Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент Тиббиёт Академиясининг Урганч филиали Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали тариҳи

Бугун биз тарихий бир даврда-халқимиз ўз олдига езгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта хаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фукоралик жамияти қуриш йўлидаги улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.

Мана 25 йилдирки мустакил давлатимизнинг озод ва обод мусаффо осмони остида тинч фаровон турмуш кечириб яшаяпмиз ана шу мустакиллигимиз шарофати орқали бугунги кунда таълим-тарбия, соглиқни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий, маданият ва санъат, айниқса спортнинг барча йўналишларига алохида еътибор қаратилган бўлиб буни хар бир қадамда кўриб турган ўзгаришлар мисолида атрофлича тахлил қила оламиз.

Президент Ислом Каримовнинг 2011-2015 йилларда Олий ўқув юртларини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Дастурнинг асосий мақсади — олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув, лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш, тобора кучайиб бораётган замон талабларига жавоб берадиган қадрларни тайёрлашда сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 мартдаги 125-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 1992 йил 20 мартдаги 171 сонли буйруғига асосан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ташкил 'тилди.

Ҳозирги кунда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалда 1020 талаба таҳсил олади.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиал профессор-ўқитувчилари:

1. Умумий сони – 176.

2. Фан доктори - 19 (14,2%).

3. Фан номзоди - 48 (36,0%).

4. Ўртача ёши – 50.

Кафедра мудирларининг илмий даражалари кўрсаткичи (18 кафедра):

1. 10 - нафари фан докторлари.

2. 6 нафари фан номзодлари.

Ахборот технологиялар:

Филиалда умумий 224-та компютер мавжуд бўлиб, локал тармоққа уланган компютерлар – 89%-ни ташкил етади. Узоқ масофада жойлашган 12-та кафедраларнинг барчаси ВПН корпоратив алоқа тармоғига уланган.

Билимларни баҳолаш маркази:

- Назорат турларини ўтказишда объективликни кучайтириш мақсадида филиал “Билимларни баҳолаш маркази” асосий ўқув бинога кўчирилди, тестлар тўплами кенгайтирилди, Якуний назоратлар олишда доимо холисликка таянилади;

- 2012 йилда 50-та янги компютер сотиб олиш, “Билимларни баҳолаш маркази” ва 2-та информатика синфлари компютерлар билан етарли даражада жиҳозлаш ишлари амалга оширилади;

- Назорат турларини ўтказишда объективликни кучайтириш мақсадида филиал “Билимларни баҳолаш маркази” асосий ўқув бинога кўчирилди, тестлар тўплами кенгайтирилди, Якуний назоратлар олишда доимо холисликка таянилади;

ТТА Урганч филиалида малакали УАШ мутахассисларини тайёрлаш:

Ҳозирги вақтда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали томонидан 13-та шифохона билан шартнома тузилди ва клиник кафедралар иш фаолиятини шу клиник базаларда олиб бормоқда. Филиалда малакали УАШ мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Урганч туман ҚВПларида ва шаҳар поликлиникаларида амалиёт ўқув хоналари ташкил қилинган. Даволаш иши, Педиатрия иши, таълим йўналишларининг 6 – 7 курс талабаларига ўтказилаётган амалий дарсларнинг 85% шаҳар поликлиникалари ва Урганч туманида жойлашган ҚВПларида олиб борилмоқда. Даволаш ва педиатрия иши йўналиши бўйича 2011 йилдаги битирувчиларнинг таълимдан кейинги босқичи (199 нафар):

• Магистратура – 9 нафар.

• Клиник ординатура – 52 нафар.

• Умумий амалиёт шифокори – 138 нафар.

Академик лицейлар ва тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик:

1. Филиалга бириктирилган академик лицей ва тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилган.

2. Ҳозирги кунда филиал профессор-ўқитувчилари режа асосида маърузалар ўқиб, семинарлар ўтказмоқдалар.

3. Академик лицей ва тиббиёт коллежлари фанлар бўйича електрон дарсликлар, маъруза матнлари ва ўқув қўлланмалар билан таъминланди.


Ташкилот номи:  Тошкент Тиббиёт Академиясининг Урганч филиали
Шаҳар/Туман:  Урганч шаҳри
Манзил:  Ал-Хоразмий кўчаси, 25
Индекс:  140000
Телефон:  +998 (62) 224 83 82
Факс:  +998 (62) 226-91-78
E-mail:  ttaurgfil@umail.uz
Веб-сайт:  www.urgfiltma.uz