритмасини в/и га секин юбориш лозим (5 минут давомида).

Шифохонага ёткизишга курсатмалар.Магний сульфат нинг юклама дозасидан сўнг – туғдириш масаласини ҳал қилиш учун шошилинч ҳолатда 2-3 даражали касалхонага госпитализация қилиши шарт.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация. Туғруқдан кейинги биринчи 6 ой давомида ҳар 3 кунда ўзи АҚБни ўлчаб, назорат қилиб туради, фаол патронаж, шу муддатда АҚБ нормал кўрсаткичга қайтмаса, кейинги текширишларга йўлланади. Индивидуал ҳолда контрацепция танлаш.

Эклампсия билан ҳомиладорларни олиб бориш.

Симптомлари/белгилари.

Талваса синдроми. Эклампсия – анамнезида талваса кузатилмаган аёлларда ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан сўнг кузатиладиган талваса. Эклампсия 20% аёлларда белгисиз тўсатдан бошланади.

Талвасалар:

гипертензиянинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлмайди;

уларни олдиндан сезиб бўлмайди, одатда гиперрефлексия, бош оғриғи ёки кўришнинг ўзгаришисиз кузатилади;

25% ҳолатларда бола туғилгандан сўнг кузатилади;

кетма- кет такрорланиб ўлимга сабаб бўлиши мумкин;

агар аёл хонада ёлғиз бўлса, назорат қила олмаслик мумкин;

кома ҳолатлари билан кузатилиши мумкин.

Талваса (ҳушсиз), сўнг амнезия ҳолати- ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан сўнг ва туғруқдан кейинги биринчи 24 соат давомида диастолик АБ 110 мм.рт.ст. ёки ундан юқори

- Протеинурия 1 г/лдан ортиқ- Кома ҳолатида келиши мумкин (талвасасиз ёки/билан ҳушсиз ҳолатда)

Кичик гуруҳдаги эклампсия бўлган аёлларда артериал босим нормал бўлиши мумкин.

Эклампсик хуружлар фазаси: Продромал - 10-20 секунд, Тоник - 20-30 секунд, Клоник - 1-2 минут, Кома – индивидуал хусусиятлардан келиб чиқиб минутлар ёки соатлар давом этиши мумкин, Тарқалиш даври – 20-30 секунд.

Кузатиш сони. Туғдириш учун зудлик билан яқин орадаги 2-3 даражали туғруқ касалхонага госпитализация қилинади.

Диагностик текширишлар номи ва сони:

Тезкор бирламчи баҳолаш:

• Ҳуши; тери қоплами; пульси; АҚБ; нафас сони; сийдик миқдори; тана ҳарорати; пай рефлексларини текшириш.

• Ҳар 15 минутда динамикада аҳволини баҳолаш.

• Гемодинамик варақа олиб бориш.

Асосий даволаш тадбирлари:

Шошилинч бирламчи ёрдам кўрсатиш тактикаси:

Тезкор ҳуши ва нафасини баҳоланг

Нафас йўллари ўтказувчанлигини текширинг.

Барча тиббий ходимларни ёрдамга чақиринг

Аёлни куч билан ушламасдан жароҳатлардан асранг

Хуруж тарқалгандан сўнг аёлни чап ёнбошига ётқизинг

Катта калбрли игна орқали в/ига 0,9% NaCl эритмасини қуйинг

- Магний сульфатни вена ичига юбориш.

Юклама дозаси: 5 минут давомида 4-6 г юборилади (25% эритмадан 16-24 мл).

Ушлаб турувчи дозаси (2 г/соат): 20 г (25% эритмадан 80 мл 500 мл 0,9% физиологик эритамада). Юбориш тезлиги 50 мл/соат (16 томчи/мин).

Агар харуж такрорланса ёки 20 минутдан сўнг ДАБ 110 мм рт ст ва ундан юқори бўлса, қўшимча 2 г магнезий сульфатини (8,0 мл 25%) в/ига секин юборинг.

Агар харуж давом этса, в/и га қўшимча диазепам 10мг (1% - 1мл физ.эритмада) 2 минут давомида секин юборинг.

ДАБ 110 мм.сим. уст. ва ундан юқори ва/ёки ДАБ 160 мм.сам.уст.дан юқори бўлса, тезда анигипертензив терапияни бошланг: Нифедипин 5 мг тил остига (агар ҳомиладор аёл ҳушида бўлса). Агар 10 минутдан сўнг ДАБ 105 мм рт стдан юқори бўлса, нифедипин дозасини такрорланг.

Тиббий ходим назоратида зудлик билан гемодинамик кузатув остида 2-3 даражали туғруқ касалхонага госпитализация қилинади(ёзмалар билан).

Шифохонага ёткизишга курсатма:

Талваса тўхтагандан сўнг ва магнезий сульфатнинг юклама дозаси қилингандан сўнг, лозим бўлса, антигипертензив воситаларни қўллаб врач назоратида, вена ичига физиологик эритма (0,9% натрия хлорид) қуйиб ва кислород бериб, шифохонага ётқизилади.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация

Туғруқдан кейинги биринчи 6 ой давомида фаол патронаж.АҚБ ва протеинурия назорати, невропатолог, окулист, УАШ маслаҳати ва кўриги. Контрацепция.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 12-сонли илова

Нафас тизими яллиғланиш касалликлари ҳомиладорларни олиб бориш

ЎРВИ билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти

ЎРВИ – респиратор йўллари турли қисмларининг шикастланиши билан кузатиладиган гуруҳ касалликлари (ўткир ринит, ларингит, бронхит)

КХТ-10 бўйича коди: 0.99.5

Симптомлари ва белгилари: Юз ва бўғиз гиперемияси, склера қон томирлари инъекцияси, терлаш, тахикардия, катарал белгилар.

Инкубацион даври бир неча соатдан 2 суткагача, ўткир бошланади:

тана ҳароратининг 38-400Сгача кўтарилиши;

иситма 3-5 кун давом этиб, сўнг узоқ вақт субфебрилитет кузатилади.

Кузатишлар сони:

- биринчи белгилари пайдо бўлганда.

- даволаш динамикасида.

Қўшин мутахассислар кўриги: терапевт, отоларинголог, пульмонолог

Диагностик текширишлар номи ва сони:

Умумий қон таҳлили: Hb, эритроцитлар, ранг кўрсаткич, лейкоцитоз; ЭЧТ;

умумий билирубин: боғланган ва боғланмаган, АЛТ, АСТ; Кўкрак қафаси рентгенографияси.

Асосий даволаш тадбирлари:

Кўп суюқлик ичиш: ўртача бир соатда 2 ст. (500мл); Балғам кўчирувчи воситалар; парацетамол

Госпитализацияга кўрсатма:

Гипертермия 37,50С дан юқори. 3 кун давомида субфебрил температура

Туғруқ мажмуасига ётқизилади.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация:

Ҳомиладорлик сақланса, касалхонадан чиққандан сўнг ҚВП/поликлиника
туман кўп тармоқли поликлиникада кузатув, 10 кун давомида ҳар 3 кунда ташриф.

Бронхит билан ҳомиладорларни олиб бориш

КХТ-10 бўйича коди: 0.99.5

Симптомлари ва белгилари: Юз ва бўғиз гиперемияси, Склера қон томирлари инъекцияси, терлаш, тахикардия, катарал белгилар.

Инкубацион даври бир неча соатдан 2 суткагача, ўткир бошланади:

тана ҳароратининг 38-400С гача кўтарилиши;

иситма 3-5 кун давом этиб, сўнг узоқ вақт субфебрилитет кузатилади;

Кузатувлар сони: ташхис аниқлангандан сўнг касалхонага ётқизилади, касалхонадан чиққандан сўнг 1 ой давомида ҳафтада 1 марта.

Қўшимча мутахассислар кўриги: терапевт, пульмонолог.

Диагностик текширишлар номи ва сони:

Умумий қон таҳлили; билирубин, АЛТ, АСТ;

Балғамни бактериал текшируви

17-22 ҳафтада (имкони бўлса) ҳомилани скрининг текшириш

Аускультатив:

қуруқ, нам хириллашлар;

везикуляр нафас, баъзи жойларида зичлашган

Кўкрак қафаси рентгенографияси

Асосий даволаш тадбирлари: Шифохонага ётқизиш; Ётоқ тартиби; бронхолитик, ҳомиладорлик муддати ва сезувчанликни ҳисобга олиб антибактериал терапия; суюқлик ичиш тартиби; симптоматик даво.

Шифохонага ётқизишга кўрсатма:

Биринчи белгилари кузатилиши билан туғруқ мажмуасининг ХПБга ёткизиш.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация

Ҳомиладорлик сақланади.

4 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта фаол патронаж.

Зотилжам билан ҳомиладорларни олиб бориш

КХТ-10 бўйича коди: J14-18

Симптомлари ва белгилари: Юз ва бўғиз гиперемияси, терлаш, тахикардия,

катарал белгилар: ринит, конъюнктивит, ларингит, фарингит қуруқ йўтал билан.

Инкубацион даври бир неча соатдан 2 суткагача, ўткир бошланади:

тана ҳароратининг 38-400Сгача кўтарилиши; кучли умумий интоксикация,

иситма 3-5 кун давом этиб, сўнг узоқ вақт субфебрилитет кузатилади;

иситма даврида сийдикда оқсил, эритроцитлар ва цилиндрлар бўлиши мумкин; қон таҳлили: лейкопения, нейтропения. Балғамли йўтал, ҳолсизлик, тез чарчаш, иштаҳа йўқолиши, уйқу бузилиши.

Кузатишлар сони:

Шифохонага ётқизиш масаласини ҳал қилиш

Шифохонадан чиққандан сўнг 1 ой давомида ҳафтада 1 марта кузатув

Қўшимча мутахассислар кўриги: терапевт, пульмонолог.

Диагностик текширишлар номи ва сони:

Умумий қон таҳлили (лейкоцитоз, лейкопения); билирубин, АЛТ, АСТ;

Умумий оқсил, Балғамни бак.экиш, Ҳомилани УТТ, жигарни УТТ . Кўкрак қафаси рентгенографияси.

Асосий даволаш тадбирлари

Касалхонага госпитализация; Ётоқ тартиби; бронхолитик, ҳомиладорлик муддати ва сезувчанликни ҳисобга олиб антибактериал терапия; суюқли ичиш тартиби; симптоматик даво, дезинтоксикацион, яллиғланишга қарши иммуностимулловчи терапия.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: Зотилжамнинг биринчи белгилари кузатилиши билан туғруқ мажмуасининг ХПБга ётқизиш.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация

4 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта фаол патронаж.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 13-сонли илова

Туғма юрак нуқсонлари билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти

КХТ -10 бўйича коди: Q20-Q28.

Юракнинг туғма нуқсонлари (ЮТН) – юрак клапанлари тузилиши, юрак камералари орасидаги тешик ёки тўсиқлари ва ундан чиқувчи йирик қон томирларнинг туғма нуқсонлари бундай клапанлар тешикни тўлиқ беркитмайди, яъни клапанлар етишмовчилиги кузатиладиагар яллиғланиш натижасида клапан табақалари ёпишиб кетса, улар беркитиб турадиган тешик торайиб қолади. Бу ҳолат тешиклар стенози дейилади.

Бўлмачалраро тўсиқ нуқсони (БТН)

КХТ -10 бўйича коди: Q21.1

а) иккиламчиқон чапдан ўнга чап бўлмачадан ўнг бўлмачага ўтади.

Симптомлар ва белгилари: цианоз, барабан таёқчасидек бармоқлари, тирноқлари соат ойнасидек; аускультатив I тон сусайиши; юрак чўққиси ва иккинчи қовурға оралиғида дағал систолик шовқин.

Беморнинг шикоятлари:Кучсиз жисмоний юкланишда ҳам ҳансираш; Юрак соҳасида нохуш ҳис.

Кузатув сони:

Диспансеризация кардиолог билан бирга амалга оширилади

I ва II триместрда – икки ҳафтада 1 марта;

III триместрда ҳар ҳафта.

Қўшни мутахассислар кўриги: терапевт ва кардиолог маслаҳати.

Юрак етишмовчилиги белгилари кузатилса, ҳомиладорликни сақлаш масаласини ҳал қилиш учун кардиолог ва кардиохирург маслаҳати

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; инструментал текширишлар: ЭКГ, допплерли ЭХО-кардиография, I- триместрда рентгенография.

Асосий даволаш тадбирлари кардиолог билан бирга ҳал қилинади; иш ва дам олиш тартибига риоя қилиш, эластик пайпоқларда юриш.

