Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Муассасалар Бош сахифа

У.Қ.Қурбанов номидаги Республика болалар рухий асаб касалхонаси

У.Қ.Қурбанов номидаги Республика болалар рухий асаб касалхонаси

Ӯзбекистон Республикаси, Тошкент шахрида болалар церебрал фалажи (БЦФ) ва марказий нерв системасининг перинатал зарарланишиини ташхислаш, даволаш хамда реабилитациялаш. БЦФ ва марказий нерв системасининг перинатал зарарланиши бор болаларга тиббий-маслахат ва реабилитацион ёрдам кўрсатади.

У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар рухий-асаб касалхонаси Ўзбекистон Давлати Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги болалар церебрал фалажи ва асаб системаси перинатал патологияси билан оғриган беморларга малакали ташхисловчи-даволовчи, жаррохлик ва тикловчи тиббий ёрдам кўрсатувчи ягона мутахассислашган муассаса хисобланади.

Шифохона 1966 йил май ойиди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор У.Қ.Қурбонов томонидан ташкил этилган ва хозирги кунда унинг номи билан аталади.

Шифохона 250 ўринга мўлжалланган бўлиб, 10 та бўлим, ёрдамчи ва хўжалик юритувчи бўлинмаларидан тузилган. Шифохона худудида 5 та ёзги айвон, спорт майдони, автодром, 2 та сув хавзаси мавжуд.

Қўлланиладиган даво усуллари:

1. Жисмоний даволаш хонаси, уқалаш, ётиш холатидаги даволаш, хореография, кинезотерапия.

2. Дори-дармон билан даволаш.

3. Ботулотоксин-А дорисини санчиш ва ундан кейинги харакат реабилитациясини ўтказиш.

4. Пигин усулида спирт-новокаинли блокада.

5. Физио даволаш, озокетирли аппликациялар.

6. Ёзги мавсумда сувда даволаниш.

7. Лазерли акупунктура ёрдамида лазер билан даволаш.

8. Игна билан даволаш, санчишли фармакапунктура.

9. Босқичли гипслаш, ортезлаш.

10. Жаррохлик усулида даволаш.

11. Теварак-муҳитни билиш ва нутқидаги камчиликларни бартараф қилиш ишлари.

12. Психолог ёрдами, агродаволаш, Монтесори усулида даволаш.

13. Таълим.

14. Мехнат ёрдамида даволаш.

Шифохонада 34та шифокор ишлайди, улардан тиббиёт фанлари номзоди - Зта, олий тоифали шифокор - 17та; тарбиячи - 13та, логопед - 7та, ўқитувчи - Зта, психолог - 4 та.

Ҳар йили поликлиникага 20 мигдан ортиқ болалар церебрал фалажи ва асаб тизими перинатал патологияси билан оғриган беморлар мурожаат қилишади, шифохонада 2000 дан ортиқ беморлар даволанадилар. Шифохонада 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар даволанади. Шифохонада даволаниш муддати 1 ойдан 3 ойгача. Қайта даволаниш чақирув орқали амалга оширилади.

"Она ва бола" бўлимида 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар оналари билан навбат асосида ётқизилади. Бунда уйда давом эттириш мақсадида боланинг онасига реабилитация усуллари ўргатилади. "Она ва бола" бўлимида даволаниш 21 кунни ташкил этади.

3 ёшгача бўлган беморлар шифохона поликлиникасида амбулатор даво олиш имкониятига эга. Даволаш муддати 10-21 кун. Мактабда ўқийдиган болалар даволаниш жараёнида шифохонадаги мактабда ўқишини давом эттиради. Ўқитиш ўзбек ва рус тилларида, умумий ва ёрдамчи дастурлар асосида олиб борилади.

Ўзбекистон фуқароларининг шифохонада даволаниши бепул. Шифохона поликлиникасига болалар неврологи ёки умумий амалиёт шифокори йўлланмаси билан мурожаат қилиш мумкин. Стационар даволаниш фақатгина шифохона поликлиникаси шифокорлари томонидан амалга оширилади. Болалар рухий-асаб шифохонасига болани ётқизиш учун қуйидагилар керак:

1. Сан.эпид. станциядан охирги 21 кун мобайнида инфекцион касалликлар билан контактда бўлмаганлиги хақида маълумотнома (мухлати 3 кун).

2. Эмланганлиги ҳақида маълумот.

3. Туғилганлиги хақидаги гувохнома нусхаси.

4. Ота ёки онаси паспорта.

5. Мактабда ўқийдиган болалар учун мактаб жихозлари ва ўқиши ҳақида маълумотнома.

Қуйидаги тахлиллар бўлганида бемор тўғри бўлимга ётқизилади:

1. бурун ва томокдан BL га мазок;

2. ичак гурухи инфекциясига ахлатдан бак. экма.

Тахлиллар мавжуд бўлмаганида бемор алохида хонага ётқизилади, тахлил шифохонада олинади, уларнинг натижаси манфий бўлгандан сўнг бола бўлимга ўтказилади.

Қуйидаги беморлар даволаниш учун қабул қилинмайди:

1. Ёндош соматик касалликларининг авжида.

2. Ендош анемия бўлганида (гемоглобин 80 г/л дан паст).

3. Оғирлигинг 40%ли гипотрофик етишмовчилигида.

4. Терисида хар хил сабабали тошмалар борлигида.

5. Даволаниши натижасиз бўладиган беморлар.

6. Ақлий заифликнинг оғир ва чуқур даражасида.

Шифохона манзили: Тошкент шахри, Мирзо Улугбек тумани, Олмачи кўчаси, 1. Мўлжал: Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университета, 71-мактаб Ахборот хизмати телефони +99871 2677357 (консультатив поликлиника) Ишонч телефони +99871 2677350 E-mail: rdpnb@mail.ru


Ташкилот номи:  У.Қ.Қурбанов номидаги Республика болалар рухий асаб касалхонаси
Раҳбар:  Нурматова Шоира Октябревна
Шаҳар/Туман:  Тошкент шахри , Мирзо Улуғбек тумани
Манзил:  Олмачи кўчаси 1 уй
Телефон:  +998 (71) 2677357 / +998 (71) 2677350
E-mail:  info@rdpnb.uz
Веб-сайт:  www.rdpnb.uz
PDF форматида кўчириб олиш |