Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Муассасалар Бош сахифа

Вирусология илмий-текшириш институти

Вирусология илмий-текшириш институти

Институт ҳақида

Вирусология илмий-текшириш институти 1978 йил 27 декабрда СССР Фанлар академияси Вирусология институти филиали сифатида ташкил топган.

Институтнинг асосий йўналиши вирусология соҳасида илмий-методик ва координацион фаолиятни амалга ошириш, аҳолига вирусли инфекцион касалликлари бўйича ташҳис қўйиш, даволаш ва профилактика ишларида юқори малакали ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

Институт ОИВ/ОИТС, вирусли гепатит, вирус инфекцияларининг табиий-ўчоғи, грипп(мавсумий, парранда, янги тури), ичак йўли инфекциялари каби юқумли касалликларни ўрганиш билан шуғулланади.

Институт тиббий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича асосий ўқув маскани ҳисобланади. Шунингдек, шифокор ходимлар, клиник ординаторлар ва аспирантлар тайёрлашни амалга оширади.

Институт бўлинмалари

Табиий-манбали ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораторияси (ТМХВИ) 1967 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-тадқиқот институти қошида очилган. Трансмиссив вирусли инфекцияларнинг қўзғатувчи ва тарқатувчиларини ўрганиш билан шуғулланади. Ўта хавфли арбовирусли инфекцияларнинг табиий келиб чиқишининг механизмини, эпидемиологик хусусиятларини, эпизоотологиясини, уларнинг қўзғатувчиларини ўрганиш, барвақт диагностика услубларини мукамаллаштириш ишларини, шунингдек профилактик ва эпидемияларга қарши йўналтирилган тадбирларни олиб боради.

Референс лабораторияси ОИВ/ОИТС, B ва C вирусли гепатитининг диагностикаси учун ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган текширувчи тизимларининг сифатини назорат қилиш тизимини таъминлаш, лабораториянинг ички сифат назоратини таъминлаш, ҳамда Республиканинг турли вилоятларидаги амалий диагностик лабораторияларида ўрганишлар сифатини ташқи баҳолаш ишларини олиб боради. Доимий асосда амалий диагностик лабораторияларини ички лаборатория стандартлари билан таъминлайди.

Миллий грипп маркази Вирусология Илимий тадқиқот институти базасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10.10.2005 даги 500-сон буйруғи билан ташкил этилган. Бу марказ грипп ва бошқа респиратор вирусли инфекциялар масалалари бўйича Республиканинг илмий-услубий марказидир. Марказ ходимлари грипп, ҳамда парранда гриппи пандемияси масалаларидаги кўпгина халқаро конференция ва кенгашларида иштирок этишади.Марказнинг илмий иши йўналишларидан бири – бу доривор воситаларнинг гриппга қарши қурашиш самарадорлигини грипп вирусини сунъий шароитда урчитиш асосида ўрганиш.

Вирусология ИТИ Клиникаси 2006 йилда 2-чи инфекцион касалхонаси асосида ташки этилган.Касалхонанинг асосий ихтисослашуви – ОИВ инфекцияли, ўткир ва сурункали вирусли гепатит, жигар циррози касалликларига дуч келган беморларга профилактик-тузатувчи мадад кўрсатиш.

Вирусологик лабораторияларнинг врач-лаборантлари, инфекционистлар, эпидемиологлар учун ОИВ/ОИТС ва бошқа инфекцион касаликлар муаммоси бўйича мутаҳассисларни ўқитади.

Муваффақият ва ютуқлари

Вирус геномларининг нуклеотид кетма-кетлигининг расшифровкасини ўтказиш, ва бунинг ёрдамидагенларнинг мутациясини, вирусга қарши терапияга вирусларнинг бардошлигини аниқлаш.

Сурункали С гепатитининг қтиши ва ушбу вирусга қарши даволашнинг самарадорлигига таъсир этувчи муйян генларининг мутациясини аниқлаш ишлари олиб борилади. Бу айрим генетик омилларнинг полиморфизмини эътиборга олган ҳолда сурункали вирусли С гепатитини даволашнинг самарасини олдиндан айтиб бериш услубларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Д гепатити беморларининг жигарларидаги лимфоцит цитоплазматик мембраналарининг Шеддинг феномени электрономикроскопик услубда тавсифланган (2009 йилда Германияда, 2010 йилда Турцияда, Европа Делта-гепатит бўйича конференция).

В гепатити беморлари жигарларининг биоптаталарида HbsAg аниқланинг ўзгартириш киритилган услуби ишлаб чиқилган.

Вирусли диареянинг этиологик тузилиши ўрганиб чиқилган, ҳусусан ротавирусли инфекция касаллигининг эпидемиологияси ва оғирлиги тавсифланган.

Вирусли гепатитларнинг математик моделлари ишлаб чиқилган ва халқаро конференцияларда маъруза қилинган (Япония, Германи, ХХР).

Рибавирин препаратини қўллаган ҳолда Крим Конго Геморрагик безгак касаллигини даволашнинг қўшимча услуби ишлаб чиқилган ва жорий қилинган.

Полимераз-занжирли реакция услубида вирусли инфекцияларнинг замонавий молекуляр-генетик диагностикаси жорий қилинган. Бу Ўзбекистон Республикаси учун долзарб бўлган вирусларни (гепатит В, С, д, ОИВ ва бошқалар) аниқлашга имконият яратди, ва бу ўз навбатида ушбу инфекцияларни ўз вақтида ва сифатли диагностика ва даволаш имконини яратди.

“Гриппни назорат қилиш ва пандемияга тайёргарлик ЎзР миллий дастури”нинг ижросини таъминлаш мақсадида институ ва кафедра ходимлари томонидан парранда А гриппи (Н5N1) ва янги А гриппи (Н1N1) касалликларига дуч келган беморларни кузатиш бўйича мастер-тренерларни тайёрлаш.

ОИТС Ресурс маркази ва Республика Педиатрия илмий амалий маркази ходимлари билан хамкорликда Миллий протоколнинг қуйидаги бандлари тайёрланган: В гепатити ва ОИВ инфекцияси: уйғунлашган инфекцияли беморларни кузатиш тактикаси; С гепатити ва ОИВ инфекцияси: уйғунлашган инфекцияли беморларни кузатиш тактикаси ва Оппортунистик инфекцияли беморларни кузатиш тактикаси.

Институт томонидан қуйидагилар ташкиллаштирилган:

- 2009 йил 15-16 сентябр, Тошкент ш., “Инфекцион ва паразитли касалликларнинг диагностика, даволаш ва профилактикасининг долзарб муаммолари” V-халқаро Илмий-амалий конференцияси.

- 2010 йил 21-22 сентябр, “Инфекцион касалликларнинг долзарб муаммолари ” Илмий-амалий конференцияси.

Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимларининг илмий тадқиқот ишларинингнатижалари бир қатор халқаро конгресс ва конференцияларида маъруза қилинган (2009 й. Германияда, 2010 й. Турцияда, 2010 й. Японияда ва ХХР).


Ташкилот номи:  Вирусология илмий-тадқиқот институти
Раҳбар:  Мусабаев Эркин Исакович
Шаҳар/Туман:  Тошкент ш.
Манзил:  Юнусобод тумани, Юнусобод-3 мавзеи, Янги шахар кўч., 7 уй.
Индекс:  100133
Телефон:  +998 (71) 224-83-26
Факс:  +998 (71) 221-78-44
E-mail:  info.nii_virusologii@minzdrav.uz
Веб-сайт:  www.riv.uz
PDF форматида кўчириб олиш |