Кардиолог индивидуал тайинлайди. Дастлабки тайёргарлик босқичида нуқсонни хирургик коррекция қилишнинг оптимал вақтини белгилайди.

Антенатал кузатув даврида гемодинамик кузатув варақаси ёзиб борилади.

Ҳомиладорликнинг 10 ҳафтасидан 6 ой давомида ацетилсалицил кислотаси.дан суткада ва поливитаминлар тайинланади.

Госпитализацияга кўрсатма: 1-госпитализация 12 ҳафтада ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорлик масаласини ҳал қилиш мақсадида; 2-госпитализация 24-28 ҳафтада; 34 ҳафтада туғруққа тайёрлаш учун; туғруқ – кесар кесиш амалиёти орқали.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: Туғруқдан кейин 1 йил давомида ОП да назоратда туради; Контрацепция.

б) бирламчиоғир ЮТН;

Симптомлари ва белгилари:(қоннинг ўнгдан чапга ўтиши билан ўпка гипертензияси. Кучли цианоз, эритроцитоз ва юқори гемотокрит), Эйзенменгер синдроми ва юрак етишмовчилиги.

Кузатув сони: Бирламчи БТНда – ҳомиладорлик мумкин эмас.

Қўшни мутахассислар кўриги: терапевт; кардиолог; кардиохирург.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; инструментал текширишлар – ЭКГ, допплерли ЭХО-кардиография.

Асосий даволаш тадбирлари:

Бирламчи БТНда – ҳомиладорлик мумкин эмас

Госпитализацияга кўрсатма:

1-госпитализация 12 ҳафтада ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорлик масаласини ҳал қилиш мақсадида; 2-госпитализация 24-28 ҳафтада; 34 ҳафтада туғруққа тайёрлаш учун; Туғруқ – кесар кесиш амалиёти орқали.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: Бирламчи БТНда – ҳомиладорлик мумкин эмас.

Нозологик шакли ва таърифи: Очиқ артериал оқим.

Баталов йўлининг битмай қолиши – битмаган.

КХК-10 бўйича коди: Q25.0

Симптомлар ва белгилар: ўпка гипертензияси белгилари; жисмоний юкламада ғансираш; цианоз; ўта кучли туртки; юқори тез пульс; систолик АҚБ ортиши ва диастолик АҚБ пасайиши; мусбат капилляр пульс; аускультацияда узлуксиз «машинасимон» систолодиастолик шовқин эшитилади.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшни мутахассислар кўриги: терапевт; кардиолог; УТТ врачи.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; инструментал текширишлар - рентгенологик текшириш; юрак эхо-кардиографияси ва допплери (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда), ЭКГ, юрак эхо-кардиографияси ва допплери.

Госпитализацияга кўрсатма: 34 ҳафтада; туғруқ – кесар кесиш амлиёти орқали.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция.

Нозологик шакли ва таърифи: Юрак тўсиқларининг туғма нуқсонлари

а) бўлмачалараро тўсиқ нуқсони (БТН): - паст.

КХК-10 бўйича коди: Q21.0

Симптомлар ва белгилар:

Гемодинамик бузилишлар кузатилмайди;

3-4 қовурғалар орасида қўпол систолик шовқин;

Нуқсон ЭХО-кардиографияда аниқланади;

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга. I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшни мутахассислар кўриги: терапевт; кардиолог; УТТ врачи.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма.

Инструментал текширишлар: Рентгенологик текшириш; Юрак эхо-кардиографияси ва допплери (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда).

Асосий даволаш тадбирлари: Жарроҳлик.

Юрак эхо-кардиографияси ва допплери.

Госпитализацияга кўрсатма: 34 ҳафтада, туғруқ – кесар кесиш.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция.

Ҳомиладорлик ман этилади: юқори ҚТН, тетрадо Фалло, оғир ЮТН: ўпка гипертензияси билан қоннинг ўнгдан чапга ўтиши; кучли цианоз, эритроцитоз, юқори гемотакрит. Эйзенменгер синдроми ва юрак етишмовчилиги.

Юракнинг бошқа туғма нуқсонлари: аорта коартацияси, ўпка артерияси стенози ва бошқалар кардиолог, кардиохирург билан бирга олиб борилади.

Митрал клапан пролапси билан ҳомиладорларни олиб бориш

Нозологик шакли ва таърифи

КХК-10 бўйича коди: I34.1

Митрал клапан пролапси(МКП) – қоринчалар систоласи вақтида МКнинг битта ёки иккала табақасининг ҳам чап бўлмачаси бўшлиғига букилиши (бўртиб чиқиши).

Симптомлар ва белгилар: Барлоу синдроми, кечки систолик шовқин синдроми, аномал Т-тўлқин синдроми, «ҳилпилловчи клапан» синдроми, «елкансимон клапан», МКнинг баллонли деформацияси, «сегментар кардиопатия», «эгилувчан» МК, миксоматоз МК.

МК табақасининг чап бўлмача бўшлиғига қанчалик бўртиб чиқишига қараб МК пролапси учта даражага бўлнади:

· I даража – табақаларнинг 0,6 смгача бўртиши;

· II даража – табақаларнинг 0,6-0,9 смга бўртиши;

· III даража - табақаларнинг 0,9дан ортиқ бўртиши.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга, I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшни мутахассислар кўриги: терапевт; кардиолог; кардиохирург.

Диагностик текширишлар номи ва сони: лаборатор теширишлар аҳамиятга эга эмас. Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак эхо-кардиографияси ва допплери (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда.)

Асосий даволаш тадбирлари: Номедикаментоз - меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилиш, руҳий эмоционал юкламаларнинг олдини олиш, жисмоний юкланишни чегаралаш, седатив ўтлар билан фитотерапия, натрий тузларини камайтириб, калий ва магний тузларига бой парҳез тайинлаш.

Медикаментоз: юрак ритми бузилганда ва ўпка шиши кузатилганда индивидуал ҳолатда кардиолог тайинлайди. Магний дори воситалари тайинланади. Жарроҳлик даво ўтказилмайди.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: МКП билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III- даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун.

2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун.

3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция.

Орттирилган юрак нуқсонлари билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти.

Нозологик шакли ва таърифи: Орттирилган юрак нуқсонлари.

КХТ -10 бўйича коди: I05-I09

Орттирилган юрак нуқсонлари (ОЮН) – юрак клапанлари, юрак камералари орасидаги тўсиқлари ёки тешиклари ва ундан чиқувчи йирик қон томирлар тузилишининг орттирилган нуқсонлари. Клапан табақаларининг яллиғланиш жараёнлари кўп ҳолларда уларнинг склероз-деформацияси ва калталашиши билан якунланади. Бундай клапан тешикларни тўлиқ бекитмайди, яъни клапан етишмовчилиги ривожланади. Агар клапанларнинг яллиғланиши натижасида четлари битишиб қолса, тешиклар торайиб қолади, бу ҳолат тешиклар стенози дейилади.

Симптомлар ва белгилар: тез чарчаш, мушаклар ҳолсизланиши, оёқларда оғирлик, уйқучанлик, юрак тез уриши, жисмоний юкланишда ҳансираш; нуқсон авж олган сари тинч ҳолатда ҳам ҳаесираш кузатилади.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II- триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III- триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшимча мутахассислар кўриги: терапевт; кардиолог; кардиохирург.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; қондаги С-реактив оқсилнинг; антистрептолизин - О; антистрептокиназ концентрацияси.

Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак ЭКГ (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда.)

Асосий даволаш тадбирлари: Номедикаментоз: меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилиш, эластик пайпоқлар кийиб юриш

Медикаментоз: индивидуал ҳолатда кардиолог тайинлайди. Жарроҳлик коррекция туғруққа тайёрлаш даврида ўтказилиши мақсадга мувофиқ.

Чап қоринча етишмовчилигида диуретиклар ҳамда периферик вазодилятаторлар тайинланади. Чап қоринча систолик фаолияти сустлашганда юрак гликозидлари (дигоксин).

Ўнг қоринча етишмовчилигида диуретиклар тайинланади.

Синусли тахикардияда ß-адреноблокаторлар (атенолол 5 мг/сут). Тромбоэмболик асоратларнинг профилактикаси – пастмолекуляр гепаринлар.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: ЮОН билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун.

2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун.

3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК.

туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация

туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув

Контрацепция

Нозологик шакли ва таърифи: Аорта бўғзи стенози.

КХТ-10 бўйича коди: I06.0

Аорта бўғзи стенозида чап қоринчадан чиқаётган қон оқимини қийинлаштириб, чап қоринча билан аорта ўртасидаги босим градиентининг ортишига олиб келади.

Симптомлари ва белгилари: Белгисиз даври узоқ кечади. Бош айланиши, кўнгил айниши, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Кучланиш ёки тинч стенокардиянинг типик хуружлари ҳам характерли бўлади. Юрак соҳасида оҳриқ, ҳансираш.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшимча мутахассислар кўриги: терапевт; кардиолог; кардиохирург.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; қондаги С- реактив оқсилнинг; антистрептолизин - О; антистрептокиназ концентрацияси.

Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак ЭКГ (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда).

Асосий даволаш тадбирлари: Номедикаментоз: меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилиш, эластик пайпоқлар кийиб юриш

Медикаментоз: индивидуал ҳолатда кардиолог тайинлайди. Жарроҳлик сунъий клапан имплантацияси ва баллонли комиссуротомия

Чап қоринча етишмовчилигида диуретиклар ҳамда периферик вазодилятаторлар тайинланади. Чап қоринча систолик фаолияти сустлашганда юрак гликозидлари (дигоксин).

Ўнг қоринча етишмовчилигида диуретиклар тайинланади.

Синусли тахикардияда ß-адреноблокаторлар (атенолол 5 мг/сут). Тромбоэмболик асоратларнинг профилактикаси – пастмолекуляр гепаринлар.

Шифлхонага ёткизишга кўрсатма: ЮОН билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III-даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун.

2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун.

3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция

Нозологик шакли ва таърифи: Митрал клапан етишмовчилиги.

КХТ-10 коди бўйича: I05.0

Қоринчалар систоласида қоннинг чап қоринчадан чап бўлмачага регургитацияси билан кузатиладиган митрал клапан табақаларининг тўлиқ бекилмаслиги.

Симптомлари ва белгилари: ҳансираш, тахикардия, кучли чарчаш.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II- триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III- триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшимча мутахассислар кўриги: терапевт; кардиолог; кардиохирург.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; қондаги С- реактив оқсилнинг; антистрептолизин - О; антистрептокиназ концентрацияси. Кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭХО-кардиография ва допплер. Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак ЭКГ (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда.)

Асосий даволаш тадбирлари:

Номедикаментоз: эластик пайпоқлар кийиб юриш

Медикаментоз: индивидуал ҳолатда кардиолог тайинлайди.

Комиссуротомиядан сўнг 1 йилдан кейин ҳомиладорликни режалаштириш мумкин. Ҳомиладорликка рухсат бериш масаласини кардиохирург, кардиолог, акушер-гинеколог ҳомиладорликкача ёки 12 ҳафтагача ҳал қилади.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: ЮОН билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III- даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун.

2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун.

3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК.

туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация

туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув

Контрацепция

Нозологик шакли ва таърифи: Ўпка артерияси клапани етишмовчилиги

КХТ-10 бўйича коди: I37.1

Ўпка артерияси клапани табақаларининг зич бекилмаслиги ва диастола вақтида ўпка артериясидан қон ўнг қоринчага регургитация бўлиб, ундаги ҳажмнинг ортишига олиб келиши.

Симптомлари ва белгилари: жисмоний юкланишда ҳансираш, бўғилиш, ҳушдан кетиш, периферик шишлар.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшимча мутахассислар кўриги - терапевт; кардиолог;

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; қондаги С-реактив оқсилнинг; антистрептолизин - О; антистрептокиназ концентрацияси, кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭХО-кардиография ва допплер. Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак ЭКГ (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда).

Асосий даволаш тадбирлари: Номедикаментоз: бажарилмайди. Медикаментоз: ўпка гипертензиясини камайтириш.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: ЮОН билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III- даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун.

2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун.

3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция.

Нозологик шакли ва таърифи: Ўпка артерияси клапани стенози.

КХТ-10 бўйича коди: I37.0

Ўпка артериясидан ўнг қоринчага қон ўтиши қийинлашиб, унинг гипертрофиясига олиб келади.

