Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази Бош сахифа

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Академик  В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 2 февралдаги № ПФ-3214 сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартдаги Қарорига мувофиқ Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий фаолият йўналишлари:

· Юрак ва томир, ошқозон ичак йўллари, жигар ва жигар ости безлари, ўпка ва умуртқа, кўкрак қафаси оралиғи органлари касаликларига чалинган беморларга юқори малакали умум ва ихтисослаштирилган хирургик ёрдам кўрсатиш;

· Абдоминал, торакал ва юрак томирлари хирургиясида замонавий юқори технологияли оператив аралашув услубларини клиник амалиётида ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

· Республиканинг барча ҳудудларидаги хирургларнинг ва умум даволаш мутахассислиги бўйича фаолият олиб бораётган шифокорларга таълим бериш, уларнинг малакаларини ошириш бўйича ўқув услубий ишларни олиб бориш;

· Республика ҳудудлари ва Тошкент вилоятининг қишлоқ врачлик пунктларида фаолият олиб бораётган кўп йўналишли тиббиёт марказлари учун консультатив диагностик ва даволаш ёрдамларини кўрсатиш.

2008 йил 6 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Академик В.Воҳидов номли РИЖМ қошидаги кордеохирургия бўлимларини жиҳозлаш ва лойиҳани қайта ташкиллаштириш тўғрисида” №85 сонли Қарорини амалга жорий этиш бўйича чора тадбирлар Араб иқтисодий ривожланиш Қувайт жамғармасидан 12,9 млн. ҳажмида ва Кореянинг ЭКСИМБАНК дан 10 млн. доллар миқдорида кредит маблағи жалб қилиниш орқали амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 март ойидаги №ПФ-1309 сонли Фармони бўйича ушбу лойиҳа амалга оширилмоқда.

Академик В.Воҳидов номидаги РИЖМдаги ходимлар салоҳияти:

Марказ базасида 9 нафар профессор, 23 нафар фан докторлари, 64 нафар тиббиёт фанлари номзоди, 84 нафар олий маълумотли жарроҳлар, фаолият кўрсатиб келмоқда.

РИЖМда кандидатлик ва докторлик номзодини ҳимоя қилиш бўйича Махсус уюшган кенгаш ташкил этилган. “Хирургия”, “Юрак –томир хирургияси”ва “Болалар жаррохлиги” мутахассислиги бўйича 300 ортиқ диссертациялар ҳимоя қилинди.

Академик В.Воҳидов номидаги РИЖМ асосида Тошкент тиббиёт Академиясининг тиббий педагогика хирургия, госпитал ва факультет хирургияси кафедраси ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг болалар хирургияси курслари ташкиллаштирилган хирургия кафедраси ташкил этилган.

Марказда 361 та клиник орденаторлар, врачлар малакасини ошириш институти тизими бўйича 1500 дан ортиқ шифокорлар, 40 ортиқ мутахассислар ўз илмий ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

Асосий илмий ва клиник ютуқлар:

· Жигарда ўсма ривожланиши, катта хажмдаги резекцияси, панкреатодуоденал резекция. Ўт йўлларида юзага келган ўсма ва заҳарланишдан шикастланиш ҳолатларида қайта тикланиш аралашуви сингари ноёб операциялар амалиётга жорий этилди;

· Жигар циррози ва портал гипертензияси асоратларини жарроҳлик йўли билан даволашдаги ўзига хос услублар ишлаб чиқилди ва амалиётган жорий этилди;

· Қизилўнгач ва ошқозон касалликларининг ривожланган ва энди авж олаётган ҳолатларида қайта тиклаш операциялари ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

· Дабба касалигини йирик операциясидан кейин беморлар учун протез турлари ва лазер технологияларини қўллаб, герниопластикнинг турли шакллари жорий қилинди;

· Бугунги кунда таракал хирургияси соҳасида ўпка, нафас олиш, бронх, умуртқа ва кўкрак қафаси оралиғи органларини мураккаб қайта тиклаш резекцион ва эндохирургик операцияларини амалга оширишдаги барча спектрлари олиб борилмоқда;

· Туғма юрак иллати билан туғилган беморларда радикал аралашувнинг барча турлари, жумладан, Фонтена операцияси, юрак томирлари реимплантацияси Бентал де Боно жаҳон стандартлари даражасида ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

· Ортирилган юрак хасталикларига чалинган беморларга мураккаб операцияларни қилиш, жумладан, кўп клапанли протезлаш, пластик, клапанни ҳимоялаш операциялари ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

· Рентгеноэндоваскуляр ва юрак уришининг бузилиши бўлимида туғма юрак иллатлари билан туғилган беморларда рентгеноэндоваскуляр аралашув, баллонли митрал вальвулопластик, қон –томирларининг мураккаб шикастланиш ҳолатларида транскатетер эндопратезлаш ишлаб чиқилди ва жорий этилди;

