Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент Фармацевтика институти Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган

Тошкент фармацевтика институти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш халқ комиссариатининг 155-сон буйруғи билан 1937- йил 16-июлда ташкил қилинган. Бу воқеа Фармацевтика бўйича мутахассисларни нафақат Ўзбекистонда, балки баъзи Ўрта Осиё давлатларида тайёрлаш учун ҳам асос бўлди. Олий Фармацевтик таълим структурасини ва фармацевтларни тайёраш бойиша дастур тайёрланди.

1937-йилдан бошлаб директор вазифасини Е.У.Шурпе, П.Ф.Архангелский,А.С.Валинский бажаришган. 1938-йилда Р.А.Недрит директор бўлган. Сўнг 2001-йилгача ректор вазифасини К.Х.Тагиров, профессор Д.С.Сохибайев, академик У.Х.Тўрақулов, профессорлар Н.Р.Рахимов, М.А.Азизов, Х.Х.Холматов, И.Б.Зокиров, Е.Р.Тошмухамедов, академик С.И.Искандаров бажарган ва А.Н.Юнусхўжайев бажариб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликни қўлга киритгани Тошкент Фармацевтика институти учун ҳам тарихий воқеа бўлди. Институт республикада босқичма-босқич ўтказилаётган ислоҳотлар билан ҳамқадам бўлиб,Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини ҳаётга татбиқ қилиш устида, моддий-техник базани янгилаш ҳамда ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишларни олиб боришда ўқув режалари, стандартлари ва дастурларини ишлаб чиқишда ҳам тинмай меҳнат қилмоқда.

Шу вақт ичида институтда саноат фармацияси ҳамда фармацевтларнинг малакасини ошириш факултетлари, касбий таълим, биотехнология, клиник фармация ва космецевтика каби янги йўналишлар очилди.

Ўз фаолияти даври мобайнида институт фармацевтик таълимнинг янги консепсиясини босқичма-босқич амалга ошириш билан бир қаторда фармациянинг долзарб муаммолари бўйича ҳам мақсадга йўналтирилган тадқиқотлар олиб боряпти.

Замонавий ноёб ускуналар билан жиҳозлардан доривор вазифаларни стандартлаштириш илмий марказ ташкил қилинган бўлиб, бу марказнинг асосий иш йўналиши доривор воситаларнинг сифат назорати, уларни стандартлаштириш, ўзига хос фамакологик хусусиятларини ўрганиш, клиник давргача бўлган тадқиқотларни ўтказиш Ўзбекистон ҳудудида доривор воситаларни қайд қилиш учун норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишдан иборат. Қисқа муддат ичида 10 га яқин препарат ишлаб чиқаришга татбиқ этилди.

Институт илмий-педагогик кадрларни магистратура ва докторантура орқали муваффақиятли тайёрламоқда, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бойича илмий кенгаш ташкил қилинган.

1992 йилдан институтда Республикамизда фармацевтика фани ва амалиётининг кўзгусига айланган «Кимё ва фармация» журнали мунтазам равишда нашр қилина бошлади.

Институт Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Евроболими билан Марказий Осиё давлатлари учун фармацевтика таълимини ислоҳ қилиш бўйича махсус лойиҳада Россия, Қозоғистон, Украина, Покистон, Ҳиндистон, Хитой оилй оқув юртлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Институт факультетлари

· Фармацевтика

· Фармация ишлаб чиқариш

· Профессионал таълим

· Клиник фармация

· Биотехнология

· Космецевтика

· Фармацевтлар малакасини ошириш.

Магистратура йўналишлари:

· Менеджмент

· Иммунобиология ва микробиология препаратлари технологияси

· Фармацевтик кимё ва и фармакогнозия

· Дориларнинг саноат технологияси

Ҳозирда институнинг профессор-педагогик таркиби қўйидагича:

-29 профессорлар, фан докторлари, улардан 2 нафари –Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фаолият арбоби

-99 та фан кандидатлари ва доцентлар

20 йил ичида институт томонидан саноатда 20 дан ортиқ дори дармонлар жорий этилиб, 406,8 миллионлик грантининг режалаштирилган ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикасининг мустақиликка эришиши институтнинг ривожланишини янада жадаллаштирди Айнан шу йилларда институнинг моддий-техник базаси яхшиланди. Мана 15 йилдирки Республикада фармацевтика бўйича эришилган муваффақиятларни мунтазаб ёритиб келувчи Фармацевтика журнали нашр қилинмоқда

1993 йилда Тошкент фармацевтика институти қошида Ўзбекистон Республикасининг ВАК қарорига мувофиқ илмий ишлар ҳимояси бўйича Д.087.12.01 ихтисослаштирилган кенгаш икки йўналиш бўйича фаолият олиб бормоқда:

1. дори воситалари технологияси ва фармацевтика ишларини ташкиллаштириш (15.00.01).

2. Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (15.00.02).

( 94 та кандидат ва 18 нафар фан докторлари тайёрланди).

2002 йилда ёш мутахассислар дори воситаларининг ва озиқа қўшимчаларининг стандартизациясини тузиш бўйича тадқиқотлар олиб бориши, уларнинг меъёрий-техник лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиши бўйича талаблар, ёш олимларга илмий услубий кўмак бериш учун кенга имкониятлар яратилган.

Илмий марказ замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъмирланган бўлиб, янги дори воситалари стандартизация, фармацевтика ва тосикологик тадқиқотлари бўйича фаолият олиб бораётган маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ва дори воситаларини қайта ишловчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Институт фармацевтиканинг долзарб масалалари бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, тажриба алмашиш, малака ошириш йўналаишларида халқаро алоқаларни ва ҳамкорликни самарали йўлга қўйган:

- И.М.Сеченова номидаги биринчи давлат тиббиёт Университети (Россия)

- Украина Миллий фармацевтика Университети (Украина)

- Д.И.Менделеев номли Россия кимё-технология университети (Россия)

-. С.Д.Асфендияров номли Қозоғистон миллий тиббий университети (Казахстан)

- И.К.Ахунбаева номидаги Кирғизистон давлат медицина академияси (Қирғизистон)

-Тиббиёт академияси, фармацевтика факультети (Польша, Люблин)

-ГОУ ВПО Пермь Давлат академияси (Россия, Пермь)

- “HerbionPakistan (Pvt) Limited” компания (Покистан, Карачи)


Ташкилот номи:  Тошкент Фармацевтика институти
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Ойбек кўчаси, 45
Индекс:  100015
Телефон:  +998 (71) 256-37-38
Факс:  +998 (71) 256-45-04
E-mail:  info@pharmi.uz
Веб-сайт:  www.pharmi.uz