Симптомлари ва белгилари: кам даражада торайиш бўлса, белгилар кузатилмайди. Кучли стенозда жисмоний юкланишда ҳансираш, юрак соҳасида оғриқ, юрак ритмининг бузилиши

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшимча мутахассислар кўриги - терапевт; кардиолог;

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; қондаги С- реактив оқсилнинг; антистрептолизин - О; антистрептокиназ концентрацияси.кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭХО-кардиография ва допплер. Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак ЭКГ (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда).

Асосий даволаш тадбирлари: Номедикаментоз: бажарилмайди. Медикаментоз: жарроҳлик.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: ЮОН билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III -даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун.

2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун.

3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция.

Нозологик шакли ва таърифи: Уч табақали клапан етишмовчилиги.

КХТ -10 бўйича коди: I07.1

Қоринча систоласи вақтида клапан табақаларининг тўлиқ бекилмаслиги ҳисобига ўнг қоринчадан қоннинг ўнг бўлмачага регургитацияси билан кузатилади.

Симптомлари ва белгилари. Тез шишлар пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қорин ҳажмининг тезда катталашиши, минимал юкланишда тезда ҳолсизланиш.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшимча мутахассислар кўриги - терапевт; кардиолог.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; қондаги С- реактив оқсилнинг; антистрептолизин - О; антистрептокиназ концентрацияси.кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭХО-кардиография ва допплер. Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак ЭКГ (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда).

Асосий даволаш тадбирлари: Номедикаментоз: бажарилмайди. Медикаментоз: юрак етишмовчилиги кузатлса, керакли даво қилинади, жарроҳлик даво.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: ЮОН билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун.

2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун.

3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция.

Нозологик шакли ва таърифи: Трикуспидал стеноз.

КХТ-10 бўйича коди: I07.0

Уч табақали клапан табақалари ўзаро битишиб қолганлиги сабабли ундан диастолик қон ўтиши қийинлашиб, ўнг қоринча ва ўнг бўлмча ўртасидаги босимнинг диастолик градиенти ортишига олиб келади.

Симптомлари ва белгилари: оёқлар шиши, қорин ҳажми катталашиши, ўнг қовурға ости ва эпигастрий соҳаларда оғриқ.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшимча мутахассислар кўриги - терапевт; кардиолог;

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; қондаги С- реактив оқсилнинг; антистрептолизин - О; антистрептокиназ концентрацияси.кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭХО-кардиография ва допплер. Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак ЭКГ (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда).

Асосий даволаш тадбирлари: Номедикаментоз: бажарилмайди. Медикаментоз: юрак етишмовчилиги кузатлса, керакли даво қилинади, жарроҳлик даво.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: ЮОН билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун. 2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун. 3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК. Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция.

Нозологик шакли ва таърифи: Аортал клапан етишмовчилиги

КХТ-10 бўйича коди: I06.1

Диастола вақтида аортал клапан табақалари тўлиқ бекилмасдан диастолик қоннинг аортадан чап қоринчага қайтиши кузатилади.

Симптомлари ва белгилари: бўйин соҳасида пульсация, ҳамда юрак турткилари (ётган ҳолда) аниқланади, бош айланиши, ҳушдан кетишлар, ҳансираш, тез чарчаш, ҳолсизлик.

Кузатишлар сони: Кардиолог билан бирга: I ва II триместрда – 2 ҳафтада 1 марта; III триместрда ҳар ҳафтада.

Қўшимча мутахассислар кўриги - терапевт; кардиолог.

Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; коагулограмма; қондаги С- реактив оқсилнинг; антистрептолизин - О; антистрептокиназ концентрацияси.кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭХО-кардиография ва допплер. Ҳомиладорлик ва туғруққа тайёрлаш даврида юрак ЭКГ (10-11, 26-28, 32 ҳафталик муддатларда).

Асосий даволаш тадбирлари: Номедикаментоз: меҳнат ва дам олиш қоидаларига риоя қилиш. Медикаментоз: жарроҳлик даводан сўнг мунтаззам антикоагулянт профилактика.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма: ЮОН билан аёллар ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда (преэклампсия, муддатидан олдинги туғруқ хавфи) ва асосий касалликнинг кечиши оғирлашганда госпитализация қилинади.

III даражали туғруқ муассасаларига госпитализация қилинади.

1- госпитализация 12 ҳафтагача – ташхисни аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун. 2-госпитализация 24-28 ҳафтада текшириш ва мавжуд ўзгаришларни коррекция қилиш учун. 3- госпитализация тахминий туғруқ муддатидан 2-3 ҳафта олдин туғдириш тактикасини ишлаб чиқиш учун.

Табиий туғруқ йўллари орқали муддатида туғдирилади. Акушерлик асоратлари кузатилганда КК. Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация: туғруқдан сўнг бир йил давомида ОПда кузатув. Контрацепция.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 14-сонли илова

Ҳомила олди сувларининг муддатидан олдин кетиши билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти.

(Қоғаноқ парданинг муддатидан олдин ёрилиши)

Ҳомиладорда туғруқ фаолияти бошланмасдан олдин ҳомила олди сувларининг кетиши ёки қоғаноқ парданинг муддатидан олдин ёрилиши ҳомила олжи сувларининг кетиши. Ҳомила олди сувларининг туғруқнинг 1 даври бошланмасдан кетиши муддатидан олдин кетиш дейилади. Нормада ҳомила олди сувлари туғруқнинг 2 даври охирида кетиши лозим.

Симптомлари ва белгилари:

Ҳомиладорда туғруқ фаолияти бошланмасдан олдин ҳомила олди сувларининг кетиши. Амниотик суюқликнинг ўзига хос ҳиди ташхисни тасдиқлайди.

Кузатишлар сони:

Ҳомила олди сувларининг кетиши аниқланганда зудлик билан ҳомиладор аёлни касалхонага юборилади.

Қўшимча мутахассислар кўриги:

Терапевт.

Диагностик текиширишлар номи ва сони:Ҳомила олди сувларининг ҳажми ва ҳомила ҳолатини аниқлаш мақсадида УТТ. Термометрия

Асосий даволаш тадбирлари:

Стационарда даволаш.

Кичик муддатда агар ҳомиладорлик сақланса, касалхонадан чиққанидан сўнг кузатув. Аёлга ажралмалари, ҳомила қимирлаши ва тана ҳароратини назорат қилиб туриш тушунтирилади.

Шифохонага ёткизишга кўрсатма:

Ҳомиладорликнинг 2 ва 3- триместрида ҳомила олди суви кетиши ёки бир вақтда кўп миқдорда кетишига шикоят қилиб келса, УТТ билан ташхисни аниқлаштириш лозим*, сўнг текшириш ва кейинги олиб бориш масаласини ҳал қилиш учун туғруқхонага юбориш лозим.

Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация:

Қоғаноқ парданинг юқоридан йиртилиши ва ҳомиладорлик сақланиш ҳолатларида ҳомиладорни режали равишда туғруққача кузатилади.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 15-сонли илова

Сурункали ва ўткир бактериал ва/ёки вирусли инфекциялар билан ҳомиладорларни олиб бориш стандарти

Барча ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларни қуйидагиларга текшириш лозим: ОИВ, захм, қизилча, гепатит В ва С.

Бошқа турдаги инфекцияга текширишлар (токсоплазмоз, ЦМВ, ВПГ, сув чечак, паровирус В19) оғирлашган акушерлик анамнезида, репродуктив йукотишларда ёки урогенитал тизимнинг сурункали касалликларида бажарилади (уреаплазмоз, хламидиоз, микоплазмоз).

Симптомлари ва белгилари:

Кўпгина инфекцион касалликлар аёлларда, айниқса асоратланган акушерлик анамнези бўлганларда ҳомиладорлик бўйича антенатал парваришга ҳисобга олиш вақтида текширганда тасодифан аниқланади. Аниқ симптомлари кузатилмайди. Аммо маълум бир инфекцияларга хос бўлган белгилар мавжуд. Масалан, ОИВ/ОИТСда даволаш кам самара берадиган тез- тез кузатиладиган яллиғланиш касалликлари кўп учрайди. Имкони борича эртароқ ОИВ инфекциясига маслаҳатлаш ва ихтиёрий тестдан ўтишни таъминлаш лозим. Ҳомиладор аёлнинг қонида ОИВ аниқланганда унинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун ҳомиладорликнинг 14 ҳафтасидан профилактик давони бошлаш керак (бу ҳолатда ОБЮПси самарали бўлади).

Захм ҳомиладорда аввал бўлмаган розеоласимон тошмалар билан кузатилади. Қизилча учун эса, терида тошмалар тошиши ва гипертермия хос.

Вагинал кандидоз ва трихомонадали кольпит жинсий йўллардан ажралмалар келиши ва қичишиш билан кечади.

Кузатувлар сони: Сурункали инфекцияда – режали ташрифлар, ўткир инфекцияда – режали ташрифларга боғлиқ эмас. масалан, қзилчада – тошмалар тошганда, ВПГ – ўткир генераллашган шаклида.

Қўшимча мутахассислар кўриги: Маҳаллий ОИТС билан курашиш Марказлари инфекционисти, терапевти, урологи, дермато-венерологи, акушер-гинекологи.

Диагностик текширишлар номи ва сони:

Вирусли (ОИВ, гепатитлар, ЦМВ, ВПГ) ёки урогенитал инфекцияларда (уреаплазма, микоплазма, хламидий) қоннинг иммунофермент таҳлили (ИФА - IgG ва IgM турдаги махсус антителоларни аниқлаш) ва бачадон бўйни каналидан қўзғатувчининг ДНКсини аниқлаш учун полимераза-занжирли реакция (ПЗР) бажарилади.

Вагинал кандидоз ва трихомонадали кольпитда жинсий йўллардан ажралмалар келиши ва қичишиш билан шикоят қилганда суртма ёки бактериологик текширишда аниқланади. Даволашдан сўнг такрорий текширилади.

16-20 ҳафталик муддатда ҳомила нуқсонларини, асаб найи патологияси ва бошқа ривожланиш нуқсонларини аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун ҳомила скрининги ўтказилиши шарт. Бир вақтда қон зардобида АФП, ХГ ва эстриол миқдорининг биохимик скрининги ҳам аниқланади.

Асосий даволаш тадбирлари:

ОВИ, заҳм, гепатит В ва С антителалари аниқланганада ташхисни тасдиқлаш, диспансеризация ва ҳомиладорликни кейинги олиб бориш тактикасини ишлаб чиқиш, ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун махсус муассасаларга юборилади.

· ОИВ-инфекцияси бўлган ҳомиладорларни ташхисни тасдиқлаш, вирусли юкламани ва СD4-лимфоцитлар миқдорини аниқлаш, бу таҳлиллар натижасида онадан болага юқишининг олдини олиш схемаларини аниқлаш учун юбориш лозим. ОВИнинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун антиретровирусли терапияни ҳомиладорликнинг 14-ҳафтасидан бошлаш керак, агар кечроқ ташхис қўйилса, шу заҳоти бошланиши шарт (ЎзР ССВ буйруғига қаранг). Бу ҳомиладорларни ҳам ОИВ билан зарарланмаган ҳомиладорлардек олиб борилади. Бироқ ОИВ билан зарарланган ҳомиладорлар бир вақтда ОИТС билан курашиш Марказида мутахассис кўригида ҳам туради. ОИТС билан курашиш Марказидаги мутахассис (ҳомиладор аёл ҳоҳиши бўйича яшаша жойида, вилоят ёки Республикада) ҳомиладор аёлни диспансер ҳисобига олади, вирус юкламасини ва СD4-лимфоцитлар миқдорини текширади, онадан болага юқишининг олдини олиш учун антиретровирусли профилактика схемасини ишлаб чиқади, ОБЮП мақсад ва вазифаларини тушунтиради, АРВ дори воситаларини қабул қилиш афзалликлари, миқдори, қабул қилиш давомийлиги ҳақида маълумот бериб, ҳомиладор аёлга антиретровирусли дори воситасини беради (АРВ дори воситаларини ҳисобга олиш норматив талабларига риоя қилиб, уларни қайд қилиб боради), ушбу ҳомиладорни олиб бориш режасига асосан ҳомиладор аёл аҳволини назорат қилади. ОВИнинг онадан болага юқишининг профилактикаси Миллий баённомасига асосан туғруқ муддати ва усулини режалаштиринг (2012 йил) ва аёлни ОВИ чақалоққа кўкрак билан эмизганда сут орқали юқиш хавфи ҳақида маълумот беринг. Учинчи триместрда ҳомиладорга чақалоқни хавфсиз озиқлантириш усуллари ҳақида огоҳлантиринг.

