Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Тошкент Педиатрия тиббиёт институти 1972 йилда ташкил этилиб, “Педиатрия иши” таълими бўйича марказий институт ҳисобланади. 40 йил давомида 25000 та юқори малакали врачлар тайёрланди.

ТошПТИ – Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олий таълим, шунингдек ўқув-услубий, илмий фаолиятнинг асосий ва профессионал таълимий дастурлари амалга оширувчи давлат олий ўқув муассасаси ҳисобланади.

ТошПТИ асосий вазифалари:

- юқори малакали ва рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш;

-илмий-педагогик ишчилар ва таълим жараёнларида олинган натижаларни таҳлил қилувчи ва бу борда илмий ишлар олиб борувчиларнинг илмий-педагогик тадқиқотлари орқали фанни ривожлантириш;

- олий маълумотли ишчилар, илмий-педагогик кадрларнинг малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

-аҳоли ўртасида соҳа бўйича билимларни тарқатиш ва аҳолининг таълимий ва маданий даражасини ошириш.

Тузилмада 39 та кафедралар мавжуд.

Профессор-ўқитувчиларнинг жами миқдори 520 та ходим мавжуд бўлиб, улардан 71 та доктор ва профессорлар, 249 та фан кандидатлари ва доцентлар ҳисобланади..

Бакалавр даражасини олиш учун 4 та таълим йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланади:

• Педиатрия ишлари;

• Даволаш ишлари;

• Профессионал таълим – тиббий-педагогика ишлари;

•Олий ҳамширалик иши.

Талабаларнинг умумий миқдори – 4100. Шунингдек институтда МДҲ фуқароларининг 9 нафари, хориж мамлакатлардан 35 та фуқаро таҳсил олади.

Институтда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш магистратуранинг 26 та йўналишлари бўйича амалга оширилмоқда. Магистрларнинг умумий сони 367 та ҳисобланади.

23 та йўналиш бўйича клиник ординатора орқали тор ихтисосликларга йўналтирилган мутахассисларни тайёрлаш.

Институтнинг асосий клиник базаси 325 та койкали (ТашПМИ) ТашПТИ клиникаси ҳисобланади. Бу ерда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари клиника кафедралари илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказлар, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳридаги етакчи даволаш профилактика муассасаларини бошқарувчи марказий муассасадир..

Профессор-ўқитувчи малакасини ошириш қўйидаги мутахассисликлар бўйича амалга оширилади:

• педагогика технологияси;

• педагогика мутахассислиги;

• ахборот технологиялари;

• хорижий тилларни ўрганиш.

Институтнинг профессор ўқитувчи таркиби “Педиатрия ишлари” йўналиши бўйича барча блокларда янги авлод тиббиёт дарсликларини тузишди.

ТошПТИ соҳа бўйича 20 дан ортиқ етакчи хорижий тиббий ва таълим ташкилотлари, халқаро жамғармалар билан яқин ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда:

• AsiaUniversity (Южная Корея) - талабаларни ўқитиш;

• BundangHospitalSeoulNationalUniversity (Южная Корея) – педагогларнинг квалифакациясини ошириш;

• Фонд DAAD (Германия) – педагоглар малакасини ошириш ва талабаларга таълим бериш;

• Европа таълим жамғармаси ERASMUS MUNDUS – педагогларнинг малакасини ошириш;

• Gaslini International Foundation, (Италия)-стажировка;

• The North West Medical Teams International, (USA)-педагогларнинг малакасини ошириш;

•Болалар Саломатлиги Илмий Маркази (Россия) – педагогларнинг малакасини ошириш;

• ТEMPUS Европа ташкилоти – магистрларни тайёрлаш;

• Tomsk Centre of Orthopaedy and Vertebrology (Россия)-стажировка;

• UNICEF жамғармаси –врачлар малакасини ошириш;

• Ulyanov’sStateUniversityfacultyofmedicine (Россия)- педагоглар малакасини ошириш ва тажриба алмашиш;

• YonseiUniversityCollegeofMedicine (Жанубий Корея)-педагогларнинг квалификациясини ошириш.

Интитут ёнида биология ва кимё фанларини чуқур ўргатувчи 2 та академик лицей бўлиб, унда 1700 дан ортиқ талаблар таҳсил оладилар. Академик лицей талабалари ўртасида 3 та Меделеев совриндорлари, 3 та биология фани бўйича халқаро олимпиада совриндорлари, 4 та кимё бўйича Россия олимпиада совриндорлари, 16 та халқаро ва спорт мусобақаси ғолиблари таҳсил олишади.

ТошПТИ қошида “Саломатлик” лойиҳаси асосида 1999 йилда “Умумий амалиёт врачи” дастури доирасида қишлоқ врачлик пунктларидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича шаҳар ўқув-врачлик марказлари ташқил этилди. Марказда педиатрия бўйича ўқув услубий қўлланмалар ташкил этилиб, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанда вилоятларидан 589 нафар врачлар малакаси оширилди.

Институт Сирдараёда 25 та қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш бўйича амалий услубий кўмак бериш борасида ишлар муайян тадбирларни амалга оширмоқда. Ушбу дастур самараси ўлароқ, Мирзобод туманидаги “Наврўз” поликлиникаси “Энг самарали қишлоқ хўжалик пункти” Республика танловида охирги босқичга чиқди.

1998 йилнинг 3 июнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №239 сонли Қарори билан ТошПТИ нинг Нукус филиали ташкил этилди.

Таълим йўналишлари:

• Даволаш ишлари;

• Педиатрия ишлари;

• Тиббий-профилактик ишлари;

• Олий ҳамширалик иши.

Кафедралар сони 20 та бўлиб, у ерда 20 фан докторлари, 64 та фан кандидатлари ва доцентлари фаолият юритади. Талабларининг умумий сони - 1315.

ТошПТИ ва Тошкент ва Тошкент шаҳридаги 11 та тиббиёт коллежлари, академик лицейлар ўртасида мустаҳкам ўқув услубий алоқа ўрнатилган.


Ташкилот номи:  Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Боғишамол кўчаси, 223
Индекс:  100140
Телефон:  +998 (71) 260-31-26
Факс:  +998 (71) 260-31-26
E-mail:  mail@tashpmi.uz
Веб-сайт:  www.tashpmi.uz