Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Андижон Давлат Тиббиёт Институти Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Андижон Давлат Тиббиёт Институти

Андижон Давлат Тиббиёт институти 1955 йилда Фарғона водийсининг қадимий шаҳарларидан бирида барпо этилди. Ҳозирда институт республикадаги олий ўқув юртларининг ичида етакчиларидан бири ҳисобланади. Институтнинг илмий салоҳияти кундан кунга ўсиб бормоқда.

Мустақиллик йилларида институт 5000 дан ортиқ ҳар хил йўналишларда юқори малакали шифокорларни, бундан 452 таси клиник ординаторлар, 109 таси аспирантлар, 13 таси докторантларни тайёрлади.

Ҳозирда институт битирувчилари қўйидаги йўналишлар бўйича аспирантурада таҳсил олмоқдалар: акушерлик ва гинекология, анатомия, ЛОР, ички касалликлар, кардиология, педиатрия,тери ва венерологик касалликлар, жисмоний тарбия давоси ва спорт медицинаси, травматология и ортопедия, фармакология, рентген-диагностика ва рентген-терапия, психиатрия, нейрохирургия ва докторлик илмий ишларни ҳимоя қилиш учун бўйича хирургия ва нейрохирургиялардир.

Институтда илмий –педагогик ходимларни тайёрлаш бўйича 4 нафар Ўзбекистондан хизмат кўрсатган фаолият арбоби, Нью-Йорк академиясидан 3 нафар ва Россия педагогик фанлари академиясидан 2 нафар аъзо фаолият кўрсатмоқда.

Институтда қўйидаги факультетлар мавжуд:даволаш, педиатрия, тиббиёт педагогикаси, олий тоифали ҳамшира ва шифокорлар малакасини ошириш. 59 та кафедрада 1030 ходимлар фаолият кўрсатадилар. 452 та профессор-ўқитувчилар таркибидан 54 та фан докторлари, профессорлар, 180 нафар кандидат номзодлари ва доцентлар фаолият кўрсатадилар.

Даволаш факультетида 1295 нафар, педиатрия факультетида 1210 нафар, тиббиёт педагогикаси факультетида 46 нафар, олий ҳамширалик факультетида 50 та талаба таҳсил олмоқда.

Институтда қўйидаги йўналишлар бўйича магистрлар таҳсил олмоқда: ички касалликлар, кардиология, хирургия, акушерлик ва и гинекология, урология, педиатрия, психиатрия, болалар юқумли касаллиги, онкология, нейрохирургия ва болалар жарроҳлиги.

Кафедрлар- замонавий технологиялар билан жиҳозланган институт клиникалари ва бошқа вилоят соғлиқни сақлаш касалхоналарида жойлашган.

Институт қўйидаги халқаро ташкилотлар билан фаолият олиб боради: "Саломатлик" лойиҳаси, "ЮСАИД/Здравплюс", "ТЕМПУС" ва "СОРОС" .

Институт клиникаси 700 та койкадан иборат бўлиб, замонавий диагностика жиҳозлари билан таъмирланган. (МРТ, допплер, сканер, эндоскоп ва бошқалар). Институтда Вертебрологии, Лимфологии ва Кардиохирургии марказлари фаолият кўрсатади.

Институтда олиб борилаётган ўқув жараёнларни ва илмий-тадқиқот ишларни юқори савияда олиб бориш учун барча имкониятлар мавжуд .

Ахборот-технология мркази ва кафедралар 300 дан ортиқ замонавий компьютерлар, мини-типография, сканер, рангли принтер и ксерокслар, 4 компьютер синфлари ва 12 интернет тизимига эга. Институт ўзининг WEB сайтини доимий янгиликлар билан тўлдириб боради.

Институт кутубхонаси- 286000 намунадан ортиқ китоб жамғармасидан ташкил топган.. Кутубхона таркибида 5 ўқув зали, 40 та лазер дисклар мавжуд бўлиб, тиббиётнинг энг янги ғоялари ҳақида ахборот берувчи электрон кутубхоналар мавжуд.

Институтнинг марказий илмий-тадқиқот лабораториясида гастроэнтерология ва замонавий иммунология ишлари бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илмий экспериментлар учун вивариум мавжуд.