Агар ОИВ-инфекция аёлда ҳомиладорлик даврида биринчи марта аниқланган бўлса, унга жинсий йўллар орқали юқадиган инфекцияларнинг олдини олиш усуллари ҳақида маълумот беринг. Ҳомиладорликнинг охирги ойларида ва туғруқдан кейин албатта контрацепция усуллари, айниқса икки томонлама контрацепция тури (ҳомиладорликдан ва жинсий йўллар орқали юқадиган инфекциялардан) – презервативлар ҳақида маълумот беринг.

· Заҳм. Заҳм билан зарарланган аёлларни даволаш, кейинги ҳомиладорликни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш ихтисослашган касалхоналарда амалга оширилади. Заҳм билан зарарланган аёлларни ҳомиладорлик даврида пенициллин қаторидаги антибиотиклар билан даволанади– бензатин-пенициллин 2,4 ЕД м/о бир марта ёки агар аллергияси бўлса, – эритромицин 15 кун давомида қилинади.

· Қизилча. Ҳомиладорлик даврида қизилча антителаси аниқланмаса ва юқиш хавфи юқори бўлса, (қизилча билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлса) ҳомиладорлик даврида II ёки III-триместрларда эмланиб, ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача скрининг ўтказилади.

Серонегатив ҳомиладорлар, қизилчага қарши вакцинация қилинмаганларга туғруқдан сўнг дарҳол кейинги ҳомиладорликларда зарарланмаслиги учун иммунизация қилинади.

Бирламчи зарарланиш ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача кузатилса, IgM, IgG миқдори динамикада ортиб борса, вирусологик текширишда қўзғатувчи аниқланса, аёлга ҳомиладорликни тўхтатиш таклиф қилинади (ҳомилада ривожланиш нуқсони хавфи юқори бўлганлиги сабабли).

Лозим бўлса, симптоматик даво ўтказилади.

Қизилчанинг ўткир шаклидаги ҳомиладорларни акушерлик касалхонасига госпитализация қилмаслик лозим (фақат туғруқдан ташқари ҳолатларда).

· Сўзак. Ҳомиладорларни даволашантибиотикларга сезгирликка боғлиқ – пенициллин ёки 3 авлод цефалоспоринлар м/о га ихтисослашган касалхоналарда амалга оширилади. Сўзак билан бирга кўп ҳолларда хламидиоз ҳам кузатилишини ҳисобга олиб бир вақтда хламидиозни ҳам даволанади. Сўзакка қарши даволанган ҳомиладорлар соғайганлигини тасдиқлаш учун қайта бактериологик текширилади.

· Токсоплазмоз. Ҳомиладорлик даврида токсоплазмоз билан бирламчи зарарланишдан сақланиш тадбирлари ҳақида аёлга маълумот бериш керак (мушук, хом гўшт билан бевосита мулоқотда бўлишдан сақланиш, лозим бўлса, ҳимоя воситалари сифатида резина қўлқопларни қўллаш, тўлақонли термик ишлов берилмаган ва хом гўштни истеъмол қилмаслик).

Ҳомиладорлик даврида токсопламоз билан биринчи марта зарарланган ҳомиладорларда ҳомила зарарланишининг олдини олиш учун – спирамицин қўлланилади. Гидроцефалия, ҳомила мия тўқимасининг деструктив ўзгаришларида токсоплазмозни аниқлаш учун ҳомиладор аёл қўшимча (амниотик суюқликни ПЗР, ИФА, УТТ ва б.) текширилади. Фаол жараён аниқланганда даво ўтказилади.

· Оддий герпес вируси. Ушбу ҳомиладорлик даврида биринчи марта зарарланган бўлса, фақат инфекциянинг генераллашган шаклларида даво ўтказилади. (биринчи марта зарарланишда ҳомилага юқиш эҳтимоли камроқ, агар бу қайта зарарланиш бўлса, унда оқибатлари яхши бўлмайди.)

Туғруқ вақтида ёки туғруқдан 6 ҳафта олдин генитал герпеснинг бирламчи эпизодлари аниқланса – кесар кесиш амалиёти билан туғдириш масаласини ҳал қилинг ва туғруқ вақтида в/ига ацикловир юборинг, имкони борича инвазив муолажаларни бажарманг. Қайталанувчи генитал герпесда ҳомиладорлик даврида сўнги 4 ҳафтасида рецидивнинг ва чақалоқ зарарланишининг олдини олиш учун ацикловир қилинади – бу ҳолатларда табиий туғруқ йўллари орқали туғдиришни режалаштиринг.

· Цитомегаловирус (ЦМВ) – кўп аёлларда белгилари кузатилмайди, баъзи аёлларда мононуклеозга ўхшаш манзара беради. Агар онада бирламчи зарарланиш + амниоцентез натижаси мусбатлиги + носпецифик УТТ белгилари (туғма нуқсонлар, ҳомиланинг ўсишдан орқада қолиши)да ҳомиладорликни 22 ҳафтагача тўхтатиш масаласини ҳал қилинг.

· Кандидоз. Вагинал кандидоз (оқчил, ёки замбуруғли инфекция) ҳомиладорлик даврида кўп кузатиладиган инфекция бўлиб ҳисобланади. Қиндан кўп миқдорда таъсирловчи ажралмалар келиши, қичишиш каби белгилар хос. Ҳомиладорларда кандидоз 2-10 марта кўпроқ учрайди ва даволаш қийинроқ кечади. Одатда туғруқдан сўнг ўз-ўзидан тузалиш кузатилади. Клиник белгилари кузатилганда маҳаллий интравагинал клотримазол билан даволанади.

· Трихомоноз. Метронидазол трихомонозни даволашдаги ягона самарали дори воситаси бўлиб ҳисобланди. Бир марталик 2 г миқдори 90% аёлларда самара беради. Ҳомиладор аёл билан бир вақтда жинсий ҳамроҳи ҳам даволаниши лозим. Тинидазол, орнидазол, ниморазол ва бошқа нитромидазол гуруҳидаги дори воситалари трихомонада инфекциясини даволашда юқори самарали бўлиб ҳисобланади. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида метронидазолни қўлламасликка ҳаракат қилиш лозим, бу муддатларда трихомониазни даволаш учун клотримазол дори воситасини қўллаш мумкин.

· Хламидий инфекцияси. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида аниқланса, перорал антибиотиклардан эритомицин 500 мг 4 маҳал кунига ёки амоксициллин 500 мг 3 маҳал кунига ёки азитромицин ёки клиндамицин 7 кун давомида қўллаш мумкин. Даволанган ҳомиладорларда даво олмаганларга нисбатан муддатидан олдинги туғруқ, қоғаноқ парданинг муддатидан олдин ёрилиши, кам вазнли чақалоқлар туғилиш хавфи анча камаяди.

Шифохонага ётқизишга кўрсатма: Акушерлик кўрсатмалар, ҳомиладорликнинг патологик кечиши.

Кейинги тактика ва реабилитация. Туғруқдан сўнг аниқланган касалликлар даволанади ва чақалоқ инфекционист томонидан кўрилади. Айниқса, репродуктив йўқотишлар ва ҳомиласи патология билан туғилган аёллар туғруқдан сўнг алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, аниқланган инфекцияларни даволаш шарт бўлади.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 16-сонли илова

Сийдик йўллари инфекцияси билан ҳомиладорларни олиб бориш

КХТ-10 O23.0 – Ҳомиладорлик давридаги буйрак инфекцияси

Симптомсиз бактериурия.

Цистит.

Пиелонефрит.

Симптомлари/белгилари. Дизурик белгилар, ўнг ёки чап бел соҳасида оғриқ, тана ҳарорати ортиши, ҳолсизлик, қувватсизлик

Симптомсиз бактериурия сийдик таҳлилида аниқланади, кўп ҳолларда гестацион пиелонефритга олиб келади, шунинг учун ҳам антибактериал даво ўтказилишни талаб қилади.

Цистит дизурик белгилар билан кузатилиб, юқорига инфекция кўтарилиб пиелонефритга олиб келиши мумкин.

Гестацион пиелонефрит. Ўткир пиелонефрит ҳомиладорлик даврида биринчи марта аниқланиб, 20–40% ҳомиладорларда симптомсиз бактериурия билан кечади, шу сабабли уни ҳам гестацион пиелонефрит ривожланишининг хавф омили деб ҳисоблаш мумкин.

Сурункали пиелонефритнинг авж олиши, ҳомиладорликкача мавжуд бўлган пиелонефрит бўлиб, ҳомиладорликнинг II триместрида (22–28 ҳафталарда) (60%) ва эрта чилла даврида (4, 6, 12 сут), ҳали юқори сийдик йўлларининг кенгайиши ва гиподинамияси сақланиб турган даврда кузатилиши мумкин.

Кузатувлар сони: симптомсиз бактериурия – антибактериал даводан сўнг такрор текшириш, сурункали пиелонефритда ремиссия босқичида - режали ташрифлар

Қўшни мутахассислар кўриги: гинеколог, терапевт, нефролог ёки уролог

Диагностик текширишлар номи ва сони. Умумий сийдик таҳлили,

Нечипоренко бўйича сийдик таҳлили, СЙИ (ИМТ) аниқланганда даволашдан олдин ва кейин флорани аниқлаш ва антибиотикларга сезгирликни аниқлаш мақсадида сийдикни бактериологик текшириш*.

Буйракдаги ўзгаришларни, гидронефрозни ва ҳомила ҳолатини аниқлаш учун УТТ.

Асосий даволаш тадбирлариорганогенез тугаллангандан сўнг бажарилади (8 ҳафтадан сўнг).Симптомсиз бактериурия ва циститда - сезгирлиги юқори бўлган антибиотик ва уросептиклар. Бактериал лаборатория бўлмаган жойларда – ҳимояланган пенициллинлар, ёки цефалоспоринлар, уросептиклар, фитотерапия. Пиелонефритнинг профилактикаси учун – позицион даво (тиззи-тирсак ҳолати) ва фитотерапия (ўтлар дамламаси – жўхори попуги, пол-пола, наматак).

Шифохонага ётқизишга кўрсатма – ҳомиладор аёл тана ҳарорати ортиши, чов соҳаси ва қорин пастига иррадиацияланувчи белдаги оғриқлар билан дизурик белгиларга шикоят қилса, текшириш ва ҳомиладорликни кейинги олиб бориш тактикасини ҳал қилиш учун ҳомиладор аёлни туғруқ мажмуасининг ҳомиладорлар патологияси бўлимига юбориш керак. Ўткир оғриқлар, пиурия ва гидронефрозда –урология бўлимига госпитализация қилинади.

Симптомлари/белгилари: кучли интоксикация, тана ҳарорати ортиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, эт увишиш, бел соҳасида оғриқ (бир ёки икки томонлама), дизурик белгилар, оёқларини қорнига тортган ҳолдаги мажбурий ҳолат.

Таққослама ташхис. ўткир аппендицит, ўткир холецистит, буйрак ёки жигар санчиғи, умумий инфекцион касалликлар билан.

Акушерлик асоратлари: муддатидан олдинги туғруқ хавфи, нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши, қоғаноқ сувлари эмболияси, хорионамнионит, эндометрит, миометроэндометрит, аднексит.

Бошқа мутахассислар кўриги: уролог, нефролог, акушер-гинеколог.

Текширишлар номи ва сони: ҳар бир ташрифда умумий қон ва сийдик таҳлили, сийдик суртмаси бактериоскопияси, УТТ. Ҳомиладор аёл биринчи марта пиелонефрит билан мурожаат этса, режали равишда шифохонага ётқизиш- бунда ташхисни аниқлаштириш лозим. Кейин касаллик авж олганда ва ҳомиладорлик асоратлари кузатилганда шифохонага ётқизилади.

Қон: ўткир жараёндаюқори лейкоцитоз чапга сурилиш билан, ЭЧТ ортиши, гемоглобин пасайиши. Қон биохимик таҳлилида - гипоальбуминемия. Оғир ҳолатларда креатинин ва мочевина ортиши. Сурункали жараёнда – гемоглобин пасайиши, чунки буйраклар эритропоэзда иштирок этади, гуморал омил – юқори лейкоцитоз ва ЭЧТ ортиши фонида эритропоэтин ишлаб чиқаради.