· Оёқ юзасининг қандли диабет касаллиги ва томирларни мультификал зарарланишида бошқа жойларда учрамайдиган эндоваскуляр операцияси ишлаб чиқилда ва жорий этилди;

· юрак томир хирургияси бўлимида юрак патологияси ва магистрал томирларнинг уйғунлигида юрак ишларини операция қилишни ўз ичига олган умуман юрак ишемия касаллигини операция қилишнинг клиник амалиёти жорий этилди;

· Республикада хирургик трансплантологиянинг ривожланишида аҳмиятга молик қадамлар, яъни буйрак терминалининг етишмаслиги мавжуд мижозларга донорликка оид ўхшаш буйракнинг ўтказилиши бўйича академик В.Воҳидов номли РИЖМ да ўтказилган операцияни кенг жорий этилиши бўлди;

· Жарроҳлик маркази томонидан 48 та халқаро ва республика миқиёсидаги конференциялар ташкиллаштирилди. 248 та кандидатлик, 63 та докторлик диссертациялар ҳимоя қилинди. Марказ ходимлари томонидан 53 та монография чоп этилиб, 116 та авторлик тадқиқотлари патенти олинди, шунингдек 103 та услубий тавсияномалар нашр қилинди. Илмий нашрларнинг умумий миқдори 15000 та мақола ва тезисларни ташкил қилади;

·Академик В. Воҳидов номли РИЖМнинг илмий олимлари фанга қўшган ҳиссалари учун, давлат мукофотлари, “Фахрий доктор”, “Фахрий профессор” дипломлари ва МДҲ давлатлари ва яқин хориж мамлакатларидаги бошқа турдаги мукофотларга сазовор бўлдилар. Уларнинг меҳнатлари 6 та орден, 12 та “Соғлиқни сақлаш аълочиси” нишони, 6 та “соғлиқни сақлаш бўйича хизмат кўрсатган фаолият арбоби” нишони билан баҳоланди.;

· академик В. Воҳидов номли РИЖМ олимларининг қўйидаги муваффақиятлари таҳсига сазовордир:

· МДҲ давлатлари хирург-гепатологлар ассоциациясининг вице-президенти ни сайланиши, Европа шифокорлар ассосиациясининг “Блелок” нишони, «Николая Пирогова» ордени билан мукофотланиши.

· РИЖМ муаллифлар жамоаси “Жарроҳлик гепатология солномалари ” журналининг 1 ўрин мукофоти лауреате бўлишди.

· “Касб ҳаёти” халқаро мукофотининг “Касбга содиқлик” номинацияси бўйича мукофот совриндори бўлишди.

· “Анесттезиология Европа Таълими Кенгаши” («СЕЕА») нинг ҳудудий Бош директори этиб сайланди.

Халқаро ҳамкорлик:

· РАМН Поссия Илмий Хирургия Маркази(Москва).

· Украина юрак-томир хирургияси илмий-тадқиқиот институти (Киев).

· А.Н Бакулева номидаги юрак-томир хирургияси Илмий Маркази (Москва).

· Россия Федерацияси ССВнинг сунъий органларни ва трансплантологияси Илмий-тадқиқот институти (Москва).

· Мешалкина Е.Н. номидаги қон айланиш патологияси илмий-тадқиқот институти (Новосибирск).

· Кўкрак Жарроҳлик Маркази-№1 мамлакат поликлиникаси, Краснодар шаҳри.

· OspedaliRiunitidiBergamo, Риунити госпиталь Италия. Бергамо

· InstitutJantungNegara ( Юрак Миллий институтиМалайзия, Куала-Лампур,

· «Milwaukee Heart and Vascular Clinic», Висконсин, АҚШ

· HospitalierPitie-Salpetriere, Франция, Париж,

· The William Dorros-IsadoreFeuerInteventional Cardiovascular Disease Foundation.АҚШ.

· Shanghai Children’s Medical Center, (Шанхай болалар тиббиёт Маркази), Шанхай, Китай.

· Международная организация «TheHeartofChildren» («Сердце ребенка») Италия

· «Аiutare i bambini» Халқаро ташкилоти ( Болаларга кўмак жамғармаси, Италия)

· YuksekIhtisusHostanasi Туркия., Анқара


Ташкилот номи:  Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази
Шаҳар/Туман:  Тошкент шаҳри
Манзил:  ЧИЛАНЗОР тумани, КИЧИК ХАЛКА ЙУЛИ кўчаси, 10
Индекс:  100115
Телефон:  +998 (71) 277-27-65
E-mail:  vakhidov@uzsci.net
Веб-сайт:  www.rscs.uz