Қобилиятли талабалар билан қўшимча ишлаш ҳам йўлга қўйилиб, институт талабаларидан икки нафари Ибн Сино мукофоти билан тақдирланган.

Клиниканинг операция зали, клиника базалар ва тўғиш мажмуалари замонавий дистанцион таълим тизимлари билан жиҳозланган.

Операция жараёнлари ўқув аудиториялари ва лекцион залларида видеокамера орқали телеэкранда узатилади. Талабалар амалий ўқув жараёнларида ўтказилаётган операция ҳақида муҳокама қилиши ва жарроҳга ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар бериш имкониятига эгадирлар. Операция жараёни видеокассеталарга кўчириб, кейинги машғулотларда таҳлил қилинади. Институт олимлари хорижий мамлакатлар ва МДҲ давлатларининг етакчи институтлари билан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва даволаш ишларини олиб борадилар.

Ҳозирда Россия тиббиёт институти, Россия дипломдан кейинги таълими университети, Киев Тиббиёт академияси, Волгоград тиббиёт академияси, Новосибирк Тиббиёт университетлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган.

Институтнинг бир гуруҳ олимлари Франциянинг Миллий Илмий Маркази мутахассислари билан бирга "Ҳимолайнинг Шимол ва Жануби" халқаро илмий- иммунологик тадқиқотларда иштирок этишди.

Институнинг бир қанча талабалари Россия ва Голландиянинг етакчи институтларида клиник ординатура бўйича таҳсил олишиб, ўз илмий ишларини ҳимоя қилмоқдалар.

Институт олимлари қўйидаги хориж мамлакатларда ўз тажрибаларини оширмоқдалар: Англия, Дания, Голландия, Исроил, Австрия, Эстония, Қозоғистон, Қирғизистон.

Республика соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган бир нечта институтнинг собиқ битирувчиларига "Ўзбекистон Қахрамони" унвони берилди (Қучқорова Ойша, Саитова Онесия Саитовна.

Машҳур академик - инфекционист Малеев В.В. ва кардиохирург Акчурин Р.С. ушбу институтнинг собиқ талабалари.

Талаблар учун замонавий спорт мажмуалари мавжуд. Институтлар орасида ўтказилган спорт ўйинларида институт талабалари бир нечта олтин, кумуш, бронза медалларини забт этдилар.

Институт олимлари қўйидаги ишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар:
1. Юрак-томир касалликларини даволаш.
2. Она ва бола саломатлигини ҳимоя қилиш.
3.Лимфотерапия соҳасидаги янги технологиялар.
4. Фарҳона водийсида истиқомат қилувчи болаларда верусли гепатит ва ўткир ичак касалликларини даволаш.
5. Фарғона водийси аҳолиси ўртасида юрак-томир ва сурункали юқмайдиган касалликларни даволаш.
6. Ўн икки бармоқдли ичакдаги сурункали ярани даволаш.
7. Янги тўғилган чақалоқлар ва турли ёшдаги аҳоли эмбрионидаги ички органлар морфологик ўзгаришини ўрганиб тадқиқ қилиш.

Мустақиллик йилларида институт олимлари томонидан 6185 етакчи журналларда мақолалар, илмий-амалий конференцияларнинг тўпламлари нашр қилинди. Айнана шу йиллар давомида институт 51 та тиббиёт фанлари доктори, 104 та тиббиёт фанлари номзодларини тайёрлади. Бундан ташқари институт олимлари 38 та монография, 4 та дарслик, 487 та ўқув-услубий қўлланм, 84 та тадқиқот, 776 та рационализаторлик таклифлари ишлаб чиқишди ва улар амалиётга жорий этилмоқда.


Ташкилот номи:  Андижон Давлат Тиббиёт Институти
Шаҳар/Туман:  Андижон шаҳри
Манзил:  Навоий кўчаси, 126
Индекс:  110000
Телефон:  +998 (74) 222-19-41
Факс:  +998 (74) 237-54-33
E-mail:  agmi_info@edu.uz
Веб-сайт:  www.adti.uz