Сийдик. Зимницкий синамаси - гипопротенурия, никтурия. Умумий сийдик таҳлили - ишқорий реакция, сийдик чўкмаси - лейкоцитоурия (норманинг юқори чегараси – кўриш майдонида 6-8), цилиндрлар бўлмаслиги, лейкоцитурия (пиурия). Сийдик йўллари бир томонлама тиқилиб қолганда йиринг ажралмаслиги ва сийдикда лейкоцитлар бўлмаслиги мумкин. Нечипоренко, Аддис-Каковский, Амбурже синамалари – шаклли элементларни миқдорий аниқлаш. Нечипоренко синамаси – ҳомиладорлар учун норма: лейкоцитлар 4000, цилиндрлар 100, эритроцитлар 2000. Сийдикни бактериурияга текшириш фақат бактериологик лабораторияда бажарилади.

Ҳақиқий бактериурия – бир неча сийдик таҳлилида монокультурада 0,1 млн ва ундан ортиқ миқдорда қўзғатувчини (яъни биттаси) аниқланиши.

Бактериоскопия – сийдик чўкмаси суртмаси микроскопияси. Агар бир кўриш майдонида 10 бактерия бўлса – 0,1 млн/млга мос келади. Фазали-контрастли микроскопияда - 1 микроб 0.1 млн/млга мос.

УТТ. Одатда УТТда ҳомиладор аёлнинг бачадони, йўлдоши, буйраклари ҳам кўрилади. Шикастланиш белгилари – жом косача тизими қалинлигининг ўзгариши ва кенгайиши.

Асосий даволаш тадбирлари: Антибактериал терапия: пенициллин қаторидаги антибиотиклар: ампициллин - кам токсик, карбенициллин, пенициллин, ампиокс, бутун ҳомиладорлик давомида қўлланилиши мумкин. Иккинчи триместрдан: цефалоспоринлар, аминогликозидлар гуруҳи (фақат гентамицин, стрептомицин карлик чақириши туфайли қўллаш ман этилади).

Макролидлар гуруҳи - эритромицин, олеандомицин.

Сульфаниламидлар - уросульфан, этазол.

Химиотерапевтик воситалар: нитрофуранлар (фурадонин, фурагин, фурозолидон) фурагин меъда шиллиқ қаватини кам таъсирлайди, бу қатордаги бошқа дори воситалари кўнгил айниши ва қусиш чақиради. 8-оксихинолин ҳосилалари - 5-НОК, нитроксилин, неграм (налидикс кислотаси)- налидикс кислотаси дори воситаларини нитрофуранлар билан бирга ишлатмаслик мақсадга мувофиқ, чунки бактериостатик самараси камаяди.

Сийдик чиқишини яхшилаш – спазмолитиклар, десенсибилловчи воситалар.

Ўсимлик дори воситалари – сийдик чиқишини яхшилайди ва дезинфекциялайди: куштарон, қайин барглари, наъматак меваси, жўхори попуги, ер тути, кора итузум, қовоқ уруғи.

Туғруқдан сўнг даволаш - 2-3 ҳафта давомида даволаш давом этиши лозим. Эрталаб жойидан эрта туриш сийдик чиқишини яхшилайди. Шу дорилар балан даволанади, фақат эритромицин қўлланилмайди (сутда кўп миқдорда йиғилади), аммо узоқ муддат таъсир қилувчи сульфаниламидларни қўллаш имконияти пайдо бўлади. Соғайиш мезонлари - 2-3 та нормал сийдик таҳлили. Касалхонадан чиққандан сўнг уролог ҳисобида 3-5 йил давомида туради. Пиелонефрити бўлган аёлларга гормонал контрацептивлар тавия этилмайди, чунки улар касллик авж олишига шароит яратади.

Кейинги тактика ва реабилитация. Туғруқдан сўнгсурункали пиелонефрит авж олишини ўз вақтида аниқлаш мақсадида 2-ҳафта давомида кузатув, фаол патронаж. Контрацепция қамрови. Кейин касалликни терапевт даволайди.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 17-сонли илова

Резус-иммунизация билан ҳомиладорларни олиб бориш

Резус-иммунизация, тиббий ёрдам талаб қиладиган ҳолат.

Таърифи: Ҳомиладорлар Rh-иммунизацияси – RhD-манфий ҳомиладорнинг қонидан плацентар тўсиқ орқали антителолар ҳомиланинг RhD-мусбат, С,Е эритроцитларини парчалаб, унинг организмида экстрамедулляр қон яратилиши ҳосил бўлиши.

Хавф омиллари:

1. ҳомиладор аёл қони RhD-манфий

2. анамнезида ўз ўзидан ҳомила тушиши ёки сунъий абортлар бўлиши

3. қайта ҳомиладорлик

4. ҳомиладорликнинг II-III триместрларида қон кетиши

5. ҳомиладорлик даврида қорин жароҳати;

6. анамнезида эктопик ҳомиладорлик;

7. анамнезида чала елбўғоз;

8. анамнезида бачадон бўшлиғини қўл билан тозалаш;

9. анамнезида ўлик бола туғиш ва ҳомиланинг антенатал ўлими;

10. RhD-мусбат қон қуйилганлиги;

11. тромбоцитлар трансфузияси

Асосий диагностик тадбирлар:

1. ҚВП/ОПга биринчи ташрифда ҳомиладор аёл ва эрининг қон гуруҳи ва резус омили аниқланади.;

2. Агар ҚВП/ОПга биринчи ташрифда ҳомиладор аёлда резус омил манфий ва эрида резус омили мусбатлиги аниқланса, аёлни қондаги RhD-антител титрини аниқлашга йўлланади;

3. ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасидан ҳар ойда RhD-антителалар титри аниқлаб турилади;

4. RhD-омил антителолари аниқланганда қайта скриниг 20-28 ҳафталарда ҳар ойда, 28-32 ҳафталарда 1 ойда 2 марта; 32 ҳафтадан сўнг туғруққача ҳафтада 1 марта текширилади;

5. иммунизацияланган ҳомиладорларда патологик белгиларни аниқлагунча ҳар ҳафтада ҳомила шишининг эрта белгиларини (кўпсувлилик, гепатоспленомегалия) аниқлаш учун УТТ бажарилади.

Даволаш тактикаси. Ҳомила/чақалоқлар гемолитик касаллиги фақат лаборатор аниқланадиган енгил шакллардан, ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлиши ёки эрта неонатал ўлимга олиб келувчи оғир шаклларидан мавжуд.

Иммунизацияланган ҳомиладорларда ҳомиладорликни олиб бориш. Rh-сенсибилизация билан асоратланган биринчи ҳомиладорликда эритробластоз ҳавфини антителолар титри 1:16 ва ундан юқори бўлиши баҳолаш имконини беради.

УТТ ҳомила шишининг эрта (гепатоспленомегалия ва кўпсувлилик) ва ривожланган белгиларини (ичак деворлари эхогнлиги ортиши, кардиомегалия ва перикардит, асцит, гидроторакс, бош ва оёқ қўл териси шиши, плацента қалинлиги) аниқлаш имконини беради. Бу белгилар ҳомиладорликни кейинги давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун кўрсатма бўлади.

Ҳомила гемолитик касаллигини плазмоферез, иммуносупрессия (эрининг терисидан аёлга кўчириб ўтказиш), одатдаги десенсибилловчи даво самарадорлиги ИСБОТЛАНМАГАН.

Диагностик мезонлар:

1. она қонида Rh-омилга антителолар титри 1:4дан юқори;

2. УТТ бўйича ҳомила гемолитик касаллиги белгилари (шиш, кўпсувлилик, гепатоспленомегалия);.

Шифохонага ётқизишга кўрсатма:

1. биринчи марта аниқланганда Rh-омилга антителалар титри 1:16;

2. кейинги тахлилларда антителолар титри икки баробар юқори бўлиши;

3. УТТ бўйича ҳомила гемолитик касаллиги белгилари (шиш, кўпсувлилик, гепатоспленомегалия);

Профилактик тадбирлар:

RhD-манфий аёлларга (ҳомиладор ва туққан) ўз ўзидан ҳомила тушиши, 12 ҳафтагача ҳомиладорликни тиббий ва нотиббий кўрсатмалар билан тўхтатилганда, инвазив усуллар бажарилганда (хорион биопсияси, амниоцентез, кордоцентез) RhD-иммуноглобулин билан (RhoGAM, Резонатив, Immunoglobulinum humani anti-Rhesus 1 доза) профилактик тадбирлар ўтказилади.

Ҳомиладорлик даврида ўз ўзидан ҳомила тушиши, эктопик ҳомиладорлик, елбўғоз ва бошқа қон кетиш хавфлари бўлганда ёки қорин жароҳатида қилинади:

- биринчи ҳомиладорликда – хомиладорликни 28 хафтасида (қилинмаган бўлса, унда 34 ҳафтада) ва туғруқдан сўнг биринчи 72 соат ичида;

- иммунизацияланмаган резус манфий ҳомиладорларга, отаси резус мусбат бўлса – хомиладоликни 28 хафтасида (қилинмаган бўлса, унда 34 ҳафтада).

ИММУНОГЛОБУЛИН ИММУНИЗАЦИЯДА (АНТИТЕЛОЛАР ПАЙДО БЎЛГАНДА) КЎРСАТИЛМАГАН!

Дори воситалари: Анти-Rho (D) иммуноглобулин.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 18-сонли илова

Қандли диабет билан ҳомиладорларни олиб бориш

Ҳомиладорлик ва қандли диабет

Оғиз қуриши, чанқаш, полиурия, озиш ва умумий ҳолсизлик билан бир вақтда иштаҳа ортиши, тери қичишиши, пиорея, фрункулез

Қуйидаги аёлларда хавф бор

- анамнезида одатланган ҳомила тушиши, номаълум сабабли ҳомила ўлими, туғма ривожланиш нуқсонлари бўлган аёллар

- кўпсувлилик ва/ёки йирик ҳомилали аёллар

- 35 ёшдан катта аёллар

Кузатишлар сони: 28 ҳафтагача 1 ойда 2 марта, 28 ҳафтадан сўнг 3-4 марта.

Бошқа мутахассислар кўриги: акушер-гинеколог, терапевт, эндокринолог-диспансер кузатуви тартибида, окулист, нефролог, бошқа мутахассислар – кўрсатма бўйича.

Диагностик текширишлар номи ва сони: клиник қон таҳлили, қонда қанд ва ацетон миқдорини аниқлаш- 1 ойда 3-4 марта, бошқа текширишлар терапевт ва эндокринолог кўрсатмаси бўйича.

15-20 ҳафтада УТТ (қўпол ҲТНни аниқлаш), 20-23 (юрак нуқсонлари), 28-32 (макросомия, ҲРОҚ, қоғаноқ сувлари ҳолати), қон зардобида АФП, гемоглобин.

Офтальмоскопия

Тана вазнини мунтаззам назорат қилиш (7-10 кгдан ошмаслиги)

20 ҳафтагача скрининг

Асосий даволаш тадбирлари: эндокринологи, терапевт назоратида медикаментоз даво. Қон томир бузилишлари коррекцияси, кольпитни даволаш. Махсус парҳез (бошланғич калория -30-35 ккал/кгуглевод -45-50%, оқсил – 20-30%, ёғ -15-20%.

Госпитализацияга кўрсатма: асосий касаллик авж олганда,касаллик кечиши оғирлашганда, ҳомила ва ҳомиладор аёл ҳаётига хавф туғилганда ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун.

Ҳар қандай муддатда касаллик компенсацияси бузилганда ва акушерлик асорати юзага келганда. Туғруқдан олдинги госпитализация касаллик кечишига қараб 32-34 ҳафтада.

Туғруқдан кейинги парвариш/реабилитация

ОК контрацепцияни қўллаш бўйича акушер-гинеколог маслаҳати.

Ҳомиладорликка қарши кўрсатмалар:

Эр ва хотинда қандли диабет бўлиши

Инсулинга резистентлик ва қандли диабетнинг енгил формалари

ҚД +ТБЦ, ҚД +онада анамнезида резус сенсибилизация

Авж олувчи қон томир асоратлари

Гипертензив бузилишлар билан

Артериал гипертензия.

ССВнинг 2012 йил «18» май даги

137–сонли буйругига 19-сонли илова

Ҳомиладорликдаги анатомо-физиологик ўзгаришлар ҳақида маълумот ва режали кўрикларни асослаш.

· Ҳомиладор аёлнинг физиологик мослашуви

· Режали кўрик муолажаларини асослаш

· Ҳомила тузилиши нуқсонларини (ривожланиш нуқсонлари) аниқлашга қаратилган скринингтестлар

· Хавф мезонлари. Хавфни баҳолашга янгича ёндошув

· Ҳомиладорлик давридаги хавфли белгилар

Ҳомиладор аёлнинг физиологик мослашуви

Аёл организмидаги физиологик ўзгаришлар ривожланаётган ҳомилани етарли озиқ моддалари билан таъминлаш, унинг нормал ўсиши учун шароит яратиш ҳамда аёлни туғруққа ва кейинги чақалоқни парваришлашга тайёрлашга қаратилган.

