Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Тошкент врачлар  малакасини ошириш институти

Ўрта Осиё врачлар малакасини ошириш институти (ҳозирги Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) Ўрта Осиё Респуликаларидаги шифокор кадрларнинг малакасини оширишга бўлган еҳтиёжидан келиб чиқиб, Президиуми Кенгашининг 1932 йил 22-июнида №459 Қарорига асосан ташкил топган.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг мақсад ва вазифалари фаолиятнинг илк давриданоқ аниқ белгилаб олинди:

– шифокорларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш;

– илмий кадрларни тайёрлаш;

– соғлиқни сақлаш тизимига ташкилотчи раҳбарларни тайёрлаш;

Институтнинг ривожланиш босқичлари соғлиқни сақлаш тизимининг енг қийин даврларига тўғри келди. Ўша даврларда республиканинг шаҳар ва қишлоқларида врачларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, миллий кадрларни шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатини ошириш, ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш ва уларни бартараф етиш масалалари енг катта муаммолардан бири бўлган.

Машаққатли бир даврда институтда кафедраларнинг ўқув услубий, илмий-амалий фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш каби вазифалар оғишмай амалга ошириб келинди. Биринчи маротаба 6 та кафедра иш бошлади ва 84 та врачнинг малакаси оширилди. Ҳаёт билан ҳамнафас тарзда институт ҳам тараққий етиб борди ва соғлиқни сақлаш тизимида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўз фаолиятини такомиллаштириб борди.

Институтга тамал тошини қўйган, унинг ривожига улкан ҳисса қўшган йирик фан арбоблари, профессор-ўқитувчилар, ассистентлар ўзларининг фидоий меҳнатлари билан институт ҳаётида ўчмас из қолдирдилар. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг собиқ ректорлари Ж.С. Пулатов, М.Б. Султонов, З.А.Даминов, М.А.Мирзамуҳамедов, Қ.С.Зоиров. Х.Х.Хусанов ва А.Р.Рахимжановларнинг ушбу даргоҳни бугунги нуфузига еришишида беназир меҳнатлари бор.

Узоқ йиллар давомида шаклланиб, ривожланиб, давр талабига мослашиб борган Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида турли даврларда фаолият олиб борган моҳир устоз педагогларнинг хотираси, бизга қолдирган билим ва тажрибалари доимо ёдимизда сақланади. Уларнинг номларини еҳтиром ила тилга оламиз, профессорлар С.А.Аъзамхўжаев, Н.А.Шаматов, К.Ю.Юлдошев, Н.К.Бобохўжаев, З.М.Жамолова, А.С.Зарзар, Г.Т.Ибрагимов, Д.С. Каримов, А.А.Каланходжаев, Х.Н. Муратова, А.Р. Мансуров, Ш.Ш. Шомансуров ва бошқалар.

Президент Фармонлари ва Қарорларида, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Соғлом авлод учун” Давлат дастурларида узлуксиз таʻлимни такомиллаштириш, мутахассисларни бутун меҳнат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириб боришга имкон яратади. Кадлрларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш бугунги куннинг енг долзарб масалаларидан бири саналади.

Йиллар давомида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг нуфузи ортиб борди аммо мақсад ва вазифалари ўзгармади. Институтда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар, яратилган ўқув-услубий қўлланмалар дипломдан сўнги ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга ва юқори малакали врач кадрларни тайёрлашга хизмат қилди.

Ҳозирги кунда ТошВМОИда 50 та кафедрани қамраб олган 5 та факултет фаолият олиб боради:
– Тиббий профилактика ва УАШ тайёрлаш факултети;
– Терапия факултети;
– Хирургия факултети;
– Педиатрия факултети;
– Клиник ординатура факултети.

Республикадаги енг нуфузли, йетакчи илмий-амалий тиббиёт марказларида институтнинг ўқув базалари жойлашган бўлиб, РШТТЁМ, РИКИМ, Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти, В.Воҳидов номидаги хирургия илмий маркази, Тери-таносил касалликлари ИТИ, Фтизиатрия ва пулмонолигия ИТИ, Педиатрия ИАТМ, Травматолгия ва ортопедия ИТИ шулар жумласидандир.Институтда толмай меҳнат қилиб келаётган 300 та профессор-ўқитувчилар таркибида 3 та академик, 86 та тиббиёт фанлари доктори, 60 та профессор ва 150 дан ортиқ тиббиёт фанлари номзоди, 50 та доцент бор. Уларнинг кўпчилиги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” нишонига сазовор бўлишган.

Врачларни малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш 60 та тиббиёт йўналиши бўйича олиб борилади. Институт олимлари томонидан узлуксиз таълимнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги асоий тамойиллари яратилган бўлиб, кундузги ва сиртдан-масофадан ўқитиш услублари жорий қилинган ва 400га яқин врач кадрлар масофадан ўқитилди. Кафедраларда ўқув жараёни янги технологиялар асосида олиб борилади. Институтнинг фундаментал кутубхонаси бугунги кунда 150 мингдан зиёд тиббиёт соҳасидаги адабиётлар ва хорижий даврий нашрлар билан таъминланган.

Институтда илмий тадқиқотлар олиб борувчи ёш олимлар фаолиятига алоҳида еътибор қаратилган бўлиб сўнги 3 йил давомида 37 та аспирант ва докторантлар муваффақиятли илмий диссертация ишларини ниҳоясига етказди. Клиник ординатурани 500 га яқин ёш врач кадрлар ўзлари танлаган ихтисосликлар бўйича тугаллади.

ТошВМОИ кўплаб йетакчи тиббиёт муассасалари ва нуфузли халқаро миқёсдаги ташкилотлар билан ўз ҳамкорлигини йўлга қўйган: ТТА, ТошПТИ, ТАСИС Европа ташкилоти, “Врачлар чегара билмайди” Британия врачлар ассоциацияси ДОЦ, СДС, МАГАЭТЭ, Евроат, Жаҳон Банкининг “Саломатлик” лойиҳалари, Германиянинг Гетенгенс, Туркиянинг Мерсийс университелари шулар жумласидандир. Институтда Халқаро алоқалар бўлими фаолият олиб боради. Профессор-ўқитувчиларнинг ярмидан кўпи хорижий мамалакатларда ўтказиладиган халқаро илмий-анжуманлар, ўқув семинарлар, малака ошириш курсларида иштирок етишган.

Институтда маънавият тарғибот бўлими фаолият олиб боради, ёшлар орасида таълим-тарбия ишлари, маънавият ва маърифат соҳасида ҳам салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.


Ташкилот номи:  Тошкент врачлар малакасини ошириш институти
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  Мирзо Улуғбек кўчаси. ПАРКЕНТ, 51
Индекс:  100007
Телефон:  +998 (71) 268-17-44 / +998 (71) 268-29-10
Факс:  +998 (71) 268-17-44
E-mail:  tipme@tipme.uz
Веб-сайт:  www.tipme.uz