Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент Тиббиёт Академияси Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Тошкент Тиббиёт Академияси

Тошкент Тиббиёт академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А Каримовнинг 2005 йил 19 июлдаги №ПФ-3629 сонли Фармонига мувофиқ айнан шу йилларда тугатилган биринчи ва иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари негизида ташкил этилди.

Академиянинг асосий вазифалари:

•аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, юқори малакали тиббий ходимларни тайёрлаш;

•Тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакаларини ошириш, шунингдек тиббиёт, соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи республика олий тиббиёт ўқув юртларининг етакчи таълим муассасаси сифатида бошқариш ва мувофиқлаштириш;

•Тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича истиқболли йўналишларни излаб топиш, атроф муҳитнинг экологик ўзгаришлари нуқтаи- назаридан шифокорлар фаолиятида профилактик йўналишларни шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тест Маркази қарорига мувофиқ Тошкент Тиббиёт Академияси “Олий ўқув мақомига” эгадир. (№8 Сертификат, 2008 йил 31 марта )

Ходимлар салоҳияти

Профессор-ўқитувчилар таркиби 803 тадан иборат:

- академиклар 2,

- профессорлар 97,

- доцентлар183

- ассистентлар357

Фан докторлари – 176,Фан кандидатлари – 396.

Илмий салоҳият – 70,2%

Илмий-педагогик фаолият

• Академияда даволаш, медико-педагогик, стоматология, ва олий ҳамширалик иши факультетлари мавжуд бўлиб, ҳар йили 735 та талабалар 20 та йўналишларда таҳсил олсалар, 205 та шифокорлар клиник ординатуралар орқали ўз малакаларини оширадилар.

• юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш 58 та кафедрада амалга оширилиб, ОСКЭ марказида 2-ўқув лабораторияси, жамоат саломатлиги мактаби, ахборот-захиралари маркази, стамотолия мажмуалари, 2 чи қишлоқ врачлик пунктларининг демонстрация-таълимий модулларида амалий ўқув машғулотларини олиб борадилар.

•Академиянинг асосий клиник базалари 1,2,3 клиникалар ҳисобланиб, улар республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, республика ва шаҳар клиникалари касалхоналари ҳисобланади.

Илмий-тадқиқот фаолияти

• 2005 йилдан бери 64 та фан докторлари, 388 та фан кандидатлари тайёрланди.

• Академия қошида “Экология ва инсон саломатлиги гранти бўйича амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича ” бошқарув кенгаши ташкил этилган.

• Академиянинг асосий илмий-тадқиқот бўлими 25 дан ортиқ лойиҳалар, улардан 18 таси амалий, 3таси фундаментал, 2 таси инновацион, 2-таси ёшлар учун мўлжалланган маркази илмий-тадқиқот лабораторияси ҳисобланади. Грант 160 ходим иштирокида амалга оширилмоқда.

•Академия қошида 7 та ихтисослаштирилган кенгашлар ташкил этилган.

Халқаро алоқалар

Тошкент Тиббиёт Академияси ўқув, илмий-тадқиқот ишлари бўйича халқаро алоқаларни ривожлантириб, МДҲ ва хорижий ўқув юртлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Буларга;

· Университет Гумбольдта (Берлин) –Шарите Клиникаси

· Оилавий тиббиёт бўйича резидентур Маркази (Оклахома, США)

· Корея врачлар ассоциациясининг «Кomsta» шарқ тиббиёт Маркази

· Сеул Университети

· Чхоннам Давлат университети (Корея)

· Россия Давлат Университети

· П. И.М. Сеченова номли биринчи МДТУ

· И.И.Мечников номидаги Санкт-Петербург Давлат тиббиёт академияси

· Москова Давлат стамотолгия тиббиёт Университети

· Самара Давлат тиббиёт университети


Ташкилот номи:  Тошкент Тиббиёт Академияси
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри, ОЛМАЗОР тумани
Манзил:  ФАРОБИЙ кўчаси, 2
Индекс:  100109
Телефон:  +998 (71) 150-78-25
Факс:  +998 (71) 150-78-28
E-mail:  info@tma.uz
Веб-сайт:  www.tma.uz