Гормонал ўзгаришлар

· Прогестерон уруғланишдан сўнг 35 кун давомида сариқ танада синтезланади, сўнг бу ролни плацента ўзига олади. Бу гормон силлиқ мушаклар қўзғалувчанлигини сусайтиради (ичак, сийдик йўллари, бачадон) ва тана ҳароратини оширади.

· Эстрогенлар, асосан эстрадиол (90%), сут безлари ва сўрғичларнинг катталашиши, ореолаларнинг пигментациясига олиб келади. Ҳомиладорлик ривожланиши билан гормонлар бачадон силлиқ мушакларининг ҳар бир алоҳида толаси потенциали тезлигини кўпайтириш йўли билан окситоцинга сезгирлигини оширади. Эстрогенлар сувнинг тутилиб қолиши ва оқсил синтезини оширади.

· Одам соматотропини, яъни хорион гормони ёки одам плацентар лактогени (hPL), лактация жараёнини стимуллайди ва баъзи бир хусусиятларга эга. Хусусан у ўсишни стимуллаб, инсулин секрециясини оширади, аммо инсулиннинг периферик таъсирини блоклайди, она организмида ёғли кислоталар ажралишини таъминлайди (ҳоимладор глюкозаси заҳирасини асрайди). Бунинг тҳаммаси глюкозанинг ҳомилага транспортини осонлаштиради. Гормон шунингдек, сут безлари ўсишини ва казеин, лактальбумин ва лактоглобулин ишлаб чиқишини стимуллайди.

· 70% ҳомиладорларда қалқонсимон без катталашиши кузатилади ва коллоидлар ишлаб чиқарилиши ортиши ҳисобига катталашади. Йоднинг сийдик билан ажралиши ортиши ҳисобига қон плазмасида йоднинг нисбий етишмовчилиги келиб чиқади. Қалқонсимон без компенсатор реакция сифатида қондаги йодни ушлаб қолади ва бу без ҳужайраларининг гипертрофиясига олиб келади ҳомиладорликнинг 1 триместри охирига келиб, тироид-боғловчи глобулин миқдори уч баробар ортади. Бунинг натижасида умумий трийодтиронин Т3 ва тироксин Т4 нинг миқдори ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ортади, сўнг эса камаяди ва ҳомиладор бўлмаган аёллардагидек миқдорда қолади. ТТГ миқдори ҳам ҳомиладорликнинг бошланишида камайиб, сўнг нормал кўрсаткичга қайтади. T3, ҳам T4 ҳам плацентар барьердан ўта олмайди, шу сабабли оана ва ҳомила қалқонсимон безлари фаолияти ўртасида боғлиқлик йўқ. Аммо йод ва анти-тиреоид воситалар плацентадан ўтади.

· Нормал кечётган ҳомиладорликда асосан олдинги бўлаги ҳисобига гипофиз ҳам катталашади. Эстрогенларнинг гипофиз ҳужайралари – лактотрофларга стимулловчи таъсири натижасида пролактин миқдори секин аста ортиб боради. Гонадотропин секрецияси сусаяди, бироқ плазма АКТГси ортади. Она қонида кортизон миқдори ортади, аммо эркин кортизон миқдори ўзгармайди. Асосан туғруқнинг учинчи даври ва кўкрак билан эмизиш даврида гипофизнинг орқа бўлагида окситоцин ишлаб чиқарилади.

Гемодинамик ўзгаришлар

Биринчи ҳомиладорларда ўртача вазн ортиши 12,5 кг, кўп туғувчиларада эса 0,9 кг камроқни ташкил этади. 10 ҳафталикдан бошлаб 32 ҳафтагача плазма миқдори ортиб боради ва 3,8 литрга етади (ҳомиладорликкача бўлган ҳажмдан 50%га ортади). Тез ва ортиқча вазн ортиши организмда патологик суюқлик йиғилишини кўрсатади. Ҳомиладорликнинг сўнги 2 ҳафтасида вазн ортиши секинлашада ёки бирпоз камаяди.

· Эритроцитлар ҳажми ҳомиладорлик охирига келиб 1,4 литрдан 1,64 литргача ортади (18%га ортади). Баъзи муаллифлар маълумотига кўра ҳомиладор аёлга темир ва фоли кислотаси бериб турилганда 30%гача ортиши мумкин. Плазма ва эритроцитлар ҳажми ортиши бир хил тезликда бўлмаса, гемоглобин, гематокрит концентрацияси ва эритроцитлар миқдорининг камайишига олиб келади. Бу ҳолат айниқса иккинчи триместрда кучли кузатилади ва «физиологик камқонлик» деб номланади.

· Нейтрофил полиморф ядроли лейкоцитлар бўлаги ортиши ҳисобига ҳомиладорлик даврида умумий лейкоцитлар миқдори ортади ва 32 ҳафтада максимал миқдорга етади. Сўнг туғруқ вақтида массив нейтрофилия кузатилади Эозинофиллар, базофиллар ва моноцитлар миқдори ҳомиладорлик даврида нисбатан доимий бўлиб қолади, аммо туғруқнинг биринчи даврида эозинофиллар миқдори камайиб, иккинчи даврида тўлиқ йўқолади. В ва Т Лимфоцит ҳужайралар миқдори доимий бўлса ҳам, уларнинг фаолияти ва иммунитетнинг ҳужайра бўғини она организми плазмасидаги номаълум омил ҳисобига сусаяди. Бу ҳомиладор аёлнинг вирусли инфекцияларга мойиллиги билан тушунтирилади.

· Шунингдек ҳомиладорларда тромбоцитлар миқдори, эритроцитлар чўкиш тезлиги тортиши (4 мартагача), холестерол ва фибриноген миқдори ортиши кузатилади.

· Плазма ҳажми ортиши ва суюлиш эффекти ҳосил бўлиш ҳисобига альбумин ва гамма-глобулин миқдори камаяди.

Юрак қон томир тизими

Ҳомиладорлик даврида бу тизимда жиддий ўзгаришлар бўлиб, улардан кўпчилиги биринчи 12 ҳафтада юз беради.

· Юракнинг урилиш ҳажми (10%) ва юрак қисқариш сони (тахминан 15 зарба/мин) ортиши ҳисобига юракдан қон чиқиши 5 дан 6,5 л/минутгача кўпаяди. Туғруқ вақтида кенгайган ворсиналараро бўшлиқдан қон келиши кўпайиши ҳисобига юракдан қон чиқиши 2 л/минга ортиши мумкин. Ҳаттоки сунъий ритм бошқарувчиси қўйилган бўлса ҳам урилиш ҳажми ортиши ҳисобига компенсация бўлиб, ҳомиладорлик нормал кечади.

· Гормонал ўзгаришлар натижасида асосан диастолик периферик қон томир қаршилиги сусаяди. Биринчи ва иккинчи триместр давомида 10-20 мм.рт.ст.га тушиб, кейин секинлик билан кўтарилиб, туғруқ вақтида ҳомиладор бўлмаган аёллардагидек даражада бўлади. Периферик қон томир қаршилиги ҳомиладорликкача бўлагн миқдордан 50% пасайиши простагландинлар ва прогестерон таъсирида бўлиши мумкин. Периферик қон томир қаршилигига жавоб берадиган қон томир кенгайтирувчи ва торайтирувчи омиллар баланси ҳомиладорлик давридаги АҚБ регуляцияси ва ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензия ривожланишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Вазодилатация ва гипотензия бир вақтда ҳомиладорликда артериал босимни бошқарувчи ренин – ангиотензиннинг ажралишини фаоллаштиради.

· Аёл чалқанча ётганда кузатиладиган гипотензия пастки ковак вена босилиши, веноз қайтиш ва юракдан қон чиқиши камайиши ҳисобига юз беради. Аорта босилиши елка ва сон артерияларида фарқнинг сезиларли бўлишига, чалқанча ётганда эса 10-15% бўлишига олиб келади. Гипотензия синдроми кам ҳолларда ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача кузатилади.

· Бачадон ҳажмининг катталашиб бориши юрак ва диафрагманинг юқорига сурилишига олиб келади.

· Юрак ҳажми диастолик тўлишиш ва мушакларнинг концентрик гипертрофияси натижасида ҳомиладорлик даврида 70-80 мл.га ортади.

Сийдик ажратиш тизими

Сийдик ажралишининг тезлашиши ҳомиладорликнинг кўпинча биринчи ва учинчи триместрида кузатилади. Эрта муддатларда бачадон сийдик қопини босиб қўйиб, тулишишини чегаралайди ва бу тез тез сийишга сабаб бўлади. Учинчи триместрда ҳомиланинг олдинда келувчи қисми сийдик қопини босиб қўйиш ҳисобига симптоматика яна кузатилади.

Буйраклар ҳажми ҳомиладорлик давомида 1 смга катталашади. Жом косачалар тизимида ва сийдик йўлларида сезилрали кенгайиш кузатилади.

Бу ҳолат биринчи триместрда кузатилади. Спорадик ҳолатда сийдик қопи ва сийдик йўллари рефлюкси юзага келади. Бу ҳолат кўп миқдорда сийдик йиғилиши ва сийдик чиқарув йўллари инфекцияси ривожланишининг кучайишига сабаб бўлади.

· Сийдик қопи мушаклари бўшашади, аммо сийдик ажралгандан сўнг қолдиқ сийдик қолмайди.

· Буйракдаги қон айланиш биринчи триместрда 30-50%га ортади ва бутун ҳомиладорлик давомида сақланади. Самарали плазма оқими ва коптокчалар фильтрацияси тезлиги ошади. Креатинин ва мочевина кўрсаткичлари ўзгармайди, шу сабабли ҳомиладорлик ривожланиш давомида уларнинг плазмадаги миқдори камаяди. Сийдик кислотаси клиренси 12 дан 20 ммоль/млгача ортади, сўнг плазмадаги миқдори камайиб боради. Ҳомиладорлик давомида сийдик кислотасининг фильтрацион юкламаси ортади, бир вақтда эса унинг экскрецияси ўзгармайди, плазмадаги сийдик кислотаси миқдори ҳомиладорликкача даврдагидек бўлади.

· Коптокча фильтрацияси тезлигининг ортиши вариабел гликозурия ва сийиш тезлашишида муҳим рол ўйнайди.

Респиратор тизимдаги ўзгаришлар

Ҳомиладорлик даврида диафрагма юқорига кўтарилиб, интеркостал бурчаги эрта муддатларда 68°дан етилган муддатда 103°гача ортади. Нафас олиш кўпроқ диафрагмал бўлади.

· Нафас ҳажми 500 дан 700 млга (40%) ортади; чуқур нафас – прогестерон гормонининг таъсиридир. Нафас олиш ҳажми (нафас ҳажми плюс нафас олиш резерв ҳажми) ҳомиладорлик охирида ортади.

· Нафас олиш сони бироз ўзгаради. Ҳомиладорлар ҳансираши – кўп учрайдиган ҳолат бўлиб, онадаги pCO2 (карбонат гази парциал босими) ҳомила CO2 ажрата олиши учун паст даражада бўлиши лозим.

· Катта муддатларда ўсаётган бачадон диафрагма экскурсиясига механик тўсқинлик қилиб, ўпканинг резидуал ҳажми ва функционал қолдиқ ҳажмнинг қисқариши ҳомиладорларда ҳансирашни юзага келтиради.

Овқат ҳазм қилиш тизимидаги ўзгаришлар

Кўнгил айниши - 70-85% ҳомиладорликда кузатиладиган универсал симптом ҳисобланади.

1. ҳомиладорларнинг ярмида қусиш кузатилса, 25%да фақат кўнгил айниши кузатилади.

2. бу белгилар эрта 9 ҳафтагача муддатда бошланиб, 13-16 ҳафтагача давом этади. Кам ҳолларда кўнгил айниши қусиш билан ёки алоҳида бутун ҳомиладорлик давомида давом этиши мумкин. Бу ҳолат кўпроқ ёш биринчи туғувчиларда кузатилади. Кўнгил айниши ва қусиш одатда ўз ўзидан ўтиб кетади, кам ҳолларда узоқ вақт давом этиб, озиқланишнинг бузилишига ва оғир ҳолатларга олиб келиши мумкин. Тўхтовсиз қусиш барча ҳомиладорликларнинг 0,5–2% ни ташкил этиб, сабабсиз қусиш, ацетонурия ва озиб кетиш билан кузатилади. Баъзан электролит баланси бузилиши, қалқонсимон без патологияси ва жигар фаолиятининг бузилиши ҳолатлари хам кузатилиши мумкин.

