Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Самарқанд Давлат Тиббиёт институти Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган

Ректор: Шамсиев Азамат Муҳиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Асосий йўналишлар: ўқув, ўқув услубий, илмий, илмий-ишлаб чиқариш, даволаш-консультатив.
Факультетлар:даволаш, педиатрия, олий тоифали тиббиёт ҳамшираси.
Ташкил этилган йил: 1930 йилнинг май ойида бошланади, ўша йилнинг 7 май ойида Ўзбекистон Халқ Комиссарларин Кенгашининг №80 Қарорига биноан Ўзбек Давлат тиббиёт институтига асос солинган.
Ходимлар: Профессор-ўқитувчи таркиби -337 нафарни ташкил этилиб, улардан 54 нафари тиббиёт фанлари доктори, 181 та тиббиёт фанлари номзоди
Талабалар миқдори: 2163
Марказий Осиё тиббиёт ўқув юртлари ичида энг тўнғич институтлардан бири бўлиб, Самарқанд Давлат Тиббиёт институтининг барпо этилишда ўчоқ вазифасини ўтаган. Институт 1930 йил 7 майда “Ўзбек Давлат Тиббиёт институти ” номи билан ташкиллаштирилган. Институт ташкил этилганининг илк даврида ягона даволаш факултетида 160 нафар талаба таҳсил ола бошлаган.
Бугунги кунда институтда 5 та факультет мавжуд:даволаш, педиатрия, тиббиёт педагогикаси факультети, олий ҳамширалик иши факультети, шифокорлар малакасини ошириш факультетлари мавжуд. Институтда 45 та кафедра мавжуд бўлиб, академия, профессор, доцент, ассистент ва билимли ва тажрибали ёшлар фаолият юритади.

Институтнинг илмий салоҳияти кучли ва серқиррадир. Бугунги кунда институт болалар хирургияси, гинекология, морфология, терапия ва педиатрия илмий мактабларининг илмий ва амалий салоҳияти билан фахрланадилар.
Институтда 2712 нафар талаба таҳсил олмоқдалар. Қобилиятли, қизиқувчан ёшлар 13 та йўналишлар бўйича магистратурада ўқиш имкониятига эга бўлиб, буларга: акушерлик, гинекология, педиатрия, хирургия, болалар юқумли касалликлари, терапия, болалар хирургияси, анестезиология ва реаниматология, оториноларингология, неврология, онкология, фтизиатрия, морфология, травматология и ортопедия йўналишлари киради. Институтда 160 дан ортиқ магистрантлар таҳсил оладилар. Бундан ташқари, докторантура, аспирантураларда тадқиқотчилар илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар .

Институтнинг илмий салоҳияти етарли даражада кучли бўлиб, бугунда 576 та профессор-ўқитувчи таркибидаги ходимлар, улардан 4 нафари Нью-Йорк Академиясининг аъзоси, яна тўрт нафар хизмат кўрсатган илмий фаол, 3 нафар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида хизмат кўрсатган фаолият арбоби, 67 нафар фан доктори, 291 нафар фан кандидатлари (жумладан 120 та фан номзодлар) фаолият кўрстмоқда.

Институтга 75 йилдан бери 30000 шифокорлар таҳсил олди. Охирги 4 йил ичида умум амалиётида 1149 шифокорлар тайёрланди. Врачлар малакасини ошириш факультетида ҳар йили 1500 дан ортиқ тиббиёт ходимлар ўз малакаларини оширадилар.

Самарқанд Тиббиёт институтининг клиник базасида 415 та койка мавжуд. 30 та тиббиёт йўналишлари бўйича ҳар йили 15000 беморларга стационар ва 40000 дан ортиқ беморларга амбулатор кўмак кўрсатилади.

Клиника бўлимлари зарурий замон талабига мос тиббий ускуналар, ультратовушли диагностика аппаратлари, электрокардиография, эхоэнцефалография, эндоскопия, гаммасканерлар, аппаратлар,лазер терапияси, операцион микроскоп, видеоэндоскопик техника, кювезлар, наркоз аппаратлар ва бошқалар ўрнатилган

