Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Муассасалар Бош сахифа

Гематология ва қон қуйилиши илмий-тадқиқот маркази

Гематология ва қон қуйилиши илмий-тадқиқот маркази

Институт таркибига:

  • 7 та илмий лабораториялар;
  • Ташкилий-услубий бўлим;
  • Илмий-тиббиёт кутубхонаси;
  • 260 та койкали 8 та бўлим, 3 лаборатория, маслаҳат-ташҳис поликлиникалари, рентген кабинети, УЗИ ташҳис кабинети, плазмафереза даъволаш кабинети, тиббий-генетик кабинетлар ва дорихоналар;
  • 7 та бўлим, 5 та лабораториядан ва виварийлардан ташкил топган республика миқёсидаги қон қўйиш станцияси;

105 та койкали катта ёшлилиларга мўлжалланган гематологик бўлимлар, ўткир ва сурункали лейкоз, парапротеинемик гемобластозлар, анемиянинг кенг тарқалган формалари (гемолитик, темир танқислиги) билан касалланган беморларни даволайди.

Болалар гематологияси бўлими 55 та койкадан иборат. Бўлимда турли қон тизими патологияси, жумладан лейкоз, анемия, бавосил диатезасига чалинган болалар даъволанадилар.

Патология бўлими 40 та койкадан иборат бўлиб, у ерда гемофилия, тромбоцитопнинг ирсий ва ортирилган турлари билан касалланган беморлар даъволанадилар. 1985 йилда мактаб-интернатлардаги гемофилия билан касалланган болаларни махсус даъволаш, яъни улар бир вақтнинг ўзида даъволаниш ва таҳсил олишларига имкон яратувчи бўлим ташкил этилган эди(1996 йилгача). Бугунги кунда ушбу касалнинг тез тез кучайиб кетиши сабабли беморлар мактаб-интернатларини тарк этмоқдалар.

1940 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган реанимацион жарроҳлик бўлими 20 та койкадан иборат. Бўлимда қон тизими касалликларига чалинган беморлар даъволанади. Ушбу бўлим республикада ягона ихтисослаштирилган бўлиб, у ерда гематологик беморларга шошилинч ёрдам кўрсатилади. Бўлим ҳар йили 300-350 та беморларни даволайди.

Биохимия ва биотехнология лабораторияси 1953 йилдан бери фаолият юритади. Лабораториянинг илмий-ижодий салоҳияти темир танқислиги ташҳисиснинг долзарб муаммоларини ечишга, темир танқислиги анемиясини даъволаш усулларини ишлаб чиқишга ва умуман олганда феррокинетиканинг фундаментал масалаларини ўрганишга қаратилган. Лаборатория таркибида патофизиология гуруҳи мавжуд. Гуруҳ ходимлари томонидан бир қатор полифункционал таъсирга эга геммокорректорлар ишлаб чиқилган ва тажрибадан ўтказилган, уларнинг орасида Сукцинасол», “Сукцивил” ва бошқа турдаги геммокорректорлар мавжуд.

Гемостаз патология лабораторияси 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, геморрагик касалликлар ташҳиси, даъволаш бўйича кенг кўламли илмий тадқиқотларни амалга оширмоқда. Лаборатория ходимлари доимий равишда даволаш-профилактик муасассаларга гемостазиология масалалари бўйича консультатив-услубий ёрдам кўрсатадилар.

Анемия муаммоларини ўрганиш лабораторияси 1994 йилда Ўзбекистонда темир танқислиги анемияси билан боғлиқ барча масалалар ечимини ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган. Лабораторияда ушбу касалликка мойил гуруҳлар, жумладан, фертил ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларда темир танқислиги анемия аломатларининг пайдо бўлиш жараёнлари тадқиқ этилиб, уни ривожланишида хавфли тиббий-ижтимоий омиллар ўрганилади ва шу асосда аёллар ҳамда болаларнинг гемоглабин моддаларини меъёрлаштириш бўйича даволаш-профилактик тадбирлар ишлаб чиқилади ва жорий этилади.

Клиник-ташҳис лабораторияси. Унинг асосий вазифаси барча клиник текширувлар бўйича беморларни кўрикдан ўтказиш демакдир. Бу ерда лимфоидлар ёки ўсма тўқималарининг (миелопероксидаза, липид, гликоген, альфа-нафтил-ацетат-экстеразреакцияларга таъсирланиш) миелоид ва лимфоид хусусиятини аниқлаш учун цитохимик таҳлиллардан фойдаланган ҳолда, перифирик қон ва мия суягининг морфологик тадқиқотлари ўтказилади.

Экстракорпорал гемокоррекция лабораторияси 1963 йилда ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси қон тизими касалликларига чалинган беморларга экстракорпор қон тозалаш - плазмафереза, цитофереза услублари билан тиббий ёрдам кўрсатишдир. Бундан ташқари, донорларда тромбоконцентратлар олиниб, қуйилишга тайёрланади. Бугунги кунда тўқималар ва иликни кўчириш бўйича операция ўтказиш мақсадида гемопластоз, ортирилган сепаратор касаллигига чалинган беморларни даволаш бўйича ихтисослаштирилган бўлим ташкил этиш учун мавжуд институт биносини капитал ремонт қилиш ва қайта таъмирлаш режалаштирилмоқда.

1934 йилда биринчи марта қон қўйиш станцияси ташкиллаштирилди. Бу Республикада қон қўйиш хизматининг ташкилий-услубий маркази ҳисобланади. Станциянинг асосий вазифалари донорлик қонларини тайёрлаш, унинг таркиби ва унга қўшиладиган воситаларни қайта ишлаш, шунингдек институт клиникаси ва шаҳар даволаш масканларини қон ва унинг таркибига қўшиб тайёрланадиган воситалар билан таъминлаш ҳисобланади.


Ташкилот номи:  Гематология ва қон қуйилиш илмий-тадқиқот институти
Раҳбар:  Саидов Аълонур Бахтинурович
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Усмон Носир кўчаси, 138
Индекс:  100059
Телефон:  +998 (71) 278-19-77 / +998 (71) 278-79-35
E-mail:  info.niigem@minzdrav.uz
Веб-сайт:  www.gematologiya.uz
PDF форматида кўчириб олиш |