Ҳомиладорларда рефлюкс-эзофагит (жиғилдон қайнаши) қизилўнгач сфинктери тонусининг сусайиши ҳисобига юзага келади. Қоринда босим ортиши ҳисобига эзофагеал сфинктернинг диафрагма томон сурилиши ҳам қўшимча омил бўлиши мумкин.

· Меъда перистальтикаси ва секрецияси сусайиб, аъзонанинг тўлиқ бўшаша олмаслигига сабаб бўлади. Шунингдек, ичаклар перистальтикаси секинлашиб, қабзиятга сабаб бўлиши мумкин.

Теридаги ўзгаришлар

Ҳомиладорлик даврида қорин оқ чизиғи, сўрғичлар, ареолалари пигментацияси ортиши, баъзан хлоазма (юздаги жигар ранг доғлар) пайдо бўлиши кузатилади.

· Кўпинча ҳомиладорларда пальмар эритема, юлдузсимон гемангиома ва стриялар пайдо бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар ҳамма ҳомиладорларда ҳар хил бўлиши мумкин. Субкутикуляр соҳадаги коллаген толаларнинг ёрилиши натижаси болиб ҳисобланади. Эҳтимол, бу ўзгаришлар буйракусти бези пустлоғида гормонлар продукцияси ва тери чўзилиши билан боғлиқдир.

Бачадондаги ўзгаришлар

Ҳомиладор бўлмаган бачадон вазни 100 гр атрофида бўлади. Ҳомиладорлик давомида аъзо 10 бароабр катталашиб, оғирлиги 1 кг.га етади. Мушаклар гипертрофияси 20 ҳафтада якунланади, сўнг мушак толаларининг чўзилиши кузатилади.

· Функционал ва морфологик жиҳатдан бачадон уч қисмга бўлинади: бўйни, бўйинчаси (18 ҳафтадан бошлаб қуйи сегмент бўлиб шаклланади) ва танаси.

· Катта муддатларда коллаген миқдори камайиши бачадон бўғзи силлиқлашиши ва очилиши имконини беради. Бачадон бўйни безлари гипертрофияси кўп миқдорда шиллиқ ишлаб чиқарилиши ва инфекциядан ҳимоялаш вазифасини ўтайдиган қуюқ шиллиқли тиқин (operculum), ҳосил бўлишига олиб келади.

· Цервикал эктопия ва эпителий десквамацияси натижасида қин ажралмалари миқдори ортади.

· Бачадон танаси ўлчамлари, шакли, консиситенцияси ортади. Бачадон бўшлиғи ҳажми 4 дан 4000 млгача ортади.

· Бачадоннинг қон билан таъминланиши 10 ҳафталикда 50 мл/минутдан етилган муддатда 500-700 мл/мин.гача кучаяди. Бачадонни қон билан таъминлайдиган бачадон ва тухумдон артериялари ҳамда сийдик қопи артерияси юқори шохи сезиларли кенгаяди.

Қиндаги ўзгаришлар

Ҳомиладорлик даврида бириктирувчи тўқиманинг веноз тўри қин деворининг қон билан тўйинтириб, шиллиқ қаватига кўкимтир ранг беради.

· Кўп миқдордаги эстроген гликогеннинг синтези ва депосини стимуллайди, бактерияларнинг гликогенга таъсири сут кислотаси ишлабчиқишини стимуллайди, бу ўз навбатида қин рНни камайтириб, бошқа микрофлоралар киришига тўсқинлик қилади.

Сут безларидаги ўзгаришлар

Прогестерон ва эстроген ҳисобига сут безларининг қон билан таъминланиши ва ўсиши кучаяди. АКТГ ҳисобига ареолалар пигментацияси юзага келади. 16 ҳафтадан бошлаб секретор функцияси ишга тушиб, сутсимон ажралма ажралиши мумкин.

Суяк тизими

Прогестерон таъсирида боғлов аппарати юмшайди, бу белдаги оғриқлар билан кузатилади, боғламларнинг функционал чўзилиши туғруқда ёрдам беради. Белдаги оғриқларга бел лордози ортиши ҳисобига қомат ўзгариши, боғлов аппарати чўзилиши ва тўқималарда сув йиғилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Оғриқлар асосан учинчи триместрда кечаси кузатилиб, уйқу бузилишига сабаб бўлади.

Режали кўриклар муолажаларини асослаш

АҚБни ўлчаш:Гипертензия белгиларини аниқлаш мақсадида ҚВП/ОПга ҳар бир ташрифда АҚБни ўлчаш керак. Юқори АҚБ баъзи ҳолатларда преэклампсия ривожланишидан дарак бериши мумкин. Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача диастолик артериал босим 90 мм рт. ст. дан юқори ёки бошланғич босимга нисбатан 10 мм. рт. ст. Пасайганда касалхонада даволаниш буюрилади.

ТВИни аниқлаш: Овқатланиш билан муаммо бўлган ҳомиладорларда тана вазнини ўлчаш – ТВИ 18,5 кам бўлганда тана вазни дефицити ва 29 дан ортиқ бўлганда семизликни билдиради. Ҳомиладорлик даврида тана вазни ортиши 7 дан 18 кг.гачани ташкил этади.

Сийдик таҳлили:Симптомсиз бактериурияни аниқлаш учун аёлнинг тиббий муассасага ҳар бир ташрифида бажарилиши лозим. Агар бактериялар миқдори 1 млда 100000 колониядан ортиқ бўлса, антибиотикотерапия бошланади. ҚВП/ОПга кейинги ташрифларда протеинурияга сийдик таҳлили бажарилади. Скрининг текшириш учун сийдикнинг ҳар қандай қисми тўғри келади, аммо сийдикдаги оқсил миқдорини аниқлаш учун 24 соат давомида йиғилган сийдикдаги оқсилни аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. (суткалик сийдик таҳлили).

Бачадон туби баландлигини ўлчаш:ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи триместрларида бачадон ўлчамларини ва гестацион муддатни баҳолаш имконини беради. Бундай текширишлар кетма кетлиги ҳомила ўсиши ва ривожланишини мониторинг қилишга ёрдам беради. Бир қатор текширишлар натижалари бачадон туби баландлигини ўлчаш ҳомила туғилишда кам вазн билан туғилишини олдинда айтиб беришда сезгирлик ва спецификлиги юқори эканлигини кўрсатди. Бу тест шунингдек ҳомила ривожланиши ва ривожланишдан орқада қолишини кузатиш имконини беради. (Antenatal Care Basics, WHO).

Олинган натижаларни антенатал ривожланиш графигини тузиш ва солиштириш (гравидограмма билан).

Ташқи акушерлик текшируви (Леопольд Левицкий усули):28 ҳафтадан бошлаб ҳар бир ташрифда ҳомиланинг жойлашиши аниқланади, бироқ 36 ҳафтагача бу диагностик аҳамиятга эга эмас.

Ҳомила юрак уришини эшитиш бўлажак ота ва оналар учун ташрифдаги энг кутилган лаҳзалар ҳисобланади. Ҳомила юрак уришини эшитиш ҳомила тириклигидан дарак беради, аммо унинг аҳволини баҳолаш қийинроқ, ҳаттоки қўл Доплери билан ҳам децелерацияларни аниқлаш қийин.

Оёқларни кўриш: ҳар бир ташрифда веналарнингварикоз кенгайишларни аниқлаш учун оёқ ва кафтларини тешириш лозим. Оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган ёки узоқ вақт оёқда тик турадиган аёлларга оёқлар учун машқлар тавсия қилинади. Шишилар 50-80% ҳомиладорларда кузатилади, уларни патологик ҳолат индикатори деб ҳисобланмайди (юз ёки белдаги массив ёки тез ривожланувчи шишлардан ташқари).

Қон таҳлили (қон гуруҳи ва гемоглобин миқдори): агар қон гуруҳи номаълум бўлса, ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қон таҳлили ўтказилади. Гемоглобин миқдорини ҳар бир режали ташрифда аниқлаш мумкин. Физиологик ҳомиладорликда умумий қон таҳлили кўрсаткичлари нормал бўлади ёки учинчи триместрда физиологик гидремия ҳисобига эритроцитлар миқдори камайиши мумкин. Камқонлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда ЖССТ ҳомиладорликнинг биринчи триместрида 60 мг темир билан 1 мг фолий кислотасини ҳар куни 90 кун давомида тайинлашни тавсия қилади. Агар гемоглобин миқдори 110 г/лдан кам бўлса, ҳомиладорни олиб бориш режасига темир дори воситаларни киритишни давом эттириш масаласини кўриб чиқиш лозим.

Агар оғир анемия аниқланса (Hb 70 г/лдан кам) ҳомиладорни гематолог мутахассисга маслаҳатга юбориш шарт

Резус омилни аниқлаш: резус омилни ва антителолар мавжудлигини аниқлаб, сенсибилланмаган ҳомиладорларга 28 ҳафтада ва туғруқдан сўнг биринчи 72 соатда анти-D-гаммаглобулин юборишга тайёрлаш лозим. Резус манфий фон гуруҳи аниқланса, аёлни антирезус антителоларни аниқлашга юборилади.

Режали УТТ: УТТ эрта муддатларда ҳомиладорлик бачадонда/бачадондан ташқарида эканлигини, гестация муддатини, кўпҳомилаликни, ҳомила ривожланиш нуқсонларини, плақентанинг ҳолати, унинг етилганлиги, жойлашиши, қоғаноқ сувларининг ҳолати ва миқдорини, ҳамда ҳомиланинг динамикада ривожланишини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари УТТ ҳомиланинг биофизик профилини (БФП) аниқлаб беради.

Ҳомиланинг тизимли нуқсонлари (ривожланиш нуқсонлари)ни аниқлашга йўналтирилган скрининг тестлар

Ҳомиланинг тизимли нуқсонлари (ривожланиш нуқсонлари)ни аниқлашга йўналтирилган скрининг тестлар тиббий-генетик маслаҳатлаш, ультратовушли сканирлаш, она қони зардобини таҳлили, хромосомалар йиҳиндисининг таҳлили (хорион биопсияси, цитогенетик усул)ни ўз ичига олади.

Бу тестларни ўтказишдан мақсад қуйидагиларни аниқлаш:

- ҳаётга лаёқатсиз руқсонлар

- оғир соматик ва руҳий патологиялар, бир умрлик ногиронлик ва меҳнатга лаёқатсизликни келтириб чиқарадиган нуқсонлар

- она қонида даволаса бўладиган ҳомиланинг ҳолатлари

- туғилгандан сўнг тиббий аралашувларни ёки қўшимча текширишларни талаб қиладиган ҳолатлар

Ҳомила патологияларини аниқлаш тадбирлари ҳомиладорлик, туғруқ даврида бажариладиган ҳаракатларнинг оптимал режасини ишлаб чиқиш ҳамда мижозларга репродуктив танлов эркинлигини бериш мақсадига йўналтирилган бўлиши лозим.

Бажарилган тестлар натижалари мижозларга қулай шаклда тушунтирилиши лозим. Врач томонидан бажарилган ёзмалар бажариладиган тестларнинг мақсадлари ва усулларини тушунтириб бериши керак (масалан, ультратовушли сканирлашда текшириш нима учун ва қандай бажарилиши). Бундан ташқари ижобий ёки салбий натижа олинганда кейинги тадбирлар ҳам кўрсатилиши лозим.

Тиббий генетик маслаҳатлашнинг асосий вазифаси туғма нуқсонлар ривожланиши хавф даражасини баҳолаш бўлиб ҳисобланади.

Бунда қуйидаги саволлар қўйилиши лозим:

1. Боланинг туғма ривожланиш нуқсонлари билан туғилиш хавфи қанчалик юқори?

2. Текшириш вақтида қўлланиладиган амалиётлар хавфи қанчалик юқори?

3. Аёл тўғри қарор қабул қилиши учун хавф даражаси ва унинг оқибатини қандай тушунтириш мумкин?

Пренатал скринингдан ва у билан боғлиқ кейинги муолажалардан ўтиш ҳақидаги қарорни танлаш ва қабул қилиш бўлажак ота ва онанинг танлови бўлиб қолиши керак.