Бугунги кунда институт нафақат Марказий Осиё, балки хориж мамлакатларида ҳам машҳур бўлган профессор Шамсиев А.М томонидан бошқарилмоқда. У республиканинг бошқа ҳеч қаерида учрамайдиган болалар хирургиясининг Илмий Марказини ташкиллаштирилишида ташабуускор бўлди. Болалар ҳаётини ва соғлиғини сақлаш борасида қўшган ҳиссаси учун профессор А.М. Шамсиев “Соғлом авлод учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. У 460 дан ортиқ илмий мақолалар, 10 монография, 2 та болалар хирургияси бўйича дарслик ва айнан шу соҳа бўйича 2 та тўплам нашр қилди.У 38 та тадқиқот, 42 та рацонализаторлик таклифларининг муаллифи ҳисобланади. Болалар жарроҳлигига қўшган ҳиссаси учун профессор Шамсиев А.М. Нью-Йорк Фанлар Академияси (1996), Россия болалар жарроҳлиги Ассоциацияси (1999), Европа болалар хирургияси Ассоциацияларига (2004). аъзо бўлди.
Институтда илмий тиббиёт кутубхоналар ташкил этилди. Кутубхона жамғармасида 275.685 намунадаги китоблар мавжуд. Кутубхонага мунтазам маҳаллий ва хориж илмий нашрлари олиб келинади. Ўқув жараёнининг сифатини ошириш учун электрон дарсликларидан фойдаланилади. Илмий тиббий кутубхоналар замонавий техникалар, Интернетга уланган компьютерлар билан таъминланган. Электрон кутубхона заҳирасига лекция матнлари, электрон версиялар, электрон ўқув дарсликлари, электрон илмий журналлар, мультимедиа ва компакт дисклар киритилган. Таълим бериш жараёнида замонавий ахборот ва инновацион технологияларидан фойдаланилади. Институтда юқори даражада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади ва докторантура, аспирантура, клиник ординатураларда илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш амалга оширилади. Институда 6 та илмий дастур, амалга оширилмоқда. Институт ходимлари Ўзбекистон Республикасининг илмий, технологик ва фундаментал тадқиқотлар Академияси Илмий Марказ грантлари доирасида лойиҳалар амалга оширилишида фаол иштирок этиб, хорижий ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган.

Масалан охирги 5 йилда умумий суммаси 95,5 минг доллар ва 12 минг евро миқдоридаги грантларнинг амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Институт ходимлари охирги 5 йилликда 2441 та илмий мақолалар, 9 монография, 5 та дарслик, 49 та ўқув қўлланмалари, 274 та ўқув-услубий тавсияномалар, 11 та илмий ишлар тўплами нашр қилиниб, 8 та докторлик, 51 та кандидатлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Ҳар йили талабларнинг ва ёш олимларнинг якуний илмий конференциялари ўтказилади. Институда Марказий илмий-тадқиқот лабораторияси, кўп йўналишли илмий-тадқиқот лабораторияси ва Халқаро грант асосида фаолият юритаётган биокимё кафедрасининг иммунофермент лабораторияси мавжуд.
Илмий, педогогик, тадқиқот ишлари билан бирга мърифий-маданий ишларга ҳам эътибор қаратилади. Бу каби ишлар институтда миллий мустқиллик ҳояси руҳида олиб борилади. Ҳар бир кафедрада давлат рамзлари ва элементларига мос келувчи маърифий-маданий бурчаклар мавжуд. Бу ерда одоб-ахлоқ,маънавий-маърифий масалалар доирасида муҳокама қилинади. Институт ётоқхонасида ҳам бу борада етарлича ишлар олиб борилмоқда. Ётоқхоналарга мунтазам ташриф буюриб, ўқитувчи ва талаблар билан ўқиб чиқилган китоблар, янгиликлар ҳақида баҳслашиш ўқитувчи ва талабларини бир бирига яқинлаштирувчи омилдир.
Институт ҳамкорлиги географияси охирги йилларда анча кенгайди. Институт олимлари АҚШ, Германия, Япония, Ғарбий Корея, Голландия, Испания, Россия, Украина, Қозиғистон, Қирғизистоннинг ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиб келмоқдалар. Шу ўринда Фудзин япон нейрохирургия маркази, Санта-Клара голланд касалхонаси, АҚШ микробиология Маркази билан қилинган алоқаларни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир.
Охирги 5 йил ичида 50 та институт ўқитувчилари илмий тажриба алмашиш учун хорижий мамлакатларга малака ошириш учун жўнатилди.

Бизнинг институтимиз битирувчилари нафақат Ўзбекистонда, балки АҚШ, Исроил, Германия, Россия каби мамлакатларда самарали фаолият юритиб келмоқдалар. Ҳозирда Самарқанд Тиббиёт институти – олий тиббиёт маълумотига эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қодир бўлган ва замонавий ўқитиш технологияларидан фойдалана оладиган замон талабларига мос профессор ва ўқитувчилар уйғунлигидаги жамоадир.


Ташкилот номи:  Самарқанд Давлат Тиббиёт институти
Шаҳар/Туман:  Самарқанд шаҳри
Манзил:  Амир Темура кўчаси, 18
Индекс:  140100
Телефон:  +998 (66) 233-07-66 / +998 (66) 233-78-84
Факс:  +998 (66) 231-43-22
E-mail:  samgmi@umail.uz
Веб-сайт:  sammi.uz