Ультратовушли текшириш

Ҳомиладаги туғма ва наслий касалликларни аниқлаш учун ультратовушли текшириш уч хил йўналишда қўлланилиши мумкин:

- ҳомиланинг туғма патологиялари маркерларини ва риаожланиш нуқсонларини бевосита кўриш;

- бачадон ичи инвазив диагностик аралашувларни таъминлаш (масалан, амниоцентез ва хорионбиопсия);

- ҳомиладорлик муддати ҳақида аниқ маълумот бўлишини талаб қиладиган тестлар- максимал самарали қўллаш имконини берадиган фетометрия ўтказиш

Ҳозирги вақтда ҳомила ривожланиш нуқсонларининг кўп қисми УТТ натижасида аниқланади. Анэнцефа­лия каби нуқсонларни аниқлаш қийинчилик туғдирмайди, аммо бошқаларини аниқлаш қийинроқ (баъзи юрак нуқсонлари). Битта нуқсон аниқланса, бошқа нуқсон ва/ёки хромосом нуқсонларга шубҳа бўлади. Ҳомила ривожланиш нуқсони ўз ўзидан келиб чиқмайди, унга қандайдир бир хромосома нуқсонлари сабаб бўлиши мумкин. Диагростик аниқлик даражаси қуйидагиларга боғлиқ:

• патология турига

• гестацион муддатга

• текширишни ўтказаётган мутахассис малакасига

• қўлланилаётган жиҳоз сифатига

• текширишга ажратилган вақтга

Ҳомила ривожланиш нуқсонларини скриниг қилувчи мутахассислар ўтказилаётган текширишлар сифатини доимий назорат қилиб боришга муҳтождирлар. Бунинг энг яхши усули текширишдан кейин туғилган боланинг соғлиги ҳақида маълумот йиғишлари лозим.

Ультратовушли текширувни қўллаш оғир ҳомила ривожланиш нуқсонлари аниқланган ҳолатларда ота-оналар ҳомиладорликни тўхтатиш қарорини қабул қилишганда перинатал ўлимни камайтириш омили бўлиши мумкин.

Кўпгина жуфтликлар ҳомилада ҳаётга лаёқатсиз ривожланиш нуқсонлари, масалан анэнцефалия ёки боланинг ногиронлигига олиб келадиган орқа мия чурраси ва кучли гидроцефалиянинг бирга келиши каби нуқсонлар аниқланганда ҳомиладорликни тўхтатишга қарор қилишади. Нуқсонлар аниқ бир оқибатга олиб келиши номаълум ёки ҳолатни тахлил қилишда хатоликлар бўлса, бундай қарор қабул қилиш қийин бўлади.

Бундай ҳолатларда бошқа мутахассислар маслаҳати билан асосланмаган аралашувлардан воз кечиш ва ятроген характердаги постнатал муаммолар келиб чиқиш оғирлиги ва сонинини камайтириш мумкин.

Ҳомилада ривожланиш нуқсони аниқланиши бу албатта ҳомиладорликни тўхтатиш керак дегани эмас. Аниқ ташхис қўйилиши кўпчилик ота-оналарга ривожланишда маълум бир хусусиятларга эга бўлган боланинг туғилишига тайёр бўлишига имкон беради.

Аммо баъзи ҳолатларда бунақа ҳолатни енгиш ва болани парваришга тайёрланишда жуфтликларга ёрдам берадиган мутахассиснинг малакали маслаҳати керак бўлади. Оғир ривожланиш нуқсонлари бўлганда реал кўмак бера оладиган одамларнинг бирга бўлиши талаб қилинади.

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасида бажариладиган УТТнинг минимал стандарти қуйидагилар:

- калла шакли ва ўлчами, бўшлиғи тузилиши (cavum pellucidum, cerebellum, қоринчалар ҳажми atrium < 10 mm)

- орқа мияни бўйлама ва кўндаланг сканирлаш

- қорин шакли ва буйрак ва киндик соҳасида жойлашган структуралар тавсифи

- қорин шакли ва меъда соҳасида жойлашган структуралар тавсифи

- буйракларнинг олл ва орқа ўлчамлари

- қорин бўшлиғини бўйлама текшириш (диафрагма ва сийдик қопи)

- юракнинг 4 камераси кўринадиган соҳада кўкрак бўшлиғи

- юракдан чиқувчи йирик қон томирлар

- юзи ва лаби

- қўллари: асосий учта суяклар, бармоқлар саналмайди

- оёқлар: асосий учта суяклар, товон, бармоқлар саналмайди,

Хорион ворсиналари биопсияси

Муолажа юқори технологик муолажа бўлиб, уни фақат йирик клиник марказларда керакли жиҳозлар ва ўқитилган мутахассис билан ўтказиш лозим.

Хорионбиопсия трансвагинал махсус катетер ёки биопсия қисқичлари ёрдамида ҳамда трансабдоминал биопсия игналари ёрдамида ўтказилади. Муолажа УТТ назорати остида бажарилади.

Трансабдоминал йўл билан ворсиналар биопсиясида омадсизликлар, қон кетиш ва абортлар кам учрайди.

Бу усулнинг салбий томонларидан бири олинган материал кам бўлганда усулни такрор ўтказиш талаб қилинади хорионбиопсияда кариотиплашга нисбатан қон кетишлар ва кўп ҳолатларда сохта натижалар олиш кузатилади ҳомилани йўқотишлар умумий сони (аборт, ўлик туғилиш ва неонаталь ўлим), муддатидан олдинги туғруқ ва кам вазнли болалар туғилиши амниоцентез бажарилган мижозларга нисбатан хорионбиопсия ўтказилганлар гуруҳида кўпроқ учрайди.

Шундай қилиб, муолажани ўтказишдаги хавф ортиши эрта ташхислаш хусусиятлари билан солиштирилиши лозим.

Зардобли альфа-фетопротеини

Нерв найи нуқсонлари кўп учрайдиган умумий популяцияни скрининг қилиш йўли билан зардобда альфа-фетопротеинни аниқлаш мақсадга мувофиқ

Нерв найи нуқсонлари 10 000 тирик туғилганларга 7,2 - 15,6 ҳолат тўғри келади ва кичик симптомсиз ҳолатлардан spina bifda менингомиелоцеле ва анэнцефалиягача учрайди (она қорнидан ташқарида яшашага лаёқатсиз). Нерв найининг очиқ нуқсонлари 80% ҳолатларда она қонида зардобли альфа-фетопротеин миқдори ортади. Бошқа нуқсонлар, масалан қорин олд деворининг очиқ нуқсонларида ҳам бу маркерларнинг ортиши кузатилиши мумкин. Bifida бўлганда MSAFP миқдори онада ўрта ўлчамларга нисбатан 4 баробар, анэнцефалияда эса 8 марта ортиши мумкин

Агар тест натижасида қон зардобида альфа-фетопротеин миқдори ошганлиги аниқланса, аёлда деталли ультратовуш текшиниш ёки амниоцентез ўтказилиши керак. Нерв найлари нуқсонида амниотик суюқликда альфа-фетопротеин миқдорини аниқлаш анча сезгир усул бўлиб ҳисобланади. Шуни айтиш керакки, юқори малакали ультратовуш текшириш бўлса, амниоцентез ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас.

Ҳомиладорликдан 4 ҳафта олдин ва ҳомиладорликнинг биринчи 6 ҳафтасида қўшимча равишда фолий кислотасини 0,4 мгдан бериб туриш нерв найи нуқсони ривожланиш эҳтимолини камайтиради.

Ҳомиладорликни тўхтатишга тиббий кўрсатмалар бўлганда ва аёл рози бўлганда унга комиссион хулоса берилади, унда клиник ташхис, УАШ, акушер-гинеколог, бош врач (мудир), хулосаси ва тасдиғи билан муассаса муҳрини қўйиб, мижоз касалхонага йўлланади.

Хавф мезонлари. Хавфни баҳолашга янгича ёндошиш.

Хавфни баҳолашнинг анъанавий усулларини қўллаш кўп ҳолларда асосланмаган ихтисослашган парваришга олиб келади, қачонки жиддий асоратлари бўлган бошқа бир аёллар бундан мустасно бўлади.

Яқин вақтгача туғруққача парвариш орқали хавф гуруҳига кирувчи аёлларни аниқлаш мумкин деб ҳисобланар эди, бугунги кунга келиб оналар ўлимига олиб келувчи омилларни ҳар доим ҳам аниқлашнинг имкони йўқ экан. Туғруққача парваришга реалистик ёндошув ҳаммага лозим бўлган кузатув ва эътиборни кафолатлашдан иборат. Биринчи навбатда барча аёлларнинг соғлигини синчиклаб кузатиш лозим.

ЖССТ хавфни аниқлашнинг анъанавий усулларини тавсия этмайди. Барча ҳомиладорларга алоҳида эътибор талаб қилинади. Бу барча аёллар хавф гуруҳига киради дегани эмас, балки аниқ бир асорат белгилари бўлмаган аёллар ҳомиладорлиги асоратсиз кечаётганлар гуруҳига киритилади.

Ҳар бир ҳомиладорлик маълум бир асорат билан кечиши мумкин. Ҳар бир ҳомиладорликни бошланишидан физиологик ҳолат деб қараш лозим, бироқ УАШ мавжуд ёки хавф солувчи асоратланинг белгиларини кузатиб бориши ва эътиборли бўлиши шарт. Ҳомиладорлик давридаги негатив ёки хавфли ўзгаришларни синчиклаб кузатиш муҳимдир, бу туғруққача парваришнинг асосий вазифаларидан биридир.

ГИПЕРДИАГНОСТИКАДАН САҚЛАНИНГ: бу онага ҳам болага ҳам фойда келтирмайди.

Ҳавфни баҳолашга янгича ёндошув

Асорат аниқлангандан сўнг аёлни бирор бир хавф мезонига киритиб қўймасдан, балки уни синчиклаб кузатиш ва таҳлил қилиш, аёл ва ҳомиласи учун потенциал хавф даражасини аниқлаш лозим. Қайси бир аёлда асорат келиб чиқишини олдиндан айтиб бўлмайди, шу сабабли хавфни баҳолашнинг формал тизими оналар ўлимининг олдини олиш имконини бермайди.

40% аёлларда ҳомиладорлик даврида муаммолар келиб чиқади, шундан фақат 15% га ҳаёт учун хавфли деб ҳисобланаган асоратларни даволашда ихтисослашган даво талаб қилинади.

85% ҳомиладорликлар махсус тиббий аралашувни талаб қилмайди, шунинг учун оддий мониторинг, руҳий ва эмоционал кўмак норма бўлиб ҳисобланаши керак.

- Хавф омиллари

Модификацияланмаган

- ёши (19дан кичик, 36 ёшдан катта)

- оғирлашган насли

- оғирлашган акушерлик-гинекологик анамнези

- оғирлашган соматик анамнези (ЭГК)

Модификацияланган

- қариндошлар ўртасидаги никоҳ

- ҳаёт шароити

- озиқланиши

- зарарли одатлари

- саноат хавф омиллари

Ҳомиладорлик давридаги ҳавфли белгилар

Ҳомиладор ва унинг оила аъзоларига «Ҳомиладорлик ва туғруқнинг хавфли белгилари» ҳақида маълумот бериш керак, аёл ва ҳомиланинг соғлигига, ҳаттоки ҳаётига хавф солувчи ҳолатлар юз берганда бажариладиган тадбирларни келишиш ва режасини ишлаб чиқиш лозим. Врачга зудлик билан ёрдам учун мурожаат этишни талаб қиладиган асосий симптомлар қуйидагилар:

• қўл, юз, танада тўсатдан пайдо бўлган ва тез тарқалган шишлар

• бош ўғриғи, кўриш бузилиши/кўз олдидиа қора нарсалар учиши

• тиришиш

• конъюктива шиллиғи ва терисининг бирдан оқариши

• қайт қилиш

• ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида қиндан қон кетиши

• қоринда оғриқ/доимий бачадон қисқариши

• қоғаноқ сувлари кетиши

• ҳомила қимирлаши камайиши ёки тўхташи

• тана ҳарорати ортиши/эт увишиши

Аёлларга соғлом турмуш тарзи, парҳезга темир ва фоли кислотасини киритиб, тўғри овқатланиш, чекиш ва алкогол истеъмол қилишнинг зарари ҳақида маслаҳатлаш ўтказиш йўли билан ҳомиладорлик давридаги асоратларнинг ривожланиш хавфини камайтиришга эришиш мумкин. Шунингдек ҳомиладорлик давридаги жинсий ҳаёт ҳақида ҳам маълумот бериш лозим.


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 137
Қабул қилиниш санаси:  18.05.2012
Кўчириб